Telegram Web Link
Қалбаки алкоголь ва акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинмоқда

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳри бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда "D.I."МЧЖ савдо дўконида 3 турдаги 2158 дона истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотлари сотувга қўйилганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Бухоро туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Жондор туманидаги ЯТТ Ж.Қ. савдо дўконида 17 турдаги 241 дона қалбаки акциз маркали алкоголь ва 124 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари сотувга қўйилганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодекснинг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чироқчи туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган А.Б. жами 3 400 АҚШ долларини фуқаро Н.С.га 43,1 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Боғот туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Б.Х. фуқаро Т.И.дан 3 300 АҚШ долларини 41,9 млн сўмга сотиб олишга келишиб, 25,9 млн сўмни берган вақтида ушланиб, унинг ёнидан 4 220 АҚШ доллари ва 25,9 млн сўм ашёвий далил сифатида олинган.

Департаментнинг Гулистон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган П.Ж. жами 3 100 АҚШ долларини фуқаро М.Х.га 39,5 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Кредит маблағларини ўзлаштириш ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шароф Рашидов туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “J.q.” МЧЖ раҳбари Б.Қ. 7 нафар фуқарога тадбиркорлик фаолияти учун ажратилган кредит эвазига таъминотчи корхона сифатида маҳсулотларни етказиб бермасдан 200 млн сўм кредит маблағини ўзлаштирганлиги аниқланган.

Департаментнинг Қўрғонтепа туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Ш.Н. (муқаддам судланган) фуқаро С.А.ни алдаб, унинг турмуш ўртоғи Ю.У.нинг номига банк филиалидан уй-жой сотиб олиш учун кредит ажратиб бериши эвазига 2 600 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги, шунингдек банкнинг дастурий иловаси орқали унинг номига 31,7 млн сўм онлайн-микроқарз ажратишга эришиб, ушбу маблағларини ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.А. ноқонуний даромад орттириш мақсадида хорижий давлатларда ишлаб чиқарилган 10 турдаги жами 82 дона спиртли ичимликларни фуқаро С.Х.га 3 400 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
                                                             
Департаментнинг Ғиждувон туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “S.D.” оилавий корхонасининг савдо дўконида 19 турдаги жами 1 956 дона тегишли ҳужжатлари бўлмаган ҳамда қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари сотувга қўйилганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
                                                           Шу каби, Департаментнинг Сардоба туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “B.X.” МЧЖ савдо дўконида 11 турдаги жами 220 дона истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотлари савдога қўйилганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Қамаши туманида табиий қум маҳсулотини ноқонуний қазиб олиш ҳолати аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қамаши туман бўлими, ДХХ, ИИБ ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.С. ва О.А.лар "Қашқадарё" дарёсининг Қамаши тумани Қирққиз қишлоғи ҳудудидан оқиб ўтувчи муҳофаза майдонидан махсус техникалар ёрдамида 1,8 минг куб табиий қум маҳсулотини ноқонуний равишда қазиб олиб, давлат ва жамият манфаатларига 234,2 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланган.

Шунингдек, фуқаро А.С. ва бошқалар ноқонуний тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келиб, 170 млн сўм назорат қилинмайдиган даромад топганликлари маълум бўлган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Самарқанд туманида 403 млн сўмлик истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларини сотувга қўйган дўкон фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, ДХХ ва ИИВнинг Самарқанд вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Самарқанд тумани, “Ўзбеккенти” МФЙ ҳудудидаги “X.S.” оилавий корхонасининг савдо дўконида ҳеч қандай ҳужжатсиз умумий қиймати 403 млн сўмлик 49 турдаги жами  11 054 дона, шундан 5 230 донаси қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари сотувга қўйилганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Ўзбекистон делегацияси Евроосиё гуруҳига аъзо давлатлар Парламентарийларининг III Форумида иштирок этди

Бугун, Бишкек шаҳрида (Қирғиз Республикаси) Жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евроосиё гуруҳига аъзо давлатлар парламентлари ихтисослашган қўмиталари вакилларининг III халқаро Форуми бўлиб ўтди.

Евроосиё гуруҳининг 40-Ялпи мажлиси ҳафталиги доирасида ўтказилган ушбу форумда Беларусь, Россия Федерацияси, Тожикистон, Туркманистон, Қозоғистон, Қирғиз Республикаси, Хитой, Ўзбекистон ва Ҳиндистон парламентлари ҳамда молиявий разведка бўлинмалари вакиллари қатнашди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати қўмитаси раиси Н.М.Умаров ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент вакиллари иштирок этган мазкур форум давомида инновациялар ва янги молиявий технологияларни жорий этиш билан боғлиқ жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш хавфларини, шу жумладан виртуал активлар билан боғлиқ қонунчиликни тартибга солиш бўйича тажриба алмашдилар.

Тадбир якунида Форум иштирокчилари томонидан энг қизиқарли маъруза ва саволлар фаол муҳокама қилинди.
Ўзбекистон Республикаси делегациясининг Евроосиё гуруҳи Ялпи мажлисидаги иштироки давом этмоқда.

👉@Department_uz
Евроосиё гуруҳининг ялпи мажлиси доирасида Ўзбекистон делегацияси томонидан икки томонлама учрашув ўтказилди

Жорий йилнинг 27-31 май кунлари Бишкек шаҳрида (Қирғиз Республикаси) бўлиб ўтаётган Евроосиё гуруҳининг 40-ялпи мажлиси доирасида Ўзбекистон делегацияси раҳбари Ш.Сохибназаров ва Россия Федерацияси Молиявий мониторинг бўйича федерал хизмати (Росфинмониторинг) директори Ю.Чиханчин ўртасида икки томонлама учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида, Департамент ва Росфинмониторинг ўртасида икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилиниб, идоралар ўртасида “Жиноий йўл билан олинган даромадларни легаллаштириш (қонунийлаштириш) ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида ҳамкорликнинг янги шакллари тўғрисида”ги Битим имзоланди.

Ўзбекистон Республикаси делегациясининг Евроосиё гуруҳи Ялпи мажлисидаги иштироки давом этмоқда.

👉@Department_uz
2024/05/29 11:32:14
Back to Top
HTML Embed Code: