Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳдан сўрашди:

— Қандай қилиб одамларнинг гап-сўзидан омон қолиш мумкин?
Жавоб бердилар:
— Уларга берасану олмайсан. Сенга озор беришса, чидайсан аммо сен уларга озор бермайсан. Ишлари тушиб келса, йўқ демай бажариб берасан, лекин уларга ҳеч хизмат айтмайсан.

Ҳалиги киши — ҳазрат, ахир бу жуда ҳам қийин-ку? — деган эди,
Кошки эди шундай қилиб ҳам улардан қутила олсанг! — дедилар, имоми Аҳмад раҳимаҳуллоҳ.

@Jaloliddinrumiyy🍀
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
БЕКОРЧИЛИКДАН ҚУТУЛИНГ

Ҳаётда бекорчилар миш-миш ва шов-шув тарқатувчи кишилар бўлади. Чунки уларнинг зеҳнлари тарқоқ, бўм-бўш ҳолатдадир.

"(Улар) қолувчи (аёл ва бола)лар билан бирга бўлишга рози бўлдилар”
(Тавба сураси 87-оят).

Зеҳнга энг хатарли ҳолат киши ишсиз, бўш қолишидир. У бошқарувсиз қолган, ўнг ва чапга қалқиб тезлик билан пастликка шўнғиб бораётган уловга ўхшайди. Ҳаётингиз давомида бекорчи, машғулотсиз қолар экансиз, ўзингизни ғам-андуҳли ва қўрқинчли келажакка тайёрлаб бораверинг. Чунки бекорчилик ўтган, ҳозирги ва келажак ҳаётнинг барча пасту баландликлари ҳақидаги маълумотлар дафтарчасини олиб келади ва ҳаловатсизликка дучор қилади.

Сизга насиҳатимиз: ўша пуч нарсалар ўрнига, мева берадиган фойдали ишлар қилинг. Чунки бекорчилик махфий ўлимдир, тинчлантирувчи хапдори билан ўз жонига қасд этишдир.

Бекорчилик худди Хитой қамоқхоналаридаги маҳбус устидан жўмрак очиб қўйиб, ҳар дақиқада бир томчи тушадиган секин жазолаш воситасига ўхшайди. Маҳбус ўша томчи қачон тушаркин деб кутиш асносида жинниликка мубтало бўлади.

Роҳат ғафлатдир, бекорчилик моҳир ўғриликдир. Ақлингиз эса ана шу хаёлий урушларнинг мажақланган ўлжасидир. Демак, ҳозироқ ўрнингиздан туринг-да, намозингизни ўқинг, Қуръон ўқинг ёки тасбеҳ айтинг, китоб мутоала қилинг, бирор нарса ёзинг, ёзув столингизни тартибланг ёки уйингизни ислоҳ қилинг ёхуд бошқаларга манфаат беринг. Нима бўлса ҳам, бўш вақт қолдирманг. Бу бизнинг сизга қилган тавсиямиз.

Бекорчиликни машғулот пичоғи билан майдалаб ташланг, шунда сизга мана шу арзимас иш учун дунё табиблари эллик фоиз саодат кафолатини беради. Деҳқон, нонвой ва қурувчи каби касб эгаларига қаранг, улар қўшиқ хиргойи қилиб юрадилар. Қушлар каби роҳат-фароғат ва бахтиёр ҳаётдадирлар. Сиз бўлса, тўшагингизда қопилган кишидек кўз ёшингизни артиб, изтиробда ётибсиз.


📚"Ўкинма" китобидан.

@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🍃«Жалолиддин Румий»🍃 pinned «#Дуо ТАСБЕҲ ВА ДУО Намоз тугагач, ушбу зикрлар ўқилади: «Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар». Яъни, «Aллоҳни поклик ила ёд қилурман ва ҳамдларим Aллоҳга хосдир ҳамда Aллоҳ ягона ва буюкдир». «Маша Aллоҳу кана ва…»
Икки нарса сенинг кимлигингни билдиради:

1️⃣. Ҳеч нарсанг йўқ экан, кўрсатган сабринг.

2️⃣. Ҳар нарсанг бор экан, кўргизаётган муносабатинг.

✍️Мавлоно Румий

@Jaloliddinrumiyy🕊️
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун тушимда отам меҳмон бўлдилар!
🌙
Вафот этганларига анча йиллар бўлган эди,уларни кеча жуда кўп эсладим,уларни жудаям соғинган эдим,қанчалик уларсиз ғариб эканимни эсладим...🥀

Қувончли томони шундаки
куни бўйи тафтларини ҳис қилиб учиб юрдим,эсладим,севиндим..
🕌
Ўйлаб қолдим бир кун ёки бир маротаба намоз орқасидан уларнинг хаққиларига истиғфор ёки дуо қилишни эсимдан чиқарсам,қандай аҳволга тушар эканлар?

Аҳир қабрда зурриёдлар,яқинлардан туҳфа дуо орқали борадику!

🕋
Эй Роббим,мени ота онамни ва мўъминларни ҳисоб қилинадиган кун мағфират айлагин..🤲🏻
Иброҳим сураси 41оят


Соғинган қалблар тушда бўлса ҳам учрашсин
……🌺

Хайрли тун!
🌙

@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌸Ассалому Алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатух! Зулҳижжа ойининг тўққизинчи санаси ва Арафа куни муборак бўлсин!🕌

🌙АРАФА КУНИ АЙТИЛАДИГАН ЭНГ ЯХШИ ДУО!

🌺Росулуллоҳ ﷺ айтдилар: «Дуонинг энг яхшиси арафа кунида қилинган дуодир. Мен ва мендан илгари ўтган пайғамбарлар дуода айтган энг яхши сўзлари:

لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ

🕋«Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шай`ин қодийр»
Аллоҳдан ўзга (барҳақ) илоҳ йўқ. У ёлғиз, шериксиз. Мулк ҳам, ҳамд ҳам Уники ва У барча нарсага қодир.
Имом Термизий ривояти🌹


@Jaloliddinrumiyy🕊
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АРАФА КУНИ... (ЭҲТИЁЖЛАР КУНИ)
🕋 Агар қадр кечаси номаълум бўлса, арафа куни аниқдир. Агар қадр кечасида фаришталар тушса, арафа куни Аллоҳ таолонинг Ўзи тушади.

🕌
Набий саллаллоҳу алайҳи васалламнинг васиятларидан:
Арафа куни, Аллоҳ бандаларни дўзахдан кўп озод қилганчалик бошқа бирор кун йўқ!
Имом Муслим ривояти.

Инсон бу кунда зикр, дуо ва Қуръон тиловати билан машғул бўлмоғи лозим. Шу билан бирга, турли дуо ва зикрлар қилиши керак.
Шунингдек, ўзи, ота-онаси, яқинлари, устозлари, биродарлари, дўстлари, суюклилари, унга яхшилик қилган кишилар ва барча мусулмонлар ҳаққига дуо қилиши лозим бўлади.

🤲 Аллоҳим! Бизларни, ота-оналаримизни, фарзандларимизни, аёлларимизни, дўстларимизни ва барча яқинларимизни дўзахдан озод қил!

@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
ЖУМА ва
“Ийд ал-адҳа” - ҚУРБОН ҲАЙИТИ байрами МУБОРАК БЎЛСИН!!!
🌿🕋🌺🕋🌸🕋🌼🕋💐🕋🌷
🕌Аллоҳ субханаҳу ва Таоло барча мўмин мусулмонлар қатори сиз билан бизларга ҳам миллатдошу ватандошларимизга муборак айласин. Бу байрам барчамизга иймон, этиқод, тақво, ибодат, хайр ва баракага сабабчи бўладиган байрамларимиздан бўлишини насиб этсин.
🤲
🕊🕌
🌹🕌🌸🕌🌼🕌🌺🕌
🤲Аллоҳ қилаётган солиҳ  амалларимизни собитқадам, иймонимизни мустахкам қилсин!🤲🍃

@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Курбонлик дуоси!🤲

Аллоҳумма инна солатии ва нусукии ва маҳяя ва маматии лиллаҳи роббил аламиин. Ла шарийка лаҳ, Аллоҳумма тақоббал ҳазиҳил узҳията. Бисмиллаҳи Аллоҳу акбар. Аллоҳумма ҳаза минка ва лака Аллоҳумма тақоббал ҳазиҳил узҳията минний.

Маъноси
: Аллоҳим менинг намозим ва ибодатим, тириклигим ва ўлимлигим, барча оламнинг ҳожаси бўлган Аллоҳ учундир. Аллоҳнинг тенги ва шериги йуқдир. Аллоҳим бу қурбонликни қабул айла. Аллоҳнинг номи билан. Аллоҳ улуғдир. Аллоҳим, бу сендан ва сенинг учундир. Аллоҳим, бу қурбонликни мендан қабул этгин!

@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌷Дунёда бўлиши мумкин бўлган ҳодисалар учун, сабаб оламида саноқсиз эҳтимоллар ухлаб ётади.
Сиз оғзингиздан чиқараётган сўзларингиз билан, у эҳтимолларни уйғотасиз. Гўзал калималар сўзланг ки, гўзал эҳтимоллар уйғонсин. Инсоннинг тақдирига бўладиган таъсири мана шу ўриндадир.
🌺
✍️Мавлоно Румий

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
ВА
РАХМАТУЛЛОХУ
ВА БАРАКАТУҲ!!!
🌺🍃

🦋💐Аллоҳ хонадонларингизга фақат қувонч ва шодлик, меҳр-оқибат, рўзғорингизга барака, халол ризқ, барчангизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, ҳамиша яхшиликлари устида қилсин!🤲

@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🌹Сизга яхши кўришларини айтишдими?

Уларга ўзингизни бепарводек кўрсатманг. Вақт келади, сизни яхши кўрганларни тополмай қоласиз!
🌸
Доим кимдир сизнинг ишингизга катта аҳамият беради. Сиз эса буни сезмайсиз ҳам.

Оғриқ-аламларини табассум билан ҳикоя қилиб бераётган кишини кўрганингизда билинки, у ичидан минг марта ўлиб бўлгандир!

Кимдир сизни кўрганда ўзини билмаганликка, кўрмаганликка оляптими, демак, сиз унинг зеҳнида яшиндек ярақлаб, барқ уриб турибсиз.

Баъзи вақтларда ўзингиз хоҳлаган нарсангизга эриша олмагансиз, тўғрими? Эҳтимол, ўша эриша олмаганингиз сизга ато этилган улкан неъмат бўлиши мумкин!

Кўз ёшлар энг қиммат суюқликлардир. Улар 1 фоиз сувдан, 99 фоиз ҳис-туйғулардан иборатдир. Заифларнинг қалбларини оғринтирманглар! Тағин у қалблардан бир дуо чиқиб, сизларни ҳалок қилмасин!

Сиз кулсангиз ҳам, йиғласангиз ҳам, барибир, ҳаёт ўтаверади. Тўхтаб қолмайди. Шундай экан, барча дардларингизни устингизга юклаб олмасдан, улардан халос бўлинг, уларни унутинг ва табассум қилинг!

@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бахт ва бахтсизлик🌷

Йўл ёқасида бир киши тиланчилик қилиб ўтирарди. Бир отлик киши унинг ёнидан ўтиб кетаётиб, қамчиси билан уни бир урди ва йўлида давом этди. Тиланчи унинг орқасидан қараб:
- Бахтли бўл! - деб бақирди.
Буни кўриб турган бир йўловчи:
- У сени урсаю, сен унга бахт тиласанг, бу қанақаси?, - деди. Шунда тиланчи:
- Агар у бахтли бўлганида мени урмаган бўлар эди, - деб жавоб берди.

@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Фалокатнинг ҳам ҳикмати бордир...
🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃
Ўтган замонда Аллоҳ таолонинг севимли бандаларидан бирининг боғида бир булбул яшар эди.
Булбул ҳар тонгда Аллоҳнинг минг бир исмини тараннум этарди. Кунларнинг бирида шиддатли бўрон бўлиб унинг уясини ер билан яксон қилди. Ўша кундан бошлаб булбул ғамгин бўлиб қолди.
Аллоҳнинг дўсти бир куни булбулдан нега сайрамаётганини сўради.
Булбул:
– Менинг жуда ҳам чиройли уям бор эди. Унинг ичига чиройли тухумлар қўйган эдим. Бахтли ва шодон яшаётган чоғимда Раббим бир бўрон юборди. Уйим-жойим йиқилди, тухумларим нобуд бўлди. Унинг қайғусидан сайрамас бўлдим¬, – деди.
🍃
Қушчанинг дардини эшитган валийуллоҳ кулбасига қайтиб бу ҳикоятнинг ҳақиқатини билиш учун муроқабага ўтирди. Важдда ўтираркан, Раббил оламийн унинг кўнглига шуларни илҳом этди.
– Булбулга айтгинки, агар бўрон юбориб уясини йиқитмасак эди, япроқлар орасидан унга яқинлашиб қолган катта илон уни ютиб юборар эди.
🍃
Аллоҳнинг дўсти булбулга бу гапни сўзлаб берганидан сўнг булбул йиғлади ва истиғфор айтди. Яна Раббимизнинг минг бир исмини тараннум эта бошлади.
🍃
Жалолиддин Румий ҳазратлари айтадики:
“Туя эгаси туясининг ярасини микроб тушмасин дея доғлар экан, туянинг жони оғрийди.
Туя нега азоб тортаётганини билмайди, туянинг эгаси эса бу ишни нима учун қилаётганини туяга айтмайди. Чунки сўйлагани билан туя уни англай олмайди”.


@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹Дунё бизни шодлантирадиган гўзаллик бўлишда давом этади.
Аллоҳнинг сизга бўлган лутф - марҳамати ҳақида тафаккур қилинг! Ва ҲАМДЛАР айтинг!
🕋Чунки У Зот ҳар куни сизга руҳингизни қайтаряпти.

🍃Ўзингизни хурсанд қилишга ҳаракат қилинг!
Токи хушнудлик одатингизга айлансин!
🌸Умид билан яшанг!
Токи дунё кўз ўнгингизда имкониятга айлансин!
Ўзингизда бор нарсалардан мамнун бўлинг!
Токи Аллоҳ хаёлингизга ҳам келмаган қувончлар инъом этсин!

Аллоҳ ҳар бир лаҳзангизни бахтга тўлдирсин!🤲🏻Тунингиз хайрли ўтсин


@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"ЭЙ БАНДАМ"

"Аллоҳ таоло қиёмат куни айтади: "Эй, инсон фарзанди! Бетоб бўлдим, мени келиб кўрмадинг. У одам айтади: "Эй, Раббим, Сен бутун оламнинг Парвардигори бўлатуриб, мен сени қандай кўришим мумкин эди?" Аллоҳ айтадики:
"Фалончи одамни бетоблигида бориб кўрмадинг-ку, агар борганингда унинг олдида мени топган бўлур эдинг. Эй, инсон фарзанди! Ўзинг овқатландинг, аммо мени йўқламадинг". Одам айтади: "Эй, Раббим, сен бутун оламнинг Подшоҳи бўлсанг, мен сени қандай овқатлантиришим мумкин эди?" Аллоҳ айтади: "Фалон бандам овқат сўраб олдингга борганида, сен унга таом бермадинг. Агар таом берганингда унинг ҳузурида мени топган бўлур эдинг". Аллоҳ айтади: "Эй инсон фарзанди, мен сендан сув сўрадим, сув бермадинг. Одам айтади: "Эй, Раббим, сен бутун оламнинг Парвардигори бўлсанг, мен сенга қандай қилиб сув беришим мумкин?" Аллоҳ айтади: "Фалон бандам сув сўради, сен унга сув бермадинг. Агар берганингда эди, мени унинг ҳузурида топар эдинг"
.

"Минг бир ҳадис" китобидан.

@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Илм икки дунё саодатининг калитидир. Инсон ҳаётини тўғри йўлга солмаган, унинг феъл-атворию амалида таъсири билинмаган илмда яхшилик, хайр-барака йўқдир. Шунинг учун ўрганилган эмас, амал қилинган илм ҳақиқий илм саналади. Ўқиган, билганига амал қилмаган одам бу илмнинг ҳаммоли бўлади, холос.
Мавлоно Жалолиддин Румий айтганларидек, “Жаҳолат – зулматдир. Қоронғида дарахт дев бўлиб, олма эса тош бўлиб кўринади”. Жоҳил одамга оддий нарса қўрқинчли бўлиб, яхши нарса фойдасиз бўлиб кўринади. Бу иллатнинг давоси эса илмдир. Илм ҳақ билан ботилни фарқлашнинг энг муҳим воситаларидан биридир, битмас-туганмас хазинадир.

@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕊️ДУШАНБА – НИЯТНИ ЯНГИЛАШ, ҚАЛБНИ СОЗЛАШ, ҲАЁТГА ЯНГИЧА ҚАРАШ КУНИ!
Шу боис, янги ҳафтани табассум, шукр ва ишонч билан бошланг!

🌷АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
🕋ВА РАҲМАТУЛЛОХИ
ВА БАРОКАТУХ!🕌

🎼 Ҳаёт — мусиқа каби: баланд ва паст ноталарсиз куй чиқмайди.
🙌🏻 Ҳар муваффақият — кечаги хатоларни тан олиш ва улардан сабоқ олиш самарасидир.
🌺 Сиз қилаётган ҳар бир кичкина яхшилик — катта фазилат сари йўлдир.

Аллоҳим!🤲янги ҳафтанинг ҳар кунида бизни яхшиликка бошла, қалбимизни покла, руҳимизни сабр ва муҳаббат билан тўлдир. Ҳар бир қадамимизни илм, барака ва наф билан бардавом қил!”

@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​ Бир куни устоз ўз ўқувчиларидан улар ёмон кўрадиган одамларнинг исмини қоғозга ёзишларини сўради. Улар бу ишни бажариб бўлгач, устоз уларнинг ҳар бирига қоғозда нечта исм ёзилган бўлса, эртага ўзлари билан ўшанча помидор олиб келишларини буюрди. Баъзи ўқувчилар халтачада икки дона помидор олиб келишди, бошқалари учта, бешта ёки ҳаттоки ўнта. Улар бу помидорларни икки ҳафта давомида ўзлари билан олиб юришлари керак эди. Аммо 2 кун ўтар-ўтмас, ўқувчилар айнишни бошлаган бу сабзавотларнинг ҳидидан нолий бошлашди. Ўқувчиларнинг бир нечтаси ўзлари билан ўнлаб помидорларни олиб юришга жуда қийналишар эди. Уларнинг ҳиди жуда кучли ва ўткир эди.
Бир ҳафтадан сўнг устоз барча ўқувчиларни йиғиб, уларнинг шикоятларига яна қулоқ тутди ва деди:
— Бу нимага ўхшайди, биласизми? Бу сизга баъзи одамлар ёқмаганида ўз қалбингизда олиб юрган нарсага жудаям ўхшайди. Нафрат туйғуси қалбни кемиради ва уни касал қилади. Агар сиз бир ҳафтадан сўнг айниган помидорларнинг ҳидига чидай олмаётган бўлсангиз, сиз ҳар куни ўз юрагингизда, қалбингизда олиб юрган хусумат, адоват, аламларнинг бадбўй ҳидини тасаввур қилиб кўринг-а!
Қалб — бу шундай гўзал боғдирки, уни ёввойи ўтлардан мунтазам тозалаб туриш керак, яъни сизни ғазаблантирган одамларни кечиришингиз керак. Бу унда ҳақиқатда эзгу ишлар учун жой очиб беради.
Ҳаётдан ҳар нарсани олаверманг, фақат энг яхшисини олинг!

@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025/06/28 20:38:57
Back to Top
HTML Embed Code: