Telegram Web Link
Бугунги оилавий низоларнинг асосий сабаби қаноатсизликдан, дейман. Моддиятга қаноатсизлик, мавжуд эътибор ва эътирофга қаноатсизлик. Бунга сабаб эса, аксар кишиларнинг шахсий ва оилавий ҳаётлари очилиб, кўргазма мисол намоиш қилишлар кўпайиб кетди. Хоссатан, инстаблогерлар, ютуберлар орасида шахсий ҳаётининг ясама ва бўрттирилган “бахтини” элга кўз-кўз қилишди, қилишмоқда.
Буни кузатиб турган асосан, нисбатан ёш оилалар (айниқса аёл-қизлар) ўзларини ўша мавқеда кўришни истаб қолди. Натижада ўз турмуш тарзларидан норози бўлишди.
Аслида эса, ўша кўргазмачиларнинг оилалари, ҳаётлари кўриниб турганидек ширин эмас. Мен оила курсларида бунга кўп урғу берганман.

Бунинг битта мисоли мана шу машҳур оила бўлади. Бу бизга маълум бўлгани, холос…

@IkromSharif
Бу рамазоннинг охирги ўн кунлигининг тоқ кечалари бугундан бошланади:

Шанба, 20 рамазон, 21 кеча;
Душанба, 22 рамазон, 23 кеча;
Чоршанба, 24 рамазон, 25 кеча;
Жума, 26 рамазон, 27 кеча;
Якшанба, 28 рамазон, 29 кеча.

"Кеча" ― шомдан бошлаб, бомдодгача бўлади.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қадр кечасини Рамазондаги охирги ўн кунликнинг тоқларидан изланглар», дедилар».

Бухорий ривояти.

@IkromSharif
У Туркиянинг Мардин шаҳридан 14 км узоқликдаги Bine-bil қишлоғида дунёга келган эди. Отаси мардинлик, онаси суриялик араблардан эди. Тили эрта чиққани учун онаси уни Баҳе булбул деб эркалатарди.

Баҳе бир ярим ёшда эканида хўрознинг ҳужумига учрайди: хўроз ҳимоясиз болакайни аёвсиз чўқиб, юз-кўзларида бир умрлик яра излари қолдиради. Ўша вақтда қаттиқ қўрқиб кетган Баҳе гапирмай қўяди. Болакай ёлғиз қолса талвасага тушар, онасининг қучоғидагина тинчланарди.

Баҳе опаларининг саъй-ҳаракатлари билан, тўрт ёшга етганидагина оз-моз гапирадиган бўлади. Ота-онаси уни қишлоқ шифокорига элтадилар, шифокор боланинг ҳолатини ақлий заифлик дея баҳолайди. Биргина ота бу ташхисга ишонмайди. Темир йўл станциясида юк ташувчи бўлиб ишлайдиган ота ўғлини Мардиндаги таниқли шифокорларга олиб боришни ният қилади, лекин кўп ўтмай соғлиғи ёмонлашиб, вафот этади.

Ночор қолган она фарзандларини олиб ота юрти Сурияга қайтмоқчи бўлади. Йўлга тайёргарлик кўраётганида отасидан мактуб олади. Унда бобо ақли заиф набирасини кўрмоқчи эмаслигини айтиб, уни олиб келмасликни қатъий тайинлаган эди.

Чорасиз қолган она (ўзидан бир қадам ҳам ажралмайдиган) кичкинтой Баҳени Мардиндаги қадим монастирга олиб бориб топширади.

Кетаётганида эса, нима гаплигини тушуна олмай жавдираб турган болакайнинг қулоғига шивирлайди:
- Бизни кутгин. Биз албатта қайтиб келиб, сени олиб кетамиз...
Монастир эшиги олдига етганида яна такрорлайди:
- Биз қайтиб келамиз, Баҳе...

Шу-шу, монастирнинг кириш эшиги болакайнинг паккасига айланади. Ҳар куни эртадан-кечгача, соатларча кўз ёши тўккан кўйи онасини кутади у. Қиш қировли кунларда ҳам, ёзнинг жазирамасида ҳам. Ҳар куни. 70 йил! Ҳа, нақ 70 йил кутди у онасини, опаларини... Уни ҳеч ким бу ердан олиб кетмади. Шу ерда умри битди.

- У монастир эшиги олдидаги тош эди гўё, - дейишди ибодатхона ходимлари журналистларга. – 70 йил давомида икки кўзи эшикда яшади...

Баҳе булбул «Дунёда онасини энг узоқ кутган фарзанд» номи билан эсланадиган бўлди.

© Дилфуза Комил

@IkromSharif
👀 Рамазоннинг сўнгги кунлари учун тавсия

Рамазоннинг мақсади — мағфират ва тақводир. Ҳар бир мўмин бу ойдан мана шу икки хислатга сазовор бўлиб чиқишга бор кучи билан ҳаракат қилиши лозим. Бунинг учун ибодат ва бошқа солиҳ амалларни кўпайтириш билан бирга гуноҳлардан тамоман тийилиб тавба ва истиғфорни кўпайтириш керак.

Бундан ташқари юқоридаги асосий мақсадларга ҳалақит қилмайдиган шаклда бажариш учун яна баъзи тавсиялар бор. Биламиз, Рамазон муборак — ўта баракали ой. Шу баракадан баҳраманд бўлиш учун баъзи режалаб турган ишларимизни шу ой ичида бошлаб қўяйлик. Шояд, Рамазоннинг баракаси бу ишимизга ҳам иниб дунё ва охиратимизга кўп манфаатли бўлса.

Жумладан, Ният қилиб юрганимиз
Қуръон ёдлашни бошлаб қўяйлик; (Кўпчилик хатм ёки эски ёдларини такрор қилади)
Қайсидир илмни ўрганишга киришиб қўяйлик;
Ўйлаб юрган касб-хунарни ўрганиш ёки бажаришни бошлаб қўяйлик;
Режадаги тижоратни бошлаб қўяйлик;
Уй, ер, дўкон, машина каби сотиб олмоқчи бўлиб турган нарсаларимизни савдолашиб қўяйлик;
Оила қуриш ниятимиз бўлса, совчилик ишларига киришиб қўяйлик.
Яна режа қилиб шу ойда ҳам бажара олмаган солиҳ амалларимизни бир марта бўлса ҳам бажариб қўяйлик.

Аллоҳ таоло барчамизни Рамазоннинг фазл ва баракаларидан тўла баҳраманд қилсин. Омин.

Икром Шариф

@IkromSharif
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Рамазон — энг яхши мадраса! Сиз яхши битирувчиси бўлинг. Ундан олган таълимингиз умр бўйи асқотсин!

@IkromSharif
​​Рамазонда Қуръони каримни имкон қадар кўпроқ тиловат қилиш (лазфлар билан айтилгани ҳам айнан тиловат(!) қилиш) салафи солиҳларнинг ҳам лафзий, ҳам амалий йўллари ва тарғиботларидир.
Исломнинг мутақаддим ва мутааххир уламолари ҳам 1400 йилдан бери Рамазонда кўпроқ тиловат, хатм қилишга тарғиб қилиб келишади.

Ислом умматининг уламолари, пешволари, буюклари бу ойни Қуръон ойи сифатида ўтказишган.

Имом Зуҳрий Рамазон ойи кирса: «Бу ой Қуръон қироатидир, таом улашишдир», дер эди.

Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ Рамазон ойи ичида ўттизта, бир ривоятда олтмишта хатм қилар эди.

Ибн Ҳакам айтади: «Имом Молик Рамазон кирса, ҳадис ўқиш ва илм аҳли билан мажлис қуришдан қочар эди»,. яъни Қуръонга берилиб кетар эди.

Абдурраззоқ айтади: «Суфён Саврий Рамазон кирса, барча ибодатларни тўхтатиб, Қуръон қироатига киришар эди».

Суфён айтади: «Зубайд Ёмий Рамазон келса, мусҳафларни келтириб, асҳобларини тўплар эди».

Асвад раҳимаҳуллоҳ Рамазондан бошқа пайт Қуръонни олти кечада бир хатм қилар, Рамазонда эса ҳар икки кечада хатм қилар эди.

Қатода раҳимаҳуллоҳ одатда етти кунда бир хатм қилар, Рамазон ойида уч кунда бир, охирги ўн кунлик бўлганда эса, ҳар кеча хатм қилар эди.

Имом Нахаъий ҳам Рамазон ойида ҳар уч кунда, охирги ўн кунликда эса ҳар кеча Қуръонни хатм қилар эди.

Рабиъ ибн Сулаймон айтади: «Муҳаммад ибн Идрис Шофеъий Рамазон ойида олтмишта хатм қилар, уларнинг бирортаси намоздан ташқарида бўлмас эди», дейди.

Имом Мужоҳид раҳимаҳуллоҳ Рамазонда ҳар куни шом билан хуфтон орасида Қуръони Каримни хатм қилар эди. Улар хуфтонни кечанинг тўртдан бири ўтгунча кечга суришар эди.

Алий Аздий ҳам Рамазонда ҳар куни шом билан хуфтон орасида Қуръони Каримни хатм қилар эди.

Имом Молик айтади: «Рамазонда Умар ибн Ҳусайннинг ёнида намоз ўқийдиган одам менга хабар қилдики, у киши ҳар кеча Қуръонни янгидан бошлар экан».

Ҳофиз ибн Асокирнинг ўғли отаси ҳақида: «Ҳар жума хатм қилар эди, Рамазонда эса ҳар куни хатм қилар эди», деган.
Forwarded from Ikrom Sharif
​​Бугун рамазоннинг 27-кечаси. Қадр эканига энг кўп умид қилинадиган кеча.

Шундай бўлиб, шу кечани ибодат билан қоим қилган кишига минг ойдан кўп қоим бўлди деб битилади.

«Қадр кечаси минг ойдан яхшидир».
(Қадр сураси, 3-оят)

Яна бу кечани ибдат билан қоим қилган кишининг ҳамма қилган гуноҳлари кечирилади.

«Ким қадр кечасини иймон билан, савоб умидида қоим ўтказса, қилган барча гуноҳлари кечирилади».
(Имом Бухорий ва имом Муслим ривояти)

Намоз, зикр, тиловат, дуо...
Шуларнинг қай бирига қодир бўлсангиз, ихлос билан киришинг. Ва кўпроқ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша онамизга ўргатган дуоларини қилинг:

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади, у киши айтдилар: «Ё Расулуллоҳ, агар Қадр кечаси қайси кеча эканини билсам, унда нима деб дуо қилай?» дедим. У зот: «Аллоҳумма иннака Афуввун туҳиббул афва фаъфу ъанний» деб айт!» дедилар».
(Имом Аҳмад ривояти)

Дуонинг маъноси: «Ё Аллоҳ, албатта, Сен Афуввсан (гуноҳларни кечирувчи, афв қилувчисан), кечиришни яхши кўрасан, мени афв қилгин, кечиргин».


Нега айнан афв қилишини сўраймиз?
Чунки бизни Раббимиздан узоқлаштириб, яхшиликлардан маҳрум қиладиган нарсалар гуноҳларимиздир. Шу гуноҳларни эътироф қилиб, улар учун кечирим сўрасак ва кечирилсак, дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшиликлар ичида бўламиз.

Биродарлар ҳаққига дуо қилишни ҳам унутманг.

Аллоҳ таоло қадр кечасини топган ва униинг фазилатларидан баҳраманд бўлган бандалардан қилсин. Омин.
┉┅━❀🍃💐🍃❀━┅┉
www.tg-me.com/IkromSharif
Оила бўлса-да, унда аёл эрга моддий жиҳатдан қарам бўлмаса. Оила бўлса-да, унда эркак аёлга юмушларда муҳтож бўлмаса. Оила бўлса-да, унда фарзанд ота-онага итоат қилиши шарт бўлмаса. Оила бўлса-да, унда ота-она фарзандга тарбия масаласида журъат қилолмаса...

Мана шу — оила эмас, ҳар ким шахсий манфаати ва хоҳишини биринчи ўринга қўйган худбин мавжудотларнинг ўлган кунидан бирга яшайдиган оғилхонасига айланади. Ўзи анови психолог жуда топиб гапирган экан. Ўшани шиор қилиб олинглар кўп қийналмасдан: “Ўзи эр нима керак?! Ўзи хотин нимага керак?!”

@IkromSharif
Раҳмат ва барака ойи бўлмиш Рамазоннинг сўнгги кунлари яқинлашиши муносабати билан Ибн Жавзий айтган нарсаларини эслаб ўтамиз:

От маррага яқинлашган сари мусобақада ғалаба қозониш учун бор кучини ишга солар экан. От сендан кўра фаросатли бўлиб қолмасин!

Амаллар хотимага қараб баҳоланади! Кутиб олишни қойилмақом қилмаган бўлсанг, хайрлашишни чиройли қилиб қўй!

arabicuz

@IkromSharif
Баъзи истакларимиз ҳомилага ўхшайди. Уни бутун ва соғлом шаклда қўлга киритишимиз учун вақт керак. Йўқ, тезроқ амалга ошсин дейишимиз, вақти етмаган ҳомилани тезроқ туғилишини исташимиз кабидир.

@IkromSharif
Жонли эфирдаги савол-жавоб дастурига телефон бўлаяпти. Бир эркак киши имомга савол бераяпти:
— Ҳазрат, беморлик сабабли бачадони олиб ташланган аёл фарзанд кўриши мумкинми?
Имом:
— Йўқ. Энди у фарзанд кўролмайди.
— Ия, тақсир, — деди энсаси қотиб, — ахир Аллоҳ таоло хоҳласа ва "бўл" деса, туғиши мумкин-ку!
— Ҳа, у жиҳатдан қаралса, сен ҳам туғишинг мумкин, — деди имом.

@IkromSharif
Мен ушбу ҳадис ҳақида яқинда устозимдан шундай мазмунни эшитдим, сиз ҳам билармидингиз?

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни шундай сифатлаганлар:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам энг саховатли киши эдилар. Рамазон ойида Жаброил алайҳиссалом билан учрашганларида янада саховатли бўлар эдилар. Жаброил алайҳиссалом рамазонда ҳар кеча Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб, биргаликда Қуръонни музокара қилар эдилар. Ўшанда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тўхтовсиз эсиб турган шамолдан ҳам саховатли бўлар эдилар”.
Бухорийривояти

Яъни, бир эсиб, тўхтаб қолган шамол кимгадир тегиб, кимлардир ундан бебаҳра қолиши мумкин. Лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг рамазон ойида худди тўхтовсиз эсиб турган шамолдек барчага саховат улашар эдилар ва бу саховатдан ҳеч ким бебаҳра қолмас эди.

Баъзилар Расулуллоҳнинг Рамазондаги саховатлари ҳақидаги ушбу хабарни эшитиб, у зот закот берганлар, деб ўйлайди ва ўзи ҳам закот бериб қўйиш билангина кифояланади. Ҳолбуки, ундай эмас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нафл садақаларни кўпйтирганлар.
Закот — фарз. Фарз савобли ва мужбурий ибодат. Мўмин банда фарз борасида ихтиёрий бўлолмайди. Уни бажаришга мажбур. Фарз бандани Аллоҳга яқинлаштиради. Аммо Аллоҳнинг муҳаббатини қозониш учун фарзга қўшиб албатта нафл — ихтиёрий амалларга ҳам куч бериш лозим. Нафлнинг рамазондагиси эса, яна ҳам савобли бўлади.

Рамазон ниҳоясига икки кун қолди!

@IkromSharif
Рамазон Ҳайитингиз муборак бўлсин!

Аллоҳ таоло ушбу ойда қилган барча солиҳ амалларимизни қабул қилсин, ушбу ойда гуноҳлардан покланиб чиққан, дўзахдан халос бўлиб, жаннатга эришган бандалари қаторида қилсин!

Келаси йил Рамазонга офиятда етишимизни муваффақ қилсин!

@IkromSharif
Рамазон тугади. Лекин бандалик тугамади. Рамазондаги Роббимиз бошқа ойларда ҳам Роббимиздир.
Рамазондаги ҳаром ишлар бошқа ойда ҳам ҳаром.
Рамазондаги савобли ишлар бошқа ойларда ҳам савоб.
Рамазонда фарз бўлган намоз бошқа ойларда ҳам фарз.
Рамазонда тиловат қилинган Қуръон бошқа ойларда ҳам тиловатга энг ҳақли Китобдир.
Рамазонда қилган зикрларимиз бошқа ойларда ҳам чексиз фазлларга эга.
Рамазон тугади, биз ҳамон мўминмиз, мусулмонмиз!

Ё Аллоҳ, бизларни Ўзингга йўлиққунимзгача собит қадам қил. Омин.

@IkromSharif
Рамазондан кейинги биринчи ҳафтада айниқса, эҳтиёт бўлинг. Бу ҳафта шайтоннинг сизга қарши бор кучи билан, макр-ҳийлалар ишлатиб жанга киришган ҳафтасидир. У айёр юришлар қилиб сизни фарз намозларини кечиктиришга, жамоатдан тўсишга, нафл ибодатларни тарк қилиш ёки озайтиришга, Қуръон тиловатларини тўхтатиб қўйиш ёки файсалга солиб кечиктиришга, бомдод намозидан ухлашга, чақиради. Рамазонда роса ибодат қилдинг, савобни ҳам йиғиб олдинг, толиқдинг ҳам, энди бироз дам олсанг бўлади, деб аврайди. Бунга кўнсангиз, мағлибият мана шу ердан бошланади. Банда шайтоннинг мазкур ҳийлаларига алданса, ҳолати кўп вақт ўтмасдан Рамазондан олдинги ҳолатга қайтиб қолади.
Аллоҳ таолодан собитқадамлик сўранг. Ирода кўрсатинг, ғайрат қилинг. Солиҳ кишилардан узоқлашманг. Қуръон ва намозни диёнатингизнинг қизил чизиғи деб билинг. Уларни тарк қилишни, улардан бўшашишни муҳокамага ҳам қўйманг. Ёдингизда сақланг, амалларнинг қабул бўлганининг аломати ўша амалларда мавсум сўнгида ҳам бардавом бўлишдир.

Аллоҳ таоло бизларни Ўзи рози бўладиган амалларда собитқадам қилсин. Омин!

@IkromSharif
— Икром ака, келинг, сизга битта соат олиб берай. (Ўзлари мендан катталар, ҳурмат қилиб ака дейдилар)
— Йўғ-е, ҳожи ака, кетдик, чалғиманг.
— Келинг-келинг, ўзингиз танланг.
— Ҳожи ака, айтиб қўяй, ҳозир кўндириб қўясиз, хўп деб қўяман.))
— Хўп деяверинг, битта ҳайитлик олиб бергим келди.)

Шу билан соат танлаган бўлдик. Оддийроғи ҳам бўлаверади, десам, ўзлари шунисини танлаб бердилар. Лекин йўқ демай сизга эркалик қилдим, ўзингиз эркалатдингиз, дедим хижолат тортиб.

Ҳайитдан бир кун олдин. Маккайи Мукаррамада Ҳарамдаги соат мажмуаси ичида “Алфажр” соатлари ёнидан ўтаётганимизда бўлган воқеа.

Аллоҳ таоло ҳожи акамизнинг дунёю охиратларига барака берсин!

@IkromSharif
Кечириш ва унутиш:
• Аҳмоқ одам кечирмайди ҳам, унутмайди ҳам.
• Соддадил одам кечиради ва унутиб юборади.
• Ҳаким ва донишманд одам кечиради, аммо унутмайди.

@IkromSharif
#Кулгу_тайм

Машҳур файласуф Суқрот айтади:
- Болалигимда уйқудан эрта туришни ёқтирмасдим, онам эса эрта туришимни истарди чунки онам мени муҳандис бўлишимни хоҳлар эди. Бир куни онам мени устозимнинг олдига олиб бориб ҳолимдан шикоят қилди ва эрта туришнинг фойдалари ҳақида менга ҳикоялар айтиб беришини сўради.
Устозим менга шундай деди:
- Сенга бир қисса айтиб бераман, сен эса шу қиссадан олган хулосангни айтиб берасан, келишдикми?
- Келишдик -, дедим.
- Икки қуш бор экан, — деди устозим — бири тонгда барвақт туриб, ўрмалаган ҳашаротларни ер яна болаларини ҳам ўша ҳашаротлар билан озуқалантирар экан. Иккинчиси эса барвақт турмас, натижада оч қоларкан. Хўш, шу қиссадан қандай хулоса чиқардинг?
Мен хулосамни айтдим:
— Барвақт турган ҳашаротлар қушларга ем бўлар экан.

Тугади. 😂😂😂

@IkromSharif
2024/05/15 19:22:20
Back to Top
HTML Embed Code: