Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Шеробод туман судининг ҳукми билан Жиноят кодексининг 186-3-моддасида (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш, шунингдек таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) назарда тутилган жиноятни такроран содир этган аёлнинг озодлиги 3 йил муддатга чекланди

Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарёда қурувчи-тадбиркор Жиноят кодексининг 167-моддасида (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди

Telegram
#биласизми

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 74-моддаси. Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли қоидаларини бузиш

Табиий сув оқимлари (жилғалар, сойлар, дарёлар ва бошқалар), сув ҳавзалари (кўллар, денгизлар) ва бошқа табиий сув объектларидан олинадиган сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли қоидаларини, сув олиш лимитларини бузиш, сувларнинг ҳамда сув объектларининг ҳолатига таъсир кўрсатувчи гидротехника ишларини ва бошқа ишларни ўзбошимчалик билан бажариш, шунингдек лойиҳада назарда тутилган балиқларни муҳофаза қилиш иншоотлари ва қурилмалари бўлмаган ҳолда улардан сув олишни амалга ошириш —

фуқароларга БҲМнинг 3-5 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 5-10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Сунъий сув оқимлари (очиқ ва ёпиқ каналлар, коллектор-дренаж тармоқлари), сув ҳавзалари (сув омборлари, сел сувлари тўпланадиган жойлар, ҳовузлар ва бошқалар) ҳамда бошқа сунъий сув объектларидан олинадиган сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли қоидаларини бузиш, яъни сувдан хўжасизларча фойдаланиш, сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этувчи гидротехника ишларини ва бошқа ишларни ўзбошимчалик билан бажариш, сув объектларидан белгиланган сув олиш лимитлари, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли режаларини бузиш —

фуқароларга БҲМнинг 1-3 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 5-10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —

фуқароларга БҲМнинг 5-7 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 10-20 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ер ости сувли қатламларидан олинадиган сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли қоидаларини, ер ости сувли қатламларидан сув олиш лимитларини бузиш, ер ости сувларидан ўзбошимчалик билан сув олиш, ер ости сувларига қудуқни қонунга хилоф равишда бурғилаш, бундан жисмоний шахсларнинг ўз эҳтиёжлари, шу жумладан томорқа ер участкаларини суғориш учун сувдан умумий фойдаланиши мустасно, —

фуқароларга БҲМнинг 6-15 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 15-21 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг тўртинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —

фуқароларга БҲМнинг 15-21 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 21-30 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

❗️МАЪЛУМОТ ЎРНИДА:

✔️2020-2024 йиллар давомида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 74-моддаси (сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли қоидаларини бузиш) билан 6 288 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларга жарима жазоси қўлланилган.

✔️Жорий йилнинг биринчи ярмида ушбу моддада назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган 172 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларга жарима жазоси қўлланилди.

Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилган 19 ёшли йигит шаҳвоний шилқимлик содир этганлиги сабабли 5 суткага маъмурий қамоққа олинди

Telegram
#биласизми

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 75-моддаси. Сувларнинг давлат ҳисобини юритиш қоидаларини бузиш

Сув объектларидан олинадиган ва уларга қуйиладиган сув миқдорининг дастлабки ҳисобини юритиш ва оқиб келиб қўшилаётган сувлар сифатини аниқлаш қоидаларини бузиш, шунингдек давлат сув кадастри юритишнинг белгиланган тартибини бузиш —

мансабдор шахсларга БҲМнинг 3-5 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —

мансабдор шахсларга БҲМнинг 5-10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

❗️МАЪЛУМОТ ЎРНИДА:

✔️2020-2024 йиллар давомида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 75-моддаси (сувларнинг давлат ҳисобини юритиш қоидаларини бузиш) билан 137 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларга жарима жазоси қўлланилган.

✔️Жорий йилнинг биринчи ярмида ушбу моддада назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган 4 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларга жарима жазоси қўлланилди.

Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Термиз шаҳар сув таъминоти бўлими инспектори Жиноят кодексининг 25,168-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга суд томонидан 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди

Telegram
#биласизми

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 60-1-моддаси. Суғориладиган ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олишга йўл қўймаслик бўйича чоралар кўрмаслик

Суғориладиган ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олишга йўл қўймаслик бўйича ер эгаси, ердан фойдаланувчи ёки ижарачи томонидан чоралар кўрилмаганлиги, шу жумладан ер участкаси ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганлиги факти тўғрисида ваколатли органлар хабардор этилмаганлиги, —

фуқароларга БҲМнинг 20 баравари, мансабдор шахсларга эса — 50 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

❗️МАЪЛУМОТ ЎРНИДА:

✔️2020-2024 йиллар давомида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 60-1-моддаси (суғориладиган ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олишга йўл қўймаслик бўйича чоралар кўрмаслик) билан 179 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларга жарима жазоси қўлланилган.

✔️Жорий йилнинг биринчи ярмида ушбу моддада назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган 1 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, жарима жазоси қўлланилди.

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясида Олий суд ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилган “Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларнинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш” мавзусида конференция бўлиб ўтди

Telegram
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддаси. Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш

Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш, яъни уларни ғаразли ёки бошқа паст ниятларда қийноққа солиш ёки уларга азоб бериш, —

БҲМнинг 3-5 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса ёхуд ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик вояга етмаган шахс ҳозирлигида содир этилган бўлса ёки ҳайвонларнинг ўлимига ёхуд майиб бўлишига олиб келса, —

БҲМнинг 5-10 бараваригача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

❗️МАЪЛУМОТ ЎРНИДА:

✔️2020-2024 йиллар давомида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддаси (ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) билан 397 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, 363 нафарига жарима ва 34 нафарига маъмурий қамоқ жазолари қўлланилган.

✔️Жорий йилнинг биринчи ярмида ушбу моддада назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган 34 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, 32 нафарига жарима ва 2 нафарига маъмурий қамоқ жазолари қўлланилди.

Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Оқолтин туманлараро иқтисодий суди Боёвут тумани Фермерлар кенгашининг даъво аризаси қаноатлантириб, “ZAMON-TEKS CLUSTER” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “БОЁВУТНИ КЎКЛАМ МАЙСАСИ” фермер хўжалиги фойдасига асосий қарз ва олдиндан тўланган почта харажати ундирилишини белгилади

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Асрлар гувоҳи бўлмиш Хувайдо онахоннинг туғилганлик факти суд томонидан белгиланди

Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судида ўзига хос воқелик рўй берди.

Ёши улуғ онахон – Хувайдо момо Умарованинг туғилганликни рўйхатга олиш факти белгилаш ҳақидаги суд жараёни том маънода барчани ҳайратга солган қарор билан якунланди. Унда Хувайдо момонинг 1895 йилда дунёга келгани ҳақидаги факт белгиланди.

Судья У. Назиров раислигида ўтказилган сайёр суд мажлисида ариза қаноатлантирилиши – нафақат ҳуқуқий қарор, балки маънавий аҳамиятга эга воқеа бўлди.

Хувайдо момо – XIX аср охири, XX аср ва XXI асрнинг тирик гувоҳи. У кишининг умр йўли фарзандлар, набиралар ва келажак авлод учун сабр-тоқат, меҳнатсеварлик ва ватанга садоқатнинг ёрқин намунасидир.

Сайёр тарзда ўтказилган суд мажлисида Хувайдо момога сиҳат-саломатлик, тинч ва баракали умр тиланди!

Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Фориш туман суди томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1 (шаҳвоний шилқимлик қилиш) ва 189 (порнографик маҳсулотни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш) моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган шахсга 5 сутка муддатга маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда кўп хонадонли уйларда жойлашган уй-жой ҳамда нотурар жой мулкдорлари ва уй-жойни бошқариш органлари ўртасидаги муносабатлардан келиб чиқадиган низолар муҳокамасига бағишланган семинар ташкил этилди

Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамкорлигида ўтказилган конференцияда тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларнинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш масалалари муҳокама этилди

Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун соат 21.55 да "Milliy" телеканалида "O'tkir tergov" лойиҳасининг навбатдаги сонини томоша қилинг!

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Урганчда ёш ҳуқуқбузар ҳайдовчи маъмурий жавобгарликка тортилиб, унга маъмурий жарима солиниши белгиланди

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чироқчи туманида 13 нафар безори турли муддатларга озодликдан маҳрум этилди

Telegram
РАСМИЙ АХБОРОТ

Бугун жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди томонидан А. Воитов (Қишлоқ хўжалиги вазири лавозимида ишлаган) ва бошқаларга (жами 62 киши) оид жиноят ишини биринчи инстанцияда кўриб чиқиш бўйича суд жараёни тугаб, суд ҳукми эълон қилинди.

Суд ҳукмига кўра А. Воитов Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми “а” банди ва бошқа моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди. Унга нисбатан етказилган моддий зарарнинг ўрни тўлиқ қопланганлиги сабабли 3 йил муддатга бошқарув тизими, раҳбарлик ва мансабдорлик ҳамда моддий жавобгарлик лавозимларини эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум қилган тарзда базавий ҳисоблаш миқдорининг 400 баравари миқдорида жарима ва ҳар ойлик иш ҳақининг 30 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 3 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

❗️Таъкидлаш жоизки, Жиноят кодексининг 167-моддаси 4-қисмида етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмаслиги белгиланган. Шу боис, суднинг ҳукми билан жиноят бўйича етказилган зарар суд жараёни давомида тўлиқ қопланганлиги сабабли А. Воитовга озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланиб, депозит ҳисоб рақамига тўланган пуллар давлат фойдасига ўтказилиши белгиланган.

Х. Каримовга (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги директори лавозимида ишлаган) Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларни эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 8 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

✔️Қолган 60 нафар судланувчига қилмишига мувофиқ равишда тегишли жазолар, хусусан, 9 нафарига озодликдан маҳрум қилиш, 51 нафарига эса озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланди.

Биринчи инстанция судининг ҳукми устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция/кассация тартибида шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақлилиги маълум қилинади.

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятида вояга етмаган мактаб ўқувчиси қасддан одам ўлдириш жиноятини содир этганликда айбдор деб топилиб, 8,5 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосига судланди

Telegram
АЁЛ ШАЪНИ, ҚАДР-ҚИММАТИ ДАХЛСИЗДИР

Конституция ва қонунларимизда хотин-қизлар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини кафолатли ҳимоя қилиш борасида мамлакат суд-ҳуқуқ тизими зиммасига ҳам муҳим вазифалар юкланган. Тизимга қаратилаётган доимий эътибор туфайли охирги йилларда айни йўналишда салмоқли натижаларга эришилди.

Жамиятда маиший муҳит яхшиланди, аёллар ва қизларимизнинг иззат-ҳурмати ишончли тарзда мустаҳкамланди, қилмиш ва жиноят учун жазо муқаррарлиги таъминланди. Бироқ бу йўналишдаги ишлар кўлами ҳали анча кўп, аксарияти мураккаб ечимларни талаб этади.

Қонунларнинг аниқ ва қатъий ишлашини таъминлаш, аҳоли орасида тазйиқ ва зўравонликнинг нафақат номақбул, балки ноқонуний эканлигини муфассал тушунтириш билан боғлиқ кенг қамровли маънавий-маърифий тадбирларни амалга оширишнинг аҳамияти ниҳоятда катта. Бу жараёнда оилавий (маиший) зўравонликка қарши қонунчилик ҳужжатлари муттасил такомиллаштирилаётгани, айниқса, муҳимдир.

Бу ўринда, жумладан, 2023 йил 11 апрелда қабул қилинган “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, хотин-қизларни камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун ҳақида сўз бормоқда. Чунки ушбу янги қонун билан миллий қонунчилигимизга оилавий (маиший) зўравонлик ва шаҳвоний шилқимлик тушунчалари киритилди.

Жумладан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 59-2, Жиноят кодексининг 126-1-моддаларидан – оилавий (маиший) зўравонлик тушунчасига оид нормалар жой олди. Ўз навбатида, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддаси 1-қисмига шаҳвоний шилқимлик бўйича жавобгарлик нормалари киритилди.

Бу борада Олий суд Пленумининг “Маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳамда жиноят ишлари бўйича айрим қарорларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори ҳам айни масаланинг мақбул ечими сифатида судлов амалиётидан жой олгани алоҳида аҳамият касб этади. Чунки ушбу ҳужжат судларда ягона амалиётни шакллантириш, қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг тўғри ва аниқ татбиқ этилишини таъминлашга қаратилган.

👉 Батафсил

Telegram
2025/10/28 06:39:44
Back to Top
HTML Embed Code: