Telegram Web Link
АХБОРОТ

Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судида А. Т.га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича бугун ўтказилиши белгиланган суд мажлиси 2 октябрь куни соат 16.00 га қолдирилди.

Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Суд онанинг фарзандини даволатиш учун кетган харажатларини ундириш ҳақидаги даъвосини қисман қаноатлантирди

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Ургут туман судида гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш билан боғлиқ жиноят иши кўриб чиқилиб, 4 нафар судланувчи озодликдан маҳрум қилишга ҳукм қилинди

Telegram
#биласизми

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 82-моддаси. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг режимини бузиш

Давлат қўриқхонаси режимини бузиш —

фуқароларга БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 15 бараваридан 20 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналари, табиат боғлари, давлат табиат ёдгорликлари, айрим табиий объектлар ҳамда мажмуаларни сақлаб қолиш, такрор кўпайтириш ва тиклаш учун мўлжалланган ҳудудлар, муҳофаза этиладиган ландшафтлар шу жумладан сувни муҳофаза қилиш зоналари, соҳил бўйи минтақалари, айрим табиий ресурсларни бошқариш учун мўлжалланган ҳудудлар, давлат биосфера резерватлари ҳамда давлатлараро муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар режимини бузиш —

фуқароларга БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 15 бараваридан 20 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —

фуқароларга БҲМнинг 15 бараваридан 30 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 30 бараваридан 40 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

❗️МАЪЛУМОТ ЎРНИДА:

✔️2020-2024 йиллар давомида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 82-моддаси (муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг режимини бузиш) билан 146 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларга жарима жазоси қўлланилган.

✔️Жорий йилнинг биринчи ярмида ушбу моддада назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган 20 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларга жарима жазоси қўлланилди.

Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тожикистонлик фуқаро Жиноят кодексининг 202-моддасида (ҳайвонот/ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш) назарда тутилган жиноятни содир этганлиги сабабли 7 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди

Telegram
#биласизми

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 83-моддаси. Ўрмон учун фойдали фаунани йўқ қилиб юбориш

Ўрмон учун фойдали фаунани йўқ қилиб юбориш —

фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди Жиноят кодексининг 266-моддасида (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) назарда тутилган жиноятни содир этган 28 ёшли йигитни 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилишга ҳукм қилди

Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ургут туманида 16 ёшли ўсмир ўзига суд томонидан тайинланган озодликни чеклаш жазосини ўташдан қасддан бўйин товлаб, зиммасига юкланган мажбуриятларни бажармаган. Оқибатда унинг ўталмай қолган озодликни чеклаш жазоси озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилиб, жазони тарбия колонияларда ўташлик белгиланди.

Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муқаддам бир неча маротаба судланган шахс товламачилик ва фирибгарлик жноятларини содир этиб, озодликдан маҳрум қилинди

Telegram
Қадрли устозларни 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан самимий муборакбод этамиз.

Сизларга мустаҳкам соғлиқ, куч-ғайрат, янги ютуқлар ва оилавий бахт тилаймиз.


Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
УСТОЗ КЎРСАТГАН ЙЎЛ АДОЛАТ ВА ҲАҚИҚАТ ЙЎЛИДИР!

Telegram
#биласизми

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 84-моддаси. Ўрмонларда ёнғин хавфсизлиги талабларини бузиш

Ўрмонларда ёнғин хавфсизлиги талабларини бузиш —

фуқароларга БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —

фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 15 бараваридан 20 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этиш, агар ёнғин чиқишига олиб келган бўлса, —

фуқароларга БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 20 бараваридан 25 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада ота-она маъмурий жавобгарликка тортилди

Батафсил лавҳада...

Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пайариқ туманида ҳамшира одам савдосига қўл урди

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ш. Раҳимовага нисбатан Жиззах давлат ўрмон хўжалиги томонидан киритилган даъво талаблари фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг қарорига мувофиқ рад этилди

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро суди Учтепа туман ҳокимлиги томонидан киритилган жавобгар Х. Ирматовага нисбатан бошқа турар жой бермасдан хонадондан мажбурий тартибда кўчириш ҳақидаги даъво талабини рад қилди

Telegram
🖥 «Узоқ йиллар кўп балоларни бошидан кечиришга мажбур бўлган бу халқ эндиликда ўз кимлигини топишга, маънавий янгиланишга бел боғлади» — Қ.Рафиқов

Сиёсатшунос Қудратилла Рафиқов «Российская газета»да эълон қилинган мақоласида тарихий хотира ва миллий ўзликни англаш ҳақидаги мушоҳадаларини ифода этди.

Муаллиф яқин ўтмиш ҳақида фикр юритар экан, аждодларимиз киму, бу дунёда жойимиз қаерда бўлганини унутиб қўйганимиз, энг аламлиси, замонавий дунё саҳнидаги маданий ва тарихий ўрнимиз қумга синг­ган сувдай «йўқолиб» қолганини такъидлайди.

Бугун эса Ўзбекистон қандай йўлга кирганини ва бу ерда нималар бўлаётганини барча кўриб, ҳис қилиб турганига ишонишини билдиради:

«Бир нозик жиҳат борки, буни ҳаммаям илғаб олаётганига шубҳам бор. Мен илгариги бир неча мақолаларимда билдирган фикримда собитман — узоқ йиллар кўп балоларни бошидан кечиришга мажбур бўлган бу юрт ва унинг халқи эндиликда нафақат мамлакат суверенитетини мустаҳкамлаш, балки унуттирилган ва бағридан юлиб олинган улуғ ўтмиш хотираси, маданияти ва аждодлари меросини тиклаш ҳамда бу шарафли ҳаракат ўлароқ ўз кимлигини топишга, маънавий янгиланишга бел боғлади, десам, тўғри бўлади», — деб ёзади Қ.Рафиқов.


Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ховос туманида отаси билан жанжаллашиб, уни кўчага ҳайдаган ўғил 5 сутка муддатга маъмурий қамоққа олинди

Telegram
#биласизми

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 85-моддаси. Ифлослантирувчи моддалар ва биологик организмларни атмосфера ҳавосига чиқариб ташлаш, унга зарарли физикавий таъсир кўрсатиш ёки атмосфера ҳавосидан белгиланган талабларни бузган ҳолда фойдаланиш

Ифлослантирувчи моддаларни ва биологик организмларни йўл қўйиладиган нормативдан ортиқ даражада атмосфера ҳавосига чиқариб ташлаш; атмосфера ҳавосига йўл қўйиладиган энг юқори нормативдан ортиқ даражада зарарли физикавий таъсир кўрсатиш; махсус ваколат берилган давлат органларининг рухсатисиз атмосферага ифлослантирувчи моддалар ва биологик организмларни чиқариб ташлаш; қонунчиликка мувофиқ махсус ваколат берилган давлат органларининг рухсатини олиш талаб этиладиган ҳолларда бундай рухсатни олмай туриб атмосфера ҳавосига зарарли физикавий таъсир кўрсатиш, худди шунингдек ноқулай метеорологик шароит даврида атмосферанинг ифлосланганлик даражаси ортиб кетишига сабаб бўлувчи ифлослантирувчи моддалар ва биологик организмларни чиқариб ташлашни камайтириш чора-тадбирларини тўлиқ ҳажмда бажармаганлик; бундай моддаларни ёппасига чиқариб ташлашларнинг олдини олиш чора-тадбирларини амалга оширмаслик —

мансабдор шахсларга БҲМнинг 3 бараваридан 7 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун атмосфера ҳавосидан белгиланган нормативлардан ортиқча фойдаланиш, худди шунингдек атмосфера ҳавосидан тасдиқланган нормативларсиз ёки махсус ваколат берилган давлат органларининг рухсатисиз фойдаланиш —

мансабдор шахсларга БҲМнинг 2 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

❗️МАЪЛУМОТ ЎРНИДА:

✔️2020-2024 йиллар давомида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 85-моддаси (ифлослантирувчи моддалар ва биологик организмларни атмосфера ҳавосига чиқариб ташлаш, унга зарарли физикавий таъсир кўрсатиш ёки атмосфера ҳавосидан белгиланган талабларни бузган ҳолда фойдаланиш) билан 106 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларга жарима жазоси қўлланилган.

✔️Жорий йилнинг биринчи ярмида ушбу моддада назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган 7 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларга жарима жазоси қўлланилди.

Telegram
2025/10/25 17:30:40
Back to Top
HTML Embed Code: