НАВБАТДАГИ АДОЛАТ
Маст ҳолда транспорт воситасини бошқарган бир ҳайдовчига нисбатан баённома расмийлаштирганидан кейин ўша шахснинг шикояти асосида ўтказилган хизмат текшируви натижаларига кўра хизматдан бўшатилган уч нафар инспектор ҳақида кўп ёзган эдик.
Ҳозиргина машҳур судья С. Ақанов раислигидаги Қашқадарё вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати судьялари (Д. Шамсиева ва Л. Абдуллаев) ушбу “учлик”даги охирги инспектор Акром Ҳақбердиевни ҳам хизматга тиклаш ҳақида қарор чиқарди. Икки нафари сал олдинроқ хизматга тикланган эди. Суд ходимга Қашқадарё вилояти ИИБ ҳисобидан 180 миллион сўм моддий зарар ва етказилган маънавий зарар учун 8,5 миллион сўм товон пули ҳам ундириб берди. Суднинг адолати туфайли тоғни урса талқон қиладиган ўзбекнинг яна бир йигити ўз кучини Ватанга хизмат йўлида сарфлайдиган бўлди.
Telegram

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарё вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг ажримига асосан иш вақтида жароҳат олган фуқаронинг манфаатлари ҳимоя қилинди
Telegram
Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жарқўрғон туманида 2 нафар вояга етмаган фарзандларини моддий таъминлашдан бўйин товлаган ота 1 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди
Telegram
Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг ҳукми билан Жиноят кодексининг 192-11 (нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш), 257 (меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) ва 259 (ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган масъулияти чекланган жамияти раҳбарининг озодлиги чекланди
Telegram
Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун соат 21.55 да "Milliy" телеканалида "O'tkir tergov" лойиҳасининг навбатдаги сонини томоша қилинг!
Telegram
Telegram
#биласизми
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 85-1-моддаси. Қурилиш майдонларида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя этмаслик
✅Ўлчами беш юз квадрат метр ва ундан ортиқ бўлган қурилиш майдонида, унга туташ бўлган ҳудудда ҳамда ундан чиқиш йўлларида чанг ва қум заррачаларининг ҳавога кўтарилишини бартараф этишга доир мажбурий талабларни бузиш ёхуд ушбу ҳудудларда ифлослантирувчи моддаларнинг йўл қўйиладиган доирадаги нормативлардан ортиқ даражада атмосфера ҳавосига чиқарилишига йўл қўйиш, —
мансабдор шахсларга БҲМнинг 10 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
✅Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
мансабдор шахсларга БҲМнинг 50 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Жиноят ишлари бўйича Жарқўрғон туман судининг сайёр мажлисида ҳуқуқбузар ҳайдовчиларга маъмурий жазо чоралари қўлланилди
Telegram
Telegram
Ҳаётда турли-туман воқеалар рўй беради. Масалан, Ҳанифа Ҳакимова етмиш беш ёшга тўлганда туғилганлик фактини аниқлаш ҳақида ариза ёзиб, суд эшигини қоқди.
Бу хабарни эшитиб, эҳтимол, ҳайрон бўлаётгандирсиз. Ҳа, ҳаётда баъзан шунақаси ҳам учраб туради. Қонунларимизда бу каби масалаларни ҳал этишнинг аниқ мезонлари белгилаб қўйилган, улар асосида фуқаро мурожаати ўз вақтида суд томонидан қонуний ечимини топади.
Онахоннинг аризаси ва суд мажлисидаги тушунтиришидан маълум бўлдики, Ҳ. Ҳакимова 1950 йил 25 январда Пастдарғом туманида туғилган.
Ота-онасининг турмушларидан етти нафар фарзанд туғилган бўлиб, у — тўнғичи.
Ҳанифа она дунёга келган пайтида ота-онаси унга туғилганлик тўғрисида гувоҳнома олган. Гувоҳномаси борлиги боис ўрта мактабда таълим олган.
Вояга етгач, ана шу гувоҳнома асосида шахсини тасдиқловчи фуқаролик паспортига эга бўлган.
Айниқса, кексайганда шахсий ҳужжатлар тўлиқ ва тўғри бўлгани яхши экан. Чунки мерос масаласини ҳал қилишга зарурият юзага келганида Ҳанифа момо қарасаки, туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси йўқ. Сандиқда, ҳужжатлар орасида бўлиши керак эди, лекин қайта-қайта қидириб уни тополмайди. Анча йиллардан бери зарурият бўлмагани учун туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасига кўзи тушмагани кўнглидан кечади ва туман ФҲДЁ бўлимига мурожаат қилади. Буни қарангки, ФҲДЁ бўлимида ҳам унинг туғилгани қайд этилганлиги ҳақида маълумот топилмайди. Шундан сўнг Ҳ. Ҳакимова вилоят адлия бошқармаси ФҲДЁ архивига мурожаат қилади.
Афсуски, бу архивда ҳам Ҳ. Ҳакимованинг туғилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзуви топилмайди. Шундан сўнг Ҳ. Ҳакимова фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилади.
Судда аниқланишича, Ҳ. Ҳакимовага Пастдарғом тумани Ички ишлар бўлими хорижга чиқиш-кириш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси томонидан 2018 йил 28 августда берилган фуқаролик паспортига қараганда, у 1950 йил 25 январда Пастдарғом туманида туғилган. Аммо аризачининг туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзуви туман 1-сон ФҲДЁ бўлими архивида ҳам, Самарқанд вилояти ФҲДЁ архивида ҳам мавжуд эмас. ФХДЁ архиви томонидан 2025 йил 7 апрелда унга бу ҳақда маълумотнома берилган.
Шу ўринда бу борадаги қонуний асосларга тўхталадиган бўлсак, амалдаги Фуқаролик процессуал кодексининг 295-моддаси 1-қисмига кўра, суд фуқароларнинг ёки ташкилотларнинг шахсий, мулкий ҳуқуқлари юзага келишига, ўзгаришига ёки тугашига сабаб бўладиган фактларни аниқлайди.
Ушбу модданинг 2-қисми 3-бандида, суд оталикни тан олиш (белгилаш), боланинг у ёки бу онадан туғилганлиги, шунингдек, туғилганлик вақтини аниқлаш тўғрисидаги ишларни кўриши қайд этилган.
Суд юқоридаги қонун талабига риоя қилган ҳолда Ҳ. Ҳакимованинг 1950 йил 25 январь куни Пастдарғом туманида туғилганлигини тасдиқловчи фуқаролик паспорти борлигини, аммо архив маълумотномаларида унинг туғилганлиги ҳақидаги маълумотлар мавжуд эмаслигини, бу фактни белгилаш аризачига мерос масаласини ҳал қилиш учун зарурлигини инобатга олди. Ҳ. Ҳакимованинг туғилганлик фактини аниқлаш ҳақидаги аризасини қаноатлантириш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилди.
Ушбу ҳал қилув қарори туман 1-сонли ФХДЁ бўлимига юборилди.
Гувоҳи бўлганингиздек,кекса онахон ҳаётда дуч келган бир муаммо қонун йўли билан судда ечим топди. Инсонпарварлик, халқпарварлик, демократик тамойиллар руҳи билан суғорилган қонунларимиздаги мезон фуқаро мурожаатининг қаноатлантирилишига асос бўлди.
Жамшид ФАЙЗУЛЛАЕВ,
фуқаролик ишлари бўйича
Пастдарғом тумани
суди судьяси

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 86-моддаси. Атмосферага чиқариладиган зарарли моддаларни тозалаш иншоотидан фойдаланиш қоидаларини бузиш, шунингдек ундан фойдаланмаслик
✅Атмосферага чиқариладиган зарарли моддаларни тозалаш учун ўрнатилган иншоотлар, ускуналар, аппаратуралардан, шунингдек чиқариб ташланадиган зарарли моддалар миқдори ва тартибини назорат қилувчи воситалардан фойдаланиш қоидаларини бузиш ёки улардан фойдаланмаслик —
мансабдор шахсларга БҲМнинг 1 бараваридан 3 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
✅Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
мансабдор шахсларга БҲМнинг 3 бараваридан 7 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
❗️МАЪЛУМОТ ЎРНИДА:
✔️2020-2024 йиллар давомида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 86-моддаси (атмосферага чиқариладиган зарарли моддаларни тозалаш иншоотидан фойдаланиш қоидаларини бузиш, шунингдек ундан фойдаланмаслик) билан 143 нафар мансабдор шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларга жарима жазоси қўлланилган.
✔️Жорий йилнинг биринчи ярмида ушбу моддада назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган 7 нафар мансабдор шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларга жарима жазоси қўлланилди.

РАСМИЙ АХБОРОТ
А. Х. (1986 йилда туғилган, Фурқат тумани ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаган) ва Ж. Р. (1991 йилда туғилган, Фурқат тумани ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган)га оид жиноят иши жиноят ишлари бўйича Қува туман судида кўриб чиқилмоқда.
Тергов органининг хулосасига кўра судланувчилар Жиноят кодексининг 141-1-моддаси (шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш) 2-қисми “а”, “б” бандлари, 141-3-моддаси (шахснинг шаънини ва қадр-қимматини камситувчи ҳамда инсон ҳаётининг сир тутиладиган томонларини акс эттирувчи маълумотларни ошкор қилиш) 2-қисми “б” банди, 142-моддаси (фуқароларнинг турар жойи дахлсизлигини бузиш), 206-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) 1-қисми, 230-2-моддаси (тезкор-қидирув фаолияти натижаларини сохталаштириш (қалбакилаштириш) 1-қисми ва 234-моддаси (қонунга хилоф равишда ушлаб туриш ёки ҳибсга олиш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.
Қўшимча маълумот суд жараёни якуни бўйича берилади.