Telegram Web Link
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#no_comment

ХАЛҚҚА НАФ КЕЛТИРИШНИНГ АЖРИ УЛУҒ

Бугун, 13 октябрь куни пойтахтимизнинг Яккасарой туманидаги «Ракат» жоме масжидида сайёр йиғилиш ўтказилди.
Тадбирни  Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов олиб бордилар.
Йиғилишда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов, ЎМИ Масжидлар бўлими мудири Музаффар домла Камолов, Тошкент шаҳар вакиллиги масъул ходимлари, туманлар бош имом-хатиблари, уламолар, отинойилар ҳамда «Ҳаж 2025»да ҳажга борган ҳожи оталар ва ҳожи оналар иштирок этди.

🌙

📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Instagram | Youtube | Youtube
👍41🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ВИДЕО_РОЛИК

👍52
#Бисмиллаҳир_роҳманир_роҳийм
#Намоз_вақтлари

🗓 🌙   1447 ҳ.й  РАБИУС СОНИЙ 
14 ОКТЯБРЬ 2025 ЙИЛ
СЕШАНБА куни тақвими⌚️

⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️

ТОНГ -     05:15
ҚУЁШ -    06:34
ПЕШИН - 12:14
АСР -        16:00
ШОМ -      17:48
ХУФТОН -19:0
0

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).

📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Instagram | Youtube | Youtube
👍51🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Эҳтиром

🕌 БУЮК ЗАКОВАТ СОҲИБИ 🕌

Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ даврларида бўлган воқеа

Шартли талоқ тушаётган бир пайтда жуда гўзал ечим бердилар

Тошкент шаҳар бош имом-хатиби
Абдуқаҳҳор домла Юнусов

🌙

📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Instagram | Youtube | Youtube
4👍21🏆1
НАМОЗДА ЗАМ СУРАНИ ЎҚИЙ ОЛМАСЛИК
#намоз

1889-САВОЛ: Зам сура бошлангандан кейин бир оятга етмаса намоз бузиладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, бузилмайди. Чунки зам сура ўқиш намознинг вожибларидан саналади. Унутган ҳолда бирор вожибни тарк этиш намозни бузмайди, балки саждаи саҳвни вожиб қилади. Шу боис намозхон зам сурани унутиш туфайли ўқий олмай қолса, саждаи саҳв қилади.
   Аммо зам сурани ўқиганда битта узун оят ёки уч қисқа оят ўқигандан кейин қолгани эсга келмай, рукуга кетиб қолса, вожибни бажаргани учун намози тугал бўлади ва саждаи саҳв ҳам қилмайди. Бундан оз миқдорда ўқиб, рукуга кетиб қолса, саждаи саҳв қилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Instagram | Youtube | Youtube
3👍21
#Биласизми

НАМОЗНИ БУЗУВЧИ АМАЛЛАР

1. Намозда гапириш (қасддан ёки адашиб бўлса ҳам).
2. Кишига салом бериш.
3. Саломга алик олиш.
4. Узрсиз томоқ қириш, йўталиш.
5. "Уҳ", "уф", "оҳ" каби товушлар чиқариш.
6. Оғриқ ёки мусибатга овоз чиқариб йиғлаш (аммо охиратни ўйлаб йиғласа жоиз).
7. Ўзи эшитадиган даражада кулиш (қаҳқаҳа билан қаттиқ кулса, таҳорати ҳам кетади).
8. Акса урганга жавоб қайтариш (яъни "Ярҳамукаллоҳ", дейиш).
9. Саволга ёки хабарга оятлар билан бўлса-да, жавоб бериш.
10. Бирор нарсани еб-ичиш (лабидаги, тишидаги овқатни ҳам).
11. Намозни жамоат билан ўқиётганда ёнидаги одамга жой бериш учун сурилиш.
12. Қироатини Мусҳафга қараб қилиш.
13. "Амали касир" қилиш (яъни кўрган одам "Намоз ўқимаяпти" деб ўйлайдиган даражадаги амалларни қилиш).
14. Нажосат устига сажда қилиш.
15. Кўкракни қибладан бошқа тарафга буриш.
16. Саждадаги ҳолида икки оёқ панжаларини ердан кўтариш.
17. Қироатини маъно ўзгарадиган даражада бузиш.
18. Намоз фарзларидан бирортасини узрсиз қолдириш.
19. Намознинг тўла бир рукнида авратнинг очиқ бўлиши.
20. Таҳоратнинг (таяммум, масҳнинг ҳам) кетиши.
21. Бомдод намозида қуёш чиқиб қолиши.
22. Намоз асносида ҳушидан кетиши.

"Мўминнинг меърожи" китобидан.

📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Instagram | Youtube | Youtube
👍421
#Бисмиллаҳир_роҳманир_роҳийм
#Намоз_вақтлари

🗓 🌙   1447 ҳ.й  РАБИУС СОНИЙ 
15 ОКТЯБРЬ 2025 ЙИЛ
ЧОРШАНБА куни тақвими⌚️

⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️

ТОНГ -     05:16
ҚУЁШ -    06:35
ПЕШИН - 12:14
АСР -        15:59
ШОМ -      17:46
ХУФТОН -18:
58

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).

📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Instagram | Youtube | Youtube
👍511
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу!

Омонликда ғойибона дийдорни насибимизга ёзганига шукр!

😊 😊 😊

Аллоҳим, ҳар бир
қилаётган хайрли
ишингиздан босган
ҳар бир қадамингиздан
рози бўлсин!!

🤲 🤲 🤲

Кунингиз баракали ўтсин!!!

📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Instagram | Youtube | Youtube
👍96🕊2😍1🏆1
МАЙЙИТНИ ЎПИШ МУМКИНМИ?
#жаноза

1891-САВОЛ: Маййитни ўпиш мумкинми? Яқинда шундай ҳолатга гувоҳ бўлиб қолдим. Бир отахон вафот этганида фарзандлари ўпиб, видолашишди.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Фарзандлар марҳум ота-онасини, ота-она ҳам марҳум ўғил ё қизини ушлаши, ўпиши жоиз.
   Шунингдек, эркак эркак маййитни ва аёл аёл маййитни ўпиши жоиз.
   Лекин эр вафот этган хотинини ушлаши ва ўпиши жоиз эмас. Чунки хотиннинг ўлими сабабли эр ва хотин ўртасидаги никоҳ тугайди.
   Аммо эр вафот этганда хотини уни ушлаши ва ўпиши дуруст бўлади, чунки то идда тугамагунча улар ўртасида никоҳ боғланиши сақланиб туради.  Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Instagram | Youtube | Youtube
👍10😢42🔥2
#Дуо

⚡️Дуо қилар экансиз асло шошилманг ва асло ижобат бўлишида шубҳа қилманг!

Расулуллоҳ ﷺ дедилар:

«Ҳар бирингизнинг дуоси: "Дуо қилдим-у, ижобат бўлмади", деб шошилмаса, албатта ижобат бўлади».

Термизий ривояти

Умар розияллоҳу анҳу дейди:

"Аллоҳга дуо қилсам ижобат қилишида шубҳа қилмайман. Менга дуо қилишимни илҳом қилган экан, демак, ижобат қилади".

🤲🌿🤲🌿🤲

📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Instagram | Youtube | Youtube
👍1151🔥1
БОЛАНГИЗНИ ҚАРҒАМАНГ!

  Умар розияллоҳу анҳу қўли шол бўлиб қолган кекса кишини кўриб, ундан:
“Қўлингизга нима бўлди?” деб сўради. У: «Отам жоҳилият даврида “Қўлинг шол бўлсин!” деб дуоибад қилганди. Шу боис шол бўлиб қолган», деб жавоб берди. Бу гапни эшитган Умар розияллоҳу анҳу: “Оталарнинг жоҳилият давридаги дуоси шундай бўлса, Исломга кириб, мусулмон ҳолда қилган дуоси қандай экан-а?!” деди.

 Ҳа. Фарзандларимизнинг бирор аъзосига нуқсон етишига сабаб бўлмайлик, тилимизни тузатайлик! Болаларимизни дуоибад қилмайлик, тағин қилган дуоимиз ижобат бўлиб қолмасин!

🌿🌿🧸🧸🌿🌿🧸🧸🌿🌿

📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Instagram | Youtube | Youtube
👍93🔥1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

🕌 КЎЧАТ ЭКИБ, БОҒ ЯРАТИШ ФАЗИЛАТИ 🕌

Деҳқончилик пайғамбар алайҳимуссаломларнинг суннати

Тошкент шаҳар бош имом-хатиби
Абдуқаҳҳор домла Юнусов

🌙

📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Instagram | Youtube | Youtube
👍81🔥1
#Бисмиллаҳир_роҳманир_роҳийм
#Намоз_вақтлари

🗓 🌙   1447 ҳ.й  РАБИУС СОНИЙ 
16 ОКТЯБРЬ 2025 ЙИЛ
ПАЙШАНБА куни тақвими⌚️

⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️

ТОНГ -     05:17
ҚУЁШ -    06:36
ПЕШИН - 12:14
АСР -        15:58
ШОМ -      17:45
ХУФТОН -18:
57

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).

📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Instagram | Youtube | Youtube
6👍31
#Ибрат

Кунига 20 дақиқа...

⚽️Кунига 20 дақиқа спорт билан шуғуллансангиз, саломатлигингиз хавотирини чекмайсиз;

💦Ҳар куни 20 дақиқасини уй саришталигига сарфлаган одам бесаранжомлик ғамидан қутулади;

🤲Кунига 20 дақиқасини диққатни жамлаш учун сарфлаган киши ижод қобилиятсизлигидан нолимайди;

👌Эри ё хотинини эшитиш учун кунига 20 дақиқа ажратадиганлар муносабатларда муаммо чиқишидан хавотир олмаса бўлаверади;

📚Бир кунда 20 дақиқа фойдали китоб ўқийдиган киши дунёқараши кенгайишига ишонавериши мумкин;

🧍‍♂👫Кунига энг камида 20 дақиқа вақтини болаларига бағишлаган одам эса улар орқасидан яхши гап эшитишга умид қилса бўлади;

🍂Бир кунда 20 дақиқа очиқ ҳавода сайр қилган кишининг нафас йўллари касалликларидан узоқ бўлади;

🕌Кунига 20 дақиқа ўзи билан қолиб, ишларини таҳлил қилолган одам ҳаётнинг чигал йўлларида адашиб қолмайди.

“Ирфон” тақвимидан

📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Instagram | Youtube | Youtube
👍1341
#Ҳадис

🕌Масжид сари босилган ҳар бир қадам учун ўнта яхшилик🕌

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким уйидан масжидга чиқса, икки фаришта ҳар бир босган қадами учун ўнта яхшиликни ёзишади. Масжидда намозни кутиб ўтирган одам намоз ўқувчилар кабидир. То уйига қайтиб келгунча намоз ичида деб ёзилади", - дедилар.
Имом Аҳмад ривояти.

🕌🕌🌿🕌🕌🌿🕌🕌🌿🕌🕌

📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Instagram | Youtube | Youtube
👍431🔥1
#Жума_фазилати

ЖУМА НАМОЗИ ВА ЖУМА КУНИГА ТААЛЛУҚЛИ ОДОБЛАР

Бу одоблар ўн бешта:

1. Жума намозига пайшанба куни ва жума кечасидан тозаланиш, кийимларни ювиш ва керакли нарсаларни тайёрлаш орқали ҳозирлик кўриш зарур.

2. Жума куни ғусл қилиш – ювиниш. Ҳадислар ва асарларда келган хабарларга мувофиқ ювинишнинг энг афзал вақти – жума намозига боришдан бир оз олдин ғусл қилишдир.

3. Баданини поклаб зийнат бериш, тирноқларини олиш, мисвок ёрдамида тишларни тозалаш, юқорида зикр этилганидек кир-ифлосликларни бадандан кетказиш каби тозалик амалларини бажариш, хушбўйликлар суртиш ва энг яхши кийимларни кийиш мақсадга мувофиқ.

4. Жума намозига эрта, пиёда бориш (бунинг иложи бўлса, албатта - тарж.). Жомеъ масжидига ташқарига чиққунча қадар унда эътикофда бўлишни ният қилиш афзалдир.

5. Одамларнинг елкаси оша ўтмаслик, намозхонлар ўртасида бўш жой бўлса, шу ердан ўтиш одобдандир.

6. Намоз ўқиётганлар олдидан асло кесиб ўтмаслик шарт.

7. Биринчи сафда туришга интилиш мақсадга мувофиқ. Агар имкон бўлмаса ва эътироз эшитса, олдинги қаторига ўтмайди. Кечикса, узрли бўлади.

8. Имом ҳужрасидан чиқиб, минбарга йўналса, нафл намоз ўқишни ва турли зикрларни тўхтатиш ҳамда муаззинга жавоб билан машғул бўлиш, сўнгра хутбани эшитиш зарур.

9. Жума намозидан кейин икки ё тўрт, ёки олти ракат суннат намози ўқиш афзал саналади.

10. Аср намози адо этилгунга қадар масжидда туриш. Агар шом намозига қадар турса, янада афзал бўлади.

11. Жума кунидаги дуолар қабул бўладиган муборак соатни қалб ҳозирлиги ва доимий зикрлар билан ўтказиш зарур.

12. Пайғамбаримиз алайҳиссаломга салавот айтишни кўпайтириш.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: "Ким жума кунида менга саксон марта салавот айтса, Аллоҳ таоло унинг саксон йиллик гуноҳларини (сағираларини) афв этур" (заиф ҳадис бўлиб, уни Дайламий "Муснад"ида келтирган).

Бунга истиғфор айтишни ҳам қўшиш мумкин, зеро бу кунда истиғфор айтиш мустаҳабдир.

13. Каҳф сурасини ўқиш.

14. Имкон борича жума куни хайр-эҳсон ва садақалар бериш. Садақа-эҳсонни масжид ташқарисида тарқатиш керак.

15. Жума кунида охират амаллари билан машғул бўлиб дунё ишларидан холи бўлиш ҳам мустаҳаб амалдир.

📝📝📝"Минҳожул қосидин" китоби асосида тайёрланди

📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Instagram | Youtube | Youtube
👍42🔥1
#Бисмиллаҳир_роҳманир_роҳийм
#Намоз_вақтлари

🗓 🌙   1447 ҳ.й  РАБИУС СОНИЙ 
17 ОКТЯБРЬ 2025 ЙИЛ
ЖУМА куни тақвими⌚️

⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️

ТОНГ -     05:19
ҚУЁШ -    06:37
ПЕШИН - 12:13
АСР -        15:56
ШОМ -      17:43
ХУФТОН -18:
55

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).

📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Instagram | Youtube | Youtube
2👍1🔥1
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокатуҳу!

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ
МУБОРАК БЎЛСИН!

АЛЛОҲ ТАОЛО УМРИНГИЗ ВА РИЗҚИНГИЗГА БАРАКА БЕРСИН!
МЕҲР-ОҚИБАТИМИЗ ЙЎҚОЛМАСИН!

📿📿📿📿📿📿

📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Instagram | Youtube | Youtube
👍31
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

Бугун Аллоҳдан дуо қилиб сўрайлик:

АЛЛОҲИМ!

🤲Бизларни бугун тақсимлайдиган хайринг,

🤲ҳидоят берадиган нуринг,

🤲 улашадиган раҳматинг,

🤲 берадиган ризқингдан

энг кўп насибадор бандаларингдан қилгин!!! 🥹🥹

ЖУМА АЙЁМИ
МУБОРАК БЎЛСИН!

💐💐💐💐💐💐💐💐💐💐

📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Instagram | Youtube | Youtube
2👍2
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу!

Яратган Роббимга ҳамду санолар,
Унинг Расулига бўлсин саломлар.
Исму амалингиз Жаннатда турсин
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

🕌🕌🕌

📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Instagram | Youtube | Youtube
3👍2🔥1
2025/10/21 11:30:14
Back to Top
HTML Embed Code: