ДХХ: Андижон ва Қашқадарё вилоятларида ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди

Андижон вилоятининг Балиқчи туманидаги чорвачиликка ихтисослашган масъулияти чекланган жамият раҳбари ушбу МЧЖга чорва моллари учун озуқа экини етиштириш мақсадида, узоқ муддатга ижара асосида берилган 2,5 гектар ер майдонини ҳамда унинг укаси ўзи раҳбарлик қилаётган пахта ва ғалла етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликнинг 17,5 гектар ер майдонини, жами 20 гектар ер майдонини ўзаро тил бириктириб, ноқонуний равишда харидорга 225 минг АҚШ долларига сотган вақтларида Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ушланди.

Андижон шаҳрида кузатилган ҳолатда 1990 ва 1993 йилларда туғилган ака-ука “Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри” давлат корхонасининг Андижон шаҳар филиали собиқ ходими ҳамда риэлторлик хизмати кўрсатувчи МЧЖ раҳбари билан ўзаро тил бириктириб, ўзганинг ишончига киришади ва шаҳар ҳокимлиги захирасидаги 33 сотих ер майдонини мансабдор танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 52 минг АҚШ доллари талаб қилишади. Аммо, улар сўралган пул маблағини МЧЖ раҳбарининг хонасида олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

Давлат хавфсизлик хизматининг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ИЖҚКД ҳамда ИИБ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Қамаши туманида яшовчи, 1978 й.т. шахс ўзини гўёки туман кадастр бўлими ходими дея таништириб, Кўкдала туманида истиқомат қилувчи фуқаронинг ишончига киради ва бошқа бир фуқарога тегишли бўлган 40 сотих ер майдонини мансабдор танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 12 минг АҚШ доллари ва 98 млн. 800 минг сўм олган вақтида ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
⚡️Ўзбекистон Миллий матбуот марказида матбуот анжумани бошланди.

Мавзу:  10-12 май кунлари Tashkent City да ўтказиладиган  «Тошкент кофе ва чой фестивали: Gastro 2024» учинчи фестивали олдидан.


📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Facebook ҳамда YouTubeдаги саҳифаси орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

https://www.youtube.com/live/d4nL4J-3WMM?si=LKJG2Q7dNodIHge_

👉 Савол, мурожаат, ариза ёки шикоятларингизни @MARKAZ16Uz. га юборинг.
    
📲 /Telegram/ Facebook/
Долларнинг расмий курси ўзгарди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 29 - апрель куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ob_havo

29 APREL OB-HAVO PROGNOZI

Bugun kunduzi yog‘ingarchilik kutilmaydi. Shamol 7-12 m/s tezlikda . Harorat 18-23° bo‘ladi.

Poytaxtimizda yog‘ingarchilik kutilmaydi. Shamol 3-8 m/s tezlikda esadi. Harorat 21-23° bo‘ladi.

Tog‘ oldi va tog‘li hududlarda ba’zi joylarda qisqa muddatli yomg‘ir yog‘adi, momaqaldiroq bo‘lishi mumkin, baland tog‘larda yog‘ingarchilik (yomg‘ir, qor) bo‘lishi mumkin. Toshkent va Namangan viloyatlarining tog‘li hududlarida (2000 m dan yuqorida) qor ko‘chishi xavfi bor. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi. Harorat 7-12° bo‘ladi.
Ўзбекистонда туғилишлар сони камая бошлади

Ўзбекистонда туғилиш даражаси аста-секин пасаймоқда. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълумот берди.

2024 йил 1 апрель ҳолатига кўра, янги туғилган чақалоқлар сони 205 713 нафарни ташкил этди, бу 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 4,3 фоизга кам.

Шу билан бирга, ўлим ҳолатлари кўпаймоқда. 2024 йил бошидан буён бу кўрсаткич 3,1 фоизга ошди.

Аҳолининг табиий ўсиши ҳам 1,8 фоизга камайиб, 165 минг 516 нафарни ташкил қилди.

2024 йил 22 апрель ҳолатига кўра Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони илк бор 37 миллион кишидан ошгани ҳақида аввал хабар берилган эди.

Уларнинг 18,6 миллиондан ортиғи эркаклар, 18,34 миллиондан ортиғи аёллардир.

📲 /Telegram/ Facebook/
Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли меҳнат таътилидан қайтди.

Бугун президент ўз маслаҳатчилари, қатор вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ҳисоботларини тинглайди.

Шунингдек, жорий ҳафтада президент III Тошкент халқаро инвестиция форуми ишида иштирок этиши режалаштирилган.
⚡️ 30 апрель КУНИ Ўзбекистон Миллий матбуот марказида қуйидаги матбуот анжумани бўлиб ўтади:

🕙 15:00 да Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳузуридаги Ўзбекистон Стандартлар институти.

Мавзу: Халқаро ва миллий стандартларни ишлаб чиқиш ва уни тармоқларда кенг жорий этишда стандартлаштириш бўйича техник қўмиталарнинг ўрни ва аҳамияти.

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Facebook ҳамда YouTubeдаги саҳифаси орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

👉 Ушбу матбуот анжуманларига барча ОАВ вакилларини таклиф қиламиз.

📲 /Telegram/ Facebook/
Президент Шавкат Мирзиёев III Тошкент халқаро инвестиция форумига тайёргарлик бўйича тақдимот билан танишди.
Долларнинг расмий курси ўзгарди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 30 - апрель куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди
 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “B.” МЧЖ масъул шахслари Давлат кадастрлари палатаси Кармана туман бўлимидан тумандаги “Ёшлик” истироҳат боғини рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги сохта кадастр ҳужжатлари расмийлаштиришга эришиб, тижорат банки филиалидан истироҳат боғини ободонлаштириш ҳамда техникалар ва аттракционлар харид қилиш учун ажратилган 6,5 млрд сўм кредит маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Департаментнинг Тошкент туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “J.A.” оилавий корхонаси раҳбари С.С. ва бошқалар наслли чорва моллари сотиб олиш ва қўшимча молхона биносини қуриш мақсадида ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган кредит эвазига харид қилинган 160 бош наслли чорва молларни бошқа шахсларга нақд пулга сотиб юбориб, расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар киритш орқали жами 2 млрд сўм кредит маблағини талон-торож қилганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Андижон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “D.A.” фермер хўжалиги раҳбари Д.А. ва бошқалар тижорат бакни филиалидан ажратилган кредит маблағлари эвазига қўшни Қирғизистон Республикасидан олиб келинган насли чорва молларини нақд пулга сотиб юбориб, 1,6 млрд сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
📲 /Telegram/ Facebook/
Forwarded from markaz16
⚡️ 30 апрель КУНИ Ўзбекистон Миллий матбуот марказида қуйидаги матбуот анжумани бўлиб ўтади:

🕙 15:00 да Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳузуридаги Ўзбекистон Стандартлар институти.

Мавзу: Халқаро ва миллий стандартларни ишлаб чиқиш ва уни тармоқларда кенг жорий этишда стандартлаштириш бўйича техник қўмиталарнинг ўрни ва аҳамияти.

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Facebook ҳамда YouTubeдаги саҳифаси орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

👉 Ушбу матбуот анжуманларига барча ОАВ вакилларини таклиф қиламиз.

📲 /Telegram/ Facebook/
Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоасини табриклади:

— Сиздек азму шижоатли ёшларимизнинг тажрибали мураббий ва мутахассислар раҳбарлигида мазкур мусобақага пухта тайёргарлик кўриб, ҳар бир ўйинда чинакам маҳорат, жасорат ва матонат намунасини кўрсатганингиз албатта юксак таҳсинга муносибдир.

Осиё қитъасидаги энг кучли жамоалар билан қизғин курашлар остида бўлиб ўтган 5 та ўйинда ҳам жамоамиз дарвозасини дахлсиз сақлаб, рақиблар дарвозасига 14 та жавобсиз тўп киритганингиз ҳам футболимиз тарихида мисли кўрилмаган натижадир.

Ишончим комилки, сизлар бу ютуқдан янада руҳланиб, финал беллашувида “Осиё чемпиони” деган шарафли ном учун муносиб кураш олиб борасиз.

Фурсатдан фойдаланиб, барчангизга, сизларнинг меҳрибон ота-оналарингиз, устоз-мураббийларингизга ҳам чин қалбимдан миннатдорчилик билдираман.
 
📲 /Telegram/ Facebook/
Қайси соҳаларда хорижий инвестиция иштрокидаги корхоналар сони кўпроқ?

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2024 йил 1 апрель ҳолатига чет эл инвестицияси иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналар сони 14 226 тани ташкил этган. Шундан 4 576 таси қўшма ва 9 650 таси хорижий корхоналардир.

Улар иқтисодий фаолият турлари бўйича қуйидагича:

савдо соҳасида – 5 056 та

саноат соҳасида – 3 165 та

қурилиш соҳасида – 956 та

ахборот ва алоқа соҳасида – 917 та

яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида – 527 та

ташиш ва сақлаш соҳасида – 474 та

қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳасида – 443 та

соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасида – 195 та

бошқа соҳаларда – 2 493 та
 
📲 /Telegram/ Facebook/
Минимал истеъмол харажатлари қиймати ошди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 апрелдаги «Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги 204-сон қарорига асосан Статистика агентлиги томонидан 2024- йил 1- майга қадар ёқилғи-энергетика ресурслари нархлари ошишини ҳисобга олган ҳолда минимал истеъмол харажатлари қийматини қайта кўриб чиқиш ва эълон қилиш белгиланган.

Шунга асосан, Статистика агентлиги томонидан «Аҳолининг минимал истеъмол харажатлари қиймати ва камбағаллик чегарасини ҳисоблаш тартиби тўғрисида низом»га асосан минимал истеъмол харажатлари қиймати қайта ҳисобланди.

2024 йил май ойидан ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари қиймати бир ойда киши бошига 648 минг сўмни ташкил этди. (2024 йил январда эълон қилинган қиймат 621 минг сўмни ташкил этган).

Жаҳон тажрибасида минимал истеъмол харажатлари кўрсаткичидан камбағаллик чегараси сифатида фойдаланиш кенг тарқалган бўлиб, мазкур кўрсаткичдан:

давлатнинг моддий ва бошқа ижтимоий кўмакларига муҳтож аҳолининг мақсадли (таргет) гуруҳини аниқлаш;

камбағалликка қарши курашиш стратегияси ва дастурларида белгиланган вазифа ва чора-тадбирларнинг натижадорлиги ҳамда манзиллилигини ошириш, шунингдек, уларнинг доимий мониторингини юритиш;

пенсиялар ва нафақаларнинг энг кам миқдорини белгилаш, шунингдек, камбағал оилаларга бериладиган бошқа турдаги моддий кўмакларни кўрсатишда мезон сифатида фойдаланилади.
 
📲 /Telegram/ Facebook/
⚡️Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳузуридаги Стандартлар институтининг матбуот анжумани бошланди.

Мавзу:  Халқаро ва миллий стандартларни ишлаб чиқиш ва уни тармоқларда кенг жорий этишда стандартлаштириш бўйича техник қўмиталарнинг ўрни ва аҳамияти.


📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Facebook ҳамда YouTubeдаги саҳифаси орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

https://www.youtube.com/live/zEc6v975qKM?si=jR8ZWWtfXyVl_Ihw

👉 Савол, мурожаат, ариза ёки шикоятларингизни @MARKAZ16Uz. га юборинг.
    
📲 /Telegram/ Facebook/
Долларнинг расмий курси ўзгарди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 1 - май куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
2024/04/30 22:28:23
Back to Top
HTML Embed Code: