Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қўқонда ҳуқуқбузар ҳайдовчилар маъмурий жавобгарликка тортилди

Telegram
Олий суд жамоаси Давлат хавфсизлик хизмати ходимларини 26 сентябрь - Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари куни билан самимий муборакбод этади.

Сизларга зиммангизга юклатилган ғоятда шарафли ва ўта масъулиятли вазифаларни адо этишингизда мустаҳкам соғлик, метин ирода ва куч-қувват тилаймиз.

Telegram
❗️Ўзбекистон Республикаси Олий судининг интерактив хизматлари порталининг имкониятларидан фойдаланинг!

МУРОЖААТ
Жиноят ва фуқаролик ишлари бўйича судларда, маъмурий ва иқтисодий судларга электрон шаклда мурожаат қилиш

НАМУНАЛАР
Фуқароларнинг судларга мурожаат қилишда ҳужжатларнинг тайёр намуналаридан фойдаланиш

КАЛЬКУЛЯТОР
Тўланиши лозим бўлган давлат божи миқдорини аниқлаш

ҚАРОРЛАР ТЎПЛАМИ
Судлар бўйича барча якуний суд қарорларини тўлиқ ёки мавҳумлаштирилган матнда олиш

ЭЛЕКТРОН ТЎЛОВ ТИЗИМИ
Барча тўловларни, шу жумладан, давлат божини ҳисобга олиш ва тўлашнинг ягона электрон тизими

СУД МАЖЛИСЛАРИ ЖАДВАЛИ
Ишларни суд мажлисида кўриб чиқишга тайинланган санаси ва вақти ҳақида онлайн тарзда хабардор бўлиш

ЭЛЕКТРОН ҚАБУЛ
Олий суд раҳбарияти қабулига электрон рўйхатдан ўтиш

МАЪЛУМОТ
Жиноят ва фуқаролик ишлари бўйича судларда, маъмурий ва иқтисодий судларда ҳал қилув қарорларига шарҳлар

ОНЛАЙН КУЗАТУВ
Жиноят ва фуқаролик ишлари бўйича судларда, маъмурий ва иқтисодий судларда ишлар ҳолатини онлайн кузатиб бориш

ВИДЕОКОНФЕРЕНЦАЛОҚА
Суд мажлисида видеоконференцалоқа тизими орқали масофадан туриб иштирок этиш

СУД ХАБАРНОМАСИ
Ишда иштирок этувчи тарафларга суд хабарномаларини ва чақирув қоғозларини онлайн тарзда олиш

TELEGRAM орқали мурожаат
Мурожаатларни TELEGRAM-BOT орқали йўллаш

АПОСТИЛЬ ҚЎЙИШ
Суд ҳужжатларига апостиль қўйиш ҳақида электрон мурожаат юбориш

ОНЛАЙН СУД ҚАРОРИ
Суд қарорларини онлайн олиш

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чиноз туманида эрига шикаст етказган хотиннинг озодлиги 1,5 йилга чекланди

Telegram
#биласизми

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 81-моддаси. Қизил китобга киритилган ўсимликларни йиғиш

Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ўсимликларни ёки уларнинг яшаш фаолияти натижасида ҳосил бўлган илдизлари, пиёзбошлари, таналари, поялари, новдалари, пўстлоғи, барглари, ғунчалари, гуллари, уруғлари, мевалари, шарбатини (елимини) ва бошқа маҳсулотларини ўзбошимчалик билан йиғиш, —

фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —

фуқароларга БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 15 бараваридан 25 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Telegram
#турмуш_чорраҳаларида

ОИЛА – МУҚАДДАС МАСКАН

Фарзанд тарбияси ва таъминоти билан боғлиқ жараён ота-она зиммасига алоҳида масъулият юклайди

Дунёда ота-оналик мартабасидан улуғроқ бахт бўлмаса керак. Аммо ҳаётда бундай юксак мартабадан воз кечадиган, ўз дилбандидан юз ўгириб, уларни тирик етимга айлантираётган кимсалар ҳам учраб туради.

Қонунда фарзандига етарлича ғамхўрлик кўрсатмасдан, уларнинг соғлиғи, жисмоний, руҳий, маънавий ва ахлоқий жиҳатдан бекаму кўст камол топишларига қайғурмасдан келаётган ота-оналар суд тартибида ота-­оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши белгилаб қўйилган.

Албатта, ота-оналик ҳуқуқи фуқароларнинг энг олий ва дахлсиз ҳуқуқларидан ҳисоб­ланиб, улар бу ҳуқуқдан қонунда бевосита ва аниқ белгилаб қўйилган асослар мавжуд бўлган алоҳида ҳолларда охирги чора сифатида маҳрум қилиниши мумкин. Ота-онанинг болаларга муносабати хусусиятларини аниқлаш мақсадида, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги ишлар, қоидага кўра, суд мажлисида жавобгарнинг иштирокида кўриб чиқилади.

Шу ўринда ҳаётий мисолга эътибор қаратсак, Жавлон Тоштемиров билан Жамила Камолхонова (исм-шарифлар ўзгартирилган) ўзаро турмушлари давомида қиз фарзандли бўлишган. Аммо Ж. Тоштемиров фарзандини боқиш, таълим-тарбия бериш каби зиммасидаги мажбуриятларини бажариш ўрнига уни онаси билан қаровсиз қолдириб, ташлаб кетади. Ўзи эса, бошқа бир аёл билан турмуш қуриб, фарзандли бўлади.

👉 Батафсил

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Бўка туман суди Жиноят кодексининг 198-моддасида (экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) назарда тутилган жиноятни содир этган муқаддам судланган шахснинг озодлигни 2 йил 3 ойга чеклади

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун соат 21.55 да "Milliy" телеканалида "O'tkir tergov" лойиҳасининг навбатдаги сонини томоша қилинг!

Telegram
АХБОРОТ

Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судида А. Т.га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича бугун ўтказилиши белгиланган суд мажлиси 2 октябрь куни соат 16.00 га қолдирилди.

Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Суд онанинг фарзандини даволатиш учун кетган харажатларини ундириш ҳақидаги даъвосини қисман қаноатлантирди

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Ургут туман судида гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш билан боғлиқ жиноят иши кўриб чиқилиб, 4 нафар судланувчи озодликдан маҳрум қилишга ҳукм қилинди

Telegram
#биласизми

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 82-моддаси. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг режимини бузиш

Давлат қўриқхонаси режимини бузиш —

фуқароларга БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 15 бараваридан 20 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналари, табиат боғлари, давлат табиат ёдгорликлари, айрим табиий объектлар ҳамда мажмуаларни сақлаб қолиш, такрор кўпайтириш ва тиклаш учун мўлжалланган ҳудудлар, муҳофаза этиладиган ландшафтлар шу жумладан сувни муҳофаза қилиш зоналари, соҳил бўйи минтақалари, айрим табиий ресурсларни бошқариш учун мўлжалланган ҳудудлар, давлат биосфера резерватлари ҳамда давлатлараро муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар режимини бузиш —

фуқароларга БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 15 бараваридан 20 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —

фуқароларга БҲМнинг 15 бараваридан 30 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 30 бараваридан 40 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

❗️МАЪЛУМОТ ЎРНИДА:

✔️2020-2024 йиллар давомида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 82-моддаси (муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг режимини бузиш) билан 146 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларга жарима жазоси қўлланилган.

✔️Жорий йилнинг биринчи ярмида ушбу моддада назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган 20 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларга жарима жазоси қўлланилди.

Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тожикистонлик фуқаро Жиноят кодексининг 202-моддасида (ҳайвонот/ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш) назарда тутилган жиноятни содир этганлиги сабабли 7 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди

Telegram
#биласизми

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 83-моддаси. Ўрмон учун фойдали фаунани йўқ қилиб юбориш

Ўрмон учун фойдали фаунани йўқ қилиб юбориш —

фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди Жиноят кодексининг 266-моддасида (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) назарда тутилган жиноятни содир этган 28 ёшли йигитни 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилишга ҳукм қилди

Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ургут туманида 16 ёшли ўсмир ўзига суд томонидан тайинланган озодликни чеклаш жазосини ўташдан қасддан бўйин товлаб, зиммасига юкланган мажбуриятларни бажармаган. Оқибатда унинг ўталмай қолган озодликни чеклаш жазоси озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилиб, жазони тарбия колонияларда ўташлик белгиланди.

Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муқаддам бир неча маротаба судланган шахс товламачилик ва фирибгарлик жноятларини содир этиб, озодликдан маҳрум қилинди

Telegram
Қадрли устозларни 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан самимий муборакбод этамиз.

Сизларга мустаҳкам соғлиқ, куч-ғайрат, янги ютуқлар ва оилавий бахт тилаймиз.


Telegram
2025/10/26 05:50:35
Back to Top
HTML Embed Code: