#ЖУМА_ШУКУҲИ
17.10.2025
Тошкент шаҳридаги “Шайх Зайниддин" жоме масжидида жума шукуҳи
🌙
📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Instagram | Youtube | Youtube

👍3
👍3
Жорий йилнинг 17 октябрь куни “Шайх Зайниддин” жоме масжидида Тошкент шаҳар отинойилари иштирокида тадбир бўлиб ўтди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги Тошкент шаҳар ва туманлар бош имом-хатибларининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчилари ҳамда барча отинойилар учун “Шайх Зайниддин” жоме масжиди мажлислар залида навбатдаги маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда Дин ишлари бўйича Қўмита раиси ўринбосари фалсафа фанлари доктори профессор М.Қаҳҳорова, Дин ишлари бўйича Қўмитанинг хотин-қизлар масалалари бўйича бўлими бошлиғи профессор И.Ахмедова, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов, ЎМИ хотин-қизлар бўлими бошлиғи Д.Эгамова, Тошкент шаҳар бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси З.Соатова ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги масъул ходимаси Н.Иргашева иштирок этдилар.
Тадбирни Абдуқаҳҳор домла Юнусов Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, Муфтий шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг ташаккурлари ҳамда дуолари билан бошлаб бердилар.
Шунингдек, тадбир доирасида Дин йўлида сидқидилдан меҳнат қилиб келаётган Юнусобод тумани бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Ш.Умарова, Олмазор тумани бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Д.Хабирова, Яшнобод тумани бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Т.Масаитова ҳамда Яккасарой тумани бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси С.Комиловага Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар бош имом-хатиби томонидан фахрий ёрлиқ, ташаккурнома ва ҳадялар билан тақдим этилди.
Тадбирнинг асосий мақсади — Тошкент шаҳрида ажримларнинг олдини олиш, отинойиларнинг 9 ойлик фаолиятини таҳлил қилиш, диний-маърифий ишларни янада такомиллаштириш ҳамда фахрий ёшдаги отинойиларнинг фаолиятини қадрлашдан иборат бўлди.
Шунингдек, тадбир давомида муҳтарама Муҳиба Саййид Ҳасан қизнинг “Биби Орифа бону ва нақшбандий момолар” асари тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.
Асар орқали отинойиларнинг тарихий илдизлари ва маънавий мероси ҳақида қизиқарли маълумотлар тақдим этилди. Тадбир самимий ва кўтаринки руҳда якунланди.
🌙MUSLIMSHOSH.UZ GA 🟠 OBUNA BO'LING VA ULASHING➡️
📷 Instagram
™️Facebook
📺YouTube

❤2