Telegram Web Link
Ҳисоб палатасига бир ой ичида Тошкент шаҳрида ўзини оқлаган “Халқ назорати” электрон порталини бутун республикада ишга тушириш топширилди.

Ушбу портал орқали аҳоли қурилиш, ободонлаштириш ва инфратузилма муаммоларини суратга олиб ва аниқ манзилини кўрсатган ҳолда мобил илова орқали юборади.

Масаланинг ечими ҳам фотосурат билан тасдиқланади. Уларнинг қанчалик тез ва сифатли ҳал этилишига қараб, ҳокимлар фаолияти кунлик баҳолаб борилади.

Бу тизим мурожаатларнинг ягона платформаси бўлади ва унга барча вазирлик, идора, ҳокимликлар уланади.

Facebook|Instagram|X
1
Халқ қабулхоналари тизими ҳам аҳоли дардини эшитиб, масалаларни ҳал қилиш ўрнига мурожаатларни давлат ташкилотларига тақсимловчи “диспетчер”га айланиб қолди”,

- деди давлатимиз раҳбари.

Мисол учун, ўтган йили виртуал қабулхона ва халқ қабулхоналарига юборилган мурожаатларнинг 55 фоизи ижобий ҳал этилмаган.

Мурожаатлар ҳал бўлмагани учун, ижтимоий тармоқлар орқали чиқишлар кўпайган. Ижтимоий тармоқлардаги энг кўп мурожаатлар ҳуқуқ-тартибот идоралари ва суд, ҳокимликлар, таълим, экология соҳаларига тўғри келади. Мингга яқин мурожаатларда Президентнинг шахсий қабули сўралган.

Айниқса, Тошкент шаҳри ва Бухорода мансабдор шахслар устидан шикоятлар кўпайганини ҳокимлар қачон таҳлил қилган? Вазирлар ва ҳокимлар мурожаатларга ечим бермаса, одамлар додини кимга айтсин?

Ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири, унинг дарди ва умиди турганини унутмаслигимиз керак!

- деди Президент.

Facebook|Instagram|X
👍2💯2
Тизимдаги камчиликлар ҳисобга олиниб, Халқ қабулхоналарининг барча ходимлари бугундан бошлаб ишдан бўшатилиши ва масалани ҳал қила оладиган фидойи кадрлар билан тўлдирилиши қайд этилди.

Эндиликда Халқ қабулхоналарига вилоят ва туман ҳокимининг ўзи раҳбарлик қилиши белгиланди. Ҳокимлар ҳар куни ишини шу ерда аҳоли дарди ва ташвишини эшитишдан бошлайди.

Ҳокимлар бир нарсани тушуниб олсин, бугун туғилган муаммони кейинги кунга ўтказишга йўл қўйилмайди. Мурожаатни бошқа идорага юбормасдан шу ернинг ўзида ҳал қилади”,

- деди Президент.

Бунинг учун туман ҳокимининг ваколатлари кенгайтирилади. Масалаларни ҳал қилиш учун қўшимча ресурс ҳам берилади.

Facebook|Instagram|X
👍4👏1
Президентимиз қатор соҳалардаги муаммоларни таҳлил қилиб, уларнинг ечимларини кўрсатиб ўтди.

Йил бошидан 867 та “оғир” тоифадаги маҳаллага сув чиқариш учун 1,4 триллион сўм берилди. Бунинг ҳисобига 662 минг хонадондаги жами 80 минг гектар томорқага 25-30 йил ичида илк бор сув етиб борди.

Лекин сердаромад экин экиб, 2-3 марта ҳосил олиш ўргатилмаётгани қайд этилди.

Томорқага сув етказиш учун сарфланган 1 сўм ҳисобидан ҳеч бўлмаганда 2-3 сўмлик маҳсулот яратилса, 662 минг оила мавсумда қўшимча 5-6 миллион сўм даромад кўради-ку!

– деди давлатимиз раҳбари.

Мисол учун, Қорақалпоғистондаги 89 та маҳаллага 150 миллиард сўм берилган. Мутасаддиларга бу маҳаллаларда томорқадан 350-400 миллиард сўмлик қўшимча маҳсулот олиш бўйича тизим яратиш топширилди.

Facebook|Instagram|X
Ҳар бир туманда 5 тадан, жами 1 минг 156 та драйвер лойиҳа инфратузилмасига 300 миллиард сўм ажратилган.

Лекин Бухородаги 27 та, Навоийдаги 22 та лойиҳа бўйича қурилиш бошланмаган. Жиззах, Қашқадарё, Фарғона ва Тошкент вилоятида ҳам ишлар режадан 1-2 ойга кечикаётгани кўрсатиб ўтилди.

Ёки 16 та туманнинг ҳар бирини жадал ривожлантиришга 70 миллиард сўмдан пул ажратилди.

Биринчи босқичда 336 миллиард сўм берилгани билан Чимбой, Асака, Чортоқ туманлари ҳокимлари ўзи берган лойиҳани уч ойдан бери қайта-қайта ўзгартираётгани танқид қилинди. Сирдарё, Яккабоғ туманлари ва Янгийўл шаҳрида ҳам ишлар сустлиги кўрсатиб ўтилди.

Ҳокимлар натижа бўлмаса, маблағ қайтариб олиниши ҳақида огоҳлантирилди.

Facebook|Instagram|X
2👍1
Мева-сабзавот етиштириш, сақлаш, қайта ишлашга замонавий агротехнология олиб кириш, экспортни кўпайтириш учун 16 та туманда “Агростар” компанияси ташкил этилиб, 300 миллиард сўм берилган. Банклар ҳам уларга 10 миллион доллардан ресурс ажратишни бошлади.

Лекин бу туманларнинг 5 тасида мева-сабзавот экспорти кўпайиш ўрнига, ўтган йилгидан камайган. Барча масалалар ресурс билан ҳал қилиб берилган бўлса, “Агростар” компаниялари қачон натижа беришни бошлайди, дея савол қўйди Президентимиз.

Ҳокимлардан озиқ-овқат ва экспортни кўпайтириш талаб қилинмоқда. Лекин туманлар ҳудудининг катта қисмини ташкил қиладиган ўрмон ва яйлов ерлари республика ташкилотларига берилган. Туман ҳокимининг ваколати бўлмагани учун дарахт билан қопланмаган ўрмон ҳудудларида озиқ-овқат маҳсулотлари етиштира олмайди.

Умуман, озиқ-овқатни кўпайтиришда энг катта захира бўлган 16 миллион гектар яйлов ва 12 миллион гектар ўрмон ерларидан етарлича фойдаланилмаётгани кўрсатиб ўтилди.

Шунча ресурс билан гўштга бўлган ички эҳтиёжни тўлиқ қоплаб, экспортга ҳам чиқсак бўлади-ку!

– деди давлатимиз раҳбари.

Бош вазирга бу масалани назоратга олиб, бир ойда ўрмон ва яйлов ерларининг қанчасини аҳолига озиқ-овқат, озуқа учун бўлиб беришини ҳисоб-китоб қилиш ҳамда ерларни аукционга чиқариш топширилди. Шунингдек, яйлов ва ўрмон ерларини олаётган фермер ва чорвадорларнинг айланма маблағини ҳам ҳал қилиб бериш вазифаси қўйилди.

Facebook|Instagram|X
👍1
Биринчи ярим йилликда 2 миллион 600 минг аҳолини банд қилиш, 722 минг одамни камбағалликдан чиқариш режа қилинган.

Лекин маблағ ва шароит бўлса-да, бандлик режаси 15 та туманда тўлиқ бажарилмагани кўрсатиб ўтилди. Булар – Муборак, Бўстон, Вобкент, Марҳамат, Фарғона, Зангиота, Дўстлик, Чортоқ, Қораўзак, Уйчи, Хонобод, Янгибозор, Паркент, Арнасой ва Учкўприк туманлари.

Ушбу туман ҳокимлари уч ойда режага чиқмаса, барчаси ишдан олиниши қайд этилди.

Аҳолини камбағалликдан чиқариш бўйича Учқудуқ, Ангрен ва Карманада ишлар сустлиги кўрсатиб ўтилди.

Facebook|Instagram|X
2👍2😱1
Йил бошидан ҳудудларда бюджетга тушум 26 фоизга ўсди. Лекин Қорақалпоғистон, Жиззах, Қашқадарё ва Хоразмда ўсиш республика бўйича ўртача кўрсаткичга ҳам чиқмади.

Ер, мол-мулк ва сув солиқлари маҳаллий бюджетда қолдирилмоқда. Лекин фақат шу солиқларни уйма-уй юриб ундиришга солиқчиларнинг 70-80 фоиз вақти сарфланмоқда.

Бу 1 сўм солиқ йиғиш учун 2 сўм ресурс сарфлаш билан баробар эмасми?

Аслида, Солиқ қўмитаси раҳбарияти, вилоят, туман солиқ раҳбарлари телевидение, газета, ижтимоий тармоқларда чиқиб, солиқ тўлаш мажбурият эмас, конституциявий бурч эканини тушунтирса, солиқларни одамларни ўзи тўлаб қўядику!

Агар маҳалладаги солиқчи бунга кетган вақтини солиқ базасини кенгайтиришга сарфласа, тушум карра-карра ошади”,

- деди Президент.

Мутасаддиларга маҳаллада ер, мол-мулк, сув солиқларини ундиришнинг янги механизмини ишлаб чиқиш топширилди.

Facebook|Instagram|X
2👍1👏1
Мамлакатимиздаги 1 минг 24 та маҳалла “оғир” тоифада, яна 1 минг 294 тасида жиноятчилик, 1,5 мингида ажримлар сони кўпайган. Энг кўп “оғир” маҳаллалар Самарқанд, Тошкент ва Фарғона вилоятларида.

Ҳозиргача 8 минг 481 та маҳаллада сайлов бўлиб ўтди. 3 минг 590 та маҳаллага янги раислар сайланди, 4 минг 891 нафари жойини сақлаб қолди.

Маҳаллалар уюшмаси маҳалла раислари ва “еттилик”ни янгича ишлашга ўргатиши зарурлиги қайд этилди. Умуман, маҳалла тизимида анча масала йиғилиб қолгани, сайлов якунланганидан кейин улар алоҳида муҳокама қилиниши таъкидланди.

Facebook|Instagram|X
2
Сўнгги етти йилда йўл қуриш ва таъмирлашга берилган 61 триллион сўмнинг асосий қисми халқаро ва республика йўлларига тўғри келади. Лекин ўлим билан боғлиқ автоҳалокатнинг 75-80 фоизи ҳам шу йўлларда бўляпти.

Айниқса, аҳоли жамоат транспорти сифати ва тирбандликлардан мутлақо норози экани қайд этилди.

Аҳолининг яна бир эътирози – йўллардаги камералар дислокацияси. Улар фақат қоидабузарликни қайд этиб, жарима ёзиш учун ишлаяпти. Бу камералар аслида транспорт оқимини бошқариш, тирбандлик ва аварияни камайтиришга хизмат қилиши кераклиги таъкидланди.

Чорраҳа, чизиқ ва йўл белгиларини тўғрилаш, светофорларни “ақлли” бошқарувга ўтказиш бўйича ишлар сустлиги танқид қилинди.

Пойтахтда транспорт ҳаракатини сунъий интеллект асосида тартибга солиш бўйича тақдимот қилинганига ҳам анча вақт бўлгани, лекин натижа йўқлиги кўрсатиб ўтилди.

Facebook|Instagram|X
👍21
Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида бирорта ҳоким бўш жойларни топиб, яшил ҳудуд, одамлар тоза ҳавога чиқиб ўтирадиган жойлар, спорт майдончалари, фонтанларни кўпайтиришни ўйламаётгани танқид қилинди.

Бор спорт майдончалари ва болалар ўйингоҳлари, уйлар орасидаги яшил ҳудудлар қурилиш учун бериб юборилаётганидан одамлар норози.

Мисол учун, барча кўп қаватли уйларга туташ ҳудудларни бошқарув компанияларига бириктириб бериш бўйича топшириқ берилган. Лекин, Тошкент шаҳри ҳокимининг 5 майдаги қарори билан 9 минг 802 та кўп қаватли уйларнинг фақатгина бино остидаги ерлари кадастр билан бириктирилган.

Мақсади битта – қолган ерларни қурилиш қилиш учун тадбиркорларга сотиш! Қани топшириқ назорати? Қани қонуннинг кучи?

– деди Президент.

Бош прокурор ўринбосари С.Самадовга, адлия вазири А.Тошқуловга “Ўзбеккосмос” ва Кадастр агентлиги билан биргаликда қайси ҳудудда “яшил” ҳудуд, спорт майдончаси, болалар ўйингоҳи бошқа мақсадлар учун бериб юборилган бўлса, ҳаммасини аниқлаб, жойига қайтариш топширилди.

Кўп қаватли уйларга туташ ҳудудларни бошқарув компанияларига бериш бўйича ҳокимларнинг қарорларини ўрганиб, қонунга зидларини бекор қилиш вазифаси қўйилди.

Facebook|Instagram|X
👍31
Бир нарсани тўғри тушуниб олиш зарур. Туман бўғини самарали ишламаса, юқоридан қандай топшириқ туширилмасин, кўзланган мақсадларга эришиб бўлмайди”,

- деди Президент.

Масалан, тумандаги ходимнинг ойлиги вазирликка қараганда 3-4 карра кам бўлгани учун кадрлар қўнимсизлиги юқори экани қайд этилди.

Туман ҳокимига юздан ортиқ қонун ва қарорлар билан 500 га яқин функция юклатилгани билан, уларнинг ярмидан кўпини билмайди. Чунки ўзи ҳам, ўринбосарлари ҳам 40 фоиз вақтини йиғилиш ўтказишга сарфлаяпти.

Туман ташкилотлари штатини тақсимлаш, яхши раҳбарни рағбатлантириш, ёмонини алмаштириш бўйича ҳокимда ваколат йўқ. Қуйи бўғиндаги штатлар ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадига мос эмас.

Тумандаги комплекс ривожланишга масъул бирорта идора 3-5 йиллик мақсад ва режалар дастурини қилиб, ҳоким олдига масала қўя олмаяпти, кунлик топшириқлар билан овора.

Шу боис, айрим туманларда тайёр берилган ресурсга ҳам лойиҳа топилмаяпти.

Facebook|Instagram|X
👍21
Эндиликда туманда иш ҳам, ёндашув ҳам, бошқарув тизими ҳам ўзгариши белгиланди.

Бу тизим йил якунигача Сурхондарёда тўлиқ, қолган ҳудудларда жадал ривожлантириш белгиланган 15 та туман ва шаҳар - Қўнғирот, Чимбой, Асака, Ғиждувон, Ғаллаорол, Яккабоғ, Хатирчи, Чортоқ, Булунғур, Сирдарё, Қува, Шовот, Ҳазорасп туманлари, Марғилон ва Янгийўл шаҳарларида, Тошкент шаҳрида эса Бектемир туманида жорий қилинади.

Президент Администрацияси ва Ҳукумат вакиллари ҳамда вилоят ҳокимлари бунга масъул бўлади.

Президентимиз янги тизимни Сирдарё тумани мисолида тушунтириб берди.

Жумладан, комплекс ривожлантиришга масъул 9 та вазирликнинг туман бўлими ҳокимлик тизимига ўтади. Булар – иқтисодиёт ва молия, инвестиция, қишлоқ хўжалиги, бандлик, қурилиш, экология, маданият, оила ва хотин-қизлар, ёшлар бўлимлари.

Туман ҳокими ҳокимлик ва ушбу 9 та идорадаги штатларни ўзи тақсимлаб, қайси бўлимда нечта одам ишлашини, ишга олиш-бўшатишни ўзи ҳал қилади.

Facebook|Instagram|X
2
Сирдарё тумани ихтиёрида қоладиган маблағлар манбаси кўпайтирилади. Масалан, маъмурий ва молиявий жарималар, солиқ текширувлари бўйича пеня, тоифаси ўзгарган қишлоқ ерлари учун нобудгарчилик компенсацияси, ўрмон ерлари ҳудудларини ижара тушумлари, кўрсатилган давлат хизматларидан тушган маблағларнинг бир қисми туманда қолади.

Бундан туманга йилига қўшимча 12 миллиард сўм тушади.

Эндиликда ҳокимда 4 нафар ўринбосар бўлади. Ривожланиш режасига қараб, қайси масалада ўринбосари бўлишини ҳокимнинг ўзи белгилайди.

Мисол учун, Сирдарё тумани ҳокими келгуси уч йилда туризм, сервис ва логистикани туманни асосий драйвери сифатида кўраяпти. Шу боис, унинг иқтисодиёт бўйича 1-ўринбосари бир вақтни ўзида туризм, сервис ва логистикага масъул бўлади. Унга 10 та аниқ вазифа юклатилиб, ҳар бир вазифа ва функцияси маблағи билан мустаҳкамланади.

Худди шундай, ҳоким ва қолган 3 нафар ўринбосарига ҳам аниқ вазифалар молиявий таъминоти билан белгилаб берилади.

Ҳоким, унинг ўринбосарлари KPIни тўлиқ бажарса, кейинги йил ҳудудга бериладиган маблағ 10-15 фоиз кўпайтирилади. Аксинча бўлса, маблағ оширилмайди ва масъул раҳбар ишдан кетади.

Facebook|Instagram|X
Сирдарё тумани ҳокими 9 та идора ходимлари, Савдо-саноат палатаси, банк, солиқ, кадастр вакили ва етакчи тадбиркорлардан иборат “Ислоҳотлар штаби”ни тузади.

“Ислоҳотлар штаби” уч ойда туманнинг 38 та маҳалласи кесимида лойиҳа, инфратузилма, молиявий манба, кадрлар масаласини қамраб олган уч йиллик дастур тайёрлайди. Келгуси йил учун бюджет, инфратузилма, ишлаб чиқариш, хизмат, инвестиция ва бандлик дастурлари шу асосда тасдиқланади.

Натижасига қараб, бу янги тажриба келаси йилдан бутун республикада йўлга қўйилади.

Яна бир муҳим янгилик – ишчан ва жозибадор муҳит яратиш учун 1 августдан барча вилоят ва туман ҳокимликларида иш ҳақи оширилади, ходимларга ишига қараб ойлик устама ва қўшимча бонус берилади.

Лекин, қарс икки қўлдан чиқади. Ўзига юклатилган вазифани бажара олмаган ходимларга чора кўрилади. Ана шунда ҳамма интизом ва режа билан ишлашга ўрганади.

Вилоят, туман ҳокимлари, уларнинг ўринбосарлари, вазирлар, банк раҳбарлари яхшилаб эшитиб олсин: ярим йил якуни билан “ғалвирни сувдан кўтариб”, ким нима иш қилгани бўйича қаттиқ сўров қиламан
”,

- деди давлатимиз раҳбари маърузаси якунида.

Айни пайтда Президент маслаҳатчилари, Ҳукумат аъзолари, вазирлар ва ҳокимларнинг ҳисоботлари тингланмоқда.

Facebook|Instagram|X
4
2025 йил 10 ва 11 июнь кунлари бўлиб ўтган IV-Тошкент Халқаро инвестиция форуми ҳамда хорижий инвесторлар кенгаши мажлисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев илгари сурилган энг муҳим ташаббус ва иқтисодий кўрсаткичлар мазмун-моҳияти бўйича МУНОСАБАТ

Мамлакатимизда хорижий сармоядорларга янада қулай муҳит яратиш учун маҳаллий компаниялар билан бир хил шароитларни кафолатловчи “миллий режим” жорий қилинади, давлат органлари билан муносабатга киришишда “ягона дарча” тамойили татбиқ этилиши белгиланди, инвестиция фаолиятини ортиқча текширувлардан кафолатли ҳимоялаш тизими яратилади.
Булар орқали 2030 йилга бориб, Ўзбекистоннинг кредит рейтингини “инвестицион” даражага олиб чиқишни мақсад қилиб қўйилган. Депутат, яъни халқ вакили сифатида Янги Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотларни тўлиқ қўллаб-қувватлайман.

Ваисов Машъал Исломович
Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши депутати.
🤔31
Хоразмлик ғаллакорлар мамлакатда етакчи

Хоразм вилояти ғаллакорлари мамлакатда биринчи бўлиб давлат эҳтиёжлари учун товар дон топшириш бўйича белгиланган шартнома режасини ортиғи билан бажарди.

Жорий йил ҳосили учун вилоятдаги ғаллачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари томонидан 33 минг 200 гектар майдонга кузги бошоқли дон экинлари экилган эди. Соҳага илм-фан ютуқлари ва инновацион технологияларнинг кенг жорий этилгани, барча агротехника тадбирлари сифатли амалга оширилгани туфайли дон ҳосили мўл бўлди.

Хоразмлик ғаллакорлар бугунгача 106,6 минг тонна ҳосил йиғиб олиб, шартнома режасини 107,1 фоизга бажардилар. Бундай натижа қўлга киритилишида, айниқса, Ҳазорасп, Янгибозор, Хонқа, Гурлан, Тупроққалъа, Хива ва Янгиариқ туманлари деҳқонларининг ҳиссаси катта бўлди.
👍45👏2
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан "Марказий Осиё - Хитой" иккинчи саммитида иштирок этиш учун Остона шаҳрига жўнаб кетди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев по приглашению Президента Республики Казахстан Касым-Жомарта Токаева вылетел в город Астану для участия во втором саммите «Центральная Азия – Китай».

#Mirziyoyev #sammit #MarkaziyOsiyo #Xitoy

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
3
2025/07/08 23:19:57
Back to Top
HTML Embed Code: