Telegram Web Link
❤️ O'qiganlar darmonda, o'qimaganlar armonda!

Oila kursimizda ayni vaqtda darslar davom etmoqda, quyida o'quvchilarimizni kurs haqida bildirgan fikrlarini siz bilan baham ko'ramiz.

Ayniqsa, kursni ahamiyatini bilmasdan, yigit kishiga oila kursida o'qish shart emas, deb yurgan aka-ukalar, vaqtingizni behuda o'tkazmasdan oila ilmini o'rganib oling.

➡️KURS HAQIDA BATAFSIL

Navbatdagi kurs qabuli ham jarayonda. Hoziroq bog'laning:
@Insayt_admin | @Insayt_sotuv
📞 +998 93 549 55 68 | +998 93 108 55 68
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Доно одам муваффақиятсизликдан ҳам сабоқ олади.

@IkromSharif
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, бир масалада маслаҳат сўради. Унга Муовия ибн Абу Суфён ва Абу Жаҳм розияллоҳу анҳумо совчи қўйган бўлиб, қайси бирига рози бўлишини билмаганди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Абу Жаҳм елкасидан таёгини туширмайди (яъни аёлларни кўп уради ёки кӯп сафарга чиқиб кетади, деган маънода). Муовия эса пули йўқ фақир. Сен яхшиси Усома ибн Зайдга турмушга чик», дедилар. Фотима дастлаб Усомани истамади. Aммо Расули акрам алайҳиссалоту вассалом таклиф қилганлари учун кўнди. Аллоҳнинг изни билан бу хонадон муборак, саодатли бўлди, Аллоҳ бу оилага кўп яхшиликлар берди.

"Энг гўзал қиссалар" китобидан

@IkromSharif
Одамларни қўй!

Одамлар қийматингни билишмаса, хафа бўлма. Аллоҳнинг набийси Мусо алайҳиссалом ва валийси Ҳизр алайҳиссалом бир қишлоққа бордилар. Қишлоқ аҳли бу икки буюк зотга таом беришмади, меҳмон қилишмади.
Аллоҳнинг наздида қийматинг қандай? Шунга эътибор бер. Инсонларни қўй. Фақат Аллоҳ билан ўзинг биладиган яширин амалларинг бўлсин.
Айримлар одамларнинг қўлидаги нарсадан умид узган ҳолда, иффатли бўлиб дунёдан ўтишади. Уни айтарли диёнатли деб ҳам ўйламайсан ҳатто. Вафот қилганидан сўнг унинг баданни титратадиган даражадаги эзгуликлари намоён бўлади. Бундай одамлар қилган яхшиликларини ўзлари билан олиб кетишга муваффақ бўлган зотлардир!

"Қалблардан сўранг" китобидан.

@IkromSharif
Турмушда бўлиб турадиган қийинчиликларни енгиб ўтишда мол-дунё ҳам, гўзаллик ҳам ёрдам бера олмайди. Қийинчиликларни енгиб ўтишдаги асосий омил - дину диёнат ва гўзал хулқдир. Зеро, ҳаёт йўли жуда узун бўлади, бу йўл абадий давом этиши учун эр-хотинда Аллоҳдан қўрқиш ҳисси ва гўзал хулқ бўлиши шарт.

"Оила — саодат маскани" китобидан

@IkromSharif
Юксалиш

Бир неча йиллик дўстимни кўришга бордим. Анчадан бери мазаси йўқ эди, касалхонага тушиб қолди деб эшитиб, етиб бордим. Кирсам, жонлантириш бўлимида экан. Аҳволини кўриб, ўзимни йиғидан зўрға тўхтатиб қолдим. Ёнида ўтирсам, бирдан юрак уришини ўлчаб турадиган жиҳоздан ваҳимали овоз чиқа бошлади. Бу - юрак уриши тўхтаганини билдирадиган огоҳлантирув сигнали эди...
Шифокор югуриб келиб, «Клиник ўлим!» деди-да, дўстимнинг кўкрагига юрак уришини тиклайдиган жиҳозни қўйди. Мен бундай ҳолатни фақат кинодагина кўрар эдим, ҳаётда биринчи маротаба кўриб турган эдим. Кескин зарбадан кейин жиҳознинг овози ўчди: дўстимнинг юраги яна ура бошлади. У аста-секин ўзига келди...
Ўзимга ўзим савол бердим: юракни клиник ўлимдан уйғотадиган жиҳоз-ку, бор экан, лекин наҳотки ғафлатдан уйғонишимиз учун ҳам қандайдир жиҳоз керак бўлса?..

"Аллоҳ сари йигирма бекат" китобидан

@IkromSharif
Файзли оқшомлар

Одатда отам бизларни тез-тез жамлар, ҳар сафар яхши хотираларни эслаб, орада насиҳатлар қилар эдилар. Айниқса Рамазон ойи жуда файзли ўтарди. Ибодатларга янада жидду жаҳд қилар, таровеҳ намозларига бирга чиқар эдик. Отам Рамазоннинг фазилатлари ҳақида кўп гапирардилар, қалбларимиз гўё янгилангандек бўларди.
Улғайганимиз сари отамнинг ҳар бир насиҳатлари бизга ёд бўлиб, қалбимизда муҳрланди. Ҳали-ҳануз ўша гўзал оқшомларни соғиниб эсга оламиз.

"Фарзанд тарбиясида 700 сабоқ. (2-қисм)"

@IkromSharif
Эй одам боласи, сен кунлардан иборатсан!

Ҳасан Басрий рахматуллоҳи алайх: «Эй Одам боласи! Сен кунлардан иборатсан. Бир кун ўтса, сенинг бир бўлагинг кетган бўлади». Ва яна: «Бир қавмларни билдимки, улар вақтларига сизларнинг динору дирҳамингизга харис бўлишингиздан кўра ҳарисроқ эдилар», деганлар.

"Уламолар наздида вақтнинг қадри" китобидан

@IkromSharif
🤩Barcha ayol-qizlar qidirgan o‘sha bepul ilmlarga boy kanallarni bir manzilga jamladik.👧
Endi qimmat kurslarga pul to'lab yurishingiz shart emas.📖

Farzandingizni Islomiy ruhda tarbiya qilmoqchimisiz?!
Haqiqiy ayol sifatida rivojlanishni istaysizmi?!
Boshqalarga o'xshamaydigan aqlli bolalar onasi bo‘lishni xohlaysizmi?!

⏪️Unda bizni yo‘qotib qo'yishdan oldin ulanib oling. Sizni juda ko‘p ilmga boy sarguzashtlar kutyapti⏩️

💡Bizning manzil:
https://www.tg-me.com/addlist/-OyCxFlDL0c3MzYy
https://www.tg-me.com/addlist/-OyCxFlDL0c3MzYy
https://www.tg-me.com/addlist/-OyCxFlDL0c3MzYy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Меҳнат вақти куюнган Ҳосил вақти суюнар.

@IkromSharif
Муҳтарама аёллар!

Эрингиз солиҳ одам бўлиши учун, тавба қилганидан сўнг қилган хатоларини қайтармаслиги учун, илм мажлисларига ҳозир бўлишда дангасалик қилмаслиги, солиҳ инсонларга яқин юриши, фарзларни ўз вақтида адо қилиши учун қўлингиздан келганича ҳаракат қилинг. Шу билан биргаликда эрингизнинг маъсият бўлмаган барча буйруқларига итоат қилинг, унинг ҳаққига кўп-кўп дуо қилинг.

"Оила — саодат маскани" китобидан

@IkromSharif
Нишондаги қуш воқеаси

Бир гуруҳ ёшлар ўйнагани кўчага чиқишди. Бир қушни тутиб олишди ва бойлаб қўйиб, нишон қилишди. Ўйин қоидасига кўра қушга тегмай қолган ўқлар қушни тутиб олган болага бўлиши керак эди.

Ўйин бошланди. Барча болалар ўқ отиш учун ўқларини ҳозирлаб олишди. Ўқ узиш учун биринчи чиққан бола энди отаман, деганида шериклари тумтарақай қочаётганини кўриб қолди. Қараса ёнига Абдуллох ибн Умар розияллоҳу анҳу яқин келган экан. У ҳам қочиб қолди. Қуш ўша ҳолда қолиб кетганди. Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу қушни қўйиб юборди. Болаларга: «Расулуллоҳ жони бор яратиқни нишон қилиб олганни лаънатлаганлар», деб тушунтирди.

"Энг гўзал қиссалар" китобидан

@IkromSharif
Агар ростдан қадрли бўлсанг, кетиш учун мингта баҳонаси бўлса ҳам, ёнингда қолиш учун биргина сабаб топади.

@IkromSharif
Эр-хотин ўртасида келишмовчилик келтириб чиқарадиган сабаблар:
• гуноҳлар;
• тақвонинг камлиги;
• ётоқдаги камчиликлар;
• худбинлик (эгоистлик), ҳаддан ташқари суяниб қолиш;
• ортиқча рашк;
• эрнинг ва фарзандларнинг ҳақлари ўртасида мувозанат йўқлиги;
• доимий индамай юриш, бўш вақтнинг кўп бўлиши;
• таъминотдаги тортишувлар, бир-бирига тоқати етмайдиган нарсани юклаб қўйиш;
• бир-бирини кўп маломат қилиш;
• бир-биридан кўп шикоят қилиш, нолиш ва ғазабланиш.

Оила - саодат маскани китобидан

@IkromSharif
Хотиннинг нонкўри, эрнинг қонхўри ёмон.

@IkromSharif
Ўнта жаннатий деб башорат берилган саҳобалардан бири Саъид ибн Зайд розияллоҳу анҳунинг ери бор эди. Арво деган аёл Мадина волийси Марвон ибн Ҳакамнинг олдига бориб, «Ўша ер меники», деб даъво киритди. Марвон ибн Ҳакам текшириш учун Саъид ибн Зайд розияллоҳу анҳунинг уйига одам юбориб, бу аёл ерни даъво қилаётганини айтди. Бу гап Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари бўлмиш Саъид розияллоҳу анҳуга оғир ботиб, уларга шундай деди: «Мени ўша аёлга зулм қиляпти деб ўйлаяпсизларми?! Қандай қилиб унга зулм қиламан? Ахир мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Ким бир қарич ерни зулм билан эгалласа, Қиёмат куни бўйнига етти қават ер мунчоқ қилиб осиб қўйилади», деганларини эшитганман. Аллоҳим, бу аёл мени зулм қилди деб даъво қиляпти. Агар у ёлғончи бўлса, кўзини кўр қилгин, қабрини ҳовлисида қилгин!»
Аллоҳ таоло Саъид ибн Зайд розияллоҳу анҳунинг дуосини ижобат қилди. Арвонинг кўзи кўр бўлиб қолди. Ҳовлисида юриб кетаётиб, қудуққа тушиб кетди. Уни чиқариб олишнинг иложи бўлмади. Ноилож, устидан тупроқ тўкиб, ўша қудуққа дафн қилишди. Унинг қабри ҳовлисида бўлди.

"ПАЙҒАМБАР ИЗИДАН" КИТОБИДАН

@IkromSharif
Эр-хотин ўртасидаги муносабатлар (хоссатан келишмовчиликлар) — фақат ўша икки кишининг иши ва ўзаро қолиши керак. Бунга яқин қариндошлар, дўстлар ёки дугоналар ўз маслаҳатлари билан аралашмаслиги керак. Ҳар ким ўз чегарасини билиши муҳим.

@IkromSharif
Турмушдаги энг катта романтика — бу бир-бирини тушуниш.
Қиммат совғалардан кўра ўзаро тушуниш қимматлироқдир.

@IkromSharif
Шодлигингизни бошқалар билан баҳам кўринг, кўз ёшларингизни эса ҳеч кимга кўрсатманг.

«Мусибат етса, Худодан сабр ва ёрдам сўранг. Ҳолингиздан инсонга шикоят қилсангиз, меҳрибон Зотни қўйиб, бераҳмга юзланган бўласиз».

"Оғриқлардан сабоқлар" китобидан

@IkromSharif
Сабот формуласи:
Синов — сабр, сабр — умид, умид — нажотдир.

@IkromSharif
2025/07/01 00:52:26
Back to Top
HTML Embed Code: