Telegram Web Link
Тошкент шаҳрида тегишли ҳужжатларга эга бўлмаган 1,1 млрд сўмлик энергетик ва алкоголь маҳсулотларини сотувга чиқарилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси, Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекция ҳамда ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “E.D.”, “D.S.”, ва “V.N.” МЧЖ масъул шахслари савдо шохобчаларида яроқлилик муддати ўтган энергетик ичимликлар ҳамда тегишли ҳужжатлари бўлмаган алкоголь маҳсулотларини сотувга қўйганликлари, шунингдек “QR код" маркировкаларининг нусхасидан такрор фойдалан келганликлари аниқланиб, умумий баҳоси 1,1 млрд сўмлик энергетик ва алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Aхборот 24 | Наманган вилоятида арзонлаштирилган савдо ярмаркалари

👉@Department_uz
Фарғона ва Наманган вилоятларида акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси ҳамда ДХХнинг чегара қўшинлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро Б.Ғ. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, республика ҳудудига айланма йўллар орқали олиб кирилган умумий баҳоси 120 млн сўмлик 10 минг қути “Mondeo” номли акциз маркасиз тамаки маҳсулотини Фарғона туманида сотиш мақсадида олиб келган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Худди шундай, Департаментнинг Наманган вилояти бошқармаси ҳамда вилоят Божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро И.Т. бошқарувидаги “ВАЗ 2106” русумли автомашина Янги Наманган тумани ҳудудида тўхтатилиб кўздан кечирилганда 5 500 қути хорижда ишлаб чиқарилган “Milano” ва “Oris change” номли акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини ўтказиш мақсадида олиб келганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Тўрткўл туманида истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларини сотувга қўйган дўкон фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тўрткўл тумани бўлими ҳамда ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “O.T.” МЧЖга қарашли савдо шохобчаси сотувчиси Г.Р. харидорга эски намунадаги акциз маркали 12 дона алкоголь маҳсулотини 600 минг сўмга сотганлиги аниқланиб, тадбир давомида ушбу савдо шохобчаси ҳамда МЧЖ омборхонасидан умумий баҳоси 249 млн сўмлик жами 6 434 дона истеъмолга яроқсиз алкоголли ичимликлар ва 881 қути тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Aхборот 24 | Самарқанд вилоятидаги арзонлаштирилган савдо ярмаркалари

👉@Department_uz
Валюта қимматликлари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оққўрғон тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган фуқаро А.Р. фуқаро Ж.Х.га жами 5 000 АҚШ долларини 64,3 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далилла билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Қонликўл тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган фуқаро Д.Н. фуқаро А.А.дан жами 5 000 АҚШ долларини 63 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Самарқанд вилоятида истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларини сотувга қўйган савдо дўконлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пайариқ тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Х.Ф.” фермер хўжалиги раҳбари Ф.Х. “Қумчиқ” МФЙ ҳудудидаги савдо дўконида қонунга хилоф равишда алкоголь ва тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келиб, умумий баҳоси 85 млн сўмлик 21 турдаги 1 575 дона қалбаки акциз маркали алкоголь ҳамда 1 000 қути тамаки маҳсулотларини сотувга қўйганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Пахтачи ва Иштихон тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда ушбу туманларда фаолият юритувчи "И.К." МЧЖ ҳамда “D.S.” оилавий корхонасига қарашли савдо дўконларидан умумий баҳоси 144,1 млн сўмлик турли номдаги жами 4 556 дона қалбаки акциз маркали алкоголь ҳамда 400 қути тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вазият 24 | Андижон вилоятида алкоголь маҳсулотларининг ноқонуний савдоси фош этилди

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вазият 24 | Хоразм вилоятида тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси фош этилди

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Aхборот 24 | Қашқадарё вилоятидаги арзонлаштирилган савдо ярмаркалари

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вазият 24 | Фарғона вилоятида 1,4 млрд сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситаларининг савдога чиқарилишининг олди олинди

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Aхборот 24 | Фарғона вилоятидаги арзонлаштирилган савдо ярмаркалари

👉@Department_uz
Асака туманида фуқароларнинг 18 млн сўм қарздорлигини ўчириб беришни ваъда қилган муҳандис ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Асака тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Худудий электр тармоқлари” АЖ Асака тумани бўлими муҳандиси Т.А. (муқаддам судланган) фуқаро Ш.А. ва онаси К.А.нинг хонадонларидаги жами 18 млн сўм қарздорликларини электрон базасидан ўчириб, янги электр ҳисоблагичлар ўрнатиб бериши эвазига Ш.А.дан 11 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Андижон ва Тошкент вилоятларида сифати кафолатланмаган дори воситалари ҳамда тиббий буюмларнинг савдога чиқарилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган Д.Р. ва турмуш ўртоғи Б.У. “Onix” русумли автомашинасида ҳеч қандай ҳужжатсиз 16 турдаги 1 174 дона дори воситаларини Қўрғонтепа тумани ҳудудидаги дорихонага ўтказиш мақсадида олиб кетаётган вақтида ушланиб, давом этган тадбирда уларнинг яшаш хонадони ҳамда уларга дори воситаларини етказиб берган “Ж.О.” МЧЖдан хорижда ишлаб чиқарилган 2 841 дона умумий баҳоси 427,8 млн сўмлик сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Нурафшон шаҳри бўлими ва Божхона ходимлари ҳамкорлигида тиббий буюмлар ва дори воситаларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олдини олиш мақсадида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.А.нинг бошқарувидаги “Cobalt” русумли автомашинаси ҳамда яшаш хонадонидан республика ҳудудига айланма йўллар орқали сотиш мақсадида олиб келинган 36 турдаги тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий баҳоси 311,1 млн сўмлик тиббий буюмлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
2025/07/06 01:02:03
Back to Top
HTML Embed Code: