Telegram Web Link
Икки асосий омил сизнинг кейинги беш йил ичида қандай инсон бўлишингизни ҳал қилади: сиз мулоқот қиладиган одамлар ва сиз ўқиган китоблар.
Бизни биздан кўра яхши танийдиган Роббимиз борлигини била туриб ҳам, бизни тушунмайдиган инсонларга кўнгил очибмиз.
Ё, Аллоҳим! Мени, меники бўлмайдиган нарсаларнинг ортидан чоптирма. Қисматимга битилмаган нарсаларнинг орзусини қилдирма. Пешонамга ёзилган нарсаларнинг орзусини қилдир. Зеро ўшалар мен учун хайрли ва қолувчидир.

@Jurnalistxonim
Кўрамиз... Аслида олий ҳакам – вақт,
Мен сабр сўнгидан узмайман умид,
Бир куни куч тўплаб қайтмоқлигим нақд,
Бу сафар енгилиш навбатини кут!
Бизнинг менталитет, бу бошқа олам,
Тақдиринг қўлингда! Ҳақиқат ҳайрон.
Одамлар фикрига қулоқ солма сен,
Ўзгалар ҳукмидан тақдирлар вайрон.
Мен сени яхши кўраман ва бу ҳақиқатни гапиришнинг оддий қувончидан маҳрум бўлишни истамайман.

@Jurnalistxonim
Мен ўзимнинг Яратувчимга ишонганим учун ҳам бошқаларнинг менга берган баҳосига эътибор бермайман.

@Jurnalistxonim
Севгидан нафратгача бир қадам, дейишади. Йўқ, аслида умиддан умидсизликкача бир қадам. Севгидан нафратгача эса ҳаммасини ўзгартиришга бўлган минглаб уринишлар мавжуд...

@Jurnalistxonim
Ҳар бир инсон ўзига нима «етарли» эканини ўзи ҳал қилади ва муҳаббат ўзимиз қандай яратсак, шундай бўлади.

@Jurnalistxonim
Аёлнинг ҳаёти кўнгил оламида кечади: яшаши учун севилиши керак, севганда эса ўзимни қурбон қилишим шарт, деб билади. Тушуняпсизми, сиз учун ўзини қурбон қилишга ҳам тайёр...

@Jurnalistxonim
Агар муҳаббат бахт бўлса, мен пойингга тиз чўкиб, ишқдан ўзга бахт сўрамайман! Менга шуни бер ва то тирик эканман, мени ундан маҳрум айлама!

Мен ишқнинг уйида сўнгги нафасимгача қолишни истайман! Ишқ билан кўз очиб, ишқ билан кўз юмсам дейман!

Мени шу ерда тўхтат, мени ҳаёт деб аталмиш узун йўлнинг ишқ бекатида тушириб ва унутиб қолдир, эй Парвардигор!..
.

@Jurnalistxonim
... Кулсанг, бахтли деб ўйлайдилар. Aммо бу кулгу ортида турган оғриқлар, синиқларни асло кўрмайдилар. Шу сабабли ҳеч кимга ҳеч нимани исботлашга, тушунтиришга урунма...

@Jurnalistxonim
...Инсон орзулар билан тирик яшайди~ю, нега энди хотира билан ҳам бахтли бўлиши мумкин эмас? Ҳамма нарса хоҳишда, сен ўзингга нимани раво кўришингда! Орзу ва хотира. Мен учун уларнинг фарқи аллақачон йўқолган. Иккови ҳам инсонни яшашга ундайдиган куч! Мен шу туйғуларим билан сени ҳаётимга қайтара олдим...

@Jurnalistxonim
Кўнгил кенглиги, қалб поклиги ва хотиржамлигини истасанг, инсонларни нима сўзлаётганларига қулоқ осма, сўзларига эътибор берма. Билмайсанми, улар ҳатто яратган Роббиларидан ҳам рози эмаслар, сендан эса асло рози бўлмайдилар.

— Саййид Абдулқодир Жийлоний
Барчамиз бизни танимаганлар наздида оддий одамлармиз.

Ҳасад қилувчилар назарида мағрур кўринамиз, бизни тушунадиган учун эса ажойиб одаммиз.

Севганларимиз назарида энг яхши, ёқтирмайдиганлар наздида ёмонмиз.

Ҳар кимнинг ўз нуқтаи назари бор. Бошқалар олдида яхши кўринишга уриниб, ўзингизни чарчатманг.

Бас, етиб бўлмайдиганни тарк қилиб, тарк қилинмайдиганга етишинг.


@Jurnalistxonim
Ҳаёт йўлимизда ҳар хил инсонларга дуч келамиз — кимдир ўзидан яхши таассурот қолдиради, кимдир бир умр эсдан чиқмайдиган дарс, бошқа бири эса орзу бағишлаб кетади. Муҳими ҳар бир вазиятдан хайр кўриш, яхшиликни англаш, чунки бизга берилган ҳар қандай ҳолат адолатли, коинот Эгасининг битиги.
Ҳаётда нимагадир эришмоқчи бўлсанг, шунчаки хаёл қилма, ўша нарсага айлан, ўша орзу билан ухла. Ўша орзу билан уйғон. Бор диққат-эътиборингни эришмоқчи бўлган нарсангга қарат. Ўша орзу сенга бир дақиқа ҳам тинчлик бермасин, ана ўшанда, албатта, эришасан!

@Jurnalistxonim
Ҳеч кимдан ҳеч нарса кутманг, гўзал нарсалар Аллоҳдан келади...

@Jurnalistxonim
Ҳар доим оптимист бўлинг. Ахир, фақат Аллоҳ хоҳлаган нарсалар содир бўлади. Очиқ қалб билан қувноқ, хушчақчақ бўлинг. Атрофингиздаги дунё кенг. Сиз учун барча йўллар очиқ. Бу, албатта, иноятдир.

— Шайх Ибн Усаймин
Астағфируллоҳа ва атубу илайҳ, Алҳамдулиллаҳ Роббим мен ўзимни яхши кўраман, мен аслим каби пок, аслим каби соғлом, аслим каби бахтли, аслим каби мукаммалман.

Кимнидир хафа қилган бўлсам, муҳокама қилган бўлсам, ғийбат қилган бўлсам, нафратланган бўлсам, кечирим сўрайман.
2024/05/17 05:01:51
Back to Top
HTML Embed Code: