Буюк саҳобий йиғисининг сабаби
Тустар форсларнинг мустаҳкам қўрғонли шаҳарларидан бўлиб, мусулмонлар ушбу шаҳарни бир ярим йил давомида қамал қилиб турдилар. Шундан сўнг шаҳар мусулмонлар қўлига ўтди. Бу фатҳ ислом тарихидаги энг қийин фатҳлардан бири эди. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ушбу фатҳ кунини эсласалар йиғлаб юборар ва у кунни эслашни истамасдилар. Хўш, нега?
Тустарни қамал қилиб турган мусулмонлар шаҳар эшикларини бомдод вақти киришидан бироз олдин очишга муваффақ бўладилар. Мусулмон қўшини шаҳар ичига сел каби оқиб кириб борди. Ичкарига киргач, ўттиз минг кишилик мусулмонлар қўшини бир юз эллик минг сонли форс қўшинига қарши аёвсиз жангни бошладилар. Мусулмонларга ҳар лаҳза ўлим чанг солар, ҳар лаҳза хатар бор эди. Ҳа, вазият ниҳоятда оғир эди.
Аммо охирида Аллоҳнинг фазли билан мусулмонлар душман устидан узил-кесил ғалаба қозонишди. Бироқ бу ғалаба онлари қуёш чиқиб бўлган пайтларга тўғри келди. Ҳа, мусулмонлар шу куни бомдод намозини ўқий олишмаган эди. Шиддатли жанг асносида, қонсираган қиличлар орасида бомдодни ўқиб олишга имкон топа олмадилар.
Умрида бир марта бомдодни қазо қилган Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу шу воқеа сабаб ҳўнг-ҳўнг йиғлардилар. У зот узрли бўла туриб йиғлардилар. Ҳа, мусулмонлар ўша онда узрли эдилар. Улар исломдаги энг улуғ амаллардан бири билан машғул эдилар. Лекин улуғ ибодат, буюк фарз қазо бўлди! Улар шунинг учун йиғлашарди.
Буюк саҳобий Анас ибн Молик розияллоҳу анҳуга ушбу фатҳ зикр қилинса, “Менга Тустарни эслатманг! Дарҳақиқат, у бомдод намози вақтини зое қилишимизга сабаб бўлган. Дунёдаги жамийки нарсаларнинг меники бўлиши ушбу намозни ўз вақтида адо этишимдан кўра суюкли эмас!” деб айтардилар.
Ушбу воқеани ўқир эканмиз, уларнинг ғалаба қозонишлари сабабини англагандек бўламиз.
Хўш, бизнинг ҳаётимизда намознинг қадри, аҳамияти қай даражада?!
https://www.tg-me.com/+VN-tzZPd3ic4MTRi

Telegram
FotihaUz
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш.
© Каналдан маълумот олинганда корсатилсин

ОТА-ОНАГА ОҚ БЎЛИШНИНГ ОҚИБАТЛАРИ
1.Ота-онасига оқ бўлган жаннатга кирмайди.
Расулуллоҳ соллАллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: “Аллоҳ таоло уч кимсага жаннатни ҳаром қилди (ҳадис ниҳоясида) Ота-онасига оқ бўлганни (зикр қилди)”. Саҳиҳ ҳадис.
Яна у зот айтдилар: “Ота-онага оқ бўлган кимса жаннатга кирмайди”.
2. Оқ бўлган кимсанинг савоб амаллари қабул бўлмайди.
3. Оқ бўлганга лаънат ўқилур.
Расулуллоҳ соллАллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Ота-онасини ҳақорат қилганни Аллоҳ лаънатлар”.
4. Оқ бўлганнинг жазоси тезлашур.
Абу Бакр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллАллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Золимлик ва ота-онага оқ бўлиш Аллоҳ таоло Охиратда берадиган жазосидан аввал бу дунёнинг ўзида бу жиноят эгасига азобини тезлатишига энг лойиқ гуноҳдир”.
5. Оқ бўлганнинг ризқи кенг, умри узун бўлмас.
6. Ота-онасига оқ бўлганнинг фарзандлари ҳам ўзига оқ бўлурлар. (Мана шу уларнинг қилмишларига) яраша жазодир!
7. Оқ бўлган кимсага ваъда қилинган қаттиқ азоб бордир.
8. Одамлар орасида ота-онасига оқ бўлганнинг номи хунук бўлур.
9. Оқ бўлганнинг ишлари юришмас, истаган нарсаси амалга ошмас. Ундайларга яхшилик эшиги беркилур.
10. Ота-она ўзларига оқ бўлган фарзандларини дуоибад қилурлар. Парвардигор уларнинг дуоларини ижобат этар. Ундай кимса дунё-ю Охиратда зиён топар. Мана шу очиқ зиёндир.
11. Ота-онасига оқ бўлганнинг ҳаёти қуйида келтирилажак ҳикоялардагидек аламли ва оғриқли ҳолда ниҳоя топар.
(Иброҳим Ҳозимий “ОҚПАДАРЛИК ОҚИБАТЛАРИ” китобидан)

ЮМШОҚ БЎЛИНГ!
Зайнул Обидин раҳимаҳуллоҳ бир аёлга уйланмоқчи бўлиб унга никоҳ мажлисида шундай деди:
- Мен ёмон хулқли, дақиқ мулоҳазали, қаттиққўл, ғазаби тез чиқиб секин қайтадиган кишиман.
Аёл шундай деди:
- Сизни ёмон хулққа муҳтож қиладиган аёл сиз айтганлардан ҳам ёмондир.
Зайнул Обидин:
-Каъбанинг Роббига қасамки, сенга уйланганим бўлсин, деди.
Улар йигирма йил турмуш кечиришди. Бирор-бир ҳодиса содир бўлмади. Бир-бирларидан фақат яхшилик кўришди.
Кунларнинг бирида ораларида хилоф пайдо бўлиб Зайнул Обидин унга "ишинг ўз қўлингда" деб юборди.( Яъни бу, ҳоҳласанг кетишинг мумкин. Талоғинг ўз қўлингда" дегани эди) Шунда хотини деди:
- Ўнлаб йиллар ишим сизнинг қўлингизда бўлди. Уни чиройли муҳофаза қилдингиз. Энди мен уни зое қилиб қўймасимдан бурун яна сизга қайтараман.
Шунда Зайнул Обидин раҳимаҳуллоҳ деди:
- Аллоҳга қасамки, сен менга Аллоҳ берган неъматларнинг энг буюгисан!
Мушкулотлар ечими аёлнинг қўлида. Эркакнинг табиати қандай бўлмасин аёл унга эга чиқа олади. У ўзининг закийлиги билан эркакни юмшата олади. У ўзининг муҳаббати билан эркакни асир қилиши мумкин. У ўзининг сабри, тасарруфи, ширин сўзлари билан эркакни яхши томонга ўзгартира олади.
Эй эркаклар! Биллурларга эҳтиёт бўлинг.
Эй биллурлар! Сизни кўтариб юрганларга юмшоқ муомалада бўлинг!
Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻

#Таъзия
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу.
Ҳажга элликбоши бўлиб кетган Ракат жоме масжиди имом хатиби Роббимқул домла бетоб бўлиб, комага тушиб қолгандилар.
Мадинада бугун хасталикдан сўнг Роббим ҳузурига омонатларини топширдилар.
Олимнинг ўлими оламнинг ўлимидир. Устозни Аллоҳ раҳматига олсин. Илмли, илмига амал қилган инсон эдилар. Яқинларига, шогирдларига, оила аъзоларига сабр берсин.
иннаа лиллаҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун🤲
Устозимизни барча яхши ва ҳайрли амаллари ўзларига ҳамрох бўлсин.

Тақво
Фузайл ибн Иёз роҳимаҳуллоҳ ўғилларининг тарозу палласидаги чангни кўйлакларининг бир чети билан артаётганини кўриб сўрадилар:
– Нега ундай қиляпсиз, ўғлим?
– Мусулмонлар учун йўлдан тушаётган чангу ғуборларни ҳам тарозида қўшиб тортиб юбормаслигим учун тозалаб юбораяпман, - деб жавоб бердилар.
– Сизнинг бу амалингиз мен учун икки ҳаж ва йигирма умрадан афзалроқдир - деб йиғлаб юбордилар.
("Уммат")
@FotihaUz

Шайтон ҳийласи
Жунайд Бағдодий ҳазратлари Бағдодда яшаган буюк олим ва авлиё эди. Бир куни унинг ҳузурига соч-соқоли оқарган, бели бўкилган бир қария келди ва:
– “Эй Жунайд, мени муридликка қабул эт, сенинг шогирдинг бўлмоқ орзусидаман” – деди.
Жунайд Бағдодий ҳазратлари:
– “Агар истагинг рост бўлса, сени шогирдликка бир шарт билан қабул қиламан” – деди.
Қария ундан:
– “Шартинг нима?” – деб сўради.
Жунайд:
– “Мен нима десам ҳеч инкор этмасдан бажаришга сўз берсанг, сени шогирд қилиб оламан” – деди.
Қария:
– “Бу шартни қабул этдим” – деди-да қўлларини қовуштириб, Жунайд Бағдодий ҳазратларининг хизматига шай турди.
Орадан йигирма йил ўтди. Бир куни Бағдодий ҳазратлари қарияга:
– “Эй оқсоқол, чироққа мой солиб созла, бугун оқшом биргаликда бир дўстимнинг зиёратига борамиз” – деди. Қария чироқни тайёрлаб ёққанидан сўнг орадан бир оз вақт ўтиб улар йўлга чиқди. Тун зимиситон, ер балчиқ-лой эди. Олдинда Жунайд, орқада чироқни кўтариб қария борар эди. Бир оз йўл босганларидан сўнг уларнинг қаршисидан бир одам чиқиб қолди ва Жунайдга:
– “Эй Жунайд, шу лой-балчиқли йўлда ўзи аранг юриб келаётган қарияга чироқ кўтартириб қўйиб унга азият бериш сендек олим одамга ярашадими?” – деди.
Жунайд унга хитобан:
– “Шайтон азиятда бўлмоғи керак” – деди.
Қўлидаги чироқ билан шилта йўлда зўрға юриб келаётган қария мурид қўлидаги чироқни жаҳл билан ерга улоқтириб:
– “Эй Жунайд! Сен менинг шайтон эканимни билармидинг?” – деб сўради.
Жунайд:
– “Сенинг шайтон эканингни келган кунингоқ билган эдим” – деди.
Шайтон келган кунидан бошлаб пойлаган фурсати ҳозир келганини тахмин этиб:
– “Эй Жунайд! Сен ҳақиқатан буюк инсон экансан, сени фақат бир марта васвасага солиш учун эшигингда йигирма йил қуллик қилиб, заҳмат чекдим. Аммо буни бажара олмадим” – дея унинг қалбида кибр уйғотмоқчи бўлди.
Аллоҳнинг ёрдами ила шайтоннинг бу устамонлигини фаҳмлаган Жунайд:
– “Бу ердан ҳозироқ даф бўл, малъун! Қалбимга мағрурлик ҳиссини солиб, йигирма йил давомида бажара олмаган ишингни ҳозир бажармоқчимисан” – дея шайтоннинг шарридан Аллоҳга сиғинди. Жунайд Бағдодийнинг буюклигини қарангки, шайтони лаъинни йигирма йил ибодат қилишга мажбур этибди.

Зулҳижжа рўзаси фазилати!
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
- “Ибодат қилинадиган бирор кун зулҳижжанинг ўн кунидан Аллоҳ таолога маҳбуб эмас. Ундаги ҳар бир куннинг рўзаси бир йилга баробардир. Ундаги ҳар бир кечада туриш қадр кечасида туришга баробардир.
(Имом Термизий ва Ибн Можа ривоятлари)
28 май Зулҳижжа ойининг илк куни ҳисобланади!