Telegram Web Link
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Олий суд ташаббуси билан Жиззах шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев томонидан жорий йилнинг 5 март куни Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши йиғилишида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан “Коррупцияга қарши курашиш: таҳлил, муаммо ва ечим” мавзуида кенгайтирилган семинар ўтказилди

Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун соат 21.55 да "Milliy" телеканалида "O'tkir tergov" лойиҳасининг навбатдаги сонини томоша қилинг!

Telegram
#биласизми

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси. Дарахтларни, буталарни, бошқа ўсимликларни ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш

Дарахтларни, буталарни, бошқа ўсимликларни ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш, —

фуқароларга БҲМнинг 25-50 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 50-75 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ўз ҳудудида биноларни, иншоотларни ёки бошқа объектларни қуриш, реконструкция қилиш чоғида белгиланган талабларни бузиб, кимёвий, биологик воситаларни қўллаган ҳолда дарахтларни, буталарни ёки бошқа ўсимликларни қасддан шикастлантириш, пайҳон қилиш ёки йўқ қилиш, —

фуқароларга БҲМнинг 35-50 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 60-75 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш, —

маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этиш қуроли бўлган ашёни ёки маъмурий ҳуқуқбузарликнинг бевосита ашёсини мусодара қилиб, фуқароларга БҲМнинг 50-75 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 75-100 бараваригача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Юридик шахсларга тегишли бўлган ёки ўзларига бириктирилган ҳудудларда дарахтларни муҳофаза қилиш ва сақлашга доир қонунчиликда белгиланган чораларни кўрмаганлик, —

мансабдор шахсларга БҲМнинг 10-20 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Дарахтлар ва буталарнинг қимматбаҳо навларини кесишга, кундаков қилишга, шикастлантиришга ёки йўқ қилишга олиб келадиган лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, —

мансабдор шахсларга БҲМнинг 50-75 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

❗️МАЪЛУМОТ ЎРНИДА:

✔️2020-2024 йиллар давомида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси (дарахтларни, буталарни, бошқа ўсимликларни ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш) билан 385 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларга жарима жазоси қўлланилган.

✔️Жорий йилнинг биринчи ярмида ушбу моддада назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган 33 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларга жарима жазоси қўлланилди.

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АЁЛ СУДЬЯЛАР - АДОЛАТ ВА МАТОНАТ ТИМСОЛИ / Наманган вилояти маъмурий судининг судьяси Умида Нишонова ҳақида лавҳа

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ОРТГА ҚАЙТМАС ИСЛОҲОТЛАР / Жиноят судлов тизимига бир назар

Telegram
АДОЛАТ ТАНТАНАСИ ЁХУД ИСБОТИНИ ТОПМАГАН АЙБЛОВ СУД ТОМОНИДАН РАД ЭТИЛГАНИ ҲАҚИДА

Ўтган йил гурланлик икки нафар фуқаро: туман Электр таъминоти корхонасининг истеъмолчилар билан ишлаш бўлими муҳандиси Зоир Ўрозматов (исм-шарифлар ўзгартирилган) ва “Xorazm Shoh Abbos” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Эркин Сафарниёзовга нисбатан жиддий айблов эълон қилинди.

Аниқроғи, тергов органи Электр таъминоти корхонаси муҳандиси З. Ўрозматовга нисбатан аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминлаш ва ундан фойдаланиш қоидаларини қўпол тарзда бузгани учун “гаров” эҳтиёт чорасини қўллаб, оиласи бағрида қолдирилган бўлса, тадбиркорлик корхонаси раҳбари Э. Сафарниёзовни вақтинчалик ҳибсга олди. Қўзғатилган жиноят иши тафсилотлари эса, тафтиш-тергов жараёнларида аниқланди. Айбловга оид ҳужжатларда қайд қилинишича, электр таъминоти корхонаси масъул ходими З. Ўрозматов 2021 йилнинг июль ойида тадбиркор Э. Сафарниёзовнинг сўровига биноан, унга қарашли ғишт заводи ҳудудида “TЕ-73 S-G 1-3” русумли, “114210105929” рақамли электр ҳисоблагични ўрнатиш ишларига бош-қош бўлган. Мазкур ускуна тергов даврида шахсини аниқлаш имкони бўлмаган ёлланма ишчилар томонидан ўрнатилган. Бу жараёнда ускунанинг “В” ва “С” фазалари технологик қоидага хилоф равишда алмаштириб уланган.

Натижада ускунанинг қувват коэффиценти сезиларли даражада сусайиб, электр энергиясини фойдаланганидан анча кам ҳисоблаган. Бу ҳол 2021 йилнинг июль ойидан то 2024 йилнинг июль ойигача давом этган.

З. Ўрозматов қурилма умумий фойдаланишдаги электр тармоғига уланганидан сўнг ёлланма ишчилар томонидан хатоликка йўл қўйилганини жойига бориб ўрганмаган. Йўл қўйилган хатоликнинг оқибатлари ундан кейин ўтказилган назорат тадбирлари чоғида ҳам аниқланмаган. 2024 йилнинг 7 июль куни амалга оширилган навбатдаги назорат тадбири якунлари бўйича расмийлаштирилган 33208-07/01.24-сонли далолатномага қалбаки ёзувлар киритилган: ғишт заводи биносига ўрнатилган электр ҳисоблагич амалдаги қоидага биноан тўғри улангани, ускуна кўрикдан ўтказилгани, ўлчов асбобида камчиликлар аниқланмагани, электр қурилмаси бир маромда ишлаётгани қайд қилинган. Гумонланувчилар айни шу куни масьулияти чекланган жамияти ва корхона ўртасида янгидан тузилган 149277-сонли шартномани электр тармоқлари корхонасига тақдим қилишган. Расмийлаштирилган ҳужжат Э. Сафарниёзовга қарашли ғишт заводини электр энергияси билан узлуксиз таъминлашга янада кенг йўл очган. Ҳар икки мутасаддининг қонунга зид ҳаракати 2024 йил 19 июлда Республика ишчи гуруҳи ва “Ўзэнергоинспекция”нинг Хоразм вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тадбир жараёнида барҳам топган. “В” ва “С” фазали электр симлари алмаштирилган ҳолда улангани махсус техник мутахассис ходимлар иштирокида ўтказилган текшириш асносида аниқланган.

Симларнинг алмаштириб улангани ва корхонага ўрнатилган электр трансформатори ҳамда ҳисоблагич соз ҳолда ишлаётгани юзасидан 2024 йил 7 июлда расмийлаштирилган далолатнома катта миқдордаги талон-торожлик ва бу борадаги хатти-ҳаракатларнинг давом этишига сабаб бўлган. Дастлабки тафтиш ва терговгача ўтказилган тадбирнинг ўзидаёқ жами 222 миллион сўмлик электр энергиясини ўғирлаш ҳолати юз бергани маълум бўлган.

Бу каби ҳолатларнинг бари пировардида текширувчи шахслар, тафтиш ва тергов идоралари ходимлари, бир қатор гувоҳлар томонидан ўзаро тил бириктирган ҳолда содир қилинган жиддий қонунбузарлик сифатида талқин этилди. Содир қилинган қилмиш Жиноят кодексининг ўғирликка доир 169-моддаси 4-қисми “а” банди ва қалбакилаштиришга оид 228-моддаси 2-қисми “б” банди билан малакаланди.

👉 Батафсил

Telegram
МАНСАБ ВАКОЛАТИ УНИ СУИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ ТЕГИШЛИ ЖАВОГАРЛИККА САБАБ БЎЛАДИ

Маълумки, ҳар бир мансабдор шахснинг зиммасида бевосита хизмат вазифаси билан боғлиқ катта масъулият юклатилган. Булардан энг асосийси, ҳалолликдир. Масалан, ҳар бир мансабдор шахсдан давлат бюджети маблағларидан фойдаланишда қонун талабларидан четга чиқмаслик, ўзига ишониб топширилган, ихтиёрида бўлган ўзганинг мулкини асраб-авайлаш, турли хил суиистеъмолликларга йўл қўймаслик талаб этилади.

Айтиш керакки, давлат бюджети маблағларидан фойдаланишда амалдаги қонун талаблари бузилса, иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлар туркумига кирувчи жиноий қилмиш келиб чиқади, бу эса, нафақат пушаймонлик ва юзшувитликка, балки тегишли жиноий жавобгарликка ҳам сабаб бўлади.

Мисол учун айтсак, Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланиб, дастлабки тергов органи томонидан судга берилган Самарқанд вилояти “Ф. П.” маркази (номлар шартли), “Н. М. Р.” ҳамда “S. Z.” масъулияти чекланган жамиятлари мансабдор шахслари давлат бюджети маблағларини растарата қилганликлари боис қонун олдида жавоб беришди.

👉 Батафсил

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг қарори билан мушукка шафқатсиз муносабатда бўлган хорижлик фуқарони 5 сутка муддатга маъмурий қамоққа олинди. Норози бўлган ҳуқуқбузарнинг адвокати томонидан киритилган апелляция шикояти Тошкент шаҳар судида қаноатлантирилмасдан қолдирилиб, биринчи инстанция судининг қарори ўзгаришсиз қолдирилди.

Telegram
#биласизми

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-1-моддаси. Ўсимлик дунёси объектларини йиғиш, тайёрлаш ва улардан фойдаланиш тартиби ҳамда шартларини бузиш

Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг техник ва доривор хомашёсини, ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни озиқ-овқат мақсадлари учун йиғиш ҳамда тайёрлашнинг, шунингдек ўсимлик дунёси объектларидан маданий-маърифий, ўқув-тарбиявий, соғломлаштириш, рекреация ва эстетик мақсадларда фойдаланишнинг белгиланган тартибини ҳамда шартларини бузиш, —

фуқароларга БҲМнинг 3-5 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 5-10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қўқонда қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиб, уларни ўйнаш учун чойхонада шароит яратиб берган фуқаро 1 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди

Telegram
Бош қомусимизнинг 62-моддасига мувофиқ фуқаролар атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдирлар.

Аммо Поп туманида яшовчи ҳамюртимиз Фозилжон Маюсупов зиммасидаги ана шу фуқаролик бурчини “унутиб” қўйди.

Гап шундаки, Наманган вилояти экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасининг тегишли буйруғига асосан Поп туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича туман бўлими томонидан Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрдаги “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуни ижроси ўрганилганда Ф. Маюсуповнинг Поп ихтисослаштирилган ўрмон хўжалиги Парда Турсин участкасига қарашли ер майдонидан 10 туп терак дарахтларини ўзбошимчалик билан кесиб ташлагани аниқланади. Бу ҳаракати билан Фозилжон Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 16 апрелдаги “Ўрмон тўғрисида”ги қонуни 34, 39 ва 55-моддалари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрда қабул қилинган “Биологик ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида”ги қарорининг 37-моддаси талабларини ҳам бузади. Энг ачинарлиси, Она табиатга, ўсимлик дунёсига 14 миллион 817 минг сўм зарар етказган.

Шундан сўнг Фозилжон Маюсупов Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси 1-қисмига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида жарима жазосига тортилган. Лекин Фуқаролик кодексининг 985-моддасига биноан, ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ёки мол-мулкига етказилган зарар, шунингдек юридик шахсга етказилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим.

Бинобарин, Наманган вилояти экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ҳуқуқбузардан ўсимлик дунёсига етказилган 14 миллион 817 минг сўм зарарни ундиришни сўради.

Конституциямизнинг 68-моддасида “Ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир” дея қайд этилган.

Ўзбекистон Республикаси “Ўсимликлар дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонунининг 15-моддасида эса ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарни кесишга фақат санитария мақсадларида ҳамда бинолар, иншоотлар ва коммуникациялар қурилиши билан боғлиқ ҳолдагина маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан келишилган қарорига биноан йўл қўйилиши белгиланган. Ана шу асосларга таянган суд даъвони қаноатлантириб, Фозилжон Маюсуповдан ўсимлик дунёсига етказилган зарарни ундириш юзасидан ҳал қилув қарори қабул қилди.

Шу тариқа ўзбошимчалик фуқарога қимматга тушди.

Отамурод СИДДИҚОВ,
фуқаролик ишлари бўйича
Чуст туманлараро судининг судьяси

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шаҳвоний шилқимлик қилиш маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шеробод туманида тиббиёт бирлашмаси кадрлар бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган аёл ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинди. Батафсил лавҳада...

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кармана туманлараро иқтисодий суди Навоий вилояти экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасининг аризасига кўра “Навоийазот” АЖга тегишли 023-цех фаолиятини вақтинча тўхтатиш ҳақида қарор чиқарди

Telegram
#биласизми

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 80-моддаси. Ўрмонларни тиклаш қоидаларини бузиш

Ўрмонларни тиклаш, уларнинг ҳолатини ва тури таркибини яхшилашга, уларнинг маҳсулдорлигини оширишга, шунингдек етилган ёғоч захираларидан фойдаланишга оид қоидалар ва йўриқномаларни бузиш —

мансабдор шахсларга БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Telegram
2025/10/27 06:54:40
Back to Top
HTML Embed Code: