Telegram Web Link
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌷Ассалому алайкум!
🕌Янги ҳафтанинг
тонги хайрли бўлсин!


🕊️Бугун — Душанба, янгиланиш ва ҳаракат учун берилган янги имконият!
Ҳаёт сизни яна бир бор “бошидан бошла” деб чақирмоқда. Қалбингизда умид, кўзларингизда ёруғлик, юрагингизда куч ва шижоат бўлсин!
💫

Қалбингиздаги ниятлар тангрининг раҳмати билан йўл топсин!🌺

🤲Дуо қилайлик:
✔️– Инсонийликдан узоқлашмайлик,
✔️– Саъй-ҳаракатимизда бардавом бўлайлик,
✔️– Биродарликда меҳр, ҳаётда маъно топайлик!

Душанба тонги — бу умид тонги, уни табассум билан қарши олинг!
💐Ҳафтангиз унумли ва баракали ўтсин!

@Jaloliddinrumiyy🕊️
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Йўқолган нарсани топиб олсам

Ассалому алайкум! Мен кўчада тилла зирак топиб олдим. Уни заргарга оборсам ростан ҳам қиммат тилла экан. Уни эгасини билмайман. Шунинг учун уни сотиб, ўзим биладиган камбағал оилага обориб садақа қивордим. Кейин менга айтишларича уни эгасини 10 йил қидириб топишим керак экан. Шунда ҳам тополмасам уни 10 баробар қилиб эҳсон қилишим керак экан. Шу тўғрими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Қоида: Тез чирийдиган ва айнидиган нарсаларни эгасини кутмасдан фақир, мискинга садақа қилиб юборилади. Эгаси топилгач пулини беради. Тез чиримайдиган буюмларни бир йилгача эълон қилиш керак. Ўзи фойдаланиши жоиз эмас. Шунда ҳам топилмаса номидан садақа қилинади, мабодо эгаси топилса пулини беради. Валлоҳу аълам!

manba: islom.uz

@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ҚАРҒАЛАР СУДИ

Қарға қушлар ичида энг зийрак ва маккор қушларлардан биридир. Бунга сабаб қарғанинг мияси бошқа қушларникига қараганда каттароқ эканлигидир. Олимлар бу қушларни ҳаёт тарзини ўрганиш жараёнида қизиқ нарсаларга дуч келдилар. Қарғалар тўдасида бошқа қушларникига нисбатан суд жараёни бўлади. Бу суд жараёнида оила ва тўда қонунларига бўйсунмаган ахлоқсиз қарға суд қилинади. Қизиғи шундаки, бу суд Аллоҳнинг марҳамати билан адолат билан олиб борилади. Қарғалар жамоасида ҳар бир жиноят учун муайян жазо белгиланган. Масалан ёш полапоннинг оғзидаги емишини тортиб олган ёши катта қарғани токи учолмайдиган даражага келгунига қадар патлари юлинади. Жабрланган томон жиноятчи қарғанинг патларини шу қадар юлиб ташлашадики, натижада жиноятчи қарғанинг ўзи полапондек учолмайдиган ҳолга келиб қолади. Бошқа бир қарғанинг инини золимларча эгаллаб олган қарғага ёки уни бузган қарғага суд томонидан жабрланган қарғага янги ин қуриб бериш жазоси тайинланади. Бошқа қарғанинг урғочи жуфтига тегажоғлик қилган қарға ўлим жазосига маҳкум этилади. Урғочи қарғанинг тарафдорлари жиноятчи қарғани то ўлгунича тумшуқлари билан чўқишади. Қарғалар маҳкамаси бирор кенг далада ёки кенгроқ майдонда олиб борилади. Аввал маҳкама аъзолари белгиланган жойга келишади. Сўнгра айбдор қарға қўриқчилар назоратида майдонга келтирилади. Суд жараёнида айбдор қарға қанотларини тушуриб бошини қуйи солиб айбини тан олгани учун жим туради. Агар маҳкама томонидан жиноятчи қарғага ўлим жазоси белгиланса, ҳамма қарға уни тумшуғи билан чўқиб ўлдиради. Ўлгандан кейин бир қарға ўлган қарға жасади сиғадиган чуқурни тумшуғи билан қазийди. Кейин барча қарға жиноятчи қарғани кўмади. Шундай қилиб, гоҳида инсон боласи жорий қилолмайдиган илоҳий адолатни улар қойиллатиб бажаришади. Олимларнинг кузатувига кўра фақат қарғалар ўлган қарғани ерга кўмишаркан. Нима сабабдан Аллоҳ таоло инсонга дафн қилишни ўргатиш учун қарғани юборгани билиб олдик. Аллоҳ таоло Ҳаким зотдир. У ҳеч бир ишни беҳикмат қилмайди. Қуръони Каримнинг бу каби мўъжизалари эса қиёматга қадар тўхтовсиз чиқаверади. Шунинг учун ҳикматларга бой ва ўзликни англатадиган бу китобни қўлдан қўймай ўқийлик. Шунда икки дунё саодатига эришамиз.

هَـٰذَا خَلۡقُ ٱللَّهِ فَأَرُونِی مَاذَا خَلَقَ ٱلَّذِینَ مِن دُونِهِۦۚ بَلِ ٱلظَّـٰلِمُونَ فِی ضَلَـٰلࣲ مُّبِینࣲ

«Бу Аллоҳнинг яратганидир. Қани менга кўрсатингчи, Ундан бошқалар нимани яратдилар. Йўқ! Золимлар очиқ-ойдин адашувдадирлар» (Луқмон сураси 11-оят).

@Jaloliddinrumiyy🕊️
​​​ВИЖДОН АЗОБИ
(Ҳаётий воқеа)


Одам тафтини одам олади. Яқинда бир ҳамшаҳарим ўз хатолари бошқаларга ибрат бўлишини истаб, дардини менга очди:

“Раҳматли отам биз – икки ака-укага алоҳида-алоҳида ҳовли қилиб берганлар. Мен тижорат билан шуғулланиб, тез орада уй-жойимни замонавий услубда таъмирладим, қимматбаҳо автоулов ҳам олдим. Қурилишда оддий ғишт терувчи бўлиб ишлайдиган акамнинг топганлари асосан рўзғор тебратишга кетарди. Бир маҳаллада яшасак-да, акамни тўй-маъракада учратардим, холос. Атайлаб уйларига бориб дийдорлашмасдим, сабаби, мендан қарз сўрашларидан чўчирдим. Акам катта қизларини узатганда, меҳмонлар қатори бордим, тўёна бермадим. Иккита ўғил жиянларим мактабда аъло баҳоларга ўқишган бўлса-да, олий ўқув юртига ҳужжат топширишмади. Чунки контракт асосида ўқишга тўғри келса, бунга имконлари йўқ эди. Улар ўқиш ва уйланиш харажатларини ишлаб топиш учун давлат ташкилотининг ҳужжати билан чет элга ишга кетишди.

Бу орада менинг ишларим яна ҳам ривожланиб, хусусий фирмамни очдим. Бегоналарни иш билан таъминлаб, ўз жигарларим бошини силамадим. Умрлари оғир меҳнат билан ўтган акам бирор марта ҳам мендан моддий ёрдам сўрамадилар. Бу ҳолат менга айни муддао эди.

Кейин акам тез-тез касал бўладиган бўлиб қолди. Бу тўғрида хотиним қўшнилардан хабар топарди. Мен эса ўзимни билмасликка олардим. Дардлари тобора оғирлашди. Ўша пайтда маҳаллий шифокорлар акамни чет элда – Ҳиндистонда жарроҳлик муолажаси билан даволатиш мумкинлигини айтишибди. Жиянларимнинг топганлари чет юртга бориш-келиш йўлкирасию яна муолажаларга тўлашга етмаслиги аниқ эди. Мендан пул сўрашларидан ҳадиксираб, оилам билан чет элдаги оромгоҳга жўнаб кетдим. Биз у ерда сайру саёҳатда юрганимизда, акам оламдан ўтди. Жиянларим тезда уйга қайтишиб, оталарини ҳурмат билан охирги йўлга кузатиб, маъракаларини ҳам ўтказишибди.

Дам олишдан қайтганимиздан кейин акамнинг уйига бирров кириб чиқдим. Бир куни кечки пайт уйимда ўзимга ўхшаган меҳмонларни зиёфат қилаётгандим. Хотиним мени чақириб, ташқарида жияним сўраб келганини айтди. Мен эса нозик меҳмонлар билан бандлигимни баҳона қилиб, ёнига чиқмадим. Сабаби, мендан пул сўраб қолишлари мумкинлигидан ҳамон ҳадикда эдим.

Кейин хотиним қўлимга бир конверт тутқазди, жияним қолдириб кетган экан. Очиб қарасам, акам мени елкаларига кўтариб тушган болалик суратимиз (мен роппа-роса ўн ёш кичик эдим) ҳамда икки энлик мактуб: «Укажон, раҳматли ота-онам “Ягона жигарингга ўзинг ота-оналик қил, яхши-ёмон кунларида доим ҳолидан хабар ол”, деб сени менга омонат қолдириб кетган эдилар. Мен қўлим калталиги сабабли сенга ёрдам бера олмадим. Энди сени ёлғиз Аллоҳга омонат қолдириб кетяпман. Ота-онамизнинг руҳлари рози бўлсин. Сени ҳар куни беш маҳал намозларимда дуо қилдим».

Ўша лаҳзаларда бошимдан гўё қайноқ сув тўкилгандек бўлди. Бойиб кетишим, тўкину фаровон яшашимга акамнинг дуолари ҳам сабабчи бўлган экан-да! Ўша кундан буён руҳан эзиламан, ичимда туганмас бир азоб… Энди уйимдаги барча ҳашамлар, тўкинликлар кўзимга ўтдек кўринади. Яқинда бир амри маъруфда домланинг қариндош-уруғчилик ҳақлари ҳақидаги маърузасини эшитганимдан буён (аслида, олдин ҳам кўп эшитганман-у, бепарво эдим) дардим дунёга сиғмай қолди: “Қиёмат куни аҳволим нима бўлади?”
🍃
Мен суҳбатдошимнинг айтганларини орттирганим ҳам, камайтирганим ҳам йўқ. Аллоҳ ҳаммамизни гуноҳлардан асрасин, тавба қилганларга раҳм этсин. Аввало бу дунё давлатига маҳлиёлик сабаб икки дунёмизни бой беришдан асрасин.

@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍃Ассалому алайкум,!
🌷Сешанба тонги🕌
🌼хайрли бўлсин!✔️

Ҳаётнинг ҳар куни — неъмат, лекин сешанба — ҳаракат ва изланишда бардавомлик куни.
Кеча бошлаган яхши ниятларингизни бугун яна бир қадам олға силжитинг.
🌺Энг буюк натижалар кичик, лекин қатъий саъй-ҳаракатлардан бошланади.💫

Ҳар тонг – янги имконият, ҳар нафас – янги ҳаёт демакдир.
🌺

Кунимиз барокатли ўтсин!

@Jaloliddinrumiiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сени севмаганга суйкалма!
Севгингни ожизлик деб ўйлайди.
Бу ҳам етмагандек фидокорлигингни мажбурлик, вафойингни ялиниш дея бошлайди.
Борлигинг қадрига етмаса йўқлигинг тарбия қилсин!
Воз кечилмайдиган ҳеч кимса йўқ, ўзини воз кечилмас деб ўйлайдиган аҳмоқлар бор холос!

✍️Мавлоно Румий

@Jaloliddinrumiyy🌿
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Хаёт козонида кайнаб-кайнаб пишган, машаккат ва кийинчиликларда обдон тобланган, бахтсизликлар
чангалидан бахтини тортиб олиб саодатта эришганлар билан булинг. Чунки улар бахт ва шодлик кийматини жуда яхши биладилар.🌷

“Ҳикматлар чашмаси”
дан

@Jaloliddinrumiyy🕊️
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Инсон энг аввало ўзини тинглай билса, ҳаёт ҳам унга қулоқ солади.”
✍️Мавлоно Румий

Кeч кириб, осмон жимжимадор юлдузларга тўлиб боргани сари, юрак ҳам сокинлашишни, ички сукунатга чўмишни хоҳлайди. Оқшом — бу кунлик шовқиндан кeйинги ички суҳбат ва сукут онидир.
💫💫💫💫💫💫💫💫💫
“Ёруғликка етишиш учун қоронғиликдан ўтиш кeрак. Оқшом — нур ва зулмат оралиғидаги энг муқаддас онлардир.”
💐💐💐💐💐💐💐💐
Шу сабаб, ҳар оқшомни бир имкон дeб билинг. Ўзингиз билан мулоқот, кeчириш, сабр, Аллоҳга шукроналик… ва янги тонгга тайёргарлик…

Хайрли тун!


@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ,!
🌹ЧОРШАНБА ТОНГИ
🌺
ХАЙРЛИ БЎЛСИН!


Тонг янгиланиш рамзи, ҳаётимизда янги имкониятлар эшиги. Бугунгина келган бу неъматли кундан тўла фойдаланинг! Аллоҳ таоло ҳар бир қадамингизни хайрли, ниятингизни ширин қилсин.

Биздан кетган, бизда қолган ва бизга келувчи нарсаларга Аллоҳга ҳамд айтган вақтимиз ҳаёт жуда гўзал бўлади.
🕌
🕊🍃🌹🌸🍃🕊🌹🍃

Алҳамдулиллаҳ.
Кунингиз хайрли ва баракотли бўлсин!

@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Шундай илм олгинки ибодат қилишингга зарар бeрмасин. Шундай ибодат қилгинки илм олишингга зарар қилмасин. Ким илмсиз амал қилса, ислоҳ қилган нарсасидан кўра, барбод қилган нарсаси кўпроқ бўлади.

✍️𝓙𝓪𝓵𝓸𝓵𝓲𝓭𝓭𝓲𝓷 𝓡𝓾𝓶𝓲𝔂 🍃

@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Илм тўрт нарсадир:
- зикр қилган тил;
- фикр қилган ақл;
- шукр қилган қалб;
- сабр қилган бадан.

✍️ Шамс Табризий

@Jaloliddinrumiyy🕊️
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!🌹
Хайрли тонг! Бугун 15 май , пайшанба! +38° +25
°☀️
🌺
Ҳаётимиз асло
ёдимизга келмайдиган бир лаҳза ила бошланди.
Ва биз асло била олмайдиган бир лаҳза билан ниҳоя топади.
Ўзгартира олмайдиган ўтмиш ва Аллоҳ бизга битганидан ортиғини қила олмайдиган келажак ғамида яшаманг.

Роббингиз олдида, заифлигингизнии, Унга муҳтож эканлигигингизни эътироф этинг!
Унга дуо қилинг!
🤲
🌸
АЛЛОҲИМ, сизларга барча яхшиликларни муяссар - осон, ёмонликларни узоқ қилсин! Кунингиз хайрли - баракали ўтсин!

@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🍃«Жалолиддин Румий»🍃 pinned «#Duo ОФАТНИ ДАФ ҚИЛИШДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло бир бандага аҳли аёли, моли ва фарзандида бир неъмат берса, у: مَا شَاءَ اللهُ لاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ «Ма…»
РИЗҚДАГИ БАРАКАНИНГ ОМИЛЛАРИ

1️⃣. Таомни биргаликда ейишда барака бор (Ибн Можа).
2️⃣. Бисмиллоҳ билан ейилган таомда барака бўлади (Ибн Можа).
3️⃣. Барака овқатнинг ўртасига тушади. Шунинг учун ҳам четидан енг, ўртасидан еманг (Термизий).
4️⃣. Саҳарда ва саҳарлик таомида барака бор (Табароний).
5️⃣. Таомдан олдин ва кейин қўлларни ювиш уйдаги баракани орттиради (Шуйба).
6️⃣. Қайноқ овқатда барака бўлмайди (Дайламий).
7️⃣. Асалда барака ва шифо бор (Ғофилин).
8️⃣. Сиркада, сутда, хурмода барака бор (Ибн Можа).
9️⃣. Ризқига рози бўлганнинг баракаси ортади, рози бўлмаганнинг баракаси камаяди (Аҳмад).
1️⃣0️⃣. Олди-сотдида кўп қасам ичиш молнинг баракасини кеткизади (Муслим).
1️⃣1️⃣. Тижоратда барака бордир, унга ёлғон, хиёнат аралашса, барака кетади (Бухорий).
1️⃣2️⃣. Барака буюкларингизда (Рафиий).
1️⃣3️⃣. Биринчи боласининг қиз бўлишлиги хотиннинг баракотидандир (Ибни Асокир).
1️⃣4️⃣. Қиз бола баракотлидир (Дайламий).

1️⃣5️⃣. Дуо умрнинг баракасини кўпайтиради (Термизий).

@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Атрофимиздаги одамларга нисбатан қилинган энг ёмон нарса бу нафрат эмас, бефарқликдир. Бу хақиқатдан ҳам ғайриинсонийликнинг чўққисидир.

✍️Бернард Шоу

@Jaloliddinrumiyy🕊️
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕋Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва
баракатуҳ!🕌

🌙💐Саййид-ул айём
ҳажжул Масокин
бўлмиш Жума айёми
муборак бўлсин!

🤲Аллоҳ бу кунда бизга
хайриятлар ёзиб,
қалбларимизни бахтиёр қилсин! Кутаётган хуш хабарларимиз билан шодлантирсин! Шифо изалаётганларимизга, шифо, раҳмат истаётганларга раҳм қилсин!
🌹🌹📿🌹🌙🌹📿
«Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммадин
ва ъала оли саййидина
Муҳаммад».📿


@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Mehrob.uz
Бу дунёда одамни икки ҳолатда авайлаб кўтаришади:
- болалигида;
- тобутдалигида...


Шуҳрат Ориф.
@mehrob_uz
ТАЪЛИМ

Амр ибн Утба ўғлининг устозига шундай деди: «Боламни ислоҳ қилишнинг энг аввали ўзингни ислоҳ қилиш бўлсин. Чунки шогирдларингнинг кўзи сенинг кўзингга боғланган бўлади. Сен қилган ҳамма нарса уларнинг наздида яхши, сен қилмаган ҳамма нарса уларнинг наздида ёмондир. Уларга Аллоҳнинг Китобини ўргат. Аммо мажбурламагин, ундан безиб қолишмасин. Лекин уларни ўз ҳолига ҳам ташлаб қўймагин, Қуръондан узоқлашиб қолишмасин. Уларни ҳадиси шарифлар, яхши шеърлар билан «суғориб», тўйдиргин. Бир илмни яхши ўрганмагунларича бошқасига ўтма, чунки қалбга (зеҳнга) кўп нарса кираверса, уларни фаҳмлаб олиш қийин бўлиб қолади. Уларга саҳобалар ва солиҳ инсонларнинг турмуш тарзларини ўргат, номаҳрам аёллар билан гаплашишдан қайтар. Мени юз-хотир қилиб ўтирма. Мен сенинг кифоя қилишингга ишонаман».

Ҳажжож болаларининг муаллимига шундай деган экан: «Уларга ёзишдан олдин сузишни ўргат, чунки одам ўзининг ўрнига ёзадиган одамни топиши мумкин, лекин ўзининг ўрнига сузадиган одамни топа олмайди».

"Солиҳлар гулшани" китобидан.

@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025/06/29 08:20:19
Back to Top
HTML Embed Code: