Forwarded from Xorazm.uz
“Tuxum barak” milliy taomi geografik ko‘rsatkich sifatida davlat ro‘yxatidan o‘tkazildi.
Xorazm viloyatiga xos bo‘lgan nomoddiy madaniy merosimiz hisoblangan “Tuxum barak” milliy taomi viloyat madaniyat boshqarmasi tomonidan viloyat adliya boshqarmasi bilan hamkorlikda geografik ko‘rsatkich sifatida davlat ro‘yxatidan o‘tkazildi.
Mazkur taom o‘ziga xos tayyorlanish usuli, tarkibi va qadimiy an’analarga asoslangani bilan ajralib turadi.
“Tuxum barak” asosan Xorazm viloyati aholisi orasida keng tarqalgan bo‘lib, ushbu hududning boy madaniy-gastronomik merosini aks ettiradi.
Geografik ko‘rsatkich sifatida ro‘yxatdan o‘tkazilishi bu taomni huquqiy jihatdan himoya qilish, sifat va nufuzini saqlab qolish hamda Xorazmning hududiy brendi sifatida targ‘ib qilish imkonini beradi.
Ma’lumot uchun geografik ko‘rsatkich — bu mahsulotning ma’lum bir hududga xosligi va aynan shu hudud omillari bilan bog‘liq alohida sifatlarga ega ekanini bildiruvchi intellektual mulk obyekti hisoblanadi.

👍13👌3❤2👏1
Ҳазорасп туманидаги ҳарбий қисмда вилоят кенгаши депутати Г. Матмуратова ва туман “Бувижонлар мактаби раҳбари Д. Юсуповалар томонидан “Фарзандингизга дўст бўлинг" мавзусида ҳарбий қисм аскарларининг оилалари иштирокида учрашув ўтказилди.
Учрашувда фарзанд тарбияси, фарзандларимизнинг баркамол ва соғлом бўлиб ўсишида ота-онанинг роли борасида маълумотлар бериб ўтилди ҳамда иштирокчиларга Зиёвуддин Рахимнинг “Бахтли ҳаёт сари" китобини албатта ўқиб чиқиш зарурлиги тавсия этилди.
Шунингдек, учрашув сўнгида вилоят кенгаши депутати Г.Матмуратова бинонинг экин майдонида ташкил қилинган яшиллик ва ота-оналар ўз фарзандлари билан етиштирган турли сабзавот маҳсулотлари ҳамда оилаларнинг яшаш шароитлари билан танишди.
Ҳазорасп тумани ҳокимлиги
матбуот хизмати.
❤9👍4😱1
Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.
Ўтган беш ойда мамлакатимизда саноат 6,4 фоизга ўсди, экспорт 18 фоизга, хорижий инвестициялар 46 фоизга ошди. Қиймати 3 миллиард долларлик 2,5 мингдан зиёд янги қувватлар ишга тушди, 2 миллион 400 минг одам даромадли бўлди.
Лекин куни кеча дунёда яна бир можаролар ўчоғи авж олгани нафақат Яқин Шарқ, балки минтақамизга ҳам ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди. Кескинлашув давом этса, пандемиядан кейин энди-энди тикланаётган савдо алоқалари ва логистика маршрутлари қийинлашади.
- деди давлатимиз раҳбари.
Facebook|Instagram|X

“Тинчлик, адолат ва инсон қадрини улуғлашга бўлган эҳтиёж ҳар қачонгидан ҳам ошиб бораяпти.
Шу боис ҳар бир ҳоким ҳудудидаги, вазирлар эса тармоғидаги имконият ва хавфларни олдиндан кўра билиб, проактив, яъни топшириқ кутмасдан, ўзи ташаббус кўрсатиб ишлашга ўтиши шарт.
Энг муҳими, аҳоли ва бизнес билан мулоқотни янада кучайтириб, улар сўраётган масалаларни тез-тез ҳал қилиб бериш бу раҳбарларнинг асосий вазифаси бўлиши зарур”,
- деди давлатимиз раҳбари.
Facebook|Instagram|X
❤3
Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Президентимиз вазирлик ва ҳокимликлар ишидаги муаммоларни таҳлил қилди.
Ҳар бир тумандаги 40 дан зиёд ташкилотда ўртача 500 нафар ходим ишлайди. Уларнинг вилоятда идораси ҳам, бошлиғи ҳам бор.
Айрим туман ташкилотлари оддий-оддий масалаларни ҳал қилиш учун вилоятдан, улар эса республикадан рухсат олиши керак.
Масалан, Қумқўрғон марказидаги темир йўлида ҳар куни 20 марта ёпиладиган “шлагбаум” 200 метр нарига кўчирилса, 8 минг автомобиль учун тирбандлик йўқолади. Лекин, бунга на туман, на вилоят ҳокимини ваколати бор. “Ўзбекистон темир йўллари”дан рухсат олиш керак.
Ёки, “Термиз-Сариосиё” темир йўлининг ярми электрлашмагани учун электровоз 1,5 соат сарфлайдиган манзилга тепловозлар 3 соатда бораяпти. Шу боис, кўпчилик автомобилда ҳаракатланмоқда.
Туман ҳокимлари ва аҳоли таклифларини эшитиб, бу йўналишни охиригача электрга ўтказса, 10 та туманни Термиз билан хавфсиз боғлаш мумкин, лекин транспорт вазири И.Маҳкамов, “Ўзбекистон темир йўллари” раиси З.Нарзуллаев бунга лоқайдлиги кўрсатиб ўтилди.

👍2
Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Сув ва канализация хизматидан тушган маблағнинг 10 фоизи туманларда қоляпти. Лекин, зарур материаллар тайёр турмагани учун 2-3 соатда ҳал бўладиган авариялар 4-5 кунга чўзилаяпти. Қачон авария бўлса, кейин материал сотиб олинаяпти.
– деди Президентимиз.
Масалан, Қумқўрғон тумани карантин бўлимида 8 нафар инспектор фақат камчилик бўйича кўрсатма, экспортга сертификат бериш билан шуғулланади, фумигация хизматини кўрсатмайди.
Экология бўлими ҳам фақат дарахт кесишни назорат қилади, лекин “Яшил макон” доирасида қаерга қандай кўчат экиш, молиявий манбаси бўйича таклиф бермайди.
Facebook|Instagram|X
“Туман ташкилотлари ўзини “назоратчи” деб билади, аҳоли оғирини енгил қилиш бўйича хизмат кўрсатиш йўқ!”
– деди Президентимиз.
Масалан, Қумқўрғон тумани карантин бўлимида 8 нафар инспектор фақат камчилик бўйича кўрсатма, экспортга сертификат бериш билан шуғулланади, фумигация хизматини кўрсатмайди.
Экология бўлими ҳам фақат дарахт кесишни назорат қилади, лекин “Яшил макон” доирасида қаерга қандай кўчат экиш, молиявий манбаси бўйича таклиф бермайди.
Facebook|Instagram|X
👍7
Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Ҳукуматдаги масъуллар, вазирлар тартиб-интизомга вақтида эътибор бермагани учун ислоҳотлар ижроси чўзилиб кетаётгани танқид қилинди.
Масалан, суюлтирилган газ етказишда 60-70 кунлаб узилиш кузатилмоқда. Айниқса, Андижон ва Сурхондарёда мурожаатларнинг 70 фоизи шу масала билан боғлиқ.
- деди Президентимиз.
Яна бир масала – ёзнинг бошланиши нисбатан салқин келди. Лекин буёғига кунлар анча исиб, электр истеъмоли ошади. Икки ой олдин Энергия самарадорлик агентлиги ташкил қилиниб, бюджетдан 100 миллиард сўм берилди.
Энергетика вазирлиги ва агентликка вазирлик, ҳокимлик ва давлат корхоналарининг ойлик истеъмоли 500 киловатт соатдан юқори бўлган ходимлари рўйхатини шакллантиради. Ушбу ходимларга энергия самарадор технологияларга ўтиш учун “яшил таъмир” кредити ёки субсидия олишга кўмаклашилади. Керак бўлса, бюджетдан ташқари жамғармасидан ссуда берилиши мумкин.
Бунинг ҳисобидан йил якунигача истеъмоли юқори бўлган камида 100 минг хонадон энергия самарадор тизимга ўтиши зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
Facebook|Instagram|X
Масалан, суюлтирилган газ етказишда 60-70 кунлаб узилиш кузатилмоқда. Айниқса, Андижон ва Сурхондарёда мурожаатларнинг 70 фоизи шу масала билан боғлиқ.
“Иссиқ кунларда газда шунча муаммо бўлса, қишда одамлар қозонини нимада қайнатади? Раҳбарларга сўнгги огоҳлантириш: бу масалага икки ҳафтада ечим топсин, бўлмаса ўзи билиб жойини бўшатиб қўйсин”,
- деди Президентимиз.
Яна бир масала – ёзнинг бошланиши нисбатан салқин келди. Лекин буёғига кунлар анча исиб, электр истеъмоли ошади. Икки ой олдин Энергия самарадорлик агентлиги ташкил қилиниб, бюджетдан 100 миллиард сўм берилди.
Энергетика вазирлиги ва агентликка вазирлик, ҳокимлик ва давлат корхоналарининг ойлик истеъмоли 500 киловатт соатдан юқори бўлган ходимлари рўйхатини шакллантиради. Ушбу ходимларга энергия самарадор технологияларга ўтиш учун “яшил таъмир” кредити ёки субсидия олишга кўмаклашилади. Керак бўлса, бюджетдан ташқари жамғармасидан ссуда берилиши мумкин.
Бунинг ҳисобидан йил якунигача истеъмоли юқори бўлган камида 100 минг хонадон энергия самарадор тизимга ўтиши зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
Facebook|Instagram|X
👍3
Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Йиғилишда Президент Администрациясининг Назорат инспекцияси фаолияти танқидий кўриб чиқилди.
- деди давлатимиз раҳбари.
Фаолиятидаги камчилик ва муаммоларни ҳисобга олиб, Президент Администрациясининг Назорат инспекциясини бугуннинг ўзида тугатишга қарор қилинди.
Шу боис ижро интизомини мустаҳкамлаш, аҳоли муаммолари билан ишлаш бўйича мутлақо янги тизим яратилиши белгиланди.
Бундан буён ижро интизомига Ҳисоб палатаси масъул бўлади, унинг ваколатлари кенгайтирилади.
Эндиликда Ҳисоб палатаси қарорлар билан берилган маблағларни фақатгина тўғри сарфланишини эмас, балки нима самара берганини, аҳоли бундан қанчалик рози бўлганини ҳам ўрганади.
Палата раиси ҳар бир қарор ижроси натижадорлигини таҳлил қилиб, заиф нуқталар, “аравасини тортмаётган” раҳбарлар ва ишламаётган тизимлар бўйича ўз таклифини ҳар ойда Президентга киритади.
Facebook|Instagram|X
"Назорат инспекциясига нима учун шунча ваколат берилган? Вазирларга яхши кўриниш учун, улар нимани берса, шуни кўтариб келмасдан, масалаларни ўрганиб, айбдорларни жазолаш бўйича нега таклиф киритмайди?",