Telegram Web Link
АЁЛ МАКРИ!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам шундай марҳамат қиладилар:
وخياركم خياركم لنسائهم.
яъни, «Сизларнинг энг яхшиларингиз хотинларига яхшиларингиздир».

Ҳикоя. Бир киши йўлда кетаётиб бир қудуққа дуч келди. Қудуқнинг олдида аёл ҳам бор эди. Киши аёлга яқинлашди. Аёл эса бундан қўрқиб кетди. Шунда эркак: «Қўрқма! Сендан бир нарсани сўрамоқчиман. Аёлнинг макри нима ўзи?» деди. Аёл бир оз ўйланиб турди-да, кейин баланд овозда ёрдам сўраб, бақириб йиғлай бошлади. Ҳатто унинг овозини ўша атрофдаги қишлоқ аҳли ҳам эшитди. Эркак қўрқа-писа аёлдан нега бундай қилганини сўради. Аёл: «Овозимни қишлоқ аҳли эшитиб, бу ерга келишсин ва сени ўлдиришсин деб шундай қилдим» деди. Эркак: «Мен бу ерга сенга азият етказиш учун келмадим-ку! Сенда заковат аломати борлигини сезиб, макр ҳақида сўрадим, холос-ку! Ёмон ниятда сенга бирор гап айтдимми?!» деди. Аёл ўрнидан турдида, қўлидаги челакдаги сувни уст-бошидан қуйди. Эркак унинг бу ишидан ажабланди. Ундан нега бундай қилганини сўради. Аёл энди гапирмоқчи эди, қишлоқ аҳли келиб қолди. Эркак улардан қўрқиб, «Булар ҳозир мени ўлдиришса керак» деб ўйлади. Аёл қишлоқ аҳлига: «Бу одам мени шу қудуқдан қутқариб олиб чиқди» деди. Одамлар бояги кишига ташаккур айтдилар. Эркак аёлдан нега бундай қилганини сўради. Аёл: «Аёл киши мана шунақа бўлади. Агар унга ОЗОР берсанг, сени барбод қилади. Агар у сендан РОЗИ бўлса, мартабанг юксалади» деб жавоб берди.

https://www.tg-me.com/+VN-tzZPd3ic4MTRi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
SHAFOATIM UNGA HALOL BO’LADI

@FotihaUz
📜 ИЛМГА ОИД ҲИКМАТЛАР 🍀

• Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтдилар: "Илм ўрганингиз, ўрганганингиздан кейин эса амал қилингиз!".


Абу Дардо розияллоҳу анҳу айтдилар: "Қиёмат куни Аллоҳнинг ҳузурида даражаси энг ёмон бўлган киши илмидан ўзи фойдаланмаган олимдир".


Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу айтдилар: "Хоҳлаганингизча илм ўрганингиз, токи амал қилмас экансиз, Аллоҳ сизларни ҳаргиз мукофотламайди".


Марвазий айтади: "Аҳмад ибн Ҳанбал менга шундай деди: "Фақат ўзим амал қилган ҳадисларнигина ёздим! Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларига ҳижома қилдириб, Абу Тойбага бир дийнор берганларини эшитганимдан кейин мен ҳам қон олдириб, ҳижомачига бир дийнор бердим".


Молик ибн Дийнор роҳимаҳуллоҳ айтади: "Агар олим илмига амал қилмаса, унинг мавъизаси худди сув томчиси тошга сингимай тойиб кетганидай, қалблардан (жой ололмай) тойиб кетади".
Имом Аҳмад



Иброҳим Нахаий роҳимаҳуллоҳ айтади: "Агар бир кишининг олдига илм талаб қилиб келсак, унинг намозига, сийратига ва сифатларига қарар эдик".


Ибн Саммак айтади: "Қанча нарсалар борки, агар фойда етказмаса, зарар ҳам етказмайди. Аммо, илм агар фойда етказмаса, зарар етказади".


Суфён ибн Уяйна роҳимаҳуллоҳ айтади: "Дарҳақиқат, илмига амал қилувчи олимлар ҳақиқий илм эгаларидир".

https://www.tg-me.com/+VN-tzZPd3ic4MTRi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
HAJDAN UYGA QAYTAYOTGANIDA…?

@FotihaUz
ЭҲРОМДА ДАВОЛАНИШ
#Ҳаж_умра

САВОЛ: Эҳромлик ҳолатида оғриқ қолдирувчи укол олиш ва свеча қўйиш, пластир ёпиштириш ва таблетка ичиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Эҳромдаги шахс даволанишига монелик йўқ. Шу боис зиёратчи эҳромдаги ҳолида даволанса, унинг зиммасига бирор нарса вожиб бўлмайди. Чунки укол, дори, свеча каби даволаниш воситаларининг бирортасида хушбўйлик йўқ. Бўлган тақдирда ҳам бу иш даволаниш бўлгани учун гуноҳ бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

https://www.tg-me.com/+VN-tzZPd3ic4MTRi
Кунларнинг султони Саййид-ул айём ҳаджул масокин яна бир Жума кунига насиб қилган "Аллоҳ" таолога ҳамду санолар бўлсин!

Жума айёмингиз муборак бўлсин ҚАДРДОНЛАРИМ❗️

👉
@FotihaUz
Ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Ким жума куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга юз марта салавот айтса, қиёмат куни у юзида бир нур билан келади" (Имом Байҳақий ривояти).


الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا رَسُولَ اللَّهِ

1️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Расулаллоҳ"

الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا حَبِيبَ اللَّهِ

2️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Ҳабибаллоҳ"

الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا خَلِيلَ اللَّهِ

3️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Халилаллоҳ"

الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا خَيْرَ خَلْقِ اللَّهِ

4️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа хойра холқиллаҳ"

الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا نَبِيَّ اللَّهِ

5️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Набиййаллоҳ"

اَلصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا صَفِىَّ اللَّهِ

6️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Софиййаллоҳ"

الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا سَيِّدَ الْأَوَّلِينَ الْآخِرِينَ

7️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа саййидал аввалийна вал ахирийн"

الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا رَحْمَةً لِلْعَالَمينَ

8️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа роҳматан лил ъаламийн"

https://www.tg-me.com/+VN-tzZPd3ic4MTRi
Surat Al-Kahf - Mishary Rashed Alafasy الشيخ مشاري راشد العفاسي…
Alafasy
Каҳф сурасидаги 7 "раҳмат":

1.
"Роббимиз, бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат бергин" (10 оят).
2. "Роббингиз сизга Ўз раҳматини таратур" (16 оят).
3. "Роббинг сермағфират, раҳм-шафқат соҳиби бўлган Зотдир" (58 оят).
4. "Биз унга Ўз даргоҳимиздан раҳмат ва Ўз тарафимиздан илм ўргатган эдик" (65 оят).
5. "Бас, Роббилари унинг бадалига уларга ундан кўра яхшироғини, аҳли солиҳроқ ва раҳмлироғини беришни ирода қилди" (81 оят).
6. "Бу Аллоҳнинг раҳмати ила бўлди" (82 оят).
7. "Бу – Роббимнинг раҳматидандир" (98 оят).

Жума куни Каҳф сурасини ўқисангиз, сурадаги ушбу етти раҳмат Сизга кейинги жумагача кифоя қилади. Сизга Аллоҳнинг раҳмати ёғилсин!

@FotihaUz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
QALN PULI MAHR O’RNIGA O’TADIMI…?

@FotihaUz
2025/07/05 15:33:00
Back to Top
HTML Embed Code: