Telegram Web Link
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Давлатимиз раҳбари ўз соҳасида илғор, ташаббускор ёшлар билан мулоқот қилди, уларнинг таклиф ва ғояларини тинглади.

Президент фармони билан илм-фан, технология, маданият, санъат, спорт, тадбиркорлик ва бошқа соҳаларда тенгдошларига ўрнак бўлаётган бир гуруҳ ўғил-қизларимиз мукофотланган эди.

Бугунги тадбирда давлатимиз раҳбари ушбу мукофотларни ўз эгаларига тантанали равишда топширди.

Facebook|Instagram|X
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Наманган шаҳрида тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келган шахс ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган шаҳри бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.Х. бошқарувидаги “Cobalt” русумли автомашина тўхтатилиб кўздан кечирилганда, фуқаро Ғ.Б.га тегишли сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган умумий баҳоси 65,3 млн сўмлик 1 000 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини Тошкент шаҳрига сотиш учун олиб кетаётганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Сирдарё ва Сурхондарё вилоятларида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сирдарё тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “A.G.” фермер хўжалиги раҳбари Ғ.С. тижорат мақсадида сув насосини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, 211,6 млн сўм электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Узун туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “U.A.” МЧЖ раҳбари О.А. тижорат мақсадида сув насосини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, 100,1 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Тошкент шаҳрида техник спиртни этил спирти сифатида сотаётган шахс ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ҳ.И. 1 420 литр техник спиртни 14 208 дона тиббиёт флаконига қадоқлаб, фуқаро Г.Х.га гўёки этил спирти сифатида 3 900 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Наманган вилоятида 737 млн сўмлик истеъмолга яроқсиз алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг савдога чиқарилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мингбулоқ тумани бўлими ва Божхона ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “R.D.” МЧЖ раҳбари К.Д. ва фуқаро Р.Т. “Ифтихор” МФЙ ҳудудидаги бинодан омборхона сифатида фойдаланиб келиб, у ерда алкоголли ва тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланишиб, фуқаро И.С.га 2 турдаги 197 дона алкоголь маҳсулотларини 9,5 млн сўмга сотган вақтида ушланганлар, омборхонада сотиш учун тайёрлаб қўйилган умумий баҳоси 737 млн сўмлик турли номдаги жами 22 768 дона истеъмолга яроқсиз алкоголли ичимликлар ҳамда 4 турдаги жами 1 050 қути ҳужжатсиз тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Aхборот 24 | Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида ташкил этилган арзонлаштирилган кўчма савдо ярмаркалари

👉@Department_uz
Сайхунобод туманида 802,2 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган корхона аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сайхунобод тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Q.” хусусий корхонаси масъул шахслари ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, корхонанинг ишлаб чиқариш биносида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан уланиб, 802,2 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Aхборот 24 | Қашқадарё вилояти Кўкдала туманида ташкил этилган арзонлаштирилган кўчма савдо ярмаркалари

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Наманган вилоятидаги арзонлаштирилган савдо ярмаркалари

👉@Department_uz
Янги Наманган туманида табиий газдан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янги Наманган тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро З.Л. ўзига тегишли новвойхонада умумий фойдаланишдаги табиий газ тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан уланиб, 200,5 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Косон туманида истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларининг савдога чиқарилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Косон тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “К.А.” МЧЖ раҳбари Ф.Б. “Муғжагул” МФЙ ҳудудидаги савдо дўконида кирим ҳужжатлари бўлмаган алкоголь ва тамаки маҳсулотларини сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, умумий баҳоси 163,4 млн сўмлик 6 481 дона қалбаки акциз маркали алкоголь ва 2 637 дона тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Axборот 24 | Жиззах вилоятидаги арзонлаштирилган савдо ярмаркалари

👉@Department_uz
Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланган шахслар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чортоқ тумани бўлими ва ЙҲХБ ходимлари ҳамкорлигида “Нурафшон” МФЙ ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро У.М.нинг бошқарувидаги “Mercedes Splinter” русумли автомашина тўхтатилиб кўздан кечирилганда автомашина юк хонасида фуқаро М.М.га тегишли бўлган сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган умумий баҳоси 70,8 млн сўмлик 1 938 дона истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларини сотиш учун олиб кетаётганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Шунингдек, Департаментнинг Нурафшон шаҳри бўлими ва Божхона ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б.М.нинг бошқарувидаги “ВАЗ 2102” русумли автомашина кўздан кечирилганда, автомашина салони ва юкхонасида фуқаро И.Х.га тегишли бўлган умумий баҳоси 58,1 млн сўмлик 1 000 қути “Velo Freezing Perrermint” ва “Velo Freeze” номли акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини Нурафшон шаҳрида сотиш учун олиб келганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Андижон, Фарғона ва Самарқанд вилоятларида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “A.T.” МЧЖ масъул шахслари “Қумкўча” МФЙ ҳудудидаги цехида тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 361,1 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Ўзбекистон тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Б.А.” фермер хўжалиги раҳбари Д.М. тижорат мақсадида сув насосини электр тармоғига тўғридан-тўғри улаб, 150,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Департаментнинг Тойлоқ тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Z.V.” фермер хўжалиги раҳбари М.М. сув насосларини тижорат мақсадида электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, 103,8 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Қўнғирот туманида ободонлаштириш бошқармасига ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўнғирот тумани бўлими, ДХХ ва ИИВ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Ободонлаштириш бошқармаси ёрдамчи ходимлар бўлими ходимаси Г.А фуқаро А.О.нинг ишончига кириб, уни Нукус шаҳар ободонлаштириш бошқармасига ишга жойлаштириб қўйиши эвазига 10 млн сўм пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Axборот 24 | Сурхондарё вилоятидаги арзонлаштирилган савдо ярмаркалари

👉@Department_uz
2025/07/04 15:52:22
Back to Top
HTML Embed Code: