Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ғиждувон туманида уч нафар оғуфуруш жиноий жавобгарликка тортилиб, узоқ муддатларга озодликдан маҳрум этилди
Telegram
Telegram
ЯРАШУВ ИНСТИТУТИ ВАҚТ СИНОВЛАРИДАН МУВАФФАҚИЯТЛИ ЎТМОҚДА
Инсонпарварлик, бағрикенглик, кечиримлилик ва йиқилганни суяш, адашганга тўғри йўл кўрсатиш каби қадриятларни ўзида мужассам этган ярашув институти бугунги кунда миллий қонунчилигимизда ўзининг теран ифодасини топган эзгу мақсад — инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолатли ҳимоясига хизмат қилмоқда.
Мустақилликнинг дастлабки йилларида суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш борасида муҳим вазифа – ўтмиш асоратларидан имкон қадар тезроқ халос бўлиш, шахс, унинг яқинларига жисмоний ва маънавий азоб берадиган, унинг қадр-қимматини камситадиган жазо турлари, жазолашнинг репрессив усулларидан воз кечиш, озодликдан маҳрум қилиш ҳолатларини қисқартириш ҳисобига қонунчиликка адолат ва инсонпарварлик тамойилларини кенгроқ жорий этиш зарур эди.
Шу мақсадда ривожланган демократик давлатларда муваффақиятли қўлланилиб келинаётган тамойил ва талабларга жавоб берадиган мезонлар асосида ҳуқуқбузарлик ва жазо тизими қайта кўриб чиқилиб, амалдаги Жиноят, Жиноят-процессуал ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга бир қатор янги институтлар киритилди. Айниқса, бу борада 2001 йил 29 августдаги қонун билан жиноий жазоларнинг либераллаштирилиши муҳим аҳамиятга эга бўлганини алоҳида таъкидлаш зарур.
Ушбу қонун асосида миллий қонунчилигимизда илк марта ярашув институти жорий этилди. Жиноят кодексининг 66-1-моддасида ярашилгани муносабати билан шахсни жиноий жавобгарликдан озод қилиш назарда тутилди.
Мазкур ҳуқуқий институт жорий этилгандан буён ўтган қарийб йигирма тўрт йил давомида у янада такомиллаштирилиб, амалда қўлланиш доираси тобора кенгайиб бормоқда. Бу, ўз навбатида, ярашув институти жиноий-ҳуқуқий муносабатларни эркинлаштириш ва фуқароларнинг қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишда самарали восита сифатида хизмат қилаётганини кўрсатади.
Ярашув институти эндиликда маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ишларда ҳам қўлланила бошланганини алоҳида таъкидлаш керак. Бунга 2021 йил 4 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонун ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.
Ушбу қонунга асосан, ярашилгани муносабати билан шахсни маъмурий жавобгарликдан озод қилиш асослари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 21-2-моддасида белгилаб қўйилди. Унга кўра, 15 турдаги маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган шахс ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, суд уни маъмурий жавобгарликдан озод қилиб, ишни тугатиши мумкин.
👉 Батафсил

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ширин шаҳрида қуролнинг қонунга хилоф муомаласини қилган ҳуқуқбузар 3 суткага маъмурий қамоққа олинди
Telegram
Telegram
ТАҚИҚЛАНГАН ТАРҒИБОТ
Бундай ноқонуний қилмишни интернет тизими орқали амалга оширган шахслар жиноий жавобгарликка тортилди.
Аввало шуни қайд этиш жоизки, амалдаги “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги қонуннинг 4-моддасига кўра, ҳар ким ахборотни монеликсиз излаш, олиш, текшириш, тарқатиш, ундан фойдаланиш ва уни сақлаш ҳуқуқига эга. Аммо алоҳида бир шахснинг ҳуқуқ ва ваколатлари доирасида олинган ахборот ўзга фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинлиги, жамиятнинг ахлоқий қадриятлари, мамлакатнинг маънавий, маданий ва илмий салоҳияти, юрт тинчлиги, хавфсизлигига дахл қилмаслиги керак.
Ахборотни тарқатиш имкони унинг қонуний ёки хавфсиз эканини англатмайди. Ахборотга эгалик қилувчи шахс унинг тўғри ва ҳаққонийлигини аниқлаши ҳамда текшириш маданиятига қатъий риоя этиши, бу борада етарлича ҳуқуқий билимга эга бўлиши шарт. Бунда умум манфаати, ҳуқуқ ва эркинликлари устувор ўринда эканлигини албатта, назарда тутмоқ даркор.

Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражаси оширилади
Telegram
Telegram
#биласизми
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 86-1-моддаси. Озон қатламига зарарли таъсир кўрсатишнинг олдини олишга доир талабларни бузиш
✅Объектларни лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш, хўжалик фаолиятини ҳамда бошқа фаолиятни амалга ошириш чоғида корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан озонни бузувчи моддалардан, таркибида озонни бузувчи моддалар мавжуд бўлган асбоб-ускуналар ва техник қурилмалардан фойдаланиш ҳамда уларни қўллашни тартибга солиш чораларини кўрмаслик, шунингдек озонни бузувчи моддаларнинг ҳисобини юритмаслик, уларнинг озон учун хавфсиз моддалар билан алмаштирилишини таъминламаслик, уларнинг атмосфера ҳавосига чиқарилишига йўл қўйиш, рециркуляцияни (озонни бузувчи моддалардан қайта фойдаланиш мақсадида уларни бирламчи тозалашни) амалга оширмаслик, —
фуқароларга БҲМнинг 1/2 қисмидан 1 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 1 бараваридан 3 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
✅Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
фуқароларга БҲМнинг 1 бараваридан 3 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 3 бараваридан 7 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

19 йил муқаддам Сурхондарё вилоятида божхона катта инспектори лавозимида ишлаган Ҳусниддин Чориевга нисбатан чиқарилган жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судининг 2006 йил 31 октябрдаги ҳукми ва жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят суди апелляция инстанциясининг 2006 йил 27 декабрдаги ажрими бекор қилинди.
Қашқадарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясининг жорий йилнинг 22 сентябрдаги ҳукмига мувофиқ Х. Чориев оқланди

РАСМИЙ АХБОРОТ
Бугун жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судида А. Т. (1974 йилда Наманган вилоятида туғилган, муқаддам судланмаган)га оид жиноят ишини биринчи инстанцияда кўриб чиқиш бўйича суд жараёни якунлади.
Эълон қилинган суд ҳукмига кўра А. Т. Жиноят кодексининг 156-моддаси (миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатиш) 2-қисми, 244-1-моддаси (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) 3-қисми “г” банди ва 244-3-моддаси (диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш)да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди.
А. Т.га Жиноят кодексининг 57-моддасини (енгилроқ жазо тайинлаш) қўллаган ҳолда 59 (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) ва 61 (жазоларни қўшишнинг ҳисоблаш қоидалари) моддалари тартибида 2 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
Шу билан бирга Интернет тармоғидаги Facebook, Instagram ижтимоий тармоқлари, Telegram мессенжери ҳамда YouTube видеохостингидаги Mubaşşir Ahmad ва Azon Global – Муқобил ахборот-таҳлилий канали номли саҳифалар (каналлар) фаолияти тўхтатилиб, блокланиши белгиланди.
Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судининг ушбу ҳукми устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция/кассация тартибида шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақлилиги маълум қилинади.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 87-моддаси. Чиқиндиларда ифлослантирувчи моддалар нормативдан ортиқ бўлган транспорт ва бошқа ҳаракатланувчи воситалар ва қурилмаларни тайёрлаш ҳамда фойдаланишга чиқариш
✅Чиқиндиларда ифлослантирувчи моддалар, шунингдек ишлаб турган вақтда шовқин ва бошқа физик таъсир даражаси белгиланган нормативдан ортиқ бўлган автомобиллар, самолётлар, кемалар ва бошқа ҳаракатланувчи воситалар ва қурилмаларни тайёрлаш ҳамда фойдаланишга чиқариш ёхуд ҳаракатланувчи воситалар ва қурилмаларни таъмирлаш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатиш чоғида ишлатиб чиқарилган газлардаги ифлослантирувчи моддаларнинг таркиби ҳамда улар физикавий омилларининг зарарли таъсири тегишли нормативларга мувофиқлигини текшириш ва тартибга солиб туришни таъминламаслик —
мансабдор шахсларга БҲМнинг 1 бараваридан 3 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
✅Чиқиндиларда ифлослантирувчи моддалар, шунингдек ишлаб турган вақтида шовқин даражаси белгиланган нормативдан ортиқ бўлган ҳаракатланувчи қурилмалардан фойдаланиш —
БҲМнинг 1/10 қисмидан 1/2 қисмигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
✅Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
фуқароларга БҲМнинг 1 бараваридан 2 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 3 бараваридан 7 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
❗️МАЪЛУМОТ ЎРНИДА:
✔️2020-2024 йиллар давомида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 87-моддаси (чиқиндиларда ифлослантирувчи моддалар нормативдан ортиқ бўлган транспорт ва бошқа ҳаракатланувчи воситалар ва қурилмаларни тайёрлаш ҳамда фойдаланишга чиқариш) билан 6 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларга жарима жазоси қўлланилган.
✔️Жорий йилнинг биринчи ярмида ушбу моддада назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган 3 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларга жарима жазоси қўлланилди.

Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш)да назарда тутилган жиноятни содир этган судланувчи суд залида қамоққа олинди
Telegram
Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарё вилоят судида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд тизимининг моддий-техник таъминотини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ҳамда “Одил судлов соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонлари мазмун-моҳиятини тушунтиришга ҳамда улардан келиб чиқадиган вазифа ва чора-тадбирларни белгилашга қаратилган семинар бўлиб ўтди
Telegram
Telegram
#биласизми
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 88-моддаси. Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя қилмаслик
✅Қурилиш ишларини ва бошқа ишларни бажариш чоғида ёнилғи моддаларни ва қурилиш материалларини бир жойга тўплашда, ушбу моддалар ва материалларни, шунингдек ёқилғи ҳисобланмайдиган материалларни ёқишда атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя этмаслик, махсус техник қурилмаларни қўлламасдан битумни эритиш —
фуқароларга БҲМнинг 1/3 қисмидан 1 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 1 бараваридан 3 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
✅Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилгандан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
фуқароларга БҲМнинг 1 бараваридан 3 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 3 бараваридан 7 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
✅Дала ва аҳоли пунктларида анғиз, хазон ва шох-шаббаларни ёки ўсимликларнинг бошқа қолдиқларини ёқиб юбориш, атмосфера ҳавосини зарарли моддалар билан ифлослантиришга олиб келса, —
фуқароларга БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
✅Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 7 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
❗️МАЪЛУМОТ ЎРНИДА:
✔️2020-2024 йиллар давомида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 88-моддаси (атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя қилмаслик) билан 419 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларга жарима жазоси қўлланилган.
✔️Жорий йилнинг биринчи ярмида ушбу моддада назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган 18 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларга жарима жазоси қўлланилди.

ТАДБИРКОРЛАР ҲУҚУҚЛАРИ СУД ҲИМОЯСИДА
Гулистон туманлараро иқтисодий судида икки тадбиркорлик субъекти ўртасидаги шартномавий низо кўриб чиқилиб, ўз ечимини топди