Ангрен шаҳрида кучли таъсир қилувчи ҳамда психотроп моддалар савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди
👉@Department_uz
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ангрен шаҳри бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда кучли таъсир қилувчи ҳамда психотроп моддалар савдоси билан шуғулланиб келган Ф.Ю. фуқаро Х.М.га 10 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 1 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шундан сўнг, давом этган тадбирларда Ф.Ю.га дори воситаларини етказиб берувчи шериклари Ш.Н., С.Н., Ф.Ё. ва М.Н.лар ушланиб, улардан 49 дона “Зардекс” номли дори воситаси, 2 дона полиэтилен пакетга ўралган “гашиш” ҳамда “марихуана” моддаси ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) ва 273-моддаси (гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга тегишлилиги бўйича юборилган.
👉@Department_uz
Самарқанд вилоятида 1,5 млрд сўмлик энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пахтачи тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаролар Ш.Х. ва Ғ.С. “М.О.” фермер хўжалиги раҳбарининг хабардорлигисиз, хўжаликнинг “Жахонобод” МФЙ ҳудудидаги биносида 932,9 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Шунингдек, Департаментнинг Оқдарё тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “L.Y.” НТМ ва “N.B.” МЧЖга қарашли бинода МЧЖ раҳбари С.Т. 641,5 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz
Қалбаки пайвандлаш электродларини ишлаб чиқараётган яширин цех фош этилди
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа тумани бўлими ходимлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар С.Н. ва бошқалар яширин цех ташкил қилиб, “M.A.” МЧЖ томонидан ишлаб чиқариладиган “Арсенал” номли пайвандлаш электродининг қалбаки нусхасини ишлаб чиқариб, фуқаро Н.С.га 66 қути қалбаки электродни сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Тадбир давомида, яширин цехдан умумий баҳоси 855 млн сўмлик 17 турдаги 36 760 қути электрод, маҳсулот ҳақида маълумот берувчи қалбаки штрих код маркировкалар ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вазият 24 | Қашқадарё вилояти
Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ноқонуний муомаласининг олди олинди
👉@Department_uz
Тошкент шаҳрида сифати кафолатланмаган тиббиёт буюмларини сотаётган шахслар ушланди
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа тумани бўлими ва божхона ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда тиббий буюмлар савдоси билан шуғулланиб келган Д.И. ва Д.Т. фуқаро У.Ш.га хорижда ишлаб чиқарилган 3 турдаги 7 600 қути хирургия игна ипини 10 000 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Тадбир давомида, уларнинг ёнидан сотиш учун олиб келинган умумий баҳоси 214,5 млн сўмлик 23 турдаги 13 621 дона сифати кафолатланмаган тиббиёт буюмлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz
Тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келган шахс ушланди
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пискент тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келган М.А. фуқаро Ф.Қ.га хорижий давлатларда ишлаб чиқарилган 5 турдаги 3 080 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини 2 500 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz
Бухоро вилоятида тадбиркорнинг 995,7 млн сўмини қўлга киритган шахс аниқланди
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жондор тумани бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Х.С. (муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган) “X.I.” МЧЖ таъсисчисининг ишончини суиистеъмол қилиб, ёқилғи–мойлаш материалларини олиб бериш учун корхона ҳисоб рақамидан 995,7 млн сўмни ўзининг пластик картасига ўтказиб олишга эришиб, тадбиркорнинг жуда кўп миқдордаги пул маблағларини алдов йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вазият 24 | Сурхондарё вилояти
Табиий газдан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати фош этилмоқда
👉@Department_uz
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдоси фош этилмоқда
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиҳаёт ва Сергели тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда “М.М” МЧЖ дорихонаси сотувчиси Д.Р. 200 дона ҳамда “G.P.” МЧЖ дорихонаси сотувчиси С.С. 150 дона “Бензонал” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини шифокор рецептисиз сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Шунингдек, Департаментнинг Андижон шаҳри бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган С.М. фуқаро Х.Х.га 10 дона “Тропикамид” ва 10 дона “Регапен” номли дори воситаларини 3,7 млн сўмга сотишга келишиб, шундан 10 дона капсуладаги дори воситасини берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқариш ҳолатлари фош этилди
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чироқчи тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.Б. “А.Темур” МФЙ ҳудудидаги хонадонида қонунга хилоф равишда қўлбола усулда ясалган жувоз ускунасида истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқараётганлиги аниқланиб, ундан 55 литр ёғсимон маҳсулот, 392 кг чигит ва ишлаб чиқаришда фойдаланилган бошқа маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Шу каби, Департаментнинг Шўрчи тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Б.” МЧЖ раҳбари Ф.С. “Олатемир” МФЙ ҳудудидаги хонадонида ёғ ишлаб чиқараётганлиги аниқланиб, ундан 937 кг чигит ва ишлаб чиқаришда фойдаланилган бошқа маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Сурхондарё вилояти
Яширин иқтисодиётга қарши курашиш бўйича профилактик тадбирлар
👉@Department_uz
Қалбаки пулларни сотган шахслар ушланди
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўрғонтепа тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.И. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, фуқаро К.А.га 19,8 млн сўм қалбаки пулларни 10 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.