Telegram Web Link
📢 Хушхабар: Ҳаж сафари бошланди!

Бугун, 13 май куни муборак ҳаж сафарини ният қилган ҳожиларимизнинг дастлабки гуруҳи муқаддас замин томон йўлга чиқишди.


Бўлғуси ҳожиларни кузатиш учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев, шунингдек, таниқли уламолар, имом-домлалар, мутасаддилар ва ОАВ вакиллари Тошкент халқаро аэропортида жам бўлишди.

🤲 Муборак сафар олди Муфтий ҳазратлари Аллоҳ таолонинг байти сари йўл олаётган зиёратчилар эсон-омон Ҳаж амалларини бажариб, юртимизга соғ-саломат қайтиб келишларини сўраб хайрли дуолар қилдилар.

🛫 Шундай қилиб, орзулари рўёбидан ҳис-ҳаяжонга тўлган “Ҳаж – 2025” мавсумининг илк зиёратчилари Тошкент халқаро аэропортидан Саудия Арабистонига жўнаб кетдилар.

🤲 Аллоҳ таоло Ҳаж амалини адо этишга отланган юртдошларимизнинг сафарларини хайрли ва баракали қилсин!

#jarayon #safar #haj2025
🌐
MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️
YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
👍208🥰4😢2💔2
Мен дунё тарихини ўқиб шундай хулосага келдим: дунё подшоҳлари тўплаган жами салтанату бойлик, қасрлару саройлар Муҳаммад алайҳиссаломнинг ямоқ яктакларига ҳам арзимас экан...

Иоганн Вольфганг Гёте

@FotihaUz
👍50😢2712💔3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Shukr qilsak, Alloh ziyoda qiladi

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

@FotihaUz
17👍12😢3💔2
Эҳтиёт бўл


Абу Амр ибн Ало деди: Сен саховатпешадан эҳтиёт бўл агар уни хорлаб қўйган бўлсанг.
• — Хасисдан эҳтиёт бўл агар уни сийлаган бўлсанг.
• — Оқилдан эҳтиёт бўл агар уни уялтирган бўлсанг.
• — Аҳмоқдан эҳтиёт бўл агар унга ҳазил қилган бўлсанг.
• — Фожирдан эҳтиёт бўл агар у билан улфатлашган бўлсанг.
Сендан сўрамаган одамга жавоб беришинг ёки сенга жавоб бермайдиган одамдан сўрашинг ёинки сенга қулоқ солмайдиган одамга гапиришинг одобдан эмас.

@FotihaUz
👍382
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
NAFL NAMOZI NECHA MARTTA…?

@FotihaUz
👍142🕊2🔥1
ЭРКАКЛАР ЭҲРОМДА ҚАНДАЙ ОЁҚ КИЙИМ КИЙИШИ КЕРАК?
#Ҳаж_умра

CАВОЛ: Эркаклар эҳромдалик пайтида қандай пояфзал кийишлари керак?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эркаклар эҳромда тўпиқни ёпмайдиган оёқ кийим кийишлари талаб этилади. Бу масалада тўпиқ дейишдан оёқнинг устки юзасидаги оёқ кийимларнинг ипи боғланадиган ўриндаги бўғин назарда тутилади. Шундан келиб чиқиб эҳромда шиппак, тапочка каби пояфзалларни кийиш жоиз. Оёқ юзасидаги бўғинни ёпадиган оёқ кийимларни кийиш жоиз эмас. Бундан ташқари эҳром талабига жавоб берадиган пояфзаллар туриб, юмшоқроқ бўлгани учун бошқа, масалан чешка каби оёқ кийимларини орқасини кесиб юбориб ёки эзиб пастлатиб кийиш макруҳдир. (Раддул муҳтор, Ғунятун носик). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

https://www.tg-me.com/+VN-tzZPd3ic4MTRi
👍14💔4🔥2
#ИҚТИБОС

• Ўғил тоғага, қиз аммага тортади.

©️ Чарлз Дарвин

😂

@FotihaUz
👍19🥰43💔31🔥1
Эҳтиёт

Муовия ибн Аби Суфён ўзига нисбатан қўполлик қилган кишига деди:
“Ҳукмдорлар билан гаплашганда эҳтиёт бўл, зеро султоннинг ғазаби ёш боланинг ғазабидек (тез), ҳамласи шернинг ҳамласидек (кучли)”.

@FotihaUz
👍22😢832🕊1💔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
HOJAT QILGANDA YUVISH…?

@FotihaUz
👍20
• Агар Мансур ҳақ бўлганида "Ҳақ менман!", демасди!

© Аҳмад Рифоий роҳимаҳуллоҳ

@FotihaUz
👍20😢4🔥3
2025/07/09 21:57:56
Back to Top
HTML Embed Code: