Telegram Web Link
#BBCUzbek
O‘zbekiston, Mubashshir Ahmad ishi: qonun, so‘z erkinligi va qonunni oyoqosti qilish

Ayrim huquqshunoslarga ko‘ra, Mubashshir Ahmad taxallusi bilan tanilgan diniy ulamo Alisher Tursunovga qarshi qo‘zg‘atilgan jinoyat ishini tergov qilayotgan organ xodimlarining O‘zbekiston Konstitutsiyasi va qonunchilik talablarini buzayotganlari aniqlandi.
https://www.bbc.com/uzbek/articles/cy4kvw20k39o/lat
#жамоатчилик_фикри

4-5 йил бурун Мубашшир домла билан бир муддат бирга ишладик. Домла ишхонага ҳар келганида янги ташаббус билан келади.
– Битта зўр идеа бор, – дейди. – “Энг сара 100 та китоб” деган рукнда 100 та адабий китоб нашр қилмаймизми?
Соатлаб шу 100 та китоб ҳақида гаплашиб қоламиз. Уни қандай чоп қилиш, ўқувчиларга қандай етказиш ва ҳокоза... Орадан 2-3 кун ўтиб, яна бир янгилик билан келади.
– Эллик томлик “Фиқҳ энциклопедияси”ни бошлаймиз, – дейди. – Бу жуда катта иш, халқимиз учун жуда муҳим! Агар уддаласак, биздан садақи жория бўлиб қолади.
Кейинги ҳафта яна бир таклиф...
Ҳаётнинг аччиқ истеҳзосини қаранг, умрини, ҳаётини фақат илмга, ибодатга, миллатга бағишлаб юрган бир одам... келажак душмани эмиш. “Сув келтирган киму, кўза синдираётганлар ким?” деб сўрайдиган одам йўқ! Аммо унутманг, сўрайдиган Эгамиз бор! Бу саволлар ҳали ўртага чиқади. Мисқолчалик ёмонлик ҳам жазосиз қолмайди. Бу Унинг ваъдаси!

Алишер Назар, ношир, жамият фаоли

@MubashshirAhmad
Мубашшир Аҳмад – олимнинг машаққатли йўли

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/b2XGFqQjC7o

©️Azon Global
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мубашшир Аҳмад – олимнинг машаққатли йўли

@Azon_Global
Адвокат Абдулвоҳид Якубов ака Мубашшир Аҳмад домлага қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўллангани юзасидан муносабат билдирибдилар.

“Мубашшир Аҳмад домлани озодликка чиқариш лозим.

Унга нисбатан ЖКнинг 244-моддаларидаги айбларни тергов идораси исботлаб бериши учун домлани қамоқда ушлаш зарур эмас, деб ҳисоблайман. Бошқа енгилроқ эҳтиёт чораси қўллаган ҳолда тергов ишларини юритиш мумкин.

Чунки айби бўлса, уни исботлаш жараёни асосан ижтимоий тармоқда эълон қилинган материалларни экспертиза қилиш орқали амалга оширилади. Домла қайсидир далилларни йўқ қила олмайди, чунки ҳаммасидан нусха олиб бўлгансизлар. Ҳар бир ҳаракат эса виртуал оламда из қолдиради ва буни мутахассисларингиз осон усулда исботлай олади.

Домла қочиб ҳам кета олмайди, чунки паспортсиз чегарадан чиқолмайди. Ҳеч бўлмаса уй қамоғи қўллаш мумкин, доимий назорат остида, бемалол ушлаб тура оласизлар.

Домла ҳар бир гапида Ўзбекистонга ва давлатимизга содиқлигини баён қилиб келган. Давлатимизга қарши гап айтмаган, айрим давлат идораларини сўз эркинлиги доирасида танқид қилган бўлиши мумкин. Бу унинг Конституцияда мустаҳкамланган хуқуқуқи бўлиб, домладан кўра қаттиқроқ гапирадиган ва танқид қиладиган кўплаб шахслар бор. Ва танқид қилиш ҳам ҳар бир фуқаронинг Конституциядаги ҳуқуқи-ку.

Қисқаси, сўз ва фикр эркинлиги билан боғлиқ айбловларингизда дарров қамоқ чорасини қўллайвериш янги Ўзбекистоннинг амалга ошираётган эркинлик ва ошкоралик сиёсатига ҳам зид. Домла одам ўлдирмади, террористик акт содир қилмади, бюджет маблағларини млрд сўмлаб ўғриламади, млн долларлаб пора олмади ва ҳоказл. Ватани, дини ва миллатини қаттиқ севди холос.

Домлани озод қилинглар, илтимос сизлардан. Зотан, ўта озайиб бораётган ҳурмат ва ишончни йўқотиб қўясизлар, шунча амалга оширилган ислоҳотларни аҳамиятини пасайтириб қўясизлар акс ҳолда”.

@MubashshirAhmad
Azon Global Расмий маълумоти

Мубашшир Аҳмад домла Давлат хавфсизлик хизмати марказий тергов ҳибсхонаси (Гвардейский)да сақланаётгани аниқланди. Бугун, 2025 йилинг 20 май, сешанба куни унга фақат бир нафар яқини (укаси) билан кўришишга рухсат берилган. Укасининг гувоҳлик беришича, устоз Мубашшир Аҳмад терговчи ва бошқа мутасаддиларнинг муомаласидан шикоят қилмаганлар ва ўзларини қўллаб, дуолар қилиб турган барча-барча инсонлардан миннатдор эканларини билдирганлар.

Батафсил: https://azon.global/4050

©️Azon Global
Channel photo updated
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Устоз Мубашшир Аҳмад билан боғлиқ ҳодиса рус тилли медиамаконларда ҳам таҳлил қилина бошланди.

Томоша қилиш: 👉 https://youtu.be/Kyv4eLtFbJQ?si=7xJLu-2PIYTFCmZS

@MubashshirAhmad
#жамоатчилик_фикри

Китобфурушдан
манипуляцияда зӯр фойдаланишди.
Мубашшир Аҳмад домла эса унутилди.

@MubashshirAhmad
Агар одамларнинг кучлиси бўлмоқ истасангиз, Аллоҳга таваккал қилинг!*

Агар ҳурматлироғи бўлмоқ истасангиз, Аллоҳга тақво қилинг!**

Агар энг бойи бўлмоқ истасангиз, қўлингиздаги мулкингиздан Аллоҳнинг ҳузуридагиси ишончлироқ бўлсин!***

"Тафсири Нобулсий"дан

======
* Таваккал - вакил қилиш. Иши ва эҳтиёжида Аллоҳ вакили бўлган кишидан ҳам кўра кучлироқ одам бўлмайди.

Табиий, таваккул қалбда бўлади. Қалбида Аллоҳга таваккули бўлган киши ҳеч енгилмайди, таслим бўлмайди.

** Аллоҳ ҳузурида бой, қувватли ёки обрўли киши ҳурматга сазовор бўлмайди. Унга фақат тақводор лойиқ.

*** Қўлингиздаги мулк Аллоҳнинг наздида пашшанинг қанотига арзимайди. Зеро ҳамма мулк Унингдир.

Шундай бўлгач, Унинг мулкига ишонган одам ўзини ҳамма мулкка эгадек ҳис қилади. Бундан ортиқ бойлик борми дунёда?!

@MubashshirAhmad
Аллоҳни таниш энг лаззатли иш. Ундан ўтадиган лаззат йўқ!

Имом Абу Ҳомид Ғаззолий

@MubashshirAhmad
#жамоатчилик_фикри

Диний олим Mubaşşir Ahmad домлага Озодлик.

@MubashshirAhmad
#unutmaymiz_unuttirmaymiz #MubashshirAhmadga_ozodlik

Маҳбусликнинг 12-куни

Бошқа сафлардан кўра намозхонларнинг сафи тезроқ тартибга келади. Сабаби, бунда ишни ҳамма бошқадан эмас, ўзидан бошлайди

©️ Устоз Мубашшир Аҳмад

@MubashshirAhmad
Ҳақиқий тирик китоб ичкарида, чалғимаймиз!

Ғиёсиддин Юсуф

#unutmaymiz_unuttirmaymiz #MubashshirAhmadga_ozodlik

@MubashshirAhmad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қурбонлик - 2025: Саховатпеша инсонлар ва муҳтожлар ўртасида кўприк бўламиз!

Ўтган йили сизнинг саховатингиз билан амалга оширилган қурбонликлардан юзлаб мусофир талабалар, устозлар ва ходимлар илм бериш ва илм олиш давомида баҳраманд бўлдилар. Ибодат, эътибор ва ҳамжиҳатлик руҳи билан амалга оширилган ушбу қурбонликлар кўплаб хайрларга сабабчи бўлди ва бўлишда давом этмоқда.

Бу йил ҳам, иншааллоҳ, ушбу хайрли ишни давом эттирамиз. Қурбонлик қилмоқчи бўлганларга мусофир олимлар ва талабалардан ташкил топган яхшилар карвонини далолат қиламиз.

Маблағингиз эвазига номингиздан қурбонлик сўйилади ҳамда мусофирчиликдаги муҳтож илм эгалари ва талабаларга тарқатилади.

Аллоҳ қилаётган эзгу ишларингизни баракали ва ҳайрли қилсин!

☎️ Мурожаат учун:
Tелеграм
: @AzonVaqf_admin
Tелефон: +905517151974
Хуфтон. Сал нарида ўтирган бир йигит худди танишини кўргандек қараб - қараб қўяди.
Ташқарига чиққанимда ортимдан келиб саломлашди, ўзини таништирди. МЕЗАНА талабаси экан.
Бироз сухбатлашдик, устозларини саломатлигидан хавотирда: "Анча маззалари йўқ эди, ахволлари яхшимикан...". Кошки у билгандан ортиқ нарсадан хабарим бўлса.
Бир-икки оғиз гап билан таскин берган бўлдим.
Домла ҳаққига дуо қилиб хайрлашдик.

Йўл йўлакай дўконга кирсам сотувчи ака ҳам "Мубашшир Ахмад домладан хабар борми?" дейди.
Қисқа сухбатдан сўнг хаёл билан унутиб ташлаб чиқиб кетаётган харидларимни қўлимга тутқазди.

Дин, миллат, ватан қайғуси сабабли учраган таъқиблар ортидан хорижга чиқиб кетган олим..., унинг ортидан илм излаб борган юзлаб талабалар..., дунёвийлик иддаоси билан диний олимни хибсга отиб, ўзлари пеш қиладиган дунёвий қонунларни безбетларча бузаётган ҳуқуқ посбонлари... уларга ишончи сўниб бораётган одамлар...

Шуларни ўйлаб туриб, овуниш учун бахона қидирдим ва топдим: "...махзун бўлманглар...".
Таржима қилиниб, домланининг муҳаррирликлари остида чоп қилинган Оиз Қарнийнинг шу номдаги китобини ҳам эсладим.

Ортидан ҳаёлимга юқоридаги икки сўзнинг давоми келди: "...бўшашманглар!.."

Бўшашиш йўқ!

#Mubashshir_Ahmadga_Ozodlik

Жамшид Усмонов, ҳуқуқшунос

@MubashshirAhmad
Устоз Мубашшир Аҳмадга қандай шарт қўйилди?

“Азон Глобал”да Устоз Мубашшир Аҳмаднинг саломат эканлари, Давлат хавфсизлик хизмати марказий тергов ҳибсхонаси (Гвардейский)да сақланаётгани аниқ бўлгани, укаси билан кўриштирилгани ва соғлиги қониқарли экани ҳақида хабар берган эдик.

Бироз вақт ўтиб, Устозга авдокати билан кўришишга ҳам рухсат берилди. Устознинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун ваколатли икки адвокатларидан ташқари кўплаб адвокатлар кўнгилли равишда бу ишга қўшилмоқчи бўлдилар. Аммо мутасаддилар Устоз Мубашшир Аҳмад (Алишер Турсунов)га фақат битта адвокатнинг ҳимоя қилиши етарли экани айтиб, қолганларининг хизматидан воз кечиш ҳақида тилхат ёзиб беришларини талаб қилган. Мубашшир домла бу шартни бажарганлар.

Ҳозирда Устозни бир ваколатли адвокат ҳимоя қилмоқда.

Афтидан мутасаддиларнинг бундай шарт қўйишларига сабаб тергов ва маҳкама жараёнларида ўзлари истамаган гап-сўзларнинг жамоатчиликка сизиб чиқишининг олдини олиш бўлса керак. Зеро, шу бир адвокатдан бу борада “тергов сирини очмаслик” номи билан ваъда-тилхат олинган.

Шу ўринда биз жамоатчиликдан бу воқеани доимо кун тартибида сақлаб туришларини ва Устоз Мубашшир Аҳмаднинг тез орада озод бўлишларини йўлида қонуний талаб ва дуони канда қилмай туришларини илтимос қиламиз.
Маҳбусликнинг 13-куни

Агар ислом қонхўрлар дини бўлганда, нега Мисрда масиҳийлар олти аср давомида кўпчиликни ташкил қилган? Ваҳоланки, ўша пайт Андалусдаги тафтиш маҳкамалари юз йилдан кам муддатда, мусулмонларни қириб, қувиб ё насроний қилиб, тугатиб бўлди!

Агар ислом қонхўрлар дини бўлганда, нега ҳозир Андалусда мусулмон топилмайдию, Мисрда миллионлаб насронийлар эмин-эркин яшайдилар?

Ёлғон ахборотларга эмас, тарихий ҳақиқатларга таяниш керак!

©️ Мубашшир Аҳмад

©️Azon Global
#жамоатчилик_фикри

Устоз Мубашшир Аҳмад билан икки марта қисқагина кўришган бўлсам-да, доим :

“Фарзандларни яхши ўқитинглар, ўзингиз яшаётган жойдаги замонавий илмларни ўрганиб келиб юрт ривожига ҳисса қўшинглар”, - деб насиҳат қилганлар.
Ваҳоланки, ўшанда ўзлари ҳам Туркияда яшар эдилар.

Фикру - зикри доим юртининг равнақи бўлган бундай инсонларнинг жойи - юртнинг зиндонида эмас минбарларида, меҳробларида бўлишга муносиб.

#mubashshir_ahmadga_ozodlik
#free_mubashshir_ahmad

Иброҳим Муҳаммад

@MubashshirAhmad
2025/06/29 18:46:43
Back to Top
HTML Embed Code: