Telegram Web Link
Forwarded from Bosh prokuratura
21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни

Ҳеч шубҳасиз, халқнинг ўзлигини намоён этувчи қадриятларидан бири унинг миллий тилидир. Тил миллатнинг яшаши ва равнақ топишининг кафолати, керак бўлса асосий шарти ҳисобланади.

Зотан, бугунги таҳликали даврда ҳар бир халқ, ҳар қайси мустақил давлат ўз миллий манфаатларини таъминлаш мақсадида, аввало, ўз она тилини асраб-авайлаш ва ривожлантириш масаласига устувор аҳамият қаратиши табиий.

Бугун, Бош прокуратурада “Тил яшаса, миллат яшайди” шиори остида кўтаринки руҳда ўтказилган тадбир ҳам айни шу масалаларга бағишланди.

Видеоселектор шаклида ўтказилган ушбу тантанали тадбирда прокуратура органлари, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Мажбурий ижро бюроси, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси масъул ходимлари иштирок этишди.

Шунингдек, мазкур тадбирда Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти мудири Нодиржон Холбўтаев, Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Отабек Ҳасанов, Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Шерзод Қудратхўжа, Ўзбекистон халқ ёзувчилари Иқбол Мирзо ва Маҳмуд Тоир, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Лола Элтоева, Беҳзод Муҳаммадкаримов, Зухра Ашурова, парламент аъзолари ва бошқа таниқли маданият, санъат ва адабиёт намоёндалари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳам қатнашишди.

Байрам тадбирини Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев кириш сўзи билан очиб, 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни билан барчани муборакбод этди ҳамда юртимизда ўзбек тилига берилаётган эътибор ва амалга оширилаётган муҳим ислоҳотларга тўхталиб ўтди.

Жумладан, муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари билан ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги ўрни ва мавқеини мустаҳкамлаш борасида чинакам янги давр бошланганлиги, она тилимизнинг жамиятнинг барча соҳаларида фаол қўлланилишига эришиш, ёш авлодни тилимизга ҳурмат ва садоқат руҳида тарбиялаш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганлиги таъкидлаб ўтилди.

Айниқса, тараққиётимизнинг янги босқичида она тилимизнинг ривожига хизмат қилувчи улкан қадамлар ташланганлиги, ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги мавқеини тубдан оширишга қаратилган аниқ ва манзилли чора-тадбирлар кўрилганлиги, айниқса, 21 октябрь - Ўзбек тили байрами куни деб белгиланганлиги тарихий воқелик бўлганлигига алоҳида урғу берилди.

Шу билан бирга, Бош прокурор давлат тилига оид қонунчилик ҳужжатларининг ижросини сўзсиз таъминлашда прокуратура органлари ходимларининг масъулиятини янада ошириш, аввало, тизимнинг ўзида давлат тилига юксак эътибор ва ҳурмат руҳини шакллантириш масалаларига ҳам тўхталиб, бу борада прокуратура органлари олдинги сафларда бўлиши лозимлигини эътиборга олди.

Жумладан, прокурорлар имзолайдиган ҳар қандай ҳужжат давлат тилининг устувор қоидаларига тўлиқ мос келиши, ҳар
бир ходим давлат тилида ёзма ва оғзаки тарзда ўз фикрини
тўғри ифодалай олиш маҳоратини эгаллаши, умуман, тил ҳақидаги билим ва кўникмаларни бойитиб бориш, она тилимизни ҳар қандай тажовуздан, қонун бузилишидан ҳимоялаш прокуратура ходимларининг кундалик ишининг бир қисмига айланиши шартлиги ходимларга қатъий уқтирилди.

Бу борада прокуратура органларининг ҳар қандай текширишида, яъни қайси қонун ижроси текширилишидан қатъи назар, текширилаётган идорада давлат тили тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши аҳволини мажбурий равишда ўрганиш амалиёти йўлга қўйилганлиги алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, тадбирда байрам муносабати билан прокуратура ходимлари ўртасида таҳлилий иш, саводхонлик ва шеърият йўналишларида ўтказилган танлов ғолиб ва совриндорлари диплом ва сертификатлар ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Тадбирда сўз олган таниқли санъаткор, олим, ёзувчи
ва шоирлар ҳам давлат тилининг ўрни ва аҳамияти ҳақида
ўз фикрларини билдиришди ҳамда байрам муносабати билан барчани табриклаб, тегишли тавсия ва таклифлари билан ўртоқлашишди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Тошкент вилояти

Чирчиқ шаҳрида яширин иқтисодиётга қарши курашиш бўйича профилактик тадбирлар

👉@Department_uz
Бахмал туманида қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бахмал тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда "U.S." хусусий корхонаси дўкони сотувчиси Т.Ш. харидорга 2 дона алкоголь маҳсулотини сўмга сотган вақтида ушланиб, ушбу савдо дўконидан умумий баҳоси 36,8 млн сўмлик 20 турдаги 776 дона қалбаки акциз маркали алкоголь ҳамда 481 қути тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Фарғона вилоятида қонунга хилоф равишда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган шахс ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ёзёвон тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган Ш.Р. (муқаддам судланган) “Malibu” русумли автомашинасида хорижда ишлаб чиқарилган 2 турдаги жами 7 500 қути тамаки маҳсулотларини сотиш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланиб, ушбу тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Самарқанд вилоятида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жомбой тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаролар Б.Б. ва С.Х. фуқаро М.Х.га 100 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 300 АҚШ доллари ва 1,7 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вазият 24 | Тошкент вилоятида акциз маркасиз тамаки ҳамда тегишли ҳужжатлари бўлмаган дори воситаларининг савдога чиқарилишининг олди олинди

👉@Department_uz
Учтепа туманида электрон тамаки маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “H.” МЧЖ савдо дўкони сотувчиси Б.Э. харидорга хорижда ишлаб чиқарилган электрон тамаки маҳсулотини 320 минг сўмга сотган вақтида ушланиб, ушбу савдо дўконидан умумий баҳоси 76,7 млн сўмлик 18 турдаги 880 дона акциз маркасиз электрон тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Шаҳрисабз туманида аниқланган яширин цехдан 1 578 дона қалбаки акциз марка, 1 176 дона истеъмолга яроқсиз ароқ ашёвий далил сифатида олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрисабз туман бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.Р. “Шаматон” МФЙ ҳудудидаги хонадонда яширин цех ташкил этиб, қалбаки алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланиб, ушбу хонадондан 1 578 дона қалбаки акциз марка, 1 176 дона истеъмолга яроқсиз ароқ, 20 литр этил спирти, бўш шиша идишлар ҳамда ишлаб чиқаришда фойдаланилган бошқа товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш)билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Андижон вилоятида 216,8 млн сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситаларини савдога чиқарилишининг олди олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси, ИИБ ва Божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган Г.Б. ва бошқалар “Tracker” русумли автомашинада 200 дона “Вокартин” дори воситасини Избоскан тумандаги хусусий шифохонага ўтказиш мақсадида олиб келган вақтида ушланиб, тадбир давомида умумий баҳоси 216,8 млн сўмлик 16 турдаги жами 3 525 дона дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилмоқда
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бўстон тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Б.Ф.” фермер хўжалиги раҳбари У.Н. ва бошқалар умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тижорат мақсадида ҳисоблагичдан ташқари уланиб, 279,7 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Янгибозор тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Қ.Б. хонадонида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига тўғридан-тўғри уланиб, 118,4 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
2025/10/22 14:33:28
Back to Top
HTML Embed Code: