Telegram Web Link
Энди маҳбуслар ҳибсхонанинг ўзида мажбурий тиббий кўрикдан ўтказилади

Бу қарордан маҳбусларга нисбатан қийноқни олдини олиш мақсад қилинган.

👉 @Qashqadaryo_ahli
1
27 июн – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Қашқадарё вилояти ИИБда бир гуруҳ ОАВ ходимлари ва ИИБ Ахборот хизмати ходимлари касб байрами билан қутланди.

👉 @Qashqadaryo_ahli
Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи, вилоят ҳокими ўринбосари Зиёда Аминова айнан мана шу масалаларда медиа соҳаси вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказди ва уларни  27 июн – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан самимий табриклади.

👉 @Qashqadaryo_ahli
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёда Долзарб 90 кунлик ташаббус доирасида ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида қашқадарёлик ёшлар учун республикамиз бўйлаб саёҳат ташкил этилмоқда

Саёҳат давомида 200 нафарга яқин ёшлар Яккабоғ, Шаҳрисабз туманлари ва Шаҳрисабз шаҳарларида бўлиб манзилларда Ёшлар ишлари агентлигининг мегалойиҳаларини тарғибот қилишибди.

Бундан ташқари саёҳатчи ёшлар бугун Самарқанд вилоятида бўлгани ва Бухорога ҳам бориши маълум бўлди.

👉 @Qashqadaryo_ahli
Бойсунда метан-заправкада Nexia портлаб кетди. Қурбон бор

Машина газ тўлдирилаётганда портлаган. Бунинг оқибатида бир киши оғир тан жароҳатлари олиб, вафот этган. Машина эса бир уюм темирга айланиб қолган.

👉 @Qashqadaryo_ahli
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тоғ тепаликларидаги бодрингзор ҳосилга тўла

Қамаши туманидаги денгиз сатҳидан 2500 метр баландликда жойлашган Қўға қишлоғида иссиқхона фаолияти йўлга қўйилди.

👉 @Qashqadaryo_ahli
👍2👏1
Қозоғистонда Chevrolet автомобиллари нархи арзонлашди

Қозоғистонда Chevrolet брендига тегишли камида учта модел: Cobalt, Onix ва Tracker’нинг нархи пасайтирилди. Бренд вакиллари бу ўзгаришни нархларни доимий равишда қайта кўриб чиқиш сиёсатининг бир қисми деб атади.

👉 @Qashqadaryo_ahli
🏆2
Ҳафта давомида ҳарорат +43 даражагача кўтарилиши кутилмоқда

1-5 июл кунлари Ўзбекистонда иссиқ ҳарорат аста-секин кучаяди. Республиканинг катта қисмида ҳаво +40…+43 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда +44…+46 даражагача исийди.

👉 @Qashqadaryo_ahli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Энди нақд пулда уй-жой сотиш ва харид қилиш имкони бўлмайди

Кўчмас мулк сотиш ва харид қилиш нақдсиз шаклга ўтказилиши мумкин. Бу ҳақда Сенат йиғилишида маълум қилинди.

👉 @Qashqadaryo_ahli
👏1
⚡️Мактаб ўқувчиларининг стартаплари учун 100 млрд сўм, талабалар учун эса 300 млрд сўм грант ажратилади

Эндиликда Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари учун “моҳирлик ва бизнес соати” киритилиб, уларнинг ғоясини стартапга айлантиришга 100 миллиард сўм грант ажратилади.  Бу ҳақда бугун, 30 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар билан учрашувда маълум қилди.

👉 @Qashqadaryo_ahli
👍2🔥1
Ҳаж зиёратида 8 нафар ўзбекистонлик вафот этди

Жорий йилги Ҳаж мавсумида кузатилган жазирама натижасида ва сурункали касаллиги бўлган тўрт нафар ўзбекистонлик Саудия Арабистонида вафот этди.

Шунингдек, Ҳаж мавсумига ноқонуний йўллар билан борган яна тўрт нафар ўзбекистонлик ушбу мамлакатда оламдан ўтган.

👉 @Qashqadaryo_ahli
Президент мактаблари кириш имтиҳонлари биринчи босқичи 6 июлда бўлиб ўтади

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг имтиҳонлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. Қолган ҳудудларнинг имтиҳонлари ўз ҳудудларида бўлади.

👉 @Qashqadaryo_ahli
2025/07/13 20:59:31
Back to Top
HTML Embed Code: