Telegram Web Link
⚡️ Изоҳларда одамлар нима дейди?

Кеча эълон қилинган "Чироқчининг абгор йўлларига мутасаддилар қачон эътибор қаратади?" номли видеохабарга кузатувчилар томонидан турли изоҳлар ёзилмоқда.

Биз эса бу изоҳлардаги ҳақли эътирозларни эълон қилишга қарор қилдик.

👉 @Chiroqchiaxboroti
⚡️ Кўкдалада жойлашган постда яна номаълум ҳайвон гўшти тўхтатиб қолинди

2024 йил 30 март куни Кўкдала тумани ҳудудидан ўтувчи Умакай ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспекторлари томонидан «Термиз-Тошкент» йўналишида ҳаракатланиб келаётган Сурхондарё вилояти Шеробод туманида яшовчи фуқаро бошқарувида бўлган «Cobalt» тўхтатиб кўздан кечирилганда истеъмолга яроқсиз бўлган номаълум ҳайвон гўштини олиб кетаётганлиги аниқланган.

👉 @Chiroqchiaxboroti
⚡️Метан нархи 100 сўмга кўтарилди

Ҳукумат қарори билан автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида табиий газни сотишда унинг энг баланд чакана нархи 2024 йил 1 июнгача бир куб метр учун 3 350 сўм этиб белгиланмоқда.

Яъни, 1 апрелдан эътиборан якунига етиши керак бўлган энг баланд чакана нарх учун белгиланган муддат яна икки ой давомида жузъий ўзгартишлар билан амал қилади (аввалги нарх 3 250 сўм эди).

👉 @Chiroqchiaxboroti
⚡️ Шаҳрисабзда самбочи Тўра Авлоқулов отиб кетилди

Шаҳрисабзда самбочи Тўра Авлоқулов қўлбола усулда ясалган қуролдан олган жароҳати оқибатида шифохонада вафот этди. Унга ўқ узган фуқаро ҳодиса жойидан қочмоқчи бўлганида ИИБ тезкор ходимлари томонидан ушланган.

👉 @Chiroqchiaxboroti
Чироқчида назорат-рейд тадбирлари ўтказилмоқда

Чироқчи туманида йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш мақсадида "Хавфсиз кун" профилактик тадбири доирасида туман ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан назорат-рейд тадбирлари ташкил этилди.

Ҳайдовчиларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг тегишли моддалари билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, транспорт воисталари вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилди.

👉 @Chiroqchiaxboroti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Cobalt’нинг оёғи осмондан бўлди

Ходим ўз мисолида хавфсизлик камарининг фойдасини кўрсатиб берди.

Махсус автомобилда ўтказилган тест видеосини кўринг, кейин сиз ҳам камарни тақиб юрасиз!

👉 @Chiroqchiaxboroti
⚡️Қашқадарёнинг ҳам айрим ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари кузатилиш мумкин

Жорий йилнинг 5-7 апрель кунлари кутилаётган жадал ёғинлар ортидан Қашқадарёнинг қуйидаги тоғ ва тоғ олди туманларида:

- Яккабоғ;
- Деҳқонобод;
- Чироқчи;
- Китоб;
- Шаҳрисабз;
- Қамаши;
- Ғузор


сел келиш хавфи эълон қилинди.

Мазкур ҳудудларда истиқомат қилувчилар, дам олувчилар ва тоғ ҳудудларида ҳаракатланувчи ҳайдовчиларга эҳтиёткорлик чораларини кўриш тавсия этилади.

👉 @Chiroqchiaxboroti
⚡️ Масъулиятсизликка йўл қўйган ҳокимлар огоҳлантирилди

Миришкор, Косон, Нишон ва Кўкдала туманлари ҳокимлари қуёш панелларини ўрнатиш доирасида белгиланган режаларни бажаришда масъулиятсизликка йўл қўйганликлари учун огоҳлантирилди.

👉 @Chiroqchiaxboroti
⚡️ Чироқчиликлар "Openbudget"дан 11 та лойиҳа ютиб олишди

Бугун "Ташаббусли бюджет"нинг 2024-йил биринчи мавсуми ғолиблари аниқланди. Чироқчи тумани 11 та лойиҳада ғолиб деб топилди.

Эндиликда бу лойиҳаларга бюджетдан 16 млрд 244 млн 600 минг сўм маблағ ажратилади.

Барча ғолибларни табриклаймиз!


👉 @Chiroqchiaxboroti
10 апрель – Рамазон ҳайити

Ўзбекистон мусулмонлари идораси мамлакатда жорий йилда Рамазон ҳайити 10 апрель, чоршанба кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди.

👉 @Chiroqchiaxboroti
❗️Ўзбекистонликлар Ҳайит байрамида 3 кун кетма-кет дам олишади

10 апрель Чоршанба (Ҳайит куни)
11 апрель Пайшанба(дам олиш куни)
12 апрель Жума дам олиш куни

13 апрель Шанба барча учун иш куни ҳисобланади.

14-апрел, якшанба-барча учун дам олиш куни

👉 @Chiroqchiaxboroti
2025/07/05 06:48:12
Back to Top
HTML Embed Code: