Telegram Web Link
Жим бўлинг ва тингланг нақадар ғаройиб қирмизилигимни. Рангимни теран англаган моҳир наққош Ҳиндистоннинг энг иссиқ жойидан келтирилган қирмизи чумолини ўз товонида майдалаб-майдалаб кукунга айлантирди ҳамда унинг беш дирҳамлик, бир дирҳам чўван ва ярим дирҳам лотор тайёрлади. Уч окка сувни қозончага солди ва чўвани унинг ичига отиб қайнатди. Кейин лоторни сувга солди ва оҳиста аралаштирди. Бир ажойиб қаҳва ҳозир бўлгунича қайнатди, у қаҳвани ичаётганида мен ҳам бироздан кейин туғилишни ўйлаб сабрсизландим.
Қаҳва онгини тиниқлаштирганида кўзларини каттароқ очиб қирмизи кукунни қозончага солди, бу ишда ҳамиша фойдаланадиган инжа ва янги таёқлардан бири билан секин-аста қориштирди. Ҳозироқ қирмизи бўлишим мумкин эди, бироқ қиёмим шу қадар аҳамиятли эдики, сув ҳам беҳудага ошмаслиги лозим, яна бироз қайнашим керак эди. Таёқ учи билан озроқ олиб бош бармоғининг (бошқа бармоқлар бўлиши мумкин эмас) тирноғига сурди. Оҳ, нақадар яхши қирмизи бўлиш!
Тирноғини қирмизига бўядим, тирноқ чеккасига оқиб кетмадим, қиёмим маромида эди, аммо камчиликлардан ҳоли эмасдим. Қозончани ўчоқдан олди, мени яп-янги элакдан ўтказиб сузди, янада соф бўлдим. Кейин оловга қўйди, яна икки марта қайнатиб кўпиртирди, бироз аччиқтош солди, совутишга қўйди.
Бир неча кун давомида у ерда, қозончанинг ичида ҳеч нарсага аралашмай ётдим, хаёлимдан барча саҳифаларга, ҳар жойга, ҳар нарсага сурилиш ўтар экан, бундай туриш табиийки менга ёқмас, юрагимни тўлқинлантирарди. Бу жимликда қирмизи бўлиш нималигини ўйладим.
Бир сафар Ажам шаҳрида бир сўқир наққошнинг ёддан чизган от суратидаги эгарнинг нақшларига шогирд мўйқалами билан сурилар эканман, икки сўқир наққошнинг тортишганини эшитгандим.
“Барча нақшларни умр бўйи лаззат ва ишонч билан ишлаганимиз учун алалоқибат сўқир бўлган бизлармиз, қирмизининг қандай ранг, қандай ҳислигини англаймиз, яхши эслаймиз” деди отни ёддан чизаётган сўқир наққош.
“Бироқ, ахир туғма кўр бўлсак истеъдодли шогирдимиз сураётган бу қирмизини қандай англардик?”
“Гўзал бир масала” деди бунга жавобан бошқа бири. “Аммо ранглар англанмайди, ҳис қилинади”.
“Қирмизи ҳиссини умрида кўрмаганга англатинг, устодим”.
“Бармоқ учи билан тегсак темир ва мис орасида бўларди. Кафтимизга олсак, ёқарди. Тотсайдик, нордон гўшт таъми келарди. Оғзимизга солсак, тўлдирарди. Ҳидласак худди отдек ҳид чиқарарди. Гул каби ифор тарқатса мойчечакка менгзарди, атиргулга эмас”.
Ўша замонлар, яъни юз йил илгари Френк нақши, шоҳларни титратган ҳақиқий таҳдид бўлмагани ва улуғ устодлар ўз маҳоратларига Аллоҳга ишонгандек ишонишгани учун Френк уларнинг энг камида қиличига ёҳуд энг эски жуҳасига сурилиб, ундан турли-туман оро бериш ишларида фойдаланишларини қандайдир шарафсизлик ва тажрибасизлик санаб, кулиб ўтаверишган. Бироқ тажрибасиз, беқарор ва иродасиз наққош бир чопон учун турфа қирмизилардан фойдаланади, дейишади. Соя баҳона бўлолмайди. Зотан битта қирмизи бор ва фақатгина унга ишонилади.
“Бу қирмизининг маъниси не?” дея сўради отни ёддан чизаётган сўқир наққош.
“Рангларнинг маъниси улар қаршимизда бўлиши ва уларни кўролмаслигимиздадир” дея жавоб қайтарди бошқа бири.
“Кўра олмаганга қирмизи англанилмас”.
“Мункирлар, бехудолар, эътиқодсизлар ҳам Аллоҳ йўқ дейиш учун уни кўра олишмаганини таъкидлашади” деди отни чизаётган сўқир наққош.
“У эса кўра олганга кўринади” деди бошқа уста.
“Қуръони Карим шунинг учун ҳам кўра олгувчи ва кўра олмас бир эмаслигини таъкидлайди”.
Ҳаётсевар шогирд от эгарига мени оҳиста сурарди. Гўзал бир нақшнинг оқу қорасига тўлиш, кучим ва тириклигимни унга жойлаштириш шунчалик ёқимли туйғу эдики, мушук юнгидан қилинган мўйқалам мени қоғоз узра ёяркан севинчдан яйрардим. Рангланаётганимда гўё оламга “Ярал” дер ва олам менинг қон рангимдан яралаётгандек туюларди.
Кўрмаган балки инкор қилар, бироқ унутманг, мен ҳар жойда борман.

“Менинг исмим қирмизи” романидан парча.

Туркчадан
Раҳмат Бобожон
таржимаси

#таржима_дафтаридан | @Rahmat_Bobojon
🔥5👍1
“Барча нақшларни умр бўйи лаззат ва ишонч билан ишлаганимиз учун алалоқибат сўқир бўлган бизлармиз, қирмизининг қандай ранг, қандай ҳислигини англаймиз, яхши эслаймиз” деди отни ёддан чизаётган сўқир наққош.
“Бироқ, ахир туғма кўр бўлсак истеъдодли шогирдимиз сураётган бу қирмизини қандай англардик?”

#таржима_дафтаридан | @Rahmat_Bobojon
👍3🔥32👏1
“АДАБИЁТНИНГ МАРДИКОРИ” ЁҲУД ЯНГИЛАНГАН ДУНЁНИНГ ЭСКИ ҚУРБОНИ

Ғала-ғовурлар босилиб улгурмай ўзимга аталган фахрий ёрлиқ ва совғаларни олиб бир чеккага чиқдим. Кайфиятим йўқлигини исталган киши билиб олиши қийин эмасди. Кўчадан ўтаётган бир одам тадбирни бироз кузатгач каминага савол берди:
– Ички ишлар кийимидаги йигит ҳам мукофот олдими?
– Ҳа!
– Ахир бу мукофот адабиётчилар учун эмасми? Танийсизми бу йигитни?
– Ҳа, “адабиётчи”лар учун. Танимайман.
– Сизам адабиётчимисиз? Ахир шоирлар бир-бирини танийдику, тўғрими, наҳот танимайсиз?!
Жим қолдим. Уялдим очиғи. Жавоб тополмаганимдан уялдим. Кимларнингдир кўзига қарашдан уялдим...
Адашмасам, бундан 3-4 йил аввал ижодкор дўстимиз битта пост қўйганди. Унда адабиётни тарғиб қилган, шоир-ёзувчилар ҳаётини ўрганган, таржима қилган одамга ҳар йили танлов асосида машина берилиши ёзилганди. Яъни, “Илҳом” мукофоти. Аввалига ишонмадик, қандай қилиб бу замонда китоб ёзган, ижод қилган, умрини Сўзга бағишлаган одамга машина берилиши мумкин, деб ўйладик. Бу ҳақиқат эди. Даврадош ижодкорлар ўзимизча олдин сен, кейин мен оламиз дея ҳазил аралаш кулишдик, ўзимизга ишондик. Лекин уч йилдирки адабиёт мукофотини ижодкорлар давраси танимайдиган “бегоналар” – ҳарбийлар, ички ишлар, қишлоқ хўжалигида ўқийдиган ва ишлайдиганлар олади. Профессионаллар бир четда, ҳаваскорлар “ўйин”да. Чао, чантраморэ!
Ишонмасангизлар, ана, ҳар йилги ғолиблар рўйҳатини интернетдан излаб кўринглар. Агар гапимга қўшилсангиз, мутасаддиларга ушбу саволларни берсак ва жавоб олсак яхши бўларди:
1. Бу мукофотга даъвогарларнинг ишини кимлар, қачон ва қаерда кўряпти?
2. Нега ҳаммаси ёпиқ бўляпти?
3. Нега шу пайтгача бўлган (баъзи) ғолибларни биз (жамоатчилик) танимаймиз?
4. Нега даъвогарларнинг нима ишлар қилгани ҳеч қаерда эълон қилинмайди?
Мен ҳақиқат истаб пост ёзар эканман, баъзи бировлар “Шу сизга ярашадими?” деган саволни ўртага қўйди. Йўқ. Афсуски, ярашмайди. Адабиётга даҳли йўқлар мукофотланиб яшайверса ярашади. Ярашади миллат ойдинлари хўрланаверса, кимлардир уларга “ўз ўрнини кўрсатиб қўяверса”. Мен миллат ойдини эмасман, ҳали бу даражагача кўп бор эҳтимол, бироқ кўп масала ва муаммолар бор бу “хўрланиш” сўзи остида. Булар айнан нималигини сизлар айтмасам ҳам яхши биласизлар чамамда...
Бир нарсани унутманглар, мен ўрин, мукофот талашаётганим йўқ! Тўғри, пул ёҳуд машина зарар қилмайди Тошкентдай шаҳарда кун кечирадиган, бор ойлигини ижарага бериб қарзга яшайдиган, шундай ҳаётга маҳкум ҳамда шундай бўлишига қарамай ҳокимият ва баъзи бировлардан эмас ўзидан айб ахтарадиган одамга (Айтганча, маълумот ўрнида: мен умримда бирор марта машина ҳайдамаганман ва қизиқмайман ҳам). Менинг бор-йўғим шу – ёзганларим. Нимадир қилган, ёзган, ўгирган бўлсам бирор манфаат илинжида қилмаганман ва ҳеч қачон қилмайман ҳам. Бу йил учинчи марта ҳужжат топширишим эди бу мукофотга ва энди бошқа топширмайман. Қолганларга омад!
Энди баъзи мантиқсизликлар ҳақида тўхталиб ўтсам:
Биринчидан, бу мукофот низомининг тузилиши нотўғри. Чунки у фақат университетларда ўқийдиган ва ишлайдиганларга берилади, зеро, асл адабиётпарварлар кўчада, бурчак-бурчакларда юришибди, жимгина. Тўғриси, университетда ўқиб ё ишлаб туриб ижод қилиш бироз мушкул масала. Давомат, дарс, югур-югурлар... Адабиёт университетида ўқиб туриб менда муаммо бўляпти бу ҳатто. Билганлар гапимни тасдиқлайди!
Иккинчидан, мукофот саралаши очиқ тарзда бўлиши керак. Масалан, кимдир билдими қачон, қаерда, кимлар қатнашганини? Жавоби ўйлаганимдек менимча!
Учинчидан, нега фалончи олмади дейишса, танлов низомига тўғри келмади ишлари, критериялар бошқа эди, дейишади. Улар ўз кўзлари, билганлари, эътиқодига эмас, критериялар бўйича бир соат ичида тайёрланган ҳужжатларга ишонишади!
Тўртинчидан, танлов низомида шундай дейилади: “Мукофот ғолиблари расман эълон қилинганидан сўнг бошқа номзодларнинг шикоят ва аризалари кўриб чиқилмайди”. Ҳа, худди шундай. Қайта айтаман, танлов ёпиқ ўтади ва ғолиб олдиндан айтилмайди. Бу қандай ғаройиб мантиқ? Ногаҳон Туркияда бўлиб ўтаётган сайловларни эслайман. Кўрдингизми сиз ҳам? Халқ улар. Ижтимоий фикри бор. Ўзи учун кураша олади.
Бизда-чи? Курашаман десангиз оғзингизга уришади шуям ишми, деб. Яна бир нарса, низомда жамоатчилик фикрига кўра ҳам баҳоланади, деб ёзилган. Кимдир жавоб бера оладими, жамоатчилик фикри нима ўзи? Унга қараляптими?
Бешинчидан, мен чарчадим. Жим юришдан чарчадим! Келажакда чарчашни истамайдиганлар, илтимос, бу бешинчи сабабни биринчига ўтказинглар. Жим юрманглар!
Мен бирорта танловда қатнашсам “Мард ўғлон” олгансанку, бунча мукофотпарастсан, дейишади. Уни олганимга 3 йил бўлди, ҳурматли ўртоқлар. Медални олган пайтимда бир марта тақиб твга бордим, кейин бошқа жойга бир мартаям тақиб бормадим. Бу мен “мукофотпарастнинг ёмон қилиғи” холос.
Энди миннат қилишга ўтай!
Баъзи бировлар менга танишларинг бор, ўшаларга айт, сени ўтказишсин, “паддешка” қилишсин, дейишди. Агар яшаш қонун-қоидаларимга тўғри келганида шундай қилардим, афсус. Менинг ягона “паддешкам” – қилган ишларим, ҳар ҳолда улар ўткинчилик қонунларидан анча йироқда.
3 йил ичида бошқа кўп ишларни қила олдим, шукр. Ўзбекистон, Туркия, Озарбойжонда 20 дан ошиқ катта-кичик таржима китобларим чиқди. Чўлпондан тортиб ҳозирга ёш шоирларгача турк ва озарбойжончага таржима қилдим. Бу ҳали эсимда борлари... Низомда шундай ёзилади: “Ёзувчи ва шоирлар асарларининг хорижий тилларга таржимаси тақдим этилган тақдирда, бадиий таржиманинг сифатини аниқлашда мутахассислардан хулосалар олинади”. Хўш, ким жавоб беради, ким мен топширган Чўлпон, Абдулла Қодирий, Абдулла Орипов, Эркин Воҳидов, Рауф Парфи... ларнинг асарлари таржималарини кўриб, хулоса берди?
Жимлик. Жавоб йўқ!
Мени бугун даврада кўрганлар бармоқ билан ишоралаб “Шу йигит олди” деб пичирлашди, гарчи бу ҳақиқат бўлмасада бир сонияга мен ҳам ишондим. Мен ҳам кутдим мўжиза юз беришини. Таассуф, мўжизанинг ҳам оёқ-қўли кишанланган экан...
Агар кимгадир бу ёзувим етиб борса, илтимос, шу муаммоларга ечим топиб берсин!
Таклифлар:
1. Танлов очиқ тарзда ўтказилсин!
2. Чин истеъдодлар бохабар қилинсин!
3. Иштирокчиларнинг ишлари ҳаммага кўрсатилсин, исботлаб берилсин нега шундай ўрин берилгани.
4. Шикоят ва таклифлар эшитилсин!
Бугунги тадбирда бошловчилар қайта-қайта “Китоб ўқинг, спарк ютиб олинг” дея таъкидлади. Ахир бу китобхонлик танлови эмас. Бу китоб ўқиганларнинг эмас китоб ёзганларнинг танлови. Шароф Бошбеков бир интервюсида куюниб “Китоб ўқиганлар машина миняпти, ёзганларнинг уйида эса сичқонлар ўйнаб юрибди” деганди. Фикримча, кўп ижодкорлар бу фикрни қўллаб-қувватлайди.
Ишонаман, энди бу ишим ва ёзувимдан кейин қора рўйҳатга кираман! Кимлардир ёқтирмайди, мукофотпараст атайди, жеркийди, бу ишинг нотўғри, дейди.
Мен адабиётимизнинг бир қора ишчиси – мардикори сифатида бугун бор-йўғи баъзи саволларга жавоб олиш учун бу гапларни ёздим.
Жавоб беринг, ваъда бераман, жавоб олгач яна кўп йиллар давомида жим юраман!
Агар бу муносабат сизга қизиқ бўлса, тарқатинг, жавоб топайлик бирга.
Қачон халқимиз ижтимоий фикрга эга бўлади, қачон миллатимиз интернетдан бир аёлнинг “вию-вию”сию бир “акахон”нинг “Ўзбекистон тенгдир Ўзбекистонга”, Бозорвой исмли лўли болакайнинг “1000 сўмдан акажонлар” деган гапини эмас, ўз миллатининг эртаси йўлида жон куйдираётган ижодкорларни – шоирларни, ёзувчиларни, санъатсеварларни излайди, уларнинг фикри, ғояси, ҳаёти билан қизиқади?
Қачон?


2023 йил, 20 май.

Раҳмат Бобожон

#бугун | @Rahmat_Bobojon
😢8🔥6👏3👍2💔1
Тадбирда мени қувонтирган ягона одам ва гап шу!

Суратда:

Нодир Жонузоқ: – Мен айнан сизни табриклаётганимдан хурсандман!
Мен: – Раҳмат!

#миннатдорман! | @Rahmat_Bobojon
👍95
БИР ҚЎРҚОҚ ҲАҚИДА

1
Асли аждодлардан меросдир юрак,
Қачон ва қаерда бўлмасин, тамом,
Ҳар доим,
ҳар кимга,
тик боқиб ахир,
Яшашни яхшироқ эпларди бобом...

Қонида оловдек оқарди исён,
Иқрори бор эди, бор эди шаъни.
Эголмайин ҳалак бўларди кимлар,
Мағрурлик санъатин билган отамни...

Мен унга ҳавас-ла боқдим ҳамиша,
Билагида кучи бўлмасди (тугам.)
Ҳаттоки,
кимдандир фарқли ўлароқ
Бўйнини букмасдан яшади укам...

Менга қарғиш теккан,
Иснод — кечирмоқ,
Ўчирдим ўртада шажара — шамни.
Эгилиб, эгилиб, эгилавериб,
Қучганча йиғлайман яра тиззамни...


2
Бир сотқин бор эди ўтган асрда...
Мен қаддим буккандим,
мен эдим хоин.
Онам фиғон чекди дорнинг остида:
“Ўғлимни афв этгин, ўзинг Худойим...”

Сира эслолмайман,
ўша пайтлар мен,
Туркмидим, ўзбекми, фаранг, мўғулми?
Оломонку майли, ор кечирарми,
Дор остидан қочган номард ўғилни?

Балки, минбарларда шеър ўқирдим маст,
Балки, эзгу қўлга солгандим кишан.
Умидвор эдим мен, Ҳақ сўз деб, аммо
Ўлганларнинг бир кун тирилишидан...

Йўқ, фақат,
ишонинг, шу сўзим чиндир,
Қайғурдим волидам ғам еганини.
Ахир, билмасдику бечора онам —
Қўрқоқнинг Худоси йўқ эканини...


3
Ахир,
сиз биласиз,
Ғолиб — ўлажак,

Хоинлар беорлик нашидасида,
Бор-будидан кечиб яшарлар тирик!

Ахир,
сиз биласиз,
Англайсиз ахир,
Ўз уруши бўлган ҳар бир даврнинг,
Ўз қўрқоғи бўлган ҳар асрнинг ҳам!

Ҳозир эса
айтай десам бу замон —
Оғиз булғаш билан бошланар албат,
Сўз уволи билан тугайди, тамом...

(Масалан,
ён-верда ҳар ҳил гавда бор,
Аланглаб қарайман Одам қани, воҳ,
каллалар гангиган елкалар узра?)

Масалан,
замонавий қўрқоқларни мен,
Бежирим кийимлар, бўйинбоғларнинг,
Шунчаки қули деб биламан холос...

У қўрқоқ, ҳа, тирик яшайди, тўғри,
Қадамин авайлаб, оҳиста босар.
Балки,
тунлар ўксиб қўрқоқлигидан,
Балки,
ўзи ҳақда шундай шеър ёзар...


2020 й.

Р. Б.

#бугун | @Rahmat_Bobojon
👍81
У қўрқоқ, ҳа, тирик яшайди, тўғри,
Қадамин авайлаб, оҳиста босар.
Балки,
тунлар ўксиб қўрқоқлигидан,
Балки,
ўзи ҳақда шундай шеър ёзар...


#балки... | @Rahmat_Bobojon
👍6💔4👏2
"Дунё саҳналарини забт этган 10 асар"

Бу асарларни биласизларми?

Фикрларни кутамиз!

Ўқиш
: https://oyina.uz/kiril/teahause/1377

#жаҳон_адабиёти | @Rahmat_Bobojon
👍1
Габриэль Гарсиа Маркес: “Умрим ҳақида”

15 ёшда англадимки, яхши нарсаларни кўпроқ оналар билишади, баъзида эса оталар.
20 ёшда англадимки, эгри ишнинг ҳеч қандай нафи йўқ, у ҳатто ўта моҳирлик билан бажарилган бўлса ҳам.
25 ёшда англадимки, бола онани саккиз соатлик кундуздан, отани эса саккиз соатлик кечадан маҳрум қиларкан.
30 ёшда англадимки, эркакнинг жозибаси кучида, аёлнинг кучи эса жозибасидадир.
35 ёшда англадимки, келажак – инсонга мерос қоладиган нарса эмас, балки ўзи яратадиган нарса.
40 ёшда англадимки, бахтиёр яшаш сири ўзинг севган ишинг билан шуғулланишда эмас, балки қилаётган ишингни севишдадир.
45 ёшда англадимки, инсон ҳаётининг 10 фоизи бошига тушган балолардан, 90 фоизи эса уларга бўлган муносабатдан иборат.
50 ёшда англадимки, китоб – инсоннинг энг яқин дўсти, кўр-кўрона тақлид эса энг ашаддий душманидир.
55 ёшда англадимки, кичик қарорлар мия билан қабул қилинади, катта қарорлар эса юрак билан.
60 ёшда англадимки, севгисиз қурбонлик бўлиши мумкин, лекин қурбонликсиз севги бўлмайди.
65 ёшда англадимки, инсон ҳаётдан завқ олиши учун керакли нарсадан ташқари ўзи хоҳлаганини ҳам ейиши керак.
70 ёшда англадимки, ҳаётдаги энг муҳим нарса қўлингизда яхши карталар бўлиши эмас, балки ёмон карталар бўлатуриб яхши ўйнай олишингиздир.
75 ёшда англадимки, инсон ўзини комил ҳисобламагунча ҳаракатда давом этади, ўзини комил санаган заҳоти эса ҳаракатдан тўхтайди.
80 ёшда англадимки, севиш ва севилиш дунёдаги энг тотли лаззатдир.
85 ёшда  англадимки, ҳаёт ҳақиқатан гўзал.

Раҳмат Бобожон таржимаси

#таржима | @Rahmat_Bobojon
👍32👏1
70 ёшда англадимки, ҳаётдаги энг муҳим нарса қўлингизда яхши карталар бўлиши эмас, балки ёмон карталар бўлатуриб яхши ўйнай олишингиздир.

#таржима | @Rahmat_Bobojon
🔥83👍3
Усмон Қўчқор.
Очиғи, Усмон оғани мен кўпроқ таржимон сифатида танийман. Кўрганларимга ишонадиган бўлсам, Усмон Қўчқор ўзбек таржимачилигида катта мактаб ярата олган ижодкорлардан биридир. Унинг таржима асарлари кўпчилигимизга таниш, севиб ўқиймиз, тўғри, балки таржимонига эътибор бермагандирмиз. Ахир одатда бизда асарга баҳо берилади, таржимонга эмас. Мен эса таржимоннинг яхши таржимонлигини билмоқчи бўлсангиз, биринчи галда унинг ўз ижодига (агар шеър, ҳикоялар ёзса, шуларга) эътибор беринг демоқчиман. Мен бугун Озарбойжонда ўқишларини истаган таржимон Усмон Қўчқор энг яхши шоирларимиздан бири дея қўрқмай айта оламан.

Таржимондан

Osman Qoşqar

* * *
Saçların nə qədər qara, sevgilim
Yalda gecəsini qoşub ördünmü?
Axı gözlərin də daha, sevgilim
Qaradir...
Gördüyüm günü gördünmü?

Fərqli rəngi necə tapа bilirəm,
Həyat-ölüm adlı vaxt arasinda.
Şaçin və gözünə baxdığım zaman
Söyləmək çətindir bəxt barasinda...

* * *
Tamaşa zövqu var idi arzumda
Sənin on səkkiz min aləmlərini.
Niyə yürüştürdün axı altımda
Qarışqadan kiçik adamlarını?

Bu həmin –
həmişə yolundan azan,
Deyə məni günahkar demişdin daim.
Erk desəm...
başıma bu şüşə qazan –
Səmanı alt-üst etdin, Allahım.

* * *
Zəmin tozun saçir. Səma – ateşli...
Qırmızı görünür günəş üfüqdən.
Quyular gömülmüş... Karvan dalanmış...
Şam düşür... Başlayır qarışıq xuftan...

Yalnız özü qaldı. Pənah – Allahdan.
Sağ qaldığını da xoşbəxtlik bilir.
Səhrada qibləsini itirmiş adam
Rast gələn tərəfə ibadət edir...

Uyğunlaşdıran: Rəhmət Babacan

Усмон Қўчқор

* * *
Сочларинг бунча ҳам қора, суюклим,
Ялдо кечасини қўшиб ўрдингми?
Кўзларинг ундан минг бора, суюклим,
Корадир…
Мен кўрган кунни кўрдингми?

Ўзга рангни қандоқ топай улгуриб
Ҳаёт-мамот деган вақт орасинда.
Сочингу кўзингта термулиб туриб
Куйламоқ қийиндир бахт борасинда…

* * *
Томоша шавқи бор эди ройимда
Ўн саккиз минг оламларингни.
Нечун ўрмалатиб қўйдинг пойимда
Чумолидан майда одамларингни.

Бу ўша —
йўлидан ҳамиша озғон,
Деб мени осийга йўйдинг-ку доим.
Эрк десам…
бошимга бу шиша қозон —
Осмонни тўнтариб қўйдинг, Худойим.

* * *
Замин тўзон сочар. Осмон — аланга…
Қизариб боқади офтоб ҳам уфқдан.
Қудуқлар кўмилган… Карвон таланган…
Шом тушар… Бошланар афтода хуфтон…

Ёлғиз ўзи қолди. Паноҳ — Худодан.
Омон қолганини саодат билар.
Саҳрода қибласин йўқотган одам
Дуч келган томонга ибодат қилар…

#таржима_дафтаридан | @Rahmat_Bobojon
👍7
Səhrada qibləsini itirmiş adam
Rast gələn tərəfə ibadət edir...
____
Саҳрода қибласин йўқотган одам
Дуч келган томонга ибодат қилар…


#таржима_дафтаридан | @Rahmat_Bobojon
👍3🔥1💔1
Musa Jalil. Qo'shiqlarim.pdf
2.3 MB
Муса Жалил. Қўшиқларим (шеърлар)

#бирга_ўқиймиз I @Rahmat_Bobojon
👍3
Анар — “Таҳминанинг сўнгги сири”

Янги китоб ўқувчиларимизга муборак бўлсин!

Бу навбатдаги янги таржима китобим, ўйлайманки, китобхонларга манзур келади!

Фикрларни кутаман!

#янги_китоб | @Rahmat_Bobojon
7👍1🔥1
#sotuvda

Ozarboyjon xalq yozuvchisi, taniqli adib Anar nomi “Besh qavatli uyning oltinchi qavati”, “Qizil limuzin” asarlari bilan o‘zbek kitobxonlariga yaxshi tanish.
Kitobxonlar ommasi e’tiboriga havola etilayotgan “Tahminaning so‘nggi siri” to‘plamiga adibning eng sara hikoyalari va “Mulla Nasriddin — 66” hajviy asari kiritildi.
Kitobdan joy olgan hikoyalar ishq va hayotning turli sinovlari oldida bosh egmagan qahramonlar, hajviy asar esa yonimizdagi ba’zi odamlar haqida.


Narxi: 32 000 soʻm

Murojaat uchun:
📞 +998 (95) 009 03 09
✉️ @IqronashrAdmin

Savol va takliflar uchun:
@iqronashrbot

🚚 Yetkazib berish xizmati mavjud!

@iqronashrbookssiz izlagan kitoblar aynan shu yerda!
👍2👏2💔2
#Diqqat!

💯 Diqqatingizni tortganimizga afsuslanmaysiz, albatta!

Demak, boshladik!

TAQRIZ YOZING — KO‘NGIL HAMDA CHO‘NTAK XUMORINI BOSING!

❗️E’lonni o‘qiboq ishga kirishganlar allaqachon g‘olib bo‘ldi! Sizchi?
Gʻijjalab o‘qiguningizcha tugaydiyov tanlovimiz ham. Shoshiling!

📣IqroNashr” nashriyoti va “Rahmat Bobojon” kanali tomonidan tashkil etilayotgan “Taqrizlar tanlovida” ishtirok eting!

📆 Tanlov 5 iyundan 5 avgustgacha bo‘lib o‘tadi va g‘oliblar nomi 5 sentyabr kuni ochiqlanadi!

📖 Shartlar siz o‘ylagandek qiyin emas:

— Ozarboyjonlik taniqli adib Anarning “Tahminaning so‘nggi siri” kitobini o‘qing;
— kitobdagi istalgan hikoya haqida 300 ta so‘zdan oshmagan taqriz yozing;
— taqrizingizni @iqronashrbot manziliga yuboring.

📌 Yuborilgan ijodiy ishlar quyidagicha baholanadi:

— ma’noviy hamda imloviy xatolar bo‘lmasligi;
— taqrizga olingan hikoya qay darajada ochib berilgani;
— taqrizning kreativligi, tili, uslubi va yozarmanning alohida mahorati.

📎 Eslatma: Agar kitobni turli hil rakurslarda suratga olib, qo‘shib jo‘natsangiz, yutish imkoniyatiga yana bir qadam yaqinlashasiz!

🎁 Tanlov g‘oliblari quyidagicha mukofotlanadi:

1-o‘rin — 200 ming so‘m pul va “IqroNashr” nashriyoti tomonidan chop etilgan 2 ta kitob;
2-o‘rin — 100 ming so‘m pul va “IqroNashr” nashriyoti tomonidan chop etilgan 3 ta kitob;
3-o‘rin — nashriyot tomonidan chop etilgan 4 ta kitob.

📩 Tanlovga yuborilgan va ishtirok etishga loyiq topilgan taqrizlar “IqroNashr”, eng kreativ taqrizlar esa “Rahmat Bobojon” kanalida e’lon qilinadi.

📎 Eslatma: “IqroNashr” va “Rahmat Bobojon” kanaliga a’zo bo‘lmaganlarning ijodiy ishlari tanlovga qo‘yilmaydi.

Ha, aytgancha!
Eng ko‘p layk to‘plagan 3 ta, eng ko‘p ko‘rilgan 2 ta taqriz ham maxsus sovg‘alar bilan taqdirlanadi!

🧑‍💻 Xo‘sh, tayyormisiz?
Unda, taqriz yozing — ko‘ngil va cho‘ntak xumorini bosing!

📎 Eslatma: Kitobni o‘zingizga yaqin kitob do‘konidan yoxud quyidagi manzildan buyurtma qilishingiz mumkin.

Murojaat uchun:
📞 +998 (95) 009 03 09
✉️ @IqronashrAdmin

Aytgancha, mazkur e’lonni guruh va kanallarda eng ko‘p tarqatgan odamlarga Anarning ushbu kitobi sovg‘a qilinadi!
(Tarqatganingizni botimizga yuboring)

#tanlov@iqronashrbooks@Rahmat_Bobojon
👍4👏1
* * *
“Балки, воз кечмоқ — етмоқдир...”
Суҳбатдан

Мен туннинг суратин чизаман
ҳар кеч,

Қаршимда титрайди маҳв бўлган олам.
Гарчи, ёзғитимдан нолимайман ҳеч,
Гарчи, мен юраги нигорон одам,
Гарчи, адашмайди сўқир кўзларим.


Андуҳим беумид тортилар хочга,
Минг йилки алдайди фақат бир афсун.
Олий Руҳ, илтимос, шундан сўз очма,
Бу қисмат мен учун — эскирган мавзу.

Яшадим демоққа бир лаҳза камдир,
Бемаврид тирилган ташвиш талотўп.
Эҳтимол, бу армон янглишмагандир,
Эҳтимол, бу ғамдан ҳали қарзим кўп.


Мен туннинг суратин чизаман
ҳар кеч,

Зулматнинг эртасин бир мен ўйлайман.
Умримни қилмайман ҳақиқатга пеш,
Тушимнинг давомин йиғлаб сўйлайман.

Мен енгилган мангу муҳорабалар,
Жонимни олган дард баҳодирлари,
Умримнинг энг кўҳна англамлари ва
Дунёнинг энг янги асотирлари,
Фитратим алдаган мағрур ҳар нигоҳ,
Руҳунатим тотган турфа сўзлар ҳам
Бир сония кечган порлоқ сабоқлар,
Бир умрлик битмас танаффуслар ҳам —
Қоғозга томади ҳар кеч қаламдан.

Сурат ҳозир бўлар. Тунлар ёдига
Бирма-бир босилар исёнкор даъвом.
Сўнгра кўзларимнинг шан ижодига
Ҳар бир кўзи очиқ излай бошлар ном...


6 июн, 2023.

Р. Б.


#бугун | @Rahmat_Bobojon
👍91🔥1
Минг йилки алдайди фақат бир афсун...

#лаҳза | @Rahmat_Bobojon
8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Қасам» — Абдували Қутбиддин

Устознинг руҳи шод бўлсин!


#бугун | @Rahmat_Bobojon
👍8
2025/07/14 21:38:52
Back to Top
HTML Embed Code: