Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Туркиянинг давлат каналида Рамазонга тайёргарлик.

@MubashshirAhmad
👍783🔥193🤩95🎉39😢15👏14💯64🤝2
Қалбнинг ҳозир бўлиши (Аллоҳга тоатини онгли равишда идрок этиши ва Аллоҳни кўриб тургандек ибодат қилиши) Ҳузури Илоҳий дейилади.

Ҳузури Илоҳий муқаддас, покиза ва юксак мақомдир. Унга фақат покланувчилар кира олади. Булғанган жунуб қалб учун Ҳузури Илоҳий масжидига кириш ҳаромдир. Қалбнинг жунублиги Раббисидан ғафлат ва Унинг зикрини қилмасликдир.

Яъни, Аллоҳнинг тоати ва зикрида мунтазам бўлмаган қалб эгаси ибодат ва яхшиликларининг ҳаловатини тотмайди. Чунки у Ҳузури Илоҳийда эмас, дунё гирдоби ва васвасасида ибодат қилаётган бўлади.

Агар сиз намозларингизда хаёлингиз бошқа жойда бўлса, яхшиликларингизни бошқалар кўрсин учун қилаётган бўлсангиз ва ёмонлик-гуноҳ қилишга мойил экансиз, билингки, қалбингиз жунуб бўлиб қолган. Уни тоат ва зикр сувлари билан ғусл қилдириш керак. Бўлмаса Ҳузур масжидига кира олмай, ғафлат пойгакида қолиб кетади.

@MubashshirAhmad
3👍466😢258💯52😭49🔥253👌1🤝1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ал-Қассам жангчиси озод этилиши арафасидаги исроиллик асирга шундай деди:

“Бани Исроилга Нетаняхуга муждамиз:

Сиз бизнинг юртимиз ташқарисида хавфсизсиз, сиз бизнинг юртимиздан ташқарида хавфсизсиз, лекин агар бу ерда қолсангиз, биз сизнинг давлатингизни вайрон қиламиз, тузилмаларингизни парчалаймиз ва ғурурингизни топтаймиз.

Биз сизни бутунлай шарманда қиламиз. Бу бизнинг аждодларимиз қурган ўз заминимиз. Уни қонларимиз билан суғорганмиз.

Бизга келсак, бу ерда ё биз бўламиз ёки биз бўламиз."

@MubashshirAhmad
2👍1.34K🔥355💯125😭41😢2623👏22😁10🤔7🤬6
Илминг кўпайгани сари инкоринг камаяди.

Имом Шофеъий рaҳимаҳуллоҳ

@MubashshirAhmad
🔥622👍331💯11643😢28🤔6😁5🤬3👏2
Ҳамид Содиқнинг "Парда" подкастидаги суҳбатини ва унда қатнашгани учун эътирозларга берган асабий жавобини кўрдим.

Мен Ҳамидбек билан ишлаганман. Ўз соҳасини яхши биладиган олим мусулмон йигит. Кўп масалаларда ҳамфикрман. Лекин олдин ҳам унга эътироз билдирган эдим: "Илмий изланишлар, тадқиқотлар ва ҳақиқатлар фақат ғарб илмий майдонидан эмас, балки бошқа манбалардан, хусусан исломий манбалардан ҳам ўрганилиши керак", деб.

Феминизм, унга алоқадор масалалар ва уларга аниқ муносабатлар мусулмон адабиётларида ҳам батафсил ва илмий асосланган ҳолда баён қилинган. Илмийлик исломий манбаларнинг асосий рукнларидан ҳисобланади. Аёллар ва уларнинг ҳуқуқлари исломнинг асос масалаларидан. У гўзал шаклда ҳамда икки томонни рози қиладиган, шу билан бирга исломий эътиқод доирасида ҳал қилинган. Шу билан бирга ҳозирда бу хусусда замон чақириқларига илмий шаклда раддиялар берилган ўнлаб китоблар ёзилган.

Мен кўрсатув ва унда қатнашганлигига муносабатда Ҳамидбекнинг мусулмон қатламни илмсизликка нисбат бераётгани ва илмий қараш деганда фақат ғарбона қараш ва фалсафаларни асос дебгина билишини кўрдим. Турли "изм"ларга муқобил равишда мусулмонларни илмсизликда, жоҳил тўдаликда айблаётганига ҳам ишора сездим. Ҳамидбекка эҳтиромимни изҳор қилган ҳолда бу ва бошқа замон муаммоларига муносабатда исломий-илмий манбаларга ҳам мурожаат қилишни ва тил ҳамда мутахассилик туфайли бунинг имкони бўлмаса, чуқур билимли аҳли илмлар билан суҳбатдош бўлишни тавсия қиламан.

@MubashshirAhmad
2🔥1.47K👍1.14K💯131🤔26👏22🤝21🤬65😨4😁2😢1
Салафлардан бирлари Аллоҳ таолонинг: " Эй Раббимиз, раҳматинг ила ҳар бир нарсани қуршагансан"* оятини ўқиганда: "Эй Раббим, мен нарсаман. Мени раҳматингга олгил!" - дердилар.

* (Ғофир сураси, 7-оят)

@MubashshirAhmad
🔥505😢414👍165😭7013💯11👏3😁3🎉1🤩1
Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

- Агар Аллоҳ бир бандага яхшиликни хоҳласа, ўлимидан олдин уни поклаб қўяди.

- Банданинг покланиши қандай бўлади, дея сўрашди.

- Уни бир солиҳ амалга илҳомлантиради, тоинки унинг устида жонини олади, дея жавоб қилдилар.

Табароний ривояти, "Саҳиҳул-жомиъ", 306-рақамли ҳадис.
---
Ҳадиси шарифни ўқиб, яхши амал устида ўлишни ич-ичимдан хоҳладим.
Чунки энг қўрқадиганим, ҳаёт поёнида ҳидоят йўлидан оғиб кетишдир.
Аллоҳ ҳаммамизга гўзал хотима насиб қилсин!


@Mubashshirahmad
2👍1.23K😢408🔥113💯86😭26👏20😱1
Диққат! Кўпчиликни қизиқтирган жонли мулоқот!

1 март – шанба куни соат 17:00 да Мубашшир Аҳмад Исломнинг демократия ва демократик тузумга муносабати ҳақида олдинлари айтган фикрлари борасида бўлаётган эътирозларга батафсил изоҳ беради. Ушбу онлайн мулоқотда мавзуга доир саволларингизга у кишидан жавоб олишингиз мумкин.

Саволларингизни ҳозирданоқ изоҳларда қолдиринг.

©️Azon Global

@MubashshirAhmad
👍361🔥66💯21🤩12👏2😁1
Бугун "Mezana" халқаро илмлар академиясида фан дастурларини такомиллаштириш ва мутахассислар тайёрлаш икки йиллик курсини ташкил қилиш масалаларининг муҳокамаси бўлиб ўтди.

@MubashshirAhmad
👍571🔥92💯30🎉14🤩13👏107😢3🤯2👌1🤝1
Энди бундай вариант. Мағлубиятини ҳеч тан олмас эканда.

____
🇪🇬🇵🇸 Миср Лапиднинг Ғазо устидан назорат ўрнатиш таклифини рад этди

Миср ташқи ишлар вазирлиги Исроил мухолифати етакчиси Яир Лапиднинг Ғазо сектори бошқарувини Қоҳира ўз қўлига олиши ҳақидаги таклифини қатъиян рад этди.

Агентлик Миср ва араб сиёсати тамойилларини четлаб ўтишга уринишларни, шунингдек, можароларни ҳал қилиш ўрнига фақат уни қўллаб-қувватловчи қарорларни қабул қилмаслигини айтди.

Миср томони таъкидлашича, Ғазо ва Ғарбий Соҳил, жумладан Шарқий Қуддус Фаластин ерлари бўлиб, мустақил Фаластин давлатининг тўлиқ суверенитети остида бўлиши керак.

@MubashshirAhmad
🔥550👍324💯73🤔166😁2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мана шу фикрлари учун муаллифни диний адоват қўзғашда айблаб, ички ишларга чақиртириб, кечириб сўраттиришибди.

Бир савол доим қийнайди-да. Қонунчиликда "кечирим сўраттириш" деган тушунча борми ўзи?! Агар у бўладиган бўлса ҳам, бу ишни ички ишлар эмас, судлар амалга оширмайдими!? Бироқ, бизда фақат ички ишларда кечирим сўраган видеолар тарқалади. Қачондан ички ишлар ҳукм қиладиган идорага айланиб улгурди!? Наҳотки, прокуратура шуни кўрмаяпти!?

Майли, муаллифнинг фикрларида диний адоват қўзғатиш бор ҳам дейлик. Унда нимага бошқа исломофобик мазмундаги фикрларни фаол тарғиб қилиб келаётган радикалларга чора кўрилмаяпти!?

Менимча, Ўзбекистоннинг ҳуқуқ идорларида икки хил стандарт ишлаяпти. Қонун ишласа, ҳаммага бир хил ишласин, диндорга ҳам, динсизга ҳам! Акс ҳолда, унинг ҳожатхона қоғозидан фарқи йўқ!

@adolat_kuychisi
7👍1.36K💯441🤬107🔥51😢42👏14😭12😁7👌2🤝1
Абдулқодир Ҳусанов инглиз тилли интервьюда жавобни ўзбек тилида берибди. Инглиз тилини яхши билмагани учун ташкилотчилар шунга ҳам рози бўлишган.

Демак, ўз соҳангизда кучли бўлсангиз, ҳар қанақасига сизни тинглашар, шартларингизга рози бўлишар экан-да. Ялтоқланиб ва хушомад қилиб ажнабийча гапиришга муҳтож бўлмас экансиз-да. Агар ҳаммамиз ўз соҳамизнинг олди бўлсак, дунёни ўзбекларни эшитишга ва ҳатто ўзбекча гапиртиришга мажбур қила олар эканмиз-да.

Мулоҳазамнинг шу жойига келганда, осмондан гурсиллаб ерга тушдим. Ҳозир дунё ўзбек тилида эшитиш ёки гапириш у ёқда турсин, ўзига заминдош Ўзбекистонимиз борлигини билмайди ҳам.

Зато, биз Вануатуни биламиз.

@MubashshirAhmad
18👍1.83K😁324🔥200💯114👏18😢1612🤬7🤝6👌1
Исроил армияси 7 октябрдаги ҲАМАС ҳужуми ҳақида

Исроил армияси ва хавфсизлик идоралари 7 октябрь кечаси тўлиқ муваффақиятсизликка учраганини тан олди.

Исроил ўзининг Ғазо чегарасидаги хавфсизлик деворига ҳаддан ташқари ишонган, бу эса оғир оқибатларга олиб келган.

Баҳолашларга кўра, 7 октябрдаги ҳужумда 5000 нафар фаластинлик 3 босқичли ҳужумда иштирок этган.

Жанглар давомида ҲАМАСнинг кўп фронтли уруш стратегияси Исроил билганидан анча ривожланган экани маълум бўлди.

Исроил разведкаси текшируви натижаларига кўра, воқеалар ҳақидаги таҳлиллар билан ҳақиқат ўртасида катта фарқ мавжуд бўлган.

ҲАМАСнинг хавфсизлик ва разведка соҳасидаги имкониятлари жуда ривожланганини кўрсатади. Исроил, Британия ва АҚШ каби дунёдаги энг кучли разведка хизматларига эга давлатлар ҲАМАСнинг 7 октябрдаги ҳужумини олдиндан аниқлай олмагани бу ташкилотнинг махфийлик ва оператив ҳаракат қилиш қобилияти юқори эканини кўрсатади.

ҲАМАС ҳарбий стратегия, разведка ва хавфсизлик тизими жиҳатидан бир неча давлатдан илгарилаб кетган.

Бу воқеа кўплаб давлатлар учун разведка тизимларини қайта кўриб чиқиш зарурлигини кўрсатган жиддий ҳодиса бўлди.

Исроилнинг кучли технология ва разведка имкониятларига қарамай, ҲАМАСнинг ҳужуми ва унинг тайёргарлик жараёни улар учун кутилмаган бўлган.

Бироқ, ҲАМАС АҚШ, Европа Иттифоқи ва бошқа бир қатор давлатлар томонидан террорчи ташкилот деб белгиланган. Шу сабабли, унинг ҳарбий ва разведка салоҳияти турли нуқтаи назардан баҳоланиши мумкин.

Абу Зарнинг фейсбук саҳифаларидан олинди

@MubashshirAhmad
👍620🔥107👏61💯27🤝3😁2
Биз нега шунақамиз? Ейман (авратимни ёпаман), деган нарсани бермаймиз. Емаган нарсани (ўғил болага атлас кийдириб) мажбурлаб едирамиз.

Бунга сабаб яккаҳокимликми (кимгадир ёқди бўлди, қабилидаги ишми)?

Аҳмоқликми (бошқа томонни ўчириш учун ўхшамаган иш қилиш билан)?

Хоинликми (миллатни ёппасига ... қилиш орқали обрўсизлантиришми)?

P.S. Ислом фиқҳида ипакнинг эркакка ҳаром қилиниши сабабларидан бири - эркакнинг мулойим табиат бўлиб қолишига сабаб бўлиши кўрсатилади.

@MubashshirAhmad
👍1.28K💯460🤬263😢104😁45🔥2316👏11😱6🤝3
Ramazon oyida Qur’on bilan yanada yaqin bo'lishni xohlaysiz, to'g'rimi?🌙


Usva Academy bilan buning imkoni bor!

Sahifada siz Qur'oni Karimni to'liq yod olgan, xalqaro sertifikatga ega, Qur'on musobaqasi g'olibasi bo'lgan, ijoza berish darajasidagi ustozalardan ilm olishingiz mumkin.

Sahifamizda bo'layotgan "Hifz, Tas'hih, Arab harflarim, Kahf tilovati" darslarida bepul qatnashish imkoningiz bor, qani shoshiling.

Siz nafaqat Qur'on ilmlari balki ingliz, rus, turk, arab tillarini ham o'rganishingiz mumkin.

Farzandlaringiz uchun esa "Qori bolajon", "Kichik muhaddis" guruhlarimiz mavjud.

Usva Academy bilan ushbu Ramazonni o'zgacha o'tkazing❤️

Marhamat ulanib oling⬇️⬇️

https://www.tg-me.com/+pjY0sinO-Fw1YjM0
https://www.tg-me.com/+pjY0sinO-Fw1YjM0
reklama
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥117👍97👏16💯3🤯2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#такрор

Туркияда бир пайтлар шунақа ишлар ҳам бўлган.

Туркияда 1997 йилнинг 28 феврали постмодерн тўнтариш сифатида хотирланади. Ҳарбийлар шу куни Миллий хавфсизлик кенгашининг фавқулодда йиғилишида қабул қилинган қарор орқали ҳукуматни билвосита алмаштиришга эришган эди.

Қарийб тўққиз соат давом этган йиғилишда секюляризм турк демократиясининг тамали экани таъкидланди. Тариқатларга қарашли мактаблар ва Қуръон курслари текширилиши, тариқатлар ёпилиши, кийиниш ҳақидаги қонунларга риоя этилиши талаб қилинди.

Ўша пайтда бош вазир лавозимида бўлган Нажмиддин Эрбакан Миллий хавфсизлик кенгаши қарорини имзолашни истамади ва пировардида истеъфо беришга мажбур бўлди. У бошчилик қилган Рафоҳ партияси ёпилди. Туркияда янги ҳукумат тузилди.

Постмодерн тўнтариш натижасида рўмолли муслималарга қарши қаттиқ кураш бошланди. Рўмоллилар дарсларга киритилмади, минглаб муслималар ҳибсга олинди. Истанбул университети ректори Камол Алемдарўғли ва унинг ўринбосари Нур Сертер "кўндириш хонаси"ни ташкил этиб, бу хонада рўмолли қизлар рўмолини ечишга мажбурланди. Минглаб талаба қизлар рўмоли учунгина ўқишдан ҳайдалди.

Манба

@MubashshirAhmad
🤬509😢208👍137🔥28😱14🤯7👏3
Давлат қарзларини фоизини тўлашга бюджетдан йилига 14,5 триллион сўм, долларда 1 миллиард 200 миллион тўлаётган эканмиз. Қарзнинг танидан ташқари, яъни фоизнинг ўзи шунча.

Бу иқтисодий қанча кўламга эканини тушунмайманку, лекин кичик миқдор эмаслигини биламан. Ҳукуматни белбоғни тортишга, иқтисод қилишга ва янги қарзлар олмасликка чақираман. Қарзларнинг ошиши менинг эмас, ҳокимият хавфсизлигини хатарга қўяди. Менинг вазифам рибо яхшилик ва ҳалол эмаслигини эслатиш.

@MubashshirAhmad
23🔥858👍424💯195😢49🤬42🤔10😁4
Аллоҳ барчаларимизни бу ой баракотидан баҳраманд қилсин! Ундан катта насиба билан чиқишни насиб этсин!

Рамазон муборак биродарларим!

@MubashshirAhmad
32🔥1.36K🎉410👍370🤝58😭31💯19🤩16👏104😢1
2025/07/10 11:16:08
Back to Top
HTML Embed Code: