Бугунги кунда оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали кўп бора қайд этилишига қарамай, ҳудудларда айрим шахслар томонидан сифатсиз, инсон саломатлиги учун хавфли бўлган, яроқлилик муддати ўтган алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва ноқонуний муомалага киритиш ҳали-ҳамон учраб турибди.
Шу боис, Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси Республикамиз фуқароларини бу каби қалбаки маҳсулотлар савдоси ва истеъмолидан огоҳ бўлишга чақиради.
Ҳақиқий ва контрафакт маҳсулотлар фарқини аниқлашда қуйидагиларга эътибор қаратиш лозим!
🔹алкоголь маҳсулотларида дастлаб шиша идишда талаб этилган акциз маркасига;
🔹рақамли маркировкаси мавжуд ёки мавжуд эмаслигига;
🔹яроқлилик муддати бўлишига ҳамда белгиланган нархларга мувофиқ сотилишига эътибор қаратилганлиги мақсадга мувофиқ.
🔹тамаки маҳсулотлари савдосида ҳам сигарет қутисида талаб этилган акциз маркаси, рақамли маркировкаси, маҳсулот ишлаб чиқарилган кун, ой ва йил кўрсатилиши;
🔹21 ёшга тўлмаган фуқароларга сотиш мумкин эмас белгиси бўлиши ҳамда сигарет қутиси юза қисмининг 65 фоизда тегишли тиббий огоҳлантириш расми бўлиши шарт.
Фуқароларимиз ушбу маҳсулотларни харид қилишларида албатта мазкур жиҳатларга эътибор бериши керак.
Эслатиб ўтамиз, контрафакт маҳсулотларда тиббий огоҳлантирувчи расм ва ёзув, шунингдек рақамли маркировка ҳамда акциз марка бўлмайди.
Ҳурматли фуқаролар, ишбилармон ва тадбиркорлар!
Агарда сиз шундай ноқонуний ҳаракатларга дуч келсангиз Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекциянинг доимий ишонч рақамига (71 202 86 90) қўнғироқ қилинг.
Бу билан биз мамлакатимизда аввало инсон саломатлигини асраш, қолаверса ноқонуний ишлаб чиқариш ҳамда яширин иқтисодий ҳаракатларни олдини олишга ўз ҳиссамизни қўшган бўламиз.
👉@Department_uz
Шу боис, Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси Республикамиз фуқароларини бу каби қалбаки маҳсулотлар савдоси ва истеъмолидан огоҳ бўлишга чақиради.
Ҳақиқий ва контрафакт маҳсулотлар фарқини аниқлашда қуйидагиларга эътибор қаратиш лозим!
🔹алкоголь маҳсулотларида дастлаб шиша идишда талаб этилган акциз маркасига;
🔹рақамли маркировкаси мавжуд ёки мавжуд эмаслигига;
🔹яроқлилик муддати бўлишига ҳамда белгиланган нархларга мувофиқ сотилишига эътибор қаратилганлиги мақсадга мувофиқ.
🔹тамаки маҳсулотлари савдосида ҳам сигарет қутисида талаб этилган акциз маркаси, рақамли маркировкаси, маҳсулот ишлаб чиқарилган кун, ой ва йил кўрсатилиши;
🔹21 ёшга тўлмаган фуқароларга сотиш мумкин эмас белгиси бўлиши ҳамда сигарет қутиси юза қисмининг 65 фоизда тегишли тиббий огоҳлантириш расми бўлиши шарт.
Фуқароларимиз ушбу маҳсулотларни харид қилишларида албатта мазкур жиҳатларга эътибор бериши керак.
Эслатиб ўтамиз, контрафакт маҳсулотларда тиббий огоҳлантирувчи расм ва ёзув, шунингдек рақамли маркировка ҳамда акциз марка бўлмайди.
Ҳурматли фуқаролар, ишбилармон ва тадбиркорлар!
Агарда сиз шундай ноқонуний ҳаракатларга дуч келсангиз Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекциянинг доимий ишонч рақамига (71 202 86 90) қўнғироқ қилинг.
Бу билан биз мамлакатимизда аввало инсон саломатлигини асраш, қолаверса ноқонуний ишлаб чиқариш ҳамда яширин иқтисодий ҳаракатларни олдини олишга ўз ҳиссамизни қўшган бўламиз.
👉@Department_uz
Фарғонада акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фурқат тумани ва Қўқон шаҳри бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, қонунга хилоф равишда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган Ф.Д. Қўқон шаҳри, “Навбаҳор” кўчасида автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси олдида фуқаро М.Х.га хорижда ишлаб чиқарилган, 6 турдаги жами 3 720 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотини 55 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, Департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси ҳамда Божхона органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган Ш.Ҳ. Риштон тумани, “Деҳқонобод” МФЙ ҳудудидаги хонадонидан умумий баҳоси 69 млн сўмлик хорижда ишлаб чиқарилган 2 турдаги жами 1 250 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини Қўқон шаҳрида ўтказиш мақсадида олиб кетаётган вақтида ашёвий далилла билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz
Самарқанд туманида қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларининг савдога чиқарилишининг олди олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “G.A.” МЧЖ масъул шахслари Самарқанд тумани, “Паррандачилик” МФЙ ҳудудидаги савдо дўконида сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган умумий баҳоси 134,7 млн сўмлик турли номдаги 4 218 дона алкоголь ҳамда 1 720 қути тамаки маҳсулотларини сотувга қўйиганликлари аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz
Қарши туманида 210,6 млн сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситаларининг савдога чиқарилишининг олди олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.У. ва турмуш ўртоғи С.К. қонунга хилоф равишда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келиб, “Боғобод” МФЙдаги хонадонида умумий баҳоси 210,6 млн сўмлик сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 94 турдаги жами 3 920 дона дори воситалари ҳамда тиббиёт буюмларини сотиш мақсадида сақлаб келаётганликлари аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz
Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилмоқда
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жарқўрғон тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган терговга қадар текширувда “S.U.” оилавий корхонаси раҳбари Х.А. “Дўстлик” МФЙ ҳудудидаги омборхонасида тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 350,9 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Департаментнинг Чиноз тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган терговга қадар текширувда “Каналобод” МФЙ масъул шахслари сувни фильтрлаш агрегатини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, 119 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz
Самарқанд ва Жиззах вилоятларида хорижий давлатларга ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилояти бошқармаси ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “A.D.” хусусий корхонаси менежери Б.Ш. фуқаролар Ш.А. ва Л.И.ни Словакия давлатига ишга юбориши учун ишчи визасини олиб беришини айтиб, улардан 7 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Департаментнинг Жиззах вилояти бошқармаси ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б.Б. икки нафар фуқарони Америка Қўшма Штатларига ишга юбориш учун виза ҳужжатларини тайёрлаб бериши эвазига 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вазият 24 | Наманган вилояти
Наманган шаҳрида 952,6 млн сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситаларини савдога чиқарилишининг олди олинди
👉@Department_uz
Ғузор туманида қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларининг савдога чиқарилишининг олди олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ғузор тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда алкоголь маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган А.Х. “Damas” русумли автомашинасида 3 турдаги жами 750 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини Деҳқонобод туманида ўтказиш мақсадида олиб келаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz
Валюта қимматликлари савдоси билан шуғулланган шахслар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фурқат тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган У.В. фуқаро М.Х.га 4 000 АҚШ долларини 55,1 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Департаментнинг Навоий вилояти бошқармаси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Р.А. фуқаро Ш.С.га 4 000 АҚШ долларини 50 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Кўкдала тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.Ҳ. “Хўжаобод” МФЙ ҳудудидаги савдо дўконида фуқаро С.Т.дан 3 800 АҚШ долларини 47,1 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz
Қувасой шаҳрида ўқув машғулотларига қатнашмасдан ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган автомактаб ходими ушланди
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қувасой шаҳри бўлими ҳамда ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказган тезкор тадбирда “Х.А.” НТТ автомактаби ходими Г.У. фуқаро Ж.М.га ўқув машғулотларига қатнашмасдан “В., С.” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига 1 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz
Нишон туманида махсус рухсатнома олмасдан тамаки маҳсулотларини сотувга қўйган савдо дўкони аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нишон тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ЯТТ Т.А. ўзига тегишли “Комилон” МФЙ ҳудудидаги савдо дўконида тегишли рухсатнома олмасдан тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келиб, хорижда ишлаб чиқарилган 4 турдаги жами 2879 қути, шундан 1 289 қутиси акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини сотувга қўйганлиги аниқланиб, ушбу тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли ва тамаки маҳсулотларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ва муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz
Тошкент вилоятида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оҳангарон шаҳри бўлими, ДХХ ҳамда Божхона ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаролар Д.М. ва Р.Х. хорижда ишлаб чиқарилган жами 1 400 дона “Зардекс” номли инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи психотроп дори воситасини Тошкент шаҳрида ўтказиш мақсадида олиб келганликлари аниқланиб, ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz
Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилмоқда
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Чилонзор туманида фаолият юритувчи “O.T.” МЧЖ масъул шахслари 4 та кўп қаватли уйда умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланиб, 554,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Чилонзор тумани бўлим томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “X.F.” МЧЖ масъул шахслари меҳмонхона биносида “Hududgaz poytaxt” газ таъминоти филиали билан шартнома тузмасдан 178,8 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz
Тошкент шаҳрида 644,2 млн сўмлик тамаки маҳсулотларининг савдога чиқарилишининг олди олиндиБош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиҳаёт тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда қонунга хилоф равишда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро А.Х. ва бошқалар хорижда ишлаб чиқарилган умумий баҳоси 644,2 млн сўмлик турли номдаги жами 6 940 қути тамаки маҳсулотларини “А.” исмли шахсдан қайта сотиш мақсадида харид қилиб, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчасидаги хонадонда сақлаб келганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz
Андижон ва Навоий вилоятларида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Бахт” МФЙ ҳудудида ҳаракатланиб келаётган “Nexia-3” русумли автомашина тўхтатилиб кўздан кечирилганда, қонунга хилоф равишда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган Д.Х. хорижда ишлаб чиқарилган 697 дона “Тропикамид” ҳамда 560 дона “Регапен” номли инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи психотроп дори воситаларини ўтказиш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланиб, ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Шу каби, Департаментнинг Конимех туман бўлими, ДХХ ва ИИВ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган Д.Н. фуқаро М.Ж.га 630 дона “Бензонал” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 5 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz
Марғилон шаҳрида 963,5 млн сўмлик сифати кафолатланмаган тиббий буюмларнинг савдога чиқарилишининг олди олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Марғилон шаҳри бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.А. ва бошқалар ўзларининг яшаш хонадонлари ва савдо дўконларида қонунга хилоф равишда сифат сертификати бўлмаган тиббий буюмларни сотиш мақсадида сақлаб келаётганликлари аниқланиб, улардан умумий баҳоси 963,5 млн сўмлик 46 турдаги тиббий буюмлар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz
