This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОХМАТУЛЛОХИ ВА БАРОКАТУХУ, ЯХШИЛАР!

Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!

Янги кунга, Яратганнинг розилиги йўлидаги солиҳ амалларга БИСМИЛЛАҲ!..


https://www.tg-me.com/Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОХМАТУЛЛОХИ ВА БАРОКАТУХУ
Хайрли Кун
Умрингизни яна бир қайтарилмас тонги муборак ва хайрли булсин! Омонат дунёда омон булинг! Аллохим Хар бир қилаётган хайрли ишингиздан, босган хар бир қадамингиздан рози бўлсин. Жисмингизга соғлиқ, қалб оламингизга хотиржамлик тилайман! Топганингиз халол бойлик, қилган ибодатларингиз ажру савобларга тўла бўлсин!
Пайшанба кунингиз хайрли ва файзли бўлсин!

https://www.tg-me.com/Ishqim_Sen
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ таоло “Нисо” сурасининг 36-оятида: «Аллоҳга ибодат қилингиз ва Унга ҳеч нарсани шерик қилмангиз! Ота-оналарга эса яхшилик қилингиз! Шунингдек, қариндошлар, етимлар, мискинлар, қариндош қўшнию бегона қўшни, ёнингиздаги ҳамроҳингиз, йўловчи (мусофир)га ва қўл остингиздаги (қарам)ларга ҳам (яхшилик қилинг)! Албатта, Аллоҳ кибрли ва мақтанчоқ кишиларни севмайди», деб марҳамат қилган.

Изоҳ: Ояти каримада Аллоҳ таоло барчамизни инсонларга яхшилик қилишга буюрмоқда. Яхшилик қилишга энг муносиб инсонлар тўққиз тоифадир:
ота-она,
қавм-қариндош,
етимлар,
мискинлар,
қариндош қўшни,
бегона қўшни,
ҳамроҳ,
мусофир,
қўл остимиздагилар.
«Ким қаҳр қилса, қаҳр кўради. Ким зарар келтирса, зарар кўради. Ким зулм қилса, зулм кўради. Ким (бировни) айбласа, ўзи ҳам (шу айб билан) имтиҳон қилинади. Аллоҳ таоло муҳлат беради, лекин эътиборсиз ташлаб қўймайди».

https://www.tg-me.com/Ishqim_Sen
🌿 Диққат, барча қиз фарзанди бор эркаклар!

Кўзингизни бир он юминг ва тасаввур қилинг: келажакда сизнинг фарзандингиз сизга ўхшаган бир эркакка турмушга чиқаяпти...
- Табассум қилдингизми...?!
- Рози бўласизми...?!
Агар йўқ бўлса, ўзингизни яхши томонга ўзгартиринг! Ислоҳни ҳозирдан бошланг!

https://www.tg-me.com/Ishqim_Sen
Дунёда Аллоҳ йўлида жон бериш каби яна бир буюк иш бор. Бу Аллоҳ йўлида яшашдир!

Бугунингиз муборак бўлсин!

Ассалому алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ!
Жума айёмингиз муборак бўлсин азизлар!!!

Эй Яратгувчимизнинг суюклиси Хабибим,
Эй ўксик қалбларга малҳам бўлган Расулим,
Эй, хаста дилларга шифо бўлган Набиййим,
Эй дунё яратилишининг сабабчиси бўлган Ҳазратим Муҳаммад,
Эй ўз роҳатидан кечиб умматини ўйлаган Хабибим,
Эй дардлиларнинг дардкаши Ҳазрати Муҳаммад!
Эй адашган уммат раҳнамоси,
Сизга мақомингизга яраша салавоту саломларимиз бўлсин!!!

https://www.tg-me.com/Ishqim_Sen
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мазза қилиб эшитинг, иншаАллоҳ тушларингизда ҳам шу мавзу бўлсин🤲🤲🤲 ва албатта ўзингизга раво кўрганни яқинларингизга улашиб қўйинг😉

Гоҳида ҳаёт йўлимиз биз тузган режалардан ўзгача бўлиши ҳам мумкин. Аммо ишонинг, Аллоҳ бизга танлагани бизнинг режамиздан анча афзал!

https://www.tg-me.com/Ishqim_Sen
#Жума_фазилати

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жума кунини зикр қила туриб: «Унда шундай бир вақт борки, мусулмон банда намоз ўқиб турган ҳолида унга мувофиқ келиб, Аллоҳ таолодан бирон нарса сўраса, унга ўшани албатта беради», дедилар ва унинг оз муддат эканини билдириб, қўллари билан ишора қилдилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

#дуо
Эй Роббим!
Бу фақир қулингни, Ўзингга яна ҳам кўпроқ муҳтож айла.
То фақатгина Ўзингга юзланайин.

Эй Роббим!
Бу фақир қулингни, ўзгалардан тамоман беҳожат айла.
Токи Сендан ўзгага юзланмайин.

Эй Роббим!
Қалбимга муҳаббатингни, Сенга муҳаббат қўйганларнинг муҳаббатини ва Сенга олиб борадиган амалларнинг муҳаббатини жойлагин.
Токи Сендан ўзга нарсанинг муҳаббати қолмасин!
Сенинг лутф-эҳсонинг ва фазлингга жудаям муҳтож ва мунтазирман!

Жума кунининг фазилатларидан мусулмон ахлига инъому эхсон айла.

https://www.tg-me.com/Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алейкум ва рохматуллохи ва барокатуху.

#Синов
Инсон боласи бир кеча-кундузда учта синовга учрайди, лекин кўпчилик уларнинг бирортасидан ибрат олмайди.
Биринчиси – ҳар куни умридан бир кун камаяди, лекин бунга этибор бермайди. Ваҳоланки мол-дунёсидан бирор нарса камайса, дарров ғам-қайғуга ботади. Ҳолбуки йўқотилган мол-дунёнинг ўрнини тўлдирса бўлади, лекин ўтган умрнинг ўрнини тўлдириб бўлмайди.
Иккинчиси – ҳар куни Аллоҳ берган ризқни ейди. Ўша ризқни ҳалол йўл билан топган бўлса, охиратда савол-жавоб қилинади. Лекин ҳаром йўл билан топилган бўлса, азоб-уқубатга тортилади.
Учинчиси – ҳар куни охиратга бир қадам яқинлашиб, дунёдан бир қадам узоқлашиб боради, лекин фоний дунёга кўрсатган эътиборичалик боқий охиратга эътибор қилмайди. Ваҳоланки борар жойи жаннатми ёки жаҳаннамми, билмайди.
Аллоҳим, энг катта ғам-ташвишимиз, илмимиз етиб борган нарса дунё бўлиб қолмасин. Борар жойимизни дўзах қилмагин, жаннат қилгин. Aминь!

https://www.tg-me.com/Ishqim_Sen
#Солиҳ_дўст

Икки дўст иш юзасидан пойтахтга йўл олишибди. Ярим тунда шаҳарга етиб келишиб меҳмонхоналарнинг бирига жойлашишибди. Иккови ҳам йўл чарчоғидан уйқуга кетишибди. Эрталаб уйғонишгач дўстларнинг бирини юз минг сўми йўқмиш. Ўша пайтда юз мингнинг қадри баланд экан. У шеригидан "юз мингимни кўрмадингми" дебди. Дўсти "кеча тунда менга пул керак бўлиб олиб ишлатдим, сенинг уйқингни бузгим келмади", дебди. Кейин икки дўст меҳмонхонадан чиқиб юмушларини битириб қайтишибди. Фаррош аёл ёнларига келиб "хонангизни тозалаётган эдим, ётоқ тагидан юз минг топиб олдим", деб пулни уларга узатибди. Шунда пул эгаси дўстига "пулни мен олиб ишлатдим деган эдингку", дебди. Дўсти "хонада иккаламиздан бошқа ҳеч ким йўқ эди. Мен олмадим десам орамизга шайтон тушиб дўстлигимизни бузар эди. Ўша йўқолган юз минг бўйнимда қарз бўлиб қолсин, дўстимни йўқотганимдан пулимдан айрилганим яхшида", дебди.
Биродарлар дўст танлашда адашманглар. Солиҳ дўст сизларни икки дунёда хор қилмайди.

https://www.tg-me.com/Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ташвишлар унутилар, оғриқлар кетар. Яралар битар, умр хам ўтар. Инсонлар ўзгарар, туйғулар йўқолар. Қарашлар ўзгарар, ҳаёллар алмашинар. Нимадир йўқолар, нимадир топилар. Вақт ўтар, кимдир унитилар... Нима бўлса ҳам, ҳаёт давом этар. Тундан кейин тонг отар...

Тунингиз осуда утсин яхшилар
им

https://www.tg-me.com/Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳим! Сендан дунёю охиратда афв ва офият сўрайман. Роббимиз! Бизларга дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшилик ато қилиб, бизларни дўзах азобидан сақлагин. 🤲🤲🤲

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
Сизлар билан ғойибона бўлсада дийдор кўриштирган Аллоҳга  беадад шукрлар  бўлсин!!!


https://www.tg-me.com/Ishqim_Sen
#ИЛМНИНГ_АҲАМИЯТИ

Аллоҳ алақдан яратган инсоннинг биринчи муаллими Аллоҳ жалла жалолуҳунинг Ўзидир. Аллоҳ унга қалам билан илм берган, билмаган нарсасини ўргатган.
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни уммийларга ва улардан бошқаларга муаллим қилди. У зот уларга Китобни ва ҳикматни – Қуръон ва суннати мутоҳҳарани ўргатди. Аллоҳ таоло: «У уммийларга уларнинг ичидан Унинг оятларини ўқиб берадиган ва уларни поклайдиган ҳамда уларга Китобни ва ҳикматни ўргатадиган Расулни юборган Зотдир. Ҳолбуки, улар илгари очиқ-ойдин залолатда эдилар. Ва улардан ҳали уларга қўшилмаган бошқаларга ҳам. Ва Унинг Ўзи азиздир, ҳакимдир». (Жума сураси, 2-3-оятлар).
Расулуллоҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам умматларига Китоб ва ҳикматнинг ўзини ўргатдилар, чунки бу иккиси барча умматларни саодатга етакловчи илоҳий ваҳийдир. Бу иккиси асосий мақсад бўлса, бошқа илмлар унга элтувчи воситадир.
Ояти карималарнинг нозил бўлишига, уларнинг нозил бўлишига сабаб бўлган воқеаларига ҳамаср бўлган қавм фиқҳ, усули фиқҳ деб аталган илмларга муҳтож бўлмаган. Чунки улар Қуръоннинг тилини яхши тушунишган, шариатни жорий қилиш жараёнидаги воқеа-ҳодисалар билан бирга яшашган. Айни пайтда, бирор муаммога дуч келиб қолишса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бевосита мурожаат қилишган. Сийрат ва сияр, яъни ғазот аҳкомлари илмига келсак, бу илмларнинг қаҳрамонлари уларнинг ўзлари бўлишган, воқеаларнинг бевосита иштирокчилари бўлишган. Шунингдек, улар араб тили илмига ҳам беҳожат бўлишган, чунки улар шу тилнинг эгалари, юксак балоғат соҳиби бўлишган. Бу авлод замон тақозоси ўтган уламоларимизни мажбур қилган мантиқ ва баҳс-мунозара илми каби ақлий илмларга ҳам муҳтож бўлмаган.
Хуллас, улар Китоб ва Суннат илмидан бошқа илмга муҳтож бўлишмаган. Аллоҳ таоло Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга топширган вазифалар мана шу эди: «Ва сенга одамларга нозил қилинган нарсани ўзларига баён қилиб беришинг учун Зикрни нозил қилдик». (Наҳл сураси, 44-оят).
Илм олиш шу тўрт рукн устига қурилган: Китоб ва Суннатни ўрганиш, муаллим (илм берувчи), мутаъаллим (илм олувчи) ва уларнинг орасидаги таълим жараёни. Ушбу тўрт рукн орасида мустаҳкам алоқа бор…
Илмнинг шарафи ўрганилаётган илмнинг шарафига қараб бўлади. Бу ерда ўрганилаётган илм эса Аллоҳнинг китоби, Набий саллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидир. Булардан улуғ илм борми?!
Толибнинг шарафи у ўрганаётган илмнинг шарафига, муаллимнинг шарафи ҳам у ўргатаётган илмнинг шарафига боғлиқдир.
Таълимнинг шарафи эса унинг самарасига, натижасига қараб бўлади.
Шу тўрт рукн бўлмаганида Ислом дини шу кунимизгача, Аллоҳ хоҳлаган вақтгача қолмаган бўлар эди…
Баззор ва Табаронийлар Абу Бакрадан ривоят қилишган ҳадисда «Ё олим бўл, ё мутааллим бўл, ё тингловчи бўл ёки (илмга) муҳаббатли бўлгин. Бешинчиси бўлма, ҳалок бўласан», дейилган. Мен бу тўрт хислатга қуйидагиларни қўшимча қиламан: ё илм аҳлига ходим бўл, ё уларнинг илмини нашр қилувчи бўл, ё мактаб-мадрасалар очиб тарқатувчи бўл, ёки толиби илмларнинг ҳомийси бўлгин.

Шайҳ Муҳаммад Аввоманинг «Маолимул иршодийя ли синоати толибил илм» китобидан Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф таржимаси.

https://www.tg-me.com/Ishqim_Sen
#фойдали_маълумот

Ассалому алайкум!
Илм истагида бўлганлар учун қуйидаги маълумотни тақдим қилмоқчимиз.
Саудия Арабистонидаги олий ўқув юртларида турли йўналишлар бўйича грант орқали таълим олмоқчи бўлганлар бакалавр, магистратура ва доктарантурага кириш учун тегишли ҳужжатларни жорий йилнинг 28-июлига қадар https://studyinsaudi.moe.gov.sa/ портали орқали топширишлари мумкин.

Саудия университетлари ичида Ар-Риёдаги “Имом Муҳаммад бин Сауд” энг кучли олийгоҳлардан бири ҳисобланади. Ушбу олий таълим муассассига кириш ҳам қийин лекин ўқув дастури ҳам жуда яхши, деб эътироф этишади соҳа мутахассислари. Шунингдек, Макка шаҳридаги машҳур “Уммул Қуро” ва Мадина университети ҳам яхши илм бериши билан танилган.
“Кинг Сауд” университети ва “Кинг Абдулазиз” университетлари ҳам халқаро рейтингларда юқори ўринларда турадиган университетлар қаторига киради.

Саудияда ўқиш ва ҳужжат топшириш ҳақида қўшимча маълумот олмоқчи бўлганлар тўғридан тўғри https://studyinsaudi.moe.gov.sa/ порталидан олишлари мумкин. У ерда малумотлар Араб тилидан ташқари яна 10 та тилда (хусусан Инглиз, Франсуз, Немис ва Турк тилларида) мавжуд. Порталда йўқ маълумотларни тўғридан тўғри унивеситетлар сайтларидан ҳам олиш мумкин. Унивеситет сайтларида малумотлар камида Араб ва Ингиз тилада бўлади.

Ушбу маълумотларни бизга тақдим этган Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида жойлашган Prince ‎Sultan University, Бизнес Бошқарув Факультетининг Молия кафедраси ‎Профессор ассистенти, AAOIFIнинг шариат маслаҳатчиси ва аудитори сертификати соҳиби, ҳамюртимиз Аълам Асадовга ўз миннатдорчилигимизни изҳор этамиз.

https://www.tg-me.com/Ishqim_Sen
📚Кечалари ибодатларда қоим, кундузлари рўза ила соим киши, агар тилини тиймас, муҳофаза қилмас экан, қиёмат куни касодга учрайди, боридан маҳрум бўлади.

"Тамҳид" китобидан

https://www.tg-me.com/Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОХМАТУЛЛОХИ ВА БАРОКАТУХУ!!!

Ҳар бир янги кун янгиланган умидларнинг, кўпайган имкониятларнинг хабарчисидир...
⚡️⚡️⚡️
Кайфиятингизни кўтариш учун нимадир ёки кимнидир изламанг, кайфиятни кўтариш учун излаган нарсангиз ташқи бир омил, аслида кайфият сизнинг ўзингизда😊😍

Янги кун, солиҳ амаллар учун янги имкониятларга БИСМИЛЛАҲ...

Кунингиз файзу баракотли, хайр манфаатли ўтсин!!!

https://www.tg-me.com/Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар доим ҳам кўрингани каби бўлавермайди. Йиғламасдан кўришнинг иложи йўқ...

https://www.tg-me.com/Ishqim_Sen
Ўз кўнглидаги меҳрни ўлдириш одам ўлдиришдан оғирроқ жиноятдир. Негаки ҳар қандай разиллик бемеҳрликдан бошланади.

https://www.tg-me.com/Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📑 "Бирлашган Миллатлар ташкилоти тараққиёт дастури" ташкилоти:

Ғазони тиклаш учун олдинги урушлар давридаги вайронагарчиликларни бартараф этиш учун қилинган каби ҳаракатлар қилинса, минтақанинг илгариги ҳолатига қайтиши учун 80 йил керак бўлади ва бу кейинги асрда ҳам давом этади.
Агар халқаро миқёсда ёрдамлар уюштирилиб, керакли материаллар етказиб турилса ва қайта тиклаш ишлари жадаллик билан давом эттирилса шунда ҳам Ғазони қайта тиклаш 2040 йилга қадар давом этиши мумкин.
Қайта тиклаш учун камида 40-50 миллиард $ керак бўлади.

"Ахир... биз буни билмагандик!... "
- вақти келиб энг кўп такрорланадиган сўзлар манашу бўлади.

Бугунги ривожланган дунёда ҳақиқатни англамасликни, билмасликни иложи йўқ. Шунчаки англашни хохламаслик мумкин...

Ҳеч бўлмаганда муносабат билдиришга журъат топинг,Дуо килинг...

https://www.tg-me.com/Ishqim_Sen
2024/05/06 16:40:21
Back to Top
HTML Embed Code: