👍3🕊1
👍2🥰1
#Сайёр_йиғилиш
ХАЛҚҚА НАФ КЕЛТИРИШНИНГ АЖРИ УЛУҒ
Бугун, 13 октябрь куни пойтахтимизнинг Яккасарой туманидаги «Ракат» жоме масжидида сайёр йиғилиш ўтказилди.
Тадбирни Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов олиб бордилар.
Йиғилишда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов, ЎМИ Масжидлар бўлими мудири Музаффар домла Камолов, Тошкент шаҳар вакиллиги масъул ходимлари, туманлар бош имом-хатиблари, уламолар, отинойилар ҳамда «Ҳаж 2025»да ҳажга борган ҳожи оталар ва ҳожи оналар иштирок этди.
Дастлаб Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов кун давомида амалга ошириладиган ишлар кўлами, Ишчи гуруҳ аъзолари ҳамда имом-хатиблар ҳамкорлигининг муҳим жиҳатлари хусусида йиғилганларга тушунчалар бердилар.
Шундан сўнг тумандаги масжидлар имом-хатиблари ҳожилар билан биргаликда ҳудуддаги маҳаллаларга чиқиб, юздан зиёд хонадонга киришди.
Абдуқаҳҳор домла ҳам ҳудуддаги ёши улуғ, бемор, боқувчисини йўқотган онахонлар ҳолидан хабар олиб, уларга совғалар улашдилар.
Онахонлар жуда мамнун бўлдилар
Тадбир доирасида кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилалар, жисмоний имконияти чекланган юртдошларимиз ҳолидан хабар олиниб, уларга зарур тавсиялар берилди.
Адашиб турли оқимлар таъсирига тушиб қолган ёшлар билан ҳам яккама-якка суҳбатлар олиб борилди.
Тадбир иштирокчилари яна «Ракат» жоме масжидига қайтиб, амалга оширилган ишларни ўртага ташлаб, келгусидаги режаларни белгилаб олдилар.
Бундай тадбирлар кишига Алишер Навоий ҳазратларининг
Нафъинг агар халққа бешакдурур,
Билки, бу нафъ ўзунгга кўпракдурур, деган мисраларини эслатади..
✅ Улашинг | @MuslimShosh

❤2👍1