#биласизми

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 90-1-моддаси. Ов қилиш ва балиқ овлашнинг тақиқланган қуролларини ёки воситаларини тайёрлаш, олиб кириш, сақлаш, ташиш ёки юбориш, олиш ёхуд сотиш

Ов қилиш ва балиқ овлашнинг тақиқланган қуролларини ёки воситаларини тайёрлаш, олиб кириш, сақлаш, ташиш ёки юбориш, олиш ёхуд сотиш, —

ҳуқуқбузарлик қуроли ва ашёларини мусодара қилиб, фуқароларга БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 7 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган худди шундай ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш, —

ҳуқуқбузарлик қуроли ва ашёларини мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 7 бараваридан 10 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

❗️МАЪЛУМОТ ЎРНИДА:

✔️2020-2024 йиллар давомида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 90-1-моддаси билан 25 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларга жарима жазоси қўлланилган.

✔️Жорий йилнинг биринчи ярмида ушбу моддада назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган 4 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларга жарима жазоси қўлланилди.

Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Метрода бегона қизга шаҳвоний шилқимлик қилган 23 ёшли йигит 5 суткага маъмурий қамоққа олинди

Telegram
#биласизми

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 91-моддаси. Саноат чиқиндиларини, маиший чиқиндиларни ва бошқа чиқиндиларни тўплаш, ташиш, жойлаштириш, зарарсизлантириш, сақлаш, утилизация қилиш, қайта ишлаш, реализация қилиш чоғида табиатни муҳофаза қилиш талабларини бузиш

Саноат чиқиндиларини, маиший чиқиндиларни ва бошқа чиқиндиларни тўплаш, ташиш, жойлаштириш, зарарсизлантириш, сақлаш, утилизация қилиш, қайта ишлаш, реализация қилиш чоғида табиатни муҳофаза қилиш талабларини бузиш —

фуқароларга БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 5 бараваридан 7 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса ёхуд табиий муҳитга зарар етказган бўлса, —

фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 10 бараваридан 15 беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

❗️МАЪЛУМОТ ЎРНИДА:

✔️2020-2024 йиллар давомида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 91-моддаси билан 318 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларга жарима жазоси қўлланилган.

✔️Жорий йилнинг биринчи ярмида ушбу моддада назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган 6 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларга жарима жазоси қўлланилди.

Telegram
#жиноят_ва_жазо

ЎЙЛАМАЙ БОСИЛГАН ҚАДАМ ТОВЛАМАЧИЛИК ВА ФИРИБГАРЛИККА ЕТАКЛАДИ

Жиноят кодексининг 164-169-моддаларида назарда тутилган “Ўзгалар мулкини талон-торож қилиш” номли қилмишлар, содда қилиб айтганда, нафс қутқусига учиб қўл уриладиган айбли хатти-ҳаракатлардир. Баъзи айбдорлар қилмишларининг моҳиятини кеч англаб етса, айримлари бу тоифа жиноятларни “йўргакда теккан касал”дек такрор-такрор содир этаверади.

Бунга, афсуски, ҳаётий мисоллар кўп. Жумладан, Янги Наманган туманида истиқомат қилувчи Оқилхон Мусажонов (исм-шарифлар ўзгартирилган) ўйламай босган қадам товламачилик ва фирибгарликни юзага келтирди.

О. Мусажонов тумандаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотида шифокор вазифасида ишлар, бинобарин, моддий жиҳатдан жуда ночор аҳволда эмасди. Энг муҳими, маҳалла-кўй ва ошна-оғайнилари орасида ҳавас қилгулик обрў-эътиборга эга эди.

Гап шундаки, 2024 йил 30 сентябрь куни О. Мусажоновга Учқўрғон туманида яшовчи таниши Илёс Исоқов қўнғироқ қилади:

– Икки юз доллар қарз бериб туринг, ака, – дейди у илтимос оҳангида.

О. Мусажонов қарз беришга рози бўлади. Шу боис иккаласи Наманган шаҳрида учрашади.

– Пулим озроқ қолибди, икки юз доллар чиқмайди, – дея О. Мусажонов И. Исоқовга 194 доллар қарз беради.

Аммо қарзни 25 кун муддатда 300 доллар миқдорида қайтаришини тайинлайди. Бу ҳам етмагандек, И. Исоқовнинг “Спарк” русумли автомашинаси техник гувоҳномаси ва ҳайдовчилик гувоҳномасини гаров тариқасида олиб қолади.

Ўша пайтда И. Исоқов моддий жиҳатдан анчагина қийналиб қолганди. Шу боис О. Мусажоновдан олган қарзини қайтариш бир кунга кечикиб, пулни 26 октябрда беради. Бироқ О. Мусажонов унинг мушкул вазиятини тушунмай, тўнини тескари кийиб олади.

– Кечикканинг учун энди минг доллар қилиб қайтарасан, – дейди у тап тортмай.

– Ака, ундай қилманг. Мен бунча пулни тополмайман. Ўзи қарзимга етарли маблағни зўрға олиб келдим, – деб ялинади И. Исоқов.

Лекин қарз берувчи барибир кўнмайди. Бу ҳам етмагандек, қарздорнинг “Спарк” русумли автомашинасини гаров тариқасида олиб қолади.

Буни қарангки, ўз навбатида, О. Мусажоновнинг Боситхон исмли маҳалладошидан қарзи бор эди. Шунинг учун Боситхон иккаласи “Спарк”ни гаровга қўйиб, қорамол олди-сотдиси билан шуғулланувчи М. Қосимовдан бир бош сигирни 16 миллион сўмга баҳолаб, насияга олади.

Аммо О. Мусажонов сигирни ўша ернинг ўзида бошқа бир харидорга 13 миллион сўмга сотиб юборади. Шундан сўнг у сигир пулининг 5 миллион сўмини Боситхон Шариповга олган қарзи эвазига беради. Илёс Исақовнинг қарзи ҳисобига эса, 2 миллион сўм ва 100 АҚШ долларини олиб қолади.

Қизиғи шундаки, О. Мусажонов 2 миллион 200 минг сўмни шахсий эҳтиёжларига сарфлайди. Қолган 2 миллион 500 минг сўмнигина И. Исақовга беради.

Орадан кўп ўтмай, М. Қосимов сигирининг пулини беришни талаб қилади.

Шунда Д. Мусажонов И. Исоқовга нисбатан товламачилик қилишга ўтади.

— Миржалол акага ўн олти миллион сўм пул берасан. Аксинча, машинангни қайтиб кўрмайсан, “запчасть” қилдириб сотиб юбораман, – дея дўқ уради.

И. Исоқовнинг ўша топдаги аҳволини тасаввур қиляпсизми? Негаки, у ҳаётда бундай ноҳақлик ва сурбетликни ҳеч қачон кўрмаганди-да.

Бинобарин, О.Мусажоновнинг хатти-ҳаракатларидан норози бўлган ҳолда қонуний чора кўришни сўраб, Наманган вилояти ички ишлар бошқармасига мурожаат қилади.

Шундан сўнг ушбу мурожаатга асосан, тезкор тадбир ўтказилади. Оқибатда О. Мусажонов И. Исоқовдан товламачилик йўли билан 600 АҚШ долларини олаётган вақтида ушланади.

Айни ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилади. Жиноят ишлари бўйича Косонсой туман суди эса, “қаҳрамон”имизни Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) 1-қисми ва 168-моддаси (фирибгарлик) 1-қисми билан айбдор деб топиб, қонуний жазога ҳукм этди.

Хулоса қилиб айтганда, О. Мусажонов каби шахслар бу каби қилмишлар сабоғидан ўзларига тегишли хулоса чиқариб олишлари шарт. Зеро, жиноий қилмиш ҳеч қачон жазосиз қолмайди.

Абдурасул НАРЗУЛЛАЕВ,
жиноят ишлари бўйича
Косонсой тумани
суди раиси


Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️17 октябрь — Бутун жаҳон камбағалликка қарши курашиш куни

БМТ Бош Ассамблеяси қарорига кўра, ҳар йили 17 октябрь камбағалликни тугатиш учун кураш куни сифатида нишонланади.

Юртимизда бу борада изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида эҳтиёжманд оилаларга манзилли ёрдам кўрсатилмоқда.

“Камбағал оилалар реестри”га 667 мингдан ортиқ оила киритилди. Бу шунчаки рақамлар эмас улар ортида янги имкониятлар олган минглаб инсонлар тақдири мужассам.

🎞Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан тайёрланган фильм орқали ислоҳотлар самараси ва ҳаётлардаги ўзгаришлар билан танишинг.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нукусда фуқарога нисбатан қасддан баданга оғир шикаст етказиб, босқинчилик содир этган 19 ёшли йигит 11 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Telegram
БАЁНОТ

Ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида 38 ёшли эркак 7 ёшли қизчани зўрлагани ҳақидаги хабар кенг муҳокамаларга сабаб бўлаяпти.

Бу ҳолат юзасидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлар жараёнида ушбу жиноятни содир этишда гумонланиб, аниқланган фуқаро Б. С. қўлга олинган бўлиб, жиноят ишлари бўйича Янгиқўрғон туман судининг 2025 йил 16 октябрдаги ажрими билан унга нисбатан "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.

Дарҳақиқат, Б. С. муқаддам Жиноят кодексининг 118-моддаси (номусга тегиш) 3-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга жиноят ишлари бўйича Наманган туман судининг 2020 йил 26 февралдаги ҳукми билан 10 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Суднинг ҳукми 2020 йил 8 май куни қонуний кучга кирган.

Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг аксарияти томонидан бу шахс нега жазони тўлиқ ўтамасдан жазони ижро этиш колониясидан чиқарилганлигини савол остига қўймоқда.

Шу ўринда тушунтириш бериб кетиш жоиз.

Жорий йилнинг 19 февраль куни жиноят ишлари бўйича Чирчиқ шаҳар суди маҳкум Б. С.нинг илтимосномасини қаноатлантириб, Жиноят кодексининг 74-моддаси 3-қисми "в" банди (эски (Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августдаги 254-II-сон Қонуни) таҳриридаги)га асосан унга суд ҳукми билан тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазосининг ўталмай қолган 5 йил 1 кун муддатини шу муддатга енгилроқ турдаги жазо ҳисобланган ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирган.

Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 23 мартдаги “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ҳамда Жиноят-ижроия кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-825-сонли Қонуни билан киритилган ўзгартиришларга қадар Жиноят кодексининг 74-моддаси 3-қисми “в” бандига мувофиқ ўта оғир жинояти учун суд тайинлаган жазо муддатининг камида ярмини ҳақиқатда ўтаб бўлганидан кейин озодликдан маҳрум қилиш жазосининг ўталмаган қисмини енгилроқ жазо билан алмаштириш мумкинлиги белгиланган эди.

Шунингдек, қайд этилган қонун билан суднинг ушбу қонун расмий эълон қилингунига қадар қонуний кучга кирган қарорига кўра жазони ўтаётган маҳкумларга нисбатан ЖК 74-моддасига киритилган ўзгартиришлар татбиқ этилмаслиги белгиланган.

Эндиликда эса мазкур қонун талабига мувофиқ, жазони енгилроғи билан алмаштириш маҳкум ўта оғир жинояти учун, суд тайинлаган жазо муддатининг камида учдан икки қисмини ҳақиқатда ўтаб бўлганидан кейин қўлланилиши мумкин

Бундан ташқари, амалдаги Жиноят кодексининг 74-моддаси 5-қисмига кўра, жазонинг ўталмаган қисмини енгилроғи билан алмаштириш фақатгина ушбу Кодекснинг 73-моддаси 4-қисмида кўрсатилган шахсларга нисбатан қўлланилмайди.

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Узун туманида ер участкасини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган шахснинг озодлиги 3 йил муддатга чекланди

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Самарқандҳудудгаз"ни бўлим бошлиғи, бош муҳандиси, газ таъминоти объектларини техник тиклаш ва ишлатиш хизмат кўрсатиш бошлиғи ва чилангари касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаганлиги оқибатида озодликдан маҳрум қилинди

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун соат 21.55 да "Milliy" телеканалида "O'tkir tergov" лойиҳасининг навбатдаги сонини томоша қилинг!

Telegram
#биласизми

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 91-1-моддаси. Белгиланмаган жойларга қаттиқ маиший чиқиндиларни ва қурилиш чиқиндиларини ташлаш, шунингдек суюқ маиший чиқиндиларни тўкиш

Белгиланмаган жойларга қаттиқ маиший чиқиндиларни ва қурилиш чиқиндиларини ташлаш, шунингдек суюқ маиший чиқиндиларни тўкиш —

фуқароларга БҲМнинг 1 бараваридан 3 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 10 бараваридан 20 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —

фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 20 бараваридан 30 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Маиший ва қурилиш чиқиндилари полигонларига жойлаштирилиши керак бўлган чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаш, —

фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 20 бараваридан 30 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —

маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли бўлган ашёни мусодара қилиб, фуқароларга БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 30 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

❗️МАЪЛУМОТ ЎРНИДА:

✔️2020-2024 йиллар давомида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 91-1-моддаси билан 88 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларга жарима жазоси қўлланилган.

✔️Жорий йилнинг биринчи ярмида ушбу моддада назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган 1 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларга жарима жазоси қўлланилди.

Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Термиз туманида ички ишлар органи ходимининг ўз хизмат бурчини бажаришига қаршилик кўрсатган ҳуқуқбузарга маъмурий қамоқ хазоси қўлланилди

Telegram
#биласизми

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 91-2-моддаси. Санитар тозалаш инфратузилмаси объектларини жойлаштириш ва улардан фойдаланиш бўйича талабларни бузиш

Санитар тозалаш инфратузилмаси объектларини жойлаштириш ва улардан фойдаланиш бўйича талабларни бузиш —

фуқароларга БҲМнинг 1/2 қисмидан 3 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 3 бараваридан 7 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

❗️МАЪЛУМОТ ЎРНИДА:

✔️2020-2024 йиллар давомида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 91-2-моддаси билан 45 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларга жарима жазоси қўлланилган.

✔️Жорий йилнинг биринчи ярмида ушбу моддада назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган 6 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларга жарима жазоси қўлланилди.

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон туманида муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилган фуқаро жамоат жойида алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилиб, майда безорилик содир қилди ҳамда ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармади. Оқибатда унга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Деҳқонобод туман судининг ҳукми билан Жиноят кодесининг 202-моддаси (ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш)да назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилган шахсга 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланиб, жиноят оқибатида етказилган 318 750 000 сўм зарарни қоплаш мажбурияти юкланди

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни

Telegram
2025/10/21 18:28:49
Back to Top
HTML Embed Code: