Ислом терроризми, Ислом фундаментализми, Исломий экстремизм каби васвасалар ила йигирма етти йил курашилди. Тўғрироғи, ушбу васвасалар сунъий яратилди, бўрттирилди ва нохақ курашилди. Асосан оддий, эътиқодан мусулмон бўлган қатлам, халқ қатағон қурбонига айлантирилди.
Давр ўзгарди, аввалги хатолар эътироф этилди. Миллат рўшноликга эришди. Ортга қайтиш йўқ дея, миллатга умид берилди. Бироқ... Рўшнолик даври яна таъқибга, янги васвасаларга; "Диний фон кучайиб кетаяпти!" каби васвасасига юз тутгандек, назаримда...
Ҳатто даҳрий коммунистлар даврида масжидлар мўътадил мақомда сақланган, биринчи иқтидор ҳам масжидларни маърифат ўчоғи, манавийлик булоғи санаган. Не бўлдики 1446 (2025й) хижрий йил Рамазони кириб келиши билан масжидлар "хатар қўрғонидек" кўрила бошланди? Гўёки "янги хатар" ўйлаб топилди. "Жаҳолатга қарши маърифат билан курашилади!" дейиладиган машҳур мафкурамиз қаерда қолди... Нега миллат фарзандлари маърифат булоғи бўлган масжидларимиздан тўсилаяпти? Худдийки - "Маърифатга қарши жаҳолат билан!" курашилаётгандек.
Инсониятга, Миллатимизга ғанимат бўлган Рамазони шарифдан фарзандларимиз манавияти, одоби, рухияти учун фойдаланиб қоладиган қисқа фурсатларда турибмиз. Рамазон кунларимиз ғанимат!
© Абдулахад Алимухамедов
@MubashshirAhmad

👍689💯251😢127🔥31😭26😁8🤬7⚡4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔥1.05K👍543👏121😭72😢63⚡11🤩11🎉4💯4
Инсон тоати билан жаннатга эришса, тоатида адаби билан Аллоҳга етишади.
Устоз Абу Али Даққоқ, "Рисалатул қушайрийя"
Изоҳ: Тоат-ибодат билан жаннатга эришиш тушунарли. Аммо аҳли ҳақ наздида Аллоҳга етишиш бирламчи вазифа саналади. Ҳузури Илоҳийга етишишнинг энг катта омили тоат-ибодатда одобга риоя қилмоқдир.
Одоб деб гўзал сифатлар мажмуига айтилади. Тоатдаги одобга риё, сумъа ва ужблардан узоқ бўлиш, ибодатни хушуъ ва хузуъла қилиш, ўзининг банда эканини доим ёдда тутиш ва тоатларида уни изҳор қилиб туриш ҳамда халққа раҳм қилиш каби ботиний одоблар мисол бўлади. Демак банда ўзининг хислати - убудийятни маҳкам тутса, Аллоҳга, Унинг Ҳузури Илоҳийясига тезда етишади.
Тоатда одобга мисол:
Журайрий айтадилар: "Хилватда ўтирган вақтимда йигирма йил оёғимни чўзиб ўтирмадим".

👍388😢178🔥35⚡9💯5😭5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍987🔥280🤩100😭53😢30👏29💯8😁5⚡4
Forwarded from Azon Global — Муқобил ахборот-таҳлилий канали
Ҳамаснинг янги раҳбари – Муҳаммад Синвар ҳақида нималар маълум?
Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/-pX1nK9Cr10
©️Azon Global

👍214🔥46💯8🤬2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔥754👍399😢114😭53🎉18💯15⚡9🤔8🤩6👏4
Forwarded from Azon Global — Муқобил ахборот-таҳлилий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍1.03K🤩363😭143🔥89😢36💯18👏17😁8🎉6😨3🤔1
АВВАЛЛАРИ ШУНДАЙ ЭДИК
Бишр Ҳофийнинг сингиллари Аҳмад ибн Ҳанбал олдиларига келиб: "Биз ҳовлимизда ип йигирамиз. Аскарлар машъаласини кўтариб олдимиздан ўтиб қолади, шунда унинг нури ҳовлимизга тушади. Ўша ёруғликда йигиришимиз жоизми?", дедилар.
- Аллоҳ офият берсин, кимсиз? - сўрадилар имом Аҳмад.
- Мен Бишр Ҳофийнинг сингиллариман.
Имом Аҳмад йиғладилар. Ва: "Хонадонингиздан рост парҳезкор чиққан, у ёруғликда ип йигирманг", дедилар.
Имом Абдулкарим Қушайрийнинг "Рисалатул-Қушайрийя" китобларидан
Изоҳ: Шаръан бу иш жоиз. Аммо Бишрнинг аҳли хонадонлари тақводор ва парҳезкор бўлгани учун имом Аҳмад бундан тийилишни тавсия қилдилар.

👍515😢399💯46🔥40😭31😱10👏7⚡5🤝2😁1
Етмиш йилдир кун кўрмаган бўлдик бизлар,
Мустақил деб қувончларга тўлдик бизлар,
Ўттиз йилдир умид қилган гўлдик бизлар,
Тинч яшашга нега ахир қўймайсизлар?!
Мустақиллик халқникими, ҳокимники?
Очиқ-ойдин айтиб беринг то кимники.
Агар ростдан бўлса агар халқимники,
Тинч яшашга нега ахир қўймайсизлар?!
Август келса кўнглинг бўлар тўқ дедингиз,
Бундан кейин ортга қайтиш йўқ дедингиз.
Яшаймизда ўйнаб-кулиб шўх дедингиз.
Тинч яшашга нега ахир қўймайсизлар?!
Ҳар "сайлов"да овозимиз бўлса сизга,
Солиғимиз, сабримиз ҳам кўнса сизга,
Ҳаққингизга дуойимиз бўлса сизга,
Тинч яшашга нега ахир қўймайсизлар?!
"Инсон қадри" деган ишни бошладингиз,
Озми-кўпми яхши ишни бопладингиз,
Мусулмоннинг қадрини лек ётладингиз,
Тинч яшашга нега ахир қўймайсизлар?!
Исовийлар семинарга бораётир,
Мусовийлар синагогга қатнаётир,
Мўминтой-чи мажиддан не қайтаётир,
Тинч яшашга нега ахир қўймайсизлар?!
Болалар-чи, таблеткадан ўлмоқда-ку,
Минглаб одам X-бетдан ноль бўлмоқда-ку,
Истагимиз, яхши бўлиб унмоқда-ку,
Тинч яшашга нега ахир қўймайсизлар?!
Ишингизга ривож сўраб дуо қилмабмидик?!
Юртимизга тинчлик, неъмат, демабмидик?!
Тек қўйсангиз, шундоқ бориб-келмабмидик?!
Тинч яшашга нега ахир қўймайсизлар?!
АҚШда ҳам шундай ахир яшамоқда,
Туркия ҳам, Малайзия яшнамоқда,
Бизда қичимаган жойни нега қашламоқда?
Тинч яшашга нега ахир қўймайсизлар?!
Ҳеч демангиз, фитна қўзиб, айирмоқда,
Одамларни бир-бирига қайирмоқда.
Вазиятни кимлар ахир чайирмоқда?
Тинч яшашга нега ахир қўймайсизлар?!
Давлетовга духни берган менми, сизми?
"Дайди ўқ" ҳам, "Қора мерган", менми сизми?
Дилнур дейди, "хўжайин ким, менми сизми?!"
Тинч яшашга нега ахир қўймайсизлар?!
Мункар-Накир Концепциядан сўрамайди,
Охиратда бир тийин ҳам тўламайди,
Беш юз йиллик масофадан йўламайди,
Тинч яшашга нега ахир қўймайсизлар?!
Қўлингиздан келса агар ўлмай қолинг,
Бир умрга—қайта сайлов бўлмай—қолинг,
Ишончимиз, умидимиз—мана олинг.
Тинч яшашга нега ахир қўймайсизлар?!
Ишонингиз, биз Ватанни севадурмиз!
"Ансор!" дейинг, ёнингизга келадурмиз,
Шу заминда тинч-тотув кун кўрадурмиз,
Тинч яшашга нега ахир қўймайсизлар?!
© Ансор

👍908🔥244😭168😢58💯55👏14⚡13😁4😱3🤩3
🔥737👍317💯183😁23🤝18👏8👌7⚡2🤯2
АЁЛ ВАФОСИ
Муовия розияллоҳу анҳу ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳунинг бевалар Отика бинти Аҳвас розияллоҳу анҳога совчи юборди.
Отика Муовиянинг совчи-элчисига: "Усмон ўлдирилганларидан кейин менинг эркакларга эҳтиёжим қолмаган. Мендан у кишига салом дегин ва мендан бошқа аёллар кўплигини айтгин", дея жавоб қилдилар.
Шунда элчи: Лекин у киши фақат сизга уйланмоқчи.
- Менинг нимам ёқиб қолибди.
- Олд тишларингиз.
Бу гап кулганда аёлнинг олди тишлари кўриниб, чиройли кўринишидан киноя эди. Афтидан Муовияга Отиканинг табассумлари чиройли эканини кўрган аёллар хабар берганди.
Отика ўринларидан турдилар ва икки олд тишларини қўллари билан суғуриб олдилар ва элчига дедилар:
"Буларни амирул-муъмининга бер ва Отиканинг Усмон ўлдирилганларидан кейин эркакларга эҳтиёжлари қолмаганини айтиб қўйгин!".

😢1K😭378👍167🔥73👏24😨19⚡14😁11😱5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яқин атрофда бундай шеър учратмагандим.
Охиригача диққат билан эшитдим...
Salim Ayyubiy
@MubashshirAhmad
Охиригача диққат билан эшитдим...
Salim Ayyubiy
@MubashshirAhmad
👍1.12K🔥261😭217😢68💯42👏20⚡15🤬2🤩1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍563🔥119😢87👏34😭31💯15⚡4👌3🎉1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Уламоларга кўра демократик сайловларнинг нуқсонларидан бири - баъзан кўпчилик хоҳламаган шахсни ҳокимиятга келтириб қўйишидир. Бошда у мақбулдек кўринади, кейин халқ афсусланади.
@MubashshirAhmad
@MubashshirAhmad
👍405💯181😁45🔥35🤬10🤔5⚡4😢3
Hasan Temirov ёзмоқдалар:
Демократияда бир хусусият бор экан: Агар ишлар яхши кетаверса бу демократиянинг ютуғи, агар ахмоқона ишлар қилинса бу демократиянинг айби эмасда, ўша хато қилган одамнинг айби бўларкан.
Масалан Доналд Трамп куракда турмайдиган нарсалар қилиб ташлаяпти ва унинг бу ишларида ҳамма унинг ўзини айблаяпти, ҳеч ким демократияни айблаётгани йўқ. Ваҳоланки у ҳақиқий демократия билан президент бўлди ва бу ишларида демократиядан четга чиқаётгани йўқ, ҳамма ишини демократияга асосланиб қиляпти. Ҳеч ким унга демократияга қарши иш қиляпсан дея олмаяпти.
Унинг ахмоқона ишларига демократиянинг ўзи йўл очиб берганку.
Бундай мисоллар жуда кўп. Бир вақтлар Европада фашистлар ҳам ҳақиқий демократия билан ҳукуматга келишган эди ва ҳозир ҳам уларнинг кўпгина Европа давлатларида ҳукуматга келиши жуда яқин бўлиб турипти....
Демак демократия зулм ва босқинчиликка ҳам йўл қўйиши, ахмоқона ишларга ҳам йўл очиши мумкин экан. Қип-қизил ахмоқ, безорилар ҳам демократия билан ҳукуматга келавериши ва истаган ишларини қилавериши мумкин эканлигини ҳамма кўриб туриптику. Нега бу томонларини гапирмайсизлар...
Агар бирор мусулмон хато қилиб қўйса дарров уни динига ёпишасизлар, ваҳоланки унинг иши исломда қораланган бўлади.
Ёки бирор мусулмон юрт раҳбари зулм ва адолатсизликлар қилса, мана исломий юртлар мана бунақаку деб исломга урғу берасизлар. Ваҳоланки у ислом билан юртни бошқармаётган ва унинг ишлари исломда ҳам қораланган бўлади...

👍646💯262🔥63😢17😁7⚡5🤔4🤩1😨1
Forwarded from Azon Global — Муқобил ахборот-таҳлилий канали
«Америка орзуси» ушалган мусулмонлар ўз қадриятларини қандай сақлаб қолишмоқда?
Араб ва мусулмон муҳожирлар ўз юртларини тарк этар экан, қалбларида порлоқ бир орзу билан Қўшма Штатлар томон йўл олишади. “Имкониятлар юрти”да улар ривожланган таълим тизими, даромадли иш ва фаровон ҳаётга эришишни мақсад қилишади. Аммо хилма-хиллик ва мультикултурализм (турли маданиятлар) мавжуд бўлган бу ўлкада муҳожирлар исломий қадриятлари ва одатлари билан янги ва бегона бир ҳаёт тарзи ўртасида мувозанат сақлашга мажбур бўлишади. Аслида ҳақиқий синов шу ердан бошланади. Хўш, мусулмонлар океан ортида динини сақлаб қола олишадими ёки интеграциялашув устун келадими?
Батафсил: https://youtu.be/VW7c-yCcfh4

1👍253💯58👏19😭14🤬3😢3😁2🤔1
БОЛАЛАРНИНГ МАСЖИДДАН ТЎСИЛИШИ ДУНЁВИЙЛИККА ЗИД
Бугун давлат мулозимлари нима қилса ҳам қонунларга "тўғри" келаверадиган ҳолат бўлиб қолди.
Яқиндагина "дунёвийлик" Концепцияси қабул қилинди. Унда давлатнинг ички ва ташқи сиёсати, аниқроғи халққа кўрсатадиган хизмати диндан ажратилгани, бирорта динга устунлик бермаслиги баён қилинган эди.
Унда давлат диний ташкилотларга аралашмаслиги, диний эркинликлари кафолатланган бўлиши керак эди.
Президентнинг дин ишлари бўйича ҳам маслаҳатчиси Руслан Давлетов ушбу лавозимга келганидан кейин қабул қилинган концепция мутахассислар томонидан диндорларнинг ҳуқуқларига тажовуз қилиш эҳтимоли бўлган ҳужжат деб баҳоланди.
👉 Батафсил ўқиш

Telegraph
БОЛАЛАРНИНГ МАСЖИДДАН ТЎСИЛИШИ ДУНЁВИЙЛИККА ЗИД
Бугун давлат мулозимлари нима қилса ҳам қонунларга "тўғри" келаверадиган ҳолат бўлиб қолди. Яқиндагина "дунёвийлик" Концепцияси қабул қилинди. Унда давлатнинг ички ва ташқи сиёсати, аниқроғи халққа кўрсатадиган хизмати диндан ажратилгани, бирорта динга устунлик…
👍602💯214🔥62🤬37😢22😁6⚡5🤔1
Forwarded from Azon Global — Муқобил ахборот-таҳлилий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлатни емирадиган иллат
«Аср шоҳиди» кўрсатуви, 56-қисм
Томоша қилинг https://youtu.be/oLKreZ5QppQ
©️Azon Global
«Аср шоҳиди» кўрсатуви, 56-қисм
Томоша қилинг https://youtu.be/oLKreZ5QppQ
©️Azon Global
👍173💯17👏15😢5⚡2🔥1
…Рамазонда шомни масжидда ўқиш кайфиятни кўтариб юборади.
Унда намозхонлар ҳар доимгидан ҳам бир-бирига меҳрибондек туюлади менга. Аслида ҳам шундай. Савобни бонуслари билан олишга эҳтиёжмандлар намозхонларга хурмо, сув ва қовурма чучвара/сомса улашадилар.
Бу эҳсонни олганлар хурсанд, бу эҳсонни берганлар ундан кўпроқ хурсанд — мазали ҳислар чулғайди қалбларни. Ва бу жумла ҳамма шу ҳолат/манзара олдида эриш гапмас — бу жумла ҳолатни ифодалашга кучсизлик қилади ҳатто.
Намоз тугагач, масжиддан ҳамма чиқишга бир-бирига йўл берган, ҳамма хурсанд; манзара беғубор даражада чиройли — кайфият юз.
Масжид — мусулмонлар, ўзбекистонликларни бирлаштирадиган катта ва қудратли институт. Бу йўқотиб борилаётган ва сунъийлашаётган маҳалла институтидек кучсизмас.
Масжидда ҳосил бўладиган жамият бу кучли, аъзолари фақат эзгуликни, чинакам эзгуликни, ҳа, биз аллақачон сийқасини чиқазворган сўзнинг асл маъносини берадиган инсоний хислатни ўйлайдиган одамларни ярата оладиган жамиятдир.
Масжид аураси одамларда биродарлик, бир-бирига моддий манфаатларсиз ёрдам бериш, ўзаро ҳурмат қилиш маданиятини кучайтиради.
Умид қиламанки, келажакда давлат ҳам масжидда ҳосил бўладиган соғлом жамиятнинг ривожланишига ёрдам беради.
Чунки мамлакат ва давлатга тиргак бўладиган, вақти келса оғир кунда туриб берадиган асл жамият, халқ масжидларда барпо бўлади.
© Jaloliddin Sa'dinov

👍738💯235🔥85👏19😁4🤬3🤔1