Telegram Web Link
#iqtibos #munosabatlar

Эркак муҳаббатини рад этишни, эҳтимол, тушуниш ва оқлаш мумкиндир, аммо аёл муҳаббатининг рад этилиши ⸺ ундаги энг олий туйғуни ҳақоратлаши шубҳасиз.


⸺ Стефан Цвейг, “Қалб бесабрлиги”.

👉 @BeshinchiTomon
💯107🔥3😢3🕊2👍1
#xayrlikech #kechinma

Туйғуда хатар бор. Чунки унинг йўли ҳамиша янги. Манзил балки танишдир, аммо йўл доимо янги, нотаниш бўлади. Шунинг учун ҳам унда ақл йўлидан юргандаги каби ўтмиш тажрибаларига таяниб бўлмайди...
Хайрли кеч.


⸺ Байрам АЛИ

@BeshinchiTomon
11🔥5🤗2
Sog'inmoq [uzhits.net]
Ilhom Ibrohimov
Илҳом Иброҳимов ⸺ Сени соғинмоқ

Сени соғинмоқ – денгизда сузмоқ,
Оҳ, нега соғиндим шунчалар ёмон?


@BeshinchiTomon
11
#iqtibos

Дунё секин-аста интиҳо сари одимламоқда. Чунки, мўъжизалар
рўй бермай қўйди.

⸺ Габриэл Гарсиа Маркес

@BeshinchiTomon
👍17😢63🔥1
#xayrlikech #iqtibos #mulohaza

«Мактублар инсон ҳаётида пайдо бўлганидан бошлаб ўзида маънавий оламимизни, ҳаёт тарзимизни, онг даражамизни ифодалаб келади. Уларнинг босиб ўтган йўлига қараб инсониятнинг бугунга довур нималарга эришиб, нималарни йўқотганини англаш мумкин. Шунинг учун ҳам, хатнинг яна қайтиб бир вақтлар каптар ташиганга ўхшаш қисқа хабарларга айланиши ва улар ўзида фақат маълумот ташиётгани бизни сергакликка чорлаши лозим. Демак, инсон ўзининг руҳий қисмига оид алланарсани бой берди. Нимагадир ишонмай, ниманидир ахтармай қўйди. Бу дунё адабиётининг энг кўп эътироф топган асарларидаги – “Ёлғизликнинг юз йили”, “Қиёмат” каби – цивилизация олдидаги хавотирни, тасаввуф аҳлининг руҳни ўстириш билан боғлиқ қарашларини ёдимга солади...»

Байрам АЛИ, "Сопол қушлар ва “SMS”лар" мақоласидан. "Маънавий ҳаёт журнали, 2025 йил, 1-сон.

👉 @BeshinchiTomon
4👍4😢2🕊2
#umr_manzaralari

⸺ Сени ёмон кўраман!
⸺ Демак бефарқ эмассан?
⸺ Сени жудаям ёмон кўраман!
⸺ Бечора...
⸺ Нимага?!
⸺ Демак, севасан... Инсон инсонни гоҳида энди усиз яшай олмаслигини ҳис қилганда мана шундай бесабаб ёмон кўриб қолади...


© Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon
💯166👍5🔥1
#ruhiyat_manzaralari

Юрагим энг сўнгги япроқдек ғариб,
Тириклик шамидай милтирар ҳавас.
"Севасанми?" ⸺ дея нафас чиқариб,
"Севаман!" ⸺ деганча оляпман нафас...


Муҳиддин Абдусамат

👉 @BeshinchiTomon
14🤗5👍2
#iqtibos

Муҳаббат билан бажарилган ҳар қандай иш, буюкдир.


⸺ Лев Толстой

👉 @BeshinchiTomon
14👍8🔥4🕊1
#iqtibos

Шундай одамларни учратдимки, айби йўқ эди. Одамларнинг айблари ҳақида гапирдилар ва Аллоҳ уларда ҳам айбларни пайдо қилди.
Яна шундай одамларни учратдимки, айби бор эди. Одамларнинг айблари ҳақида гапиришдан тийилдилар ва Аллоҳ уларнинг айбларини яширди.


⸺ Ҳасан Басрий Раҳимуллоҳ

@BeshinchiTomon
🔥25👍8💯4
#xayrlikech #kechinma

Жигарларимнинг орасида энг ўзбошимчаси мен бўлдим. На уйланишда, на бошқа ишларда отам билан онамнинг йўриғига юрмадим. Яна денг, уларни энг кўп яхши кўрадиган ҳам ўзим деб ўйлайман. Сизга бир савол. Инсон ота-онасининг йўриғига юрмай ҳам яхши кўриши мумкинми?
Менимча, мумкин.
Бу постдан ҳеч қандай ҳикмат изламанг. Шунчаки кўнглимдан ўтган гапларни ёздим.


@BeshinchiTomon
👍17🔥101💯1
#iqtibos #ruhiyat

Инсонлар асл ҳаётини ичда яшайди, ташқи ҳаёт уларга фон учун керак.


⸺ Стефан Цвейг, «Аёл ҳаётидан 24 лаҳза»

👉 @BeshinchiTomon
11😢7🔥4
#rivoyat

ТИРИКЛИК ҚОНУНИ

Севган ёри ⸺ малика ўзига хиёнат қилганидан хабар топган подшоҳ икки яшар ўғлини олиб тоғу-тошларга чиқиб кетибди. Мақсад: ўғли аёл зотини кўрмасин, севги нима билмасин ва хиёнат тиғидан қалби ҳеч қачон оловланмасин...
Кунлар, ойлар, йиллар ўтибди ⸺ подшоҳ билан ўғли узлатда ҳаммадан беркиниб, оламдан бехабар яшайверишибди. Бу орада эса унинг ўғил балоғатга етиб қолибди. Бир куни улар қоялар орасида юрган экан, пастда гиёҳ териб юрган ёш бир қизга кўзи тушибди.
⸺ Ота, бу нима? ⸺ ҳайрон бўлиб сўрабди, умрида аёл зотини кўрмаган йигит ҳайратланиб.
⸺ Болам, бу қуш! ⸺ дебди подшоҳ безовта тортиб, ⸺ Сипо кўринишига алданма, аслида жуда хавфли! Мени десанг, унга зинҳор яқинлашмагин!
Орадан яна кунлар, ойлар ўтибди. Йигит энди маъюслик дардига йўлиқибди.
Алқисса, отаси ундан:
⸺ Болам нега маъюссан? Сенга нима бўлаяпти ўзи, ⸺ дея сўраганида, йигит бош эгиб:
⸺ Ота... Ўша хавфли қушни яна бир марта... атиги бир мартагина кўргим келаяпти... — дея жавоб берган экан.

@BeshinchiTomon
😁16🔥6👍43👏1
#xayrlikech #kechinma

Ой кундузи ёруғ эмас, лекин у тунда ёрқинлашади. Кундузи айтилган айрим гапларнинг акс-садоси ҳам худди шундай: тунда улар янада ёрқин ва чуқурроқдир...


© Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon
13👍3🔥3
#iqtibos #tabassum

Ҳали мактабга бормаган пайтим поезд остида қолиб кетганман. Одамлар қимирламай ётавер, деб бақирган. Темирйўлга қапишиб, жимгина ётаверганман. Устимдан қаторасига олтмиш-етмиш вагон ўтган. Бу машқни пухта ўзлаштирдим. Шу-шу, кейин ҳам устимдан не-не поездлар мени босолмай гулдираб-сулдираб ўтиб кетди...


⸺ Шароф Бошбеков

👉 @BeshinchiTomon
😁288🔥7👍5😢4😱3🌚1
📘 Temirpo‘lat Tillayev: O‘lim o‘pqoni

📖 Fragment va mundarija
Muqova: qattiq
Hajmi
: 264 bet
Narxi: 50 000 so‘m


Xarid: www.tg-me.com/akademsavdo | +998994331677

📍 O‘zbekiston bo‘ylab yetkazib beriladi.

📘 @akademnashr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3🔥2
#iqtibos #ruhiyat_manzaralari

«Оломонни бунча шод этар,
Бир аёлнинг шармисорлиги...»


⸺ Дилрабо Акромова

@BeshinchiTomon
21😢16👍7
#xayrlikech #tabassum

Севги баъзан қаҳрамонларни, баъзан лапашангларни яратади.

⸺ Байрам АЛИ

@BeshinchiTomon
😁21👍8💯4
#iqtibos

УЛУҒ АДИБ ЧИНГИЗ АЙТМАТОВДАН ИҚТИБОСЛАР

•••
Худо бизни тақдиримизни ўзгартириши мумкин бўлган одам билан дуч қилади. Аммо унинг самараси Худога эмас, энди инсонларнинг ўзига боғлиқ...

•••
Ким кўп азоб чеккан бўлса, у жуда кўп нарсани англаган.

•••
Инсон табиати қандайлигини аниқлаш қийин. Ҳар ҳолда, турли инсоний муносабатлар ва характернинг чексиз комбинациялари шунчалик мураккабки, ҳеч қандай замонавий компьютер тизими ҳам энг оддий инсон табиатининг умумий чизиғини чизиб бера олмайди.

•••
Ҳаёт, ўлим, муҳаббат, ҳамдардлик, илҳом ⸺ буларнинг бариси мусиқада ифодаланади, чунки айнан мусиқада инсон азалнинг илк онларидан бошлаб эришмоққа уринган энг олий эркинлик бор. Ва фақат мусиқа барча замонларнинг догмаларини енгиб, доимо келажакка ундайди. Шунинг учун ҳам, у биз айта олмаган нарсаларни айтмоққа қодир...

•••
Ватанни олиб кетиб бўлмайди, фақат соғинчни олиб кетиш мумкин; агар ватанни хўжалик буюми каби олиб юриш мумкин бўлса, унинг қиймати арзимас бўларди.

👉
@BeshinchiTomon
👍10🔥31👏1
2025/07/13 06:49:12
Back to Top
HTML Embed Code: