Telegram Web Link
Forwarded from Bosh prokuratura
Бош прокуратурада Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ж.Қўчқоров рахбарлигида, Президент Администрациясининг Комплаенс хизмати бошлиғи Э.Юлдашев ва Бош прокурор Н.Йўлдошев иштирокида яширин иқтисодиётни қисқартириш бўйича Махсус комиссиянинг навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши ўтказилди.

Видеоселектор тарзида ўтказилган йиғилишда Махсус комиссия
ва ҳудудий комиссиялар аъзолари, Парламент вакиллари ҳамда
бошқа мутасадди ташкилот ва идораларнинг масъуллари иштирок
этди.

Йиғилишда мамлакатимизда яширин иқтисодиётни қисқартириш, коррупциядан холи ва қулай рақобат муҳитини шакллантириш борасида амалга оширилган ишлар ҳамда йўл қўйилган камчиликлар батафсил муҳокама қилинди.

Тадбирда Бош прокурор сўзга чиқиб, яширин иқтисодиёт
кўламини қисқартиришга доир долзарб вазифалар ижроси, йўл
қўйилган хато-камчиликларга бирма-бир тўхталиб ўтди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг ўтган даврида яширин айланмаларни бартараф этишга қаратилган бир қатор чоралар кўрилиб, бюджетга қўшимча тушум таъминланган.

Умуман, амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида, жорий йилнинг 1-ярми якунлари бўйича норасмий ва яширин иқтисодиёт улуши 2,8 фоизга камайган.

Шу билан бирга, яширин иқтисодиётни қисқартириш аҳволи тубдан яхшиланмаётганлиги, масъуллар зиммасига юклатилган вазифалар ижроси етарли даражада бажарилмаётганлиги оқибатида айрим нуқсонларга тўлақонли барҳам берилмаганлиги аниқ рақамлар ва мисолларда кўрсатиб ўтилди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Комплаенс хизмати бошлиғи Э.Юлдашев ҳам сўзга чиқиб, мутасаддиларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар бердилар.

Жумладан, туризм, норасмий бандлик, транспорт, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш ва қурилиш соҳаларида яширин иқтисодиёт қўламини камайтириш ҳамда бозор ва савдо комплексларни рақамлаштириш масалалари ишларни янада жадаллаштириш лозимлиги қайд этиб ўтилди.

Тадбирда масъул идоралар раҳбарлари ва ҳокимларнинг камчиликлар юзасидан тушунтириш ва изоҳлари эшитилди, масъулиятсизликка йўл қўйган мутасаддиларга нисбатан тегишли чоралар кўрилди.

Йиғилиш натижаси бўйича Махсус комиссиянинг тегишли
қарори қабул қилиниб, ижрога қаратилди.


🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Оҳангарон шаҳри бўлими, ДХХ ва божхона ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б.М. хонадонида 1 835 дона “Регопен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини кейинчалик дорихоналарда яшириб сотиш мақсадида “L-ARGININE” дори идишларига қадоқлаб қўйганлиги аниқланиб, ушбу дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.

Шунингдек, Департаментнинг Конимех тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Т.Ш. фуқаро Х.П.га 250 дона “Бензонал” номли дори воситасини сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Жалақудуқ тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган М.С. фуқаро С.Р.га 10 дона “РЕГАПЕН” ва 10 дона “ТРОПИКАМИД” номли таркибида кучли таъсир қилувчи моддалари бўлган дори воситаларини 5 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Фарғона вилоятида акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини ноқонуний савдога чиқарилишининг олди олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қува тумани бўлими ва Божхона ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келган Н.Б.нинг “Chery Tiggo 8 PRO” русумли автотранспорт воситаси кўздан кечирилганда, салони ва юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган, келиб чиқиши ва сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган умумий баҳоси 97 млн сўмлик 7 500 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини сотиш мақсадида олиб келганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Жорий йилнинг 6-8 октябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғининг 1-ўринбосари М.Э.Юнусов бошчилигидаги делегация Озарбайжон Республикаси Молиявий мониторинг хизматига ташриф буюрди.

Ташрифнинг асосий мақсади, жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишда Озарбайжон тажрибасини ўрганиш, мазкур соҳадаги илғор тажрибаларни миллий тизимга татбиқ этиш ва икки давлат молиявий разведка бўлинмалари ўртасидаги ўзаро алоқаларни янада ривожлантиришдан иборат.

Ташриф давомида Озарбайжон Республикаси Молиявий мониторинг хизмати бошқарув раиси Заур Фатизада билан икки томонлама учрашув бўлиб ўтди. Унда, жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида шубҳали операциялар тўғрисидаги хабарларни тактик ва стратегик таҳлил қилиш, молиявий разведка бўлинмаси фаолиятини рақамлаштириш, соҳадаги хавфларни баҳолаш, шунингдек халқаро стандартларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш фаолияти билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.

Бу каби халқаро тадбирларнинг ташкил этилиши идоралараро ҳамкорликни янада кучайтириш ҳамда истиқболли йўналишлар бўйича амалий қадамларни кенгайтиришга хизмат қилади.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Махсус репортаж | Вазифа ва ижро: алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш чора-тадбирлари

👉@Department_uz
Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилмоқда
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ҳазорасп тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “H.P.” ишлаб чиқариш кооперативи масъул шахслари экин ер майдонидаги сув насоси ва бошқа жиҳозларини электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, 504,2 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Шунингдек, Департаментнинг Чиноз тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Н.А. “Яхшиният” МФЙ ҳудудидаги хонадонида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ҳисоблагичдан ташқари тўғридан-тўғри уланиб, 150,8 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Департаментнинг Олтиариқ ва Бағдод тумани бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “S.Sh” ҳамда “Х.Р.” фермер хўжаликлари раҳбарлари Н.М. ва Р.Х. тижорат мақсадида сув насосларини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, жами 157,1 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) ва 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вазият 24 | Сурхондарё вилояти

Сариосиё туманидаги савдо дўконида қалбаки 145 млн сўм ва 15 000 АҚШ долларининг муомалага киритилишининг олди олинди


👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Самарқанд вилояти

Самарқанд туманида 3 млрд сўмдан ортиқ истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларининг савдога чиқарилишининг олди олинди

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Махсус репортаж | Тошкент вилояти

Яширин иқтисодиётга қарши курашиш чора-тадбирлари

👉@Department_uz
Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилмоқда
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пастдарғом тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “К.О.” МЧЖ масъул шахслари “Мирзо Улуғбек” МФЙ ҳудудидаги биносида тижорат мақсадида электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 165,5 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вазият 24 | Андижон вилояти

Қўрғонтепа туманида 19,8 млн сўм қалбаки пулларни 10 млн сўмга сотган шахслар ушлани

👉@Department_uz
Элликқалъа туманида аниқланган яширин цехдан 2 минг донадан зиёд қалбаки акциз марка олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нукус шаҳри бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Ш.Р. ва С.К. Элликқалъа тумани “Мустақиллик” ОФЙ ҳудудидаги хонадонда яширин равишда қўлбола усулда алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарганликлари аниқланиб, улардан 2 215 дона қалбаки акциз марка, 1 357 дона қопқоқ, 2 800 дона целлофан қадоқлар, 1 539 дона лента, 700 дона бўш шиша идишлар, 205 дона қўлбола алкоголь маҳсулотлари, 6 дона ампициллин дори воситаси ва ишлаб чиқаришда фойдаланилган бошқа маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
2025/10/19 18:14:14
Back to Top
HTML Embed Code: