Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Лочин (Ибратли ҳикоя)
🦅
Бир куни қиролга лочин боласини совға қилишди. Қиролнинг қушбоқари уни катта қилди, аммо ҳеч учишга ўргатолмади. Лочин полапонлигида ўтирган дарахт шохини тарк этишни асло хоҳламасди.
Қушбоқар қиролга лочин устидан арз қилиб, уни асло учишга ўргатолмаётганини, ҳаттоки емишни ҳам қуш ўтирган шохга қўйишга мажбур бўлаётганини айтди.
Қирол жарчи орқали лочинни учишга мажбур қиладиган одам топишни эълон қилди ва эрталаб қуш боғ устида парвоз қилиб юрганини кўрди.
– Бу мўъжизанинг муаллифини олдимга келтиринглар! – деди қирол.
Унинг олдига оддий деҳқонни олиб келишди.
– Уни учишга қандай мажбур қилдинг? Сеҳргармисан?– сўради қирол.
Деҳқон қиролни хурсанд қила олганидан шод эди:
– Бу қийин бўлмади, зоти олийлари. Мен шунчаки лочин ўтирган шохни арралаб ташладим ва у қанотлари борлигини тушуниб уча бошлади.

Хулоса: айрим одамлар ҳам ана шу лочинга ўхшайди. Улар қанотлари борлигини англаб етмай дарахт шохида ўтираверишади. Ҳаёт айримлар ўтирган шохни синдиради ва шундагина улар уча олишларини тушунишади. Айримларнинг ҳамма нарсаси борлиги учун ўтирган жойларини йўқотишдан қўрқиб учишни исташмайди. Балки ҳаётимизда ҳеч бўлмаса бир бор парвоз қилишимиз учун кимдир биз ўтирган шохни арралаши керакдир? Баъзан бошида ёмондек туюлган воқеа ҳам парвоз қилишимиз учун имконият тақдим этиши мумкин.

@Jaloliddinrumiyy🕊
«Одоб - одобсизларнинг одобсизлигига сабр этмоқдир”
🍃

@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🕋Кўнгиллар яқину, манзиллар узок,
Бугун ҳаётмизу эртага тупроқ...
Хол сўраб яшайлик дунёда, бироқ...
Омонатни олиб қуймасдан АЛЛОҲ!
🕋

🕌
🌙АССАЛОМУ
АЛАЙКУМ!
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ
МУБОРАК БЎЛСИН!
🌺🌙

Бу муборак кунда қалбингизга хотиржамлик, тану жонингизга шифо, ҳаётингизга нур ёғилсин!

🤲Жума куни — калбларни поклаш, ниятларни мусаффо этиш кунидир.🌺
Бугунги дуоларингиз — эртанги бахтингизга йўл очсин!

@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
КЎПРИК
🕊
Ака-ука оталаридан қолган ҳовлида кун кечиришарди. Бир тушунмовчилик сабаб ораларига совуқчилик тушди, гаплашмай қўйишди.
Кунлар ўтгани сари ўртадаги жарлик катталашиб борарди. Охир оқибат ҳовлининг қарама қарши томонларига уй солиб яшай бошлашди.
Бир куни аканинг эшиги тақиллади.
Остонада катта ёшлардаги одам турарди...
- Мен устаман, иш қидириб юрибман.
Балки, ҳовлингизда менбоп юмуш топилиб қолар,- деди.
- Ҳа, албатта.
Ҳовлини кесиб ўтган ариқни кўряпсизми?
Ўтган ҳафтада укам кавлатди, ўзича ҳовлини ажратиб, ерни чегаралаб қўйди.
Бу ерда етарлича тахта бор,- деди омборхонасига ишора қилиб - сиз ҳовлини буткул ажратиш учун ўша ариқ бўйлаб тўсиқ қуриб беринг.
Уста дарҳол ишга киришди. Тахталарни олиб чиқди, ўлчаб кесди, рандалади.
Бу орада оҳорли кийимларини кийиб олган ака уйидан чиқиб келиб сўради.
- Мен бозорга кетяпман. Тўсиқ учун яна бирор нарса керак эмасми?..
- Раҳмат, ҳамма нарса етарли,- жавоб берди уста.
Кечга яқин шаҳардан қайтган аканинг жаҳли чиқди.
Чунки уста ариқ устига кўприк қуриб қўйганди.
- Мен сизга тўсиқ қуринг, дегандим-ку! - деди ғазаб билан устага қараб.
Уста жавоб бериб улгурмасидан, уйидан чиқиб кўприкни кўрган ука улар томонга юра бошлади...
Акасининг хоҳиши билан қурилди деб ўйлаб, хурсанд бўлди.
Шошиб кўприкдан ўтди ва акасини қучоқлади.
Ариқ қаздиргани, қўпол муомаласи учун узр сўради. Бирпасда икковлари суҳбатга киришиб кетишди.
Бу орада анжомларини йиғиштириб, кетишга ҳозирланаётган устага «Шошилманг, меҳмонимиз бўлинг», деб таклиф қилди ака.
У эса:
- Раҳмат, қололмайман. Мен ҳали жуда кўп кўприклар қуришим керак, – деди табассум билан ва йўлида давом этди…
🍃🌺🍃🍃🍃🍃🌺
Икки қадрдон аразлашганда, улар яна яқинлашиши учун ғурурлари йўл қўймайди.
Ярашишни истасаларда биринчи қадамни ташлай олмайдилар.
Сизу биз ҳикоядаги ариқ кавлаган уста каби эмас, кўприк ясаган уста каби бўлмоғимиз керак.


@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ЗУЛҲИЖЖА ОЙИ

Зулҳижжа ойи ҳаж ойидир. Бу ойда Ислом арконларидан бири бўлган ҳаж фарзи адо қилинади. Турли юртлардан мусулмонлар Макка шаҳрига йиғиладилар. Зулҳижжанинг аввалги ўн кунида Каъба тавофида, Сафо ва Марва саъйида, Замзам булоғи ёнида, кейин Минода, Арофатда, Муздалифада, Жамаротда ибодат, тиловат ва дуолар билан машғул бўладилар. Ҳажга боролмаган мусулмонлар ўз юртларида ушбу ўн кунни ғанимат билмоқлари, ибодат ва дуолар билан ўтказишлари мақсадга мувофиқдир. Бу муборак кунларнинг бандаларга манфаати кўпдир. Аллоҳ таоло Каломи мажидида: «Тонгга қасам, ўн кечага қасам...» деган (Фажр, 1–2-оятлар).

Оятдаги ўн кечадан мурод зулҳижжа ойининг аввалги ўн кечасидир. Бу ўн кунликда солиҳ амалларга тарғиб қилинишидан мақсад шуки, ундаги амаллар Аллоҳ учун энг севимли саналади. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: «Дунё кунларининг энг афзали ўн кунлик (яъни зулҳижжанинг ўн куни)дир» (Баззор ривояти. Санади саҳиҳ ривоят).

Зулҳижжа ойининг 9-куни Арафа кунидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: «Аллоҳдан умид қиламанки, Арафа кунининг рўзаси ундан аввалги ва ундан кейинги саналарнинг каффорати бўлур» (Абу Довуд ва Термизий ривоятлари).

Бу ҳажга бормаганлар учундир. Ҳажга борганлар бу кунда рўза тутмайдилар. Ибн Умар розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: «Аллоҳ наздида ушбу ўн кунликда қилинадиган солиҳ амаллардан кўра улуғроқ ва севимлироқ амал йўқдир. Бас, ушбу (кун)ларда таҳлил, такбир ва таҳмидни кўпайтиринглар!» (Аҳмад, Байҳақий, Табароний ва Ибн Абу Шайба ривояти. Ривоят санади саҳиҳ).
Ушбу ривоятга кўра, зулҳижжанинг аввалги ўн кунлигида «Лаа илааҳа иллаллоҳ», «Аллоҳу акбар» ва «Алҳамдулиллаҳ» калималарини кўп айтиш яхши экан.

"Ҳижрий-қамарий тақвим"дан.

@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
“Бугун тўйимизга 10 йил бўлганди. Аммо эрим буни яна эсламадилар. Кичикроқ бўлса ҳам совға беришларини истагандим холос, у киши бўлса...

Энди бир неча кун қовоқ солиб, гапирмасдан юраман. Ўрнимда бўлсангиз, сиз нима қилардингиз” дея сўроққа тутди мени бир аёл.

Унга жавобан айтдим.

“Яқинда тўйимизга 20 йил бўлди. Турмуш ўртоғим ҳар доимгидек никоҳ санамиз муносабати билан табрикламадилар мени. Тўғриси, кўпинча ўзим ҳам унутиб қўяман бу кунни...

Жуфтим ҳеч бир совға олиб келмадилар менга.

Аммо, 20 йилки, у киши мени ва болаларимни ҳеч эринмасдан бомдод намозига уйғотадилар.

Ҳар доим намозни эслатдилар.

Охират кунига иймон келтирган киши учун бундан-да буюкроқ бир совға, бунданда каттароқ яхшилик бўлиши мумкинми?

Сизнингча совға нима ўзи?

Йилда бир марта ҳадя олиш билан барча муаммоларингиз ҳал бўладими?

Йил бўйи саодатли бўласизми шу билан?

Тўйлари кунини унутмаган эркаклар комил эркаклар саналадими сизнингча?

Севги-муҳаббат, ўзаро ҳурмат бўлмаган бир оилада йилда бир эсга олинадиган никоҳ санасининг қанчалик аҳамияти бор?

“Эрим ундай, эрим бундай” деб кўп ҳасрат қиламиз.

Ўзи ким мукаммал?

Қай биримиз мукаммалмиз?

Эримизнинг бизга ёқмайдиган бир томони бўлса, яхши кўрадиганимиз бошқа бир томони ҳам бор албатта!

Комилликни бир шахсиятдан изламанг.

Барибир тополмайсиз...

Чунки, бу ер жаннат эмас!

Бундай арзимас сабаблар учун жуфингиз таъбини хира қилманг.

Ижтимоий тармоқлардаги бўёқлар чапланган сохта ҳаётларга, ҳақиқатдан йироқ бўлган эртакларга алданиб тинчлигингизни бузманг.

@Jaloliddinrumiyy🕊

https://telegra.ph/-03-08-643
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​Ё Раббий! Менга мени билдир мен уни билай,
Мени билган мен билан, ўзимга келай!


Менининг менсизлигим билан мен Сени билай,
Сени билмаган менни мен нима қилай?

✍️Мавлоно Румий
🕊
Мавлоно Румий дуоларидан:
Аллоҳим мен ҳар ҳолимни Сенга топширдим. Сен эса мени бандаларинг қулига топширма. Мен Сенинг марҳаматингга сиғиндим, Сен эса мени бандаларинг инсофига топширма. Ёлғизликни севганим қадар, кўп ноҳақликлар кўрдим. Эй Роббим, сен мени икки дунёда танҳо ташлаб қўйма.

«Сирлар хазинаси»
🕊
Ёғочга суянма чирийди. Инсонга ишонма ўлади. Оч қўлингни Раббингга сени фақат У эшитади.

✍️Мавлоно Румий
🕊
Довуд а.с.: «Ё Раббил аъламийн! Сени қаердан топаман?» - деди.
Аллоҳ таъоло: «Мендан қўрққанидан қалблари титраб, чўчийдиганлар ёнидан топасан» - деди.


«Ҳилят-ул авлиё»
🕊
Аллоҳнинг сири сен ўзинг бўласан!
Қалбингга йўл ол.

✍️Шамс Табризий.


@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Ўйларинг сўзларингга, сўзларинг феълингга, феълинг тақдирингга таъсир этади.
Гўзал ўйлагинки, гўзал яшагин.”
Мавлоно Румий

🦋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ🌺
🕋ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ🦋
🌼ВА БАРАКАТУҲУ🕌

Ёлғизлик атрофингда ҳеч ким қолмаслиги эмас, қалбингда
ҳеч кимнинг қолмаслигида.
Қалбимиздагилар омон
бўлсинлар!

🕌🕊

Якшанба дам олиш
кунингиз мароқли ўтсин!


@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Луқмон Ҳаким насиҳатлари:
🌷
“Уламоларнинг ёнида дилингни асра!
Авлиёнинг ёнида кўнглингни асра!
Намоз пайтида қалбингни асра!
Таом пайтида меъдангни асра!
Бировнинг уйида кўзингни асра!
Халқнинг орасида тилингни асра!


Икки нарсани ҳеч қачон унутма!
Аллоҳни ва ўлимни

Икки нарсани эса унут!
Сенга қилинган ёмонликни
Ўзинг қилган яхшиликни”

Кунингиз хайрли ўтсин!
💐

@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Умму Салама розияллоху анходан ривоят килинади.
«Набий соллаллоху алайхи васаллам: «Кимнинг суядиган курбонлиги булса, Зул-Хижжанинг ойи
курингандан бошлаб, то курбонлик килгунича,
сочидан хам, тирногидан хам хеч нарсани олмасин»,

дедилар». (Муслим ривоятлари)

Шарх: Курбонлик суйишни ният килган одам ва унинг оила аъзолари Зул-Хижжа ойи кирган кундан бошлаб, то курбонлик килингунча сочлари ва тирнокларини олдирмай юришлари лозим. Ким бу ишни, яьни, соч ва тирнок олдиришни килса, макрух ишни килган булади. Зул-Хижжа ойининг биринчи н кунида соч ва тирнокларни олмай юришнинг сабаби эса, курбонлик килганда ундан купрок аъзо иштирок этсин, токи, киёматда Аллох таоло курбонлик сабабидан уни дузахдан озод килганда купрок аъзоси озод булсин,деган яхши умиддир.

@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙Ухлашдан олдин таҳорат олинг, юзингиз нурли бўлади. Икки ракъат бўлса ҳам таҳажжуд намозини ўқинг. Фаришталар тонггача ҳаққингизга дуо қилиб чиқади.🌺

🕋Тунги намоз ўқиладиган уйда нур пайдо бўлади. Уни осмон
аҳли кўради. Биз тунда осмонга қараганимизда, юлдузлар
ёруғлигини кўрганимиздек, осмон аҳли ердаги нурнинг намоз
ўқувчининг уйидан таралаётганини кўради.
Ундан ҳам ажабланарлиси шуки, ҳар куни уйингдаги нурни
кўришга одатланган фаришталар тунги намоз ўқимаган кунинг сени
сўраб-суриштирадилар, чунки улар уйингда зулматни кўрадилар.
Уларга сенинг беморлигинг ёки ғамга ботиб қолганинг айтилади.
Фаришталар сенга шифо ва ғамдан халос бўлишингни сўрайдилар
ёки эҳтиёжингга қараб дуо қиладилар. Чунки улар сенинг намозинг сабабли нур таралаётган уйингни кўришни истайдилар.

🌹
ХАЙРЛИ ТУН!!!🌹

@Jaloliddinrumiyy🕊
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Меҳри Ҳақ кўнглингда бўлса, бил ҳамон,
Сенга Ҳақ меҳри тушибдур бегумон.»
✍️Мавлоно Румий

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
🕌ДУШАНБА ТОНГИ
🌺🍃ХАЙРЛИ БЎЛСИН!


Ҳаёт мўжиза... Бу мўжизалар Яратувчиси Роббимга ҳамду санолар бўлсин!
🕊
Бошланган янги ҳафтангиз хайрли ва омадли ўтсин!

@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
УЧ ТОИФА ОНА

1-тоифа. Меҳрибон она.
У ҳадя олса: "Болам, сенга ҳадя олдим" деб, фарзандига меҳрини изҳор этади.

2-тоифа. Вафодор она.
У: "Болам, сенга ҳадя олдим, лекин пулини отанг берди" деб, фарзандига ҳам ўзининг, ҳам эрининг меҳрини билдиради.

3-тоифа. Ҳам вафодор, ҳам муаллима, ҳам муслима она.
У: "Болам, сенга ҳадя олдим. Унинг пулини отанг берган бўлса-да, лекин буни Аллоҳ дилимга солди. Шу боис аввал Аллоҳга шукр қил, сўнгра раҳматингни изҳор айла" деб, фарзандига шукр қилишни ва ўз ўрнида ташаккур айтишни ўргатади.

@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
✔️ Энг ёмон соя - қўрқув.
✔️ Энг ёмон хато - руҳан тушкунлик.
☑️ Энг қўрқинчли одам - ёлғончи.
✔️ Энг ёмон қалб қоралиги - ҳасад.
✔️ Энг катта бойлик - оқиллик.
✔️ Энг катта мерос - тарбия.
✔️ Энг катта куч - сабр.
✔️ Энг катта хазина - илм.
✔️ Энг машаққатли иш - нафсни тарбияламоқ.
✔️ Энг оғир меҳнат — ёмон хулқни яхшисига алиштирмоқ.
✔️ Энг гўзал иш - узр сўрамоқ ва кечирмоқ.
✔️ Энг гўзал кўриниш - табассум.
✔️ Энг буюк неъмат - иймон.
✔️ Энг ишончли дўст - Аллоҳдир.

«Қалбга таскин битиклар» китобидан.

@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​Туям сеники бўла қолсин, фақат бир илтимосим бор...
🍃
Туясида чўлда кетаётган бадавий ҳар сафар дам олиш учун туясини чўкаллатганда Аллоҳ таолога ўзи ва ўлкаси учун ҳеч бир нарсанинг тескари келмаслигини сўраб дуо қилар эди. Бир вақт қаршисидан ўзига қараб тўғри келаётган бир кишини кўриб қолди. Яхши ниятли инсон бўлгани туфайли учратган одамидан бирор ёмонликни гумон қилмади.
У одам бадавийдан сув сўради. Бадавий озгина суви қолган бидонни унга узатди. Сувни охиригача симириб ичган одам бадавийни итариб ташлаб туяни етаклаб қочишга тушди.
Бадавий унинг орқасидан хотиржам овозда:

– Майли, туя сеники бўла қолсин, фақат сендан илтимос, бу туяни мендан олиб қочганингни асло бировга айта кўрма, -деди.

Бу гапни эшитган одам ҳайрон бўлиб тўхтаб, бунинг сабабини сўради. Ниҳоятда яхши тилакли бўлган бадавий унга:
– Агар бу воқеани бирор кишига гапириб берсанг, у хабар тезда атроф-оламга ёйилиб кетади. Натижада инсонлар чўлда қолган муҳтожларга асло ёрдам бермай қўядилар... – дея жавоб берди.

@Jaloliddinrumiyy🍃
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​ 🕊Ассалому алайкум
ва раҳматуллоҳу ва барокатуҳ!

🕊🌹🕌❄️🕊🌹❄️
Кунлар бир - бирига эргашиб давом этади. Тонглар отади. Қуёш ер юзига нур таратади. Тун келади. Қоронғу чўкади.
Тонглар бизни Аллоҳ ва бир - биримизга боғланишимизга янги умид, имконият бағишлайди.
🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊
Аллоҳ кунингизни зикри, авфи билан мунаввар қилсин! Ўз ҳифз - ҳимояси билан асрасин!
Неъматларига шукр қилувчи қалб, бу кун ва бундан кейин келадиган кунларнинг яхшиликлари ила сийласин!
🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹
@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Ramziddin Egamberdiyev
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугундан ранжиманг,
Эртага ҳаммаси яхши бўлади


✍️Ўлмас Самарқандий
🎙Рамзиддин Эгамбердиев
🎹Элбек Ҳамдамов
📹Абдулазиз Дўсёров
📸Мўжизавий олам канали

👉Telegram|Facabook|Instagram|Youtube|👈
Сен учун сомон хаси қадар қийматга эга бўлмаган бир Ғарибнинг (вайрон бўлган дардли) кўнгли,
Арши-Аълодан ҳам,
Курсийдан ҳам,
Лавҳул-Маҳфуздан ҳам,
Қаламдан ҳам устундир…


✍️Мавлоно Румий

@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025/06/28 17:21:45
Back to Top
HTML Embed Code: