#дуо
ҲАР БЕМОРЛИКДАН ШИФО
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан нақл қилинган жуда осон ва қисқа бир дуо бор. У зот у дуонинг улкан фойдасини ҳам айтганлар. Мана ўша дуо:
أَسْأَلُ اللهَ الْعَظِيمَ رَبَّ الْعَرْشِ الْعَظِيمِ أَنْ يَشْفِيَكَ
Яъни: “Улуғ арш Эгаси бўлган буюк Аллоҳ таолодан сенга шифо беришини сўрайман”. (Имом Абу Довуд ривояти)
Ҳадиси шарифда келадики, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қайси бир мусулмон бемор биродарини зиёрат қилиб, етти марта бу дуони ўқиса, агар ўша беморнинг ажали етмаган бўлса, албатта, ушбу дуо баракотидан Аллоҳ таоло унга шифо беради. Лекин ажали етган бўлса, уни ҳеч ким қайтара олмайди”, деганлар. (Имом Термизий ривояти)
"Насиҳатлар гулдастаси"дан.
@mehrob_uz

ЁМОН ХАЁЛЛАРНИНГ МУОЛАЖАСИ
Хаёл ва васвасаларни муолажа қиламан десангиз, уларга эътибор қаратманг. Эътибор қилмасангиз, иншааллоҳ, бу хаёллар ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетади. Балки ишингизга диққат қилинг, намозга турсангиз, бутун диққатингизни намозга қаратинг.
Ҳакимул уммат, Мавлоно Ашраф Али Таҳонавий қуддиса сирруҳ бир мавъизаларида шу нозик нуқтани очиб берганлар: “Намоз – талаб қилинган ва буюрилган амал.
Агар намоздалигингизда беихтиёр бошқа хаёллар келаётган бўлса, у сабабли намозингизнинг қадрини пасайтирманг. Намозхонлар кўпинча шундай савол беради: “биз намоз ўқиймиз, лекин маза ва лаззат топмаймиз” ёки “олдин жуда маза қилиб намоз ўқир эдим, энди ўша маза ва лаззат тугаб қолгандек”.
Бу гапларнинг жавоби шуки, эй биродар, намоз сизга фақат маза ва лаззат бериши учун фарз қилинмаган. Балки бу амал Аллоҳ таолога ибодатдир, бандалик-қулликнинг бир кўринишидир.
Мабодо, намозда маза ва лаззат келса, у ҳолда бу ҳолат Аллоҳ таолонинг бир неъматидир. Агар намозда маза лаззат келмаса, унинг сабабидан намозга заррача нуқсон етмайди. Агар сиз намознинг арконлари ва шартлари ҳамда одобларини тўла-тўкис адо этаётган ва суннатга мувофиқ бажараётган бўлсангиз, у ҳолда агар бутун умр маза ва лаззат келмаса ҳам, бунда сизнинг айбингиз йўқ.
Ибодат чоғи маза ва лаззат келса ҳам, келмаса ҳам намоз ўқишингиз керак”.
“Насиҳатлар гулдастаси”дан.
✅ Каналга аъзо бўлинг:

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
☘️ Хайрли тонг! ☘️
Тонгги зикр
“Асбаҳнаа ва асбаҳал-мулку лиллаҳи Роббил-ъааламиин. Аллоҳумма ас‘алука хойро ҳаазаал-йавма фатҳаҳу ва насроҳу ва нууроҳу ва барокатаҳу ва ҳудааҳу ва аъуузу бика мин шарри маа фийҳи ва шарри маа баъдаҳу”.
Маъноси: “Биз ҳам, мулк ҳам оламлар Парвардигори Аллоҳники бўлган ҳолда тонг оттирдик. Ё Аллоҳ! Сендан бу куннинг фатҳини, ғалабасини, нурини ва баракасини ҳамда ҳидоятини сўрайман. Ё Аллоҳим! Сендан бу куннинг ва кейинги кунларнинг ёмонликларидан паноҳ тилайман”.

Ҳасан Басрий айтади: Ким нимани муҳим деб билган бўлса, эртага ўша билан бирга бўлади. Ким бир нарсага Аллоҳнинг зикридан ортиқ эътибор берган бўлса, охирати йўқ кимсанинг дунёси ҳам йўқ бўлади. Ким охиратни қўйиб мана шу ҳаётни танлаган бўлса, дунёсидан ҳам, охиратидан ҳам маҳрум бўлибди.
@mehrob_uz
@mehrob_uz
11. Бас, каҳфда уларнинг қулоқларига бир неча йиллар (парда) урдик.
«Қулоққа парда урди» дегани, қулоғини эшитмайдиган қилиб қўйди, деганидир. Йигитлар қочиб келиб ғорга жойлашганларида Аллоҳ таоло уларнинг қулоқларини эшитмайдиган қилиб қўйган, яъни, ухлатиб қўйган. Ухлаган одам ҳеч нарсани эшитмайди. Эшитса, уйғонган бўларди. Ушбу ҳолат бир неча йил давом этган. Яъни, йигитлар ғорда узоқ вақт ҳеч нарсани эшитмай ухлаб ётганлар.

Демак эр кишининг зийнати солиҳ амал экан, бу жиҳатни эътиборсиз ташлаб қўйиб, фақат кийган кийими билан фахрланадиган эркакларни эр киши деб бўладими? Йўқ, у кўринишда эркак, табиати эса тобора аёллашиб, эрликдан узоқлашаётган «эркак»дир! Шунинг учун у ясан-тусан кийимларни, тилло узукларни ўзига зийнат деб билади. Унинг учун ор-номуснинг ҳам мезони ўзгарган. Воқеликка оғир, босиқ муносабатда бўлиш ўрнига энди у енгил-елпи хулосаларига суяниб, шаллақилик қилишдан уялмайди. Эрнинг эрлигини белгилайдиган ички одоб қалъаси шу зайлда емрилиб бораверади. Аслида, чиройли либослар, тилло тақинчоқлар аёлларга қанчалик ярашса, эр кишига одоб шунчалик ярашади.
Навоий айтади: «Эр киши кўп ясанса бева бўлгай, бу сифат зуафо(заифлар)ға шева бўлғай.... Эр кишиким, кўп ясанғай, хирад аҳли анинг ақлидин ўсанғай (безгай)». Байт:
Эр кишига зебу зийнат – ҳикмату донишдурур,
Яхши киймак бирла хотунларга оройишдурур.
@mehrob_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Беш вақт намознинг мисоли бирингизнинг уйи олдидан оқиб ўтадиган, у ҳар куни унда беш маҳал ювинадиган серсув анҳорга ўхшайди”, дедилар”. Ҳасан Басрий: “Бу унда ҳеч қандай кир қолдирмайди”, деган” (Имом Муслим ривояти).
✅ Яқинларингизга улашинг!
@mehrob_uz
@mehrob_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қабристон зиёрати қайси кунларда амалга оширилади?
❓ Cавол: Баъзилар “Жума куни қабристонга бориш хайрли”, дейишади. Яна баъзилар эса, у ерга айнан шу куни бориб бўлмаслигини айтишади. Умуман олганда, қайси кунлар қабристонга бориш мумкин эмас?
📥 Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шариатимизда қабрларни зиёрат қилишга тарғиб қилинган бўлиб, ундан қайтарилган вақт ёки кун йўқ. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларининг бирида бундай деб марҳамат қилганлар:
Яъни: “Қабрларни зиёрат қилинглар, чунки у охиратни эслатади” (Имом Ибн Можа ривояти).
Демак, динимизда қабрларни зиёрат қилишга тарғиб этилишидан кўзланган мақсад дунёнинг ўткинчилиги, ўлим ва охиратнинг ҳақ эканлигини эслатиш, бир кун келиб зиёрат қилаётган киши ҳам шу манзилгоҳдан ўз жойини олиши ва қилмишларига яраша муносабат кўришини эслатишдир.
Шунингдек, ота-онаси ёки улардан бири вафот этган киши жума куни қабрларини зиёрат қилиши ҳам мустаҳаб амал экани таъкидланган. Бунга қуйидаги ҳадис далолат қилади:
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ҳар жума кунлари ота-онасининг ёки улардан бирининг қабрини зиёрат қилса, гуноҳлари кечирилади ҳамда “Ота-онасининг розилигини топган”, деб ёзиб қўйилади”, деганлар» (Имом Табароний ривояти). Валлоҳу аълам.
“Фатволар тўплами”дан.

Имом Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу айтадилар:
«Сирингни ўзинг бил ва Раббинг билсин.
Икки зотнинг розилигини олишга ҳарис бўл: онанг ва отанг.
Қийин пайтларда икки нарса кўмакчинг бўлсин: сабр ва намоз.
Икки нарсадан асло чўчима: ризқ ва ўлим. Чунки бу иккаласи Раҳмоннинг "қўли"дадир.
Икки нарсани асло эслама: инсонларга қилган яхшилигингни ва бошқаларнинг сенга қилган ёмонлигини.
Икки нарсани умуман унутма: Аллоҳ ва Охират диёрини».
✅ Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz
«Сирингни ўзинг бил ва Раббинг билсин.
Икки зотнинг розилигини олишга ҳарис бўл: онанг ва отанг.
Қийин пайтларда икки нарса кўмакчинг бўлсин: сабр ва намоз.
Икки нарсадан асло чўчима: ризқ ва ўлим. Чунки бу иккаласи Раҳмоннинг "қўли"дадир.
Икки нарсани асло эслама: инсонларга қилган яхшилигингни ва бошқаларнинг сенга қилган ёмонлигини.
Икки нарсани умуман унутма: Аллоҳ ва Охират диёрини».
@mehrob_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Дин эвазига анжир сотиб олмаймиз
Абдуллоҳ ибн Фалон айтади: «Иброҳим ибн Адҳам анжир кўтариб кетаётган бир боланинг олдидан ўтиб қолиб, «Бир тангага анжир берасанми?» деди. Бола анжирни бир тангага сотишга кўнмади. Иброҳим ибн Адҳам индамай йўлида давом этди. Бу ҳолатни кузатиб турган бир киши анжир эгасига: «Бу одам сенга нима деди?» деб сўради. Бола: «Бир тангага анжир берасанми деб сўради», деди. Ҳалиги киши: «Орқасидан югур, анжирдан қанча хоҳласа олсин. Пулини мендан оласан», деди. Бола етиб олиб, «Амаки, анжирдан хоҳлаганингизча олар экансиз!» деди. Иброҳим болага юзланиб, «Дин эвазига анжир сотиб олмаймиз», деди».
“Солиҳлар гулшани”дан.

MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
🕊 Жума муборак! 🕊
Каналга аъзо бўлиш:👇
📲 https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Каналга аъзо бўлиш: