Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда ўз акасини зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиб, баданига қасддан оғир шикаст етказган ака-укалар судланди
Telegram
Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун соат 21.55 да "Milliy" телеканалида "O'tkir tergov" лойиҳасининг навбатдаги сонини томоша қилинг!
Telegram
Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг сайёр мажлисида муқаддам судланиб, шартли жазога ҳукм қилинган мактаб ўқувчисига оид жиноят иши кўриб чиқилди. Бу гал вояга етмаган ўсмир бола Жиноят кодескисининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилди.
Батафсил лавҳада...
Telegram
Батафсил лавҳада...
Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд шаҳрида майда безорилик қилиб, ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабларини бажармаган ҳуқуқбузар 10 суткага маъмурий қамоққа олинди
Telegram
Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нукусда фуқарога нисбатан қасддан баданга оғир шикаст етказиб, босқинчилик содир этган 19 ёшли йигит 11 йилга озодликдан маҳрум қилинди
Telegram
Telegram
#биласизми
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 89-моддаси. Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари ва бошқа дориларни шунингдек кучли таъсир этувчи заҳарли моддаларни ҳамда буғланувчан бирикмаларни ташиш, сақлаш ва қўлланиш қоидаларини бузиш
✅Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини, уларнинг ўсишини тезлаштирувчи воситаларни, минерал ўғитларни ҳамда бошқа дориларни, шунингдек кучли таъсир этувчи заҳарли моддаларни ва буғланувчан бирикмаларни ташиш, сақлаш, улардан фойдаланиш, уларни қўллаш ҳамда улардан бўшаган идишларни зарарсизлантириш қоидаларини тупроқнинг, сувнинг, атмосфера ҳавосининг ифлосланишига ёки ўсимликлар, ҳайвонот дунёси йўқ қилиб юборилишига олиб келиши мумкин бўлган тарзда бузиш —
фуқароларга БҲМнинг 1/3 қисмидан 1 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 1 бараваридан 3 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
✅Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилгандан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса ёхуд тупроқ, сув, атмосфера ҳавосининг ифлосланишига, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига зарар етишига олиб келса, —
фуқароларга БҲМнинг 1 бараваридан 3 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 3 бараваридан 7 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
❗️МАЪЛУМОТ ЎРНИДА:
✔️2020-2024 йиллар давомида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 89-моддаси билан 25 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларга жарима жазоси қўлланилган.
✔️Жорий йилнинг биринчи ярмида ушбу моддада назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган 3 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларга жарима жазоси қўлланилди.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 89-1-моддаси. Ишлатиш тақиқланган ва ишга яроқсиз бўлиб қолган кимёвий моддаларни зарарсизлантириш қоидаларини бузиш
✅Ишлатиш тақиқланган ва ишга яроқсиз бўлиб қолган кимёвий моддаларни тегишли рухсатномасиз, худди шунингдек рухсатномада кўрсатилган шартларни бузган ҳолда зарарсизлантириш —
мансабдор шахсларга БҲМнинг 1 бараваридан 3 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
✅Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
мансабдор шахсларга БҲМнинг 3 бараваридан 7 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Нукус шаҳридаги тинч бир оқшом. Аммо айнан шу кечада икки ёш ўртасида бошланган тортишув катта фожиага айланди.
Маст ҳолда кўчада юрган Жиянбай (исмлар ўзгартирилган) сигарета чекиб турган Муроддан тамаки сўрайди. Аммо Мурод унинг илтимосини рад этади. Шу оддий сабаб билан бошланган айтишув жанжални келтириб чиқарди. Жиянбай ғазабини тия олмай, ерда ётган ғишт бўлагини олиб, Муроднинг бошига уради.
Ёш йигит оғир жароҳат олади. Оқибатда ҳушини йўқотади. Бундан фойдаланган зўравон Жиянбай ҳалокатга учраган йигитнинг кийимлари ва телефонини олиб, воқеа жойидан қочиб кетади. Мурод олган тан жароҳати оқибатида ҳодиса жойида ҳушсиз қолиб, ўзига келмасдан вафот этади.
Бу иш жиноят ишлари бўйича Тахтаўкпир тумани суди томонидан очиқ суд мажлисида кўриб чиқилди. Суд жараёнида Жиянбай қилмишини тан олди, пушаймонлигини билдирди. Аммо судья О. Мауленов таъкидлаганидек, жиноят учун жазо муқаррар, инсон ҳаётини қайта тиклаб бўлмайди.
Суд ҳукмига кўра, Жиянбай Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди ва 164-моддаси 3-қисми “г” банди билан айбдор деб топилиб, 11 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.
Ачинарлиси, бу икки ёш ҳам ҳаётда ўз ўрнини топмоқчи бўлган, иккиси ҳам ўз оиласининг ёлғиз фарзанди эди. Жиянбай — илгари спорт билан шуғулланган, кучли ва иродали йигит бўлган. Аммо бир лаҳза жаҳл, мастлик ва беақл ҳаракат уни ҳам, бошқаларни ҳам ҳалокатга етаклади. Мурод эса оддий, меҳнаткаш оиланинг ёлғиз ўғли эди. Энди бу мусибатни унинг ота-онаси қандай кўтаради? Буни тасаввур қилиш ҳам қийин.
Бу воқеа нафақат жиноят, балки жаҳлнинг инсон тақдиридаги ўрни ҳақидаги аччиқ сабоқдир. Бир лаҳза ғазаб, бир сония беақл қарор — икки оилага ҳам кулфат келтирди.
Жиноят фақат қурбонни эмас, жиноятчини ҳам йўқ қилади. Жиянбай ўз иродасини йўқотди, ҳаётини қамоқда ўтказишга маҳкум бўлди. Мурод эса ўз ҳаётини йўқотди, ота-онаси битмас дард ичида қолди.
Бу воқеа барчамизга сабоқ бўлсин. Жаҳлга эргашманг, ақлга қулоқ солинг. Ҳар бир жиноятга жазо муқаррар. Зеро, инсон ҳаёти энг муқаддас неъматдир!

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ангор туманида майда безорилик қилиб, ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабларини бажармаган ҳуқуқбузар ҳайдовчи 10 суткага маъмурий қамоққа олинди
Telegram
Telegram
#жиноят_ва_жазо
ИЛДИЗ ОТГАН АДОВАТ МУДҲИШ ЖИНОЯТГА САБАБ БЎЛДИ
Ҳаётда ўзаро аразлашган икки инсон кечиримли ва бағрикенг бўлиши ўрнига бир-бирига нисбатан адоват ва гина сақлаши охир-оқибат яхшилик билан якун топмайди. Энг ёмони, бундай иллат авлоддан-авлодга ўтиши, маҳалла-кўй, қўни-қўшни, ошна-оғайни ва қариндош-уруғ ўртасидаги меҳр-оқибатга путур етказиши мумкин.
Шунинг учун ҳам, халқимиз адоват ва кек сақлаш каби иллатларни азалдан қоралаб келган.
Қуйида баён этиладиган фожианинг рўй беришида ҳам адоват сабаб бўлди.
👉 Батафсил

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 90-моддаси. Ов қилиш ва балиқ овлаш қоидаларини, шунингдек ҳайвонот дунёсидан фойдаланишнинг бошқа турларини амалга ошириш қоидаларини бузиш
✅Ов қилиш ва балиқ овлаш қоидаларини, шунингдек ҳайвонот дунёсидан фойдаланишнинг бошқа турларини амалга ошириш қоидаларини бузиш, жиноят аломатлари мавжуд бўлмаса, —
фуқароларга БҲМнинг 20 бараваридан 30 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 30 бараваридан 40 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
✅Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган худди шундай ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш, —
шу ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ва ашёларини мусодара қилиб, фуқароларга БҲМнинг 30 бараваридан 40 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 40 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
✅Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган худди шундай ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо чораси икки марта қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш, –
шу ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ва ашёларини мусодара қилиб, фуқароларга БҲМнинг 40 бараваридан 50 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 50 бараваридан 70 бараваригача миқдорда жарима солишга ёхуд шу ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ва ашёларини мусодара қилиб, 3 йилгача муддатга ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум этишга сабаб бўлади.
✅Тегишли рухсати бўлмай туриб ёки тақиқланган жойларда ёхуд тақиқланган муддатларда, тақиқланган қуроллардан ёки усуллардан фойдаланган ҳолда ов қилиш ёхуд балиқ овлаш (бундан электр токини, портловчи, кимёвий моддаларни ёки биологик препаратларни қўллаш ҳоллари мустасно), —
шу ҳуқуқбузарликларни содир этиш қуроли ва ашёларини мусодара қилиб, фуқароларга БҲМнинг 50 бараваридан 70 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 70 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима солишга ёхуд шу ҳуқуқбузарликларни содир этиш қуроли ва ашёларини мусодара қилиб, 3 йилгача муддатга ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум этишга сабаб бўлади.
❗️МАЪЛУМОТ ЎРНИДА:
✔️2020-2024 йиллар давомида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 90-моддаси билан 1 081 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларга жарима жазоси қўлланилган.
✔️Жорий йилнинг биринчи ярмида ушбу моддада назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган 87 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларга жарима жазоси қўлланилди.

Касби туманида касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаган ҳамшира 2 йилга озодликдан маҳрум қилинди
Telegram
Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самолётда бегона аёлга шаҳвоний шилқимлик қилган 53 ёшли эркак 5 суткага маъмурий қамоққа олинди
Telegram
Telegram