#xayrlikech #iqtibos
«Мен бир куюнчагинг, тиловчинг холос,
Сени Худо севсин, менинг севганим...»
⸺ Эшқобил ШУКУР
👉 @BeshinchiTomon
«Мен бир куюнчагинг, тиловчинг холос,
Сени Худо севсин, менинг севганим...»
⸺ Эшқобил ШУКУР
👉 @BeshinchiTomon
#xayrlikun #iqtibos
Доим хаёлимгa келасан. Руҳинг ёқтирган инсон ёнида ўзинг нега йўқ?
⸺ Ўздемир Асаф
👉 @BeshinchiTomon
Доим хаёлимгa келасан. Руҳинг ёқтирган инсон ёнида ўзинг нега йўқ?
⸺ Ўздемир Асаф
👉 @BeshinchiTomon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ruhiyat_manzaralari
•••
Мен сендан хат эмас, хавотир олдим,
Бу чексиз оқшомнинг бир чеккасида.
Мен сени жуда оз қувонтиролдим,
Мен сенга жуда кўп битдим қасида.
Ким қўйиб берар бу туйғу исмини,
Ким ўйлаб топади янги ибора.
Бора-бора тордир дунё мазмуни,
Фақат шу кўзларинг кенгдир тобора...
© Муҳаммад Солиҳ
👉 @BeshinchiTomon
•••
Мен сендан хат эмас, хавотир олдим,
Бу чексиз оқшомнинг бир чеккасида.
Мен сени жуда оз қувонтиролдим,
Мен сенга жуда кўп битдим қасида.
Ким қўйиб берар бу туйғу исмини,
Ким ўйлаб топади янги ибора.
Бора-бора тордир дунё мазмуни,
Фақат шу кўзларинг кенгдир тобора...
© Муҳаммад Солиҳ
👉 @BeshinchiTomon
#xayrlikech #kechinma
Бир пайтлари унинг ўзимники бўлишини истаганим рост. Ҳаққим йўқлигини тушунсам ҳам эркалашни, бўса олишни ўйлаганман кўп бор. Бугун-чи? Бугун фақат ва фақат азоб тортмаслигини истайман унинг. Бу асло "қарилик"нинг аъломати эмас, оғайни. Шунчаки... муҳаббат ортгани сайин даъволар камаяди. Худди, муҳаббат камайганда ортгани каби!..
⸺ Байрам АЛИ

#xayrlikun #rivoyat
⸺ Ҳаётни нимага ўхшатдинг? ⸺ деб сўрашибди бир қариядан.
⸺ Синиқ кўзадаги сувга ўхшатдим, ⸺ жавоб берибди қария.
⸺ Нега энди?!
⸺ Ичсанг ҳам тугаркан, ичмасанг ҳам...
Хайрли кун, оғайни!

#iqtibos
Қурмайдиган одам бузади. Ҳаётда доим шунақа бўлган!
⸺ Рэй Брэдбери, «Фарейнгейт бўйича 451°»
#Азиза_Бободавлатова
👉 @BeshinchiTomon
Қурмайдиган одам бузади. Ҳаётда доим шунақа бўлган!
⸺ Рэй Брэдбери, «Фарейнгейт бўйича 451°»
#Азиза_Бободавлатова
👉 @BeshinchiTomon
#xayrlikech #kechinma
Эркаклар қарилик остонасига яқинлашганида ҳам эртакка ишонади: аёл қалбини қаҳрамонлик кўрсатиб забт этиш мумкин, деб ўйлайди.
© Байрам АЛИ
👉 @BeshinchiTomon
Эркаклар қарилик остонасига яқинлашганида ҳам эртакка ишонади: аёл қалбини қаҳрамонлик кўрсатиб забт этиш мумкин, деб ўйлайди.
© Байрам АЛИ
👉 @BeshinchiTomon
#iqtibos
Дунёнинг қайсидир бурчагида бегуноҳ жон бераётган одамлар қисматига бефарқ эканмиз, бу бутун инсониятнинг қўл қонга ботганини англатади.
⸺ Малаала Юсуфзай
@BeshinchiTomon

#rivoyat
⸺ Дунё деганлари сояга ўхшайди, ⸺ деган экан бир аъробий. ⸺ Қувсангиз — қочади, қочсангиз — ортингиздан эргашади...
👉 @BeshinchiTomon
⸺ Дунё деганлари сояга ўхшайди, ⸺ деган экан бир аъробий. ⸺ Қувсангиз — қочади, қочсангиз — ортингиздан эргашади...
👉 @BeshinchiTomon
Гаранд, маранд деган мана бунақа таклифларга ҳеч қачон ишонманглар, админлар. Менингку, берганим арзимас пул, розиман, сиз каттароғига тушиб юрманг.
Айтдим, қўйдимда. Яна ўзларингиз биласизлар)
@BeshinchiTomon
Айтдим, қўйдимда. Яна ўзларингиз биласизлар)
@BeshinchiTomon
#kechinma #arxiv
ИЛК СЕВГИ ⸺ ИЛК ХИЁНАТ
Болаликда уч амакивачча ⸺ уч синфдош ажралмас дўст эдик. Нимаики шўхлик, нимаики безорилик қилсак, учаламиз бирга бажарардик. Яна денг, учаламиз мактабда доим бир қиз билан ғижиллашиб юрар, унинг сочидан тортар, дафтарларини яшириб қўярдик.
Бир куни ўша қиз билан мен синфхонада ёлғиз қолдик.
⸺ Али, ⸺ деди у ёнимга келиб.
⸺Ҳов?
⸺Сендан бир нарса илтимос қилсам майлими?
⸺Майли.
⸺Илтимос... ⸺ у ёшга тўлган кўзлари билан кўзларимга тап тортмасдан тикилди. ⸺ Бошқа менинг сочимдан тортма.
Ўша туни мен кечаси билан ухлаёлмадим. Ширин-тотли хаёлларга берилиб, нуқул уни ўйлаб чиқдим. Кўзларимга қандай термулганини эслар эканман, ўзимча уни ҳаммадан ҳимоя қилгим, олдида қаҳрамонликлар кўрсатгим, унинг ишончига, меҳрига муносиб эканимни исботлагим келаверди.
Эртаси куни (одатдагидай) кечикиброқ мактабга борсам, иккала дўстим... ўша энг яқин иккала дўстим... болалигимнинг, ширин хотираларимнинг бир қисми бўлган жонажон иккала дўстим синфхона бўйлаб қизнинг сумкасини олиб қочиб юрган экан. Қандай бунчалар тез қарор қабул қила қолдим, билмайман: жонҳолатда эрмак бўлаётган сумкага ташландим...
Дўстларимдан тортиб олган сумкани небир нозик нарсани тутгандай авайлабгина эгасининг қўлига тутқазар эканман, ҳаракатларимдан ажабланган барча нигоҳлар анграйиб ортимдан қараб қолишди. Бу менинг болалик дунёйимга илк севги ва... ва илк хиёнатнинг кириб келиши эди...

#hazil #ruhiyat #munosabatlar
Эркакни севсанг, сени яхши кўриб қолади. Аёлни севсанг, ўзини яхши кўриб қолади.
⸺ Байрам АЛИ
@BeshinchiTomon
Эркакни севсанг, сени яхши кўриб қолади. Аёлни севсанг, ўзини яхши кўриб қолади.
⸺ Байрам АЛИ
@BeshinchiTomon
#umr_manzaralari
МАРКЕС ВА УНИНГ РАФИҚАСИ
Габриэль Маркес ўзининг катта шуҳрат ва мол-дунё олиб келган асари — «Ёлғизликнинг юз йили» романи устида ишлашни бошлаганида ҳаёти қийинчилик ва етишмовчиликлар билан тўла эди.
Адиб асарини ёзиб бўлгунгача вақт оралиғида “чайнаб” туриш учун пул топиш мақсадида машинасини сотди ва бир ярим йил ижодхонасига қамалиб олди. У ҳатто хотини Мерседес билан ҳам жуда кам гаплашар, аёл эса буни жуда табиий қабул қиларди. Бу улар учун нафақат ёлғизлик ва ижодий танҳолик кунлари, балки хавотир ва туганмас қийинчиликлар билан тўлган оғир давр эди.
Таҳлилчиларнинг айтишича, ёзувчи ўшанда хотинига “мен оламшумул асар ёзаман, у ҳамма муаммоларимизга барҳам беради!” деб ваъда қилган, аёл эрининг гапига сўзсиз ишонган.
Аммо... рўзғорда ижара ҳақи қарзлари кундан кун ортиб борарди. Баққол, дўкондорлар пулини қистаб Маркесни ҳар кун излаб келарди. Аёл эса уларга эрининг оламшумул асар ёзиш билан бандлигини, асар чоп этилиши билан ҳамма қарзларини тўлашини айтиб, эрини вақтинча ўз ҳолига қўйишларини ўтиниб сўрарди. Айтиш мумкинки, мазкур кунлар Нобель мукофотининг бўлғуси лауреати ҳаётидаги энг қоронғу, аммо ҳал қилувчи паллалардан бири сифатида тарихда қолди.
Роман якунланганда, оила қаршисида тағин бир тўсиқ пайдо бўлди: уларда қўлёзмани нашриётга юбориш учун 160 песо йўқ эди. Молиявий қийинчиликлардан чарчаган оила учун енгиб бўлмас девор эди бу. Шундай қилиб, ғаладондан бор йўғи 80 песо йиғилди. Шунда Маркеснинг аёли вазиятни ўнглашга уринди. У ҳурматга сазовор қатъият билан эрига: “асарингиз меҳнатларингизга арзирли самара беришига ишонаман!”, деди ва пулга арзирли ягона бисоти: миксер ҳамда соч қуритгични 85 песога гаровга қўйди. Бу фидоийлик аёлдаги нафақат муҳаббат рамзи, балки эрининг улкан истеъдоди ҳамда ёзувчилик салоҳиятига катта ишонч ҳам.
Шундай қилиб, Маркес деярли асари чоп этилиши биланоқ оламнинг энг машҳур ва энг бой ёзувчиларидан бирига айланди. Ушбу воқеада инсониятга катта ибрат бор. Ҳолбуки, у бизга катта муваффақиятлар осонлик билан эмас, машаққат, хавотир, ўзаро ишонч, турли муваффақиятсизликлар ортидан келишини эслатиб туради.
П/с: электрон таржимон ўгирмаси деярли таҳрирсиз тақдим этилди. Ғализ жумлалар учун маъзур тутингиз...

Бир неча киши тўпланиб, дунёни маломат қилишарди. Иттифоқо, шу ердан ўтаётган дарвеш айтиб қолди:
⸺ Кап-катта одам бўла туриб шу ўткинчи дунёни бу қадар севишингиз мени лол қилди!
Бу гапдан ҳалиги одамлар ажабланишди:
⸺ Биз дунёни мақтамаяпмиз, аксинча ёмонлаяпмиз-ку?! Дунёни севсак, уни мақтаган бўлмасмидик?!
Дарвеш айтди:
⸺ Ундай эмас. Аслида, дунё сизга ёр бўлмагани учун ҳам уни ёмонлаш билан қалбингиз таскин топмоқда. Агар дунёга севгингиз шу қадар кучли бўлмаганида, унинг энг майда икр-чикрлари билан бунчалик қизиқармидингиз?
© Мавлоно Румий