"Ҳеч қандай хато қилмаган одам ҳеч нима қилмаган одамдир. Бу ҳаётдаги энг катта хато: ўзингни хатосиз ҳисобламоқдир" – Юнус Эмродан ҳикматлар
* * *
Хушдир менга сендан келган неки бор: ё бир гулдир, ёхуд тикон. Ё ҳаётдир, ёхуд кафан. Инон, зулматинг ҳам хушдир, нуринг ҳам. Қаҳринг ҳам хушдир, меҳринг ҳам.
* * *
Ҳеч қандай хато қилмаган одам ҳеч нима қилмаган одамдир. Бу ҳаётдаги энг катта хато: ўзингни хатосиз ҳисобламоқдир.
* * *
Борсанки, унутма Яратган ёрдир,
Санама, золимнинг этгани кордир,
Мазлумнинг оҳлари йиқитар шоҳни,
Билки, ҳар нарсанинг ўз вақти бордир.
* * *
Кўп мол ҳаромсиз, кўп сўз ёлғонсиз бўлмас.
* * *
Анинг кўркли назари кўнгиллар оинасидир.
* * *
Нимани кўп кутсанг ва истасанг сендан йироқлашгайдир. Ахир айтгандик: “Исталганини олмоқ эмас, рози бўлмоқдир имтиҳон”.
* * *
Сабр саодати абадий қолур,
Ким сабрли эса анга насиб бўлур.
* * *
Бир ғарибнинг дуосида бўл, сени қутқарса, фақатгина шу қутқара олгай.
* * *
Ўзимни бир нуқта ўлароқ кўрганимда, кўрдимки, бир сермазмун жумланинг сўнггидаман.
* * *
Зулм ила обод бўлганнинг оқибати барбод бўлур.
* * *
Ҳақни ҳақиқатан севганларга жумлайи-олам қариндош кўринадир.
* * *
Қалби тошнинг тили заҳар тутажак. Қанчалик юмшоқ гапирмасин, сўзлари “Уруш” каби жаранглайди.
* * *
Эй, ожиз Юнус, кибрланма, тупроқ каби ҳокисор бўл. Ахир гулларнинг бари тупроқда битади.
* * *
Очликнинг сўнггида тўқлик бор, тўқликнинг сўнггида эса йўқлик. Бу йўллар қўрқинчлидир. Бу йўлларда Аллоҳ найлар, сабр этамиз, кўрамиз.
* * *
Она раҳматидан келдик бозорга, бир кафан олдигу қайтдик мозорга.
* * *
Қимматбаҳо инжу дарвешнинг кўнглидадир. Уни улкан денгизлардан излаш бефойда.
* * *
Уч нарсани тўғри танлай бил: аёлингни, ишингни, дўстингни.
* * *
Дарди дунё бўлганнинг, дунё қадар дарди бордир.
* * *
Турли-туман жафонинг исмини Ишқ деб атамишлар.
* * *
Ошиқ ўлди дея фарёд урарлар. Ўлган бадандир, ошиқларга ўлим йўқ.
* * *
Ишқ оғуси мен учун оғуга қарши доридир.
* * *
Бу шундай Ишқ бозоридирки, бу бозорда жонлар сотилади. Мен жонимни сотмоқ учун ўртага қўйдим, аммо олгувчи топилмайдир.
* * *
Эй, ҳаёт ирмоғидан сув симирганлар! Келинг, бир сўрайлик жонлардан, гўзаллиги не бўлди, битмоқда. Мен ҳамиша сенингман деганди, ҳозир кимни топди, кетмоқда.
Турк тилидан Раҳмат Бобожон таржимаси
#таржима_дафтаридан | @Rahmat_Bobojon

👍6
Борсанки, унутма Яратган ёрдир,
Санама, золимнинг этгани кордир,
Мазлумнинг оҳлари йиқитар шоҳни,
Билки, ҳар нарсанинг ўз вақти бордир.
#иқтибос | @Rahmat_Bobojon
Санама, золимнинг этгани кордир,
Мазлумнинг оҳлари йиқитар шоҳни,
Билки, ҳар нарсанинг ўз вақти бордир.
#иқтибос | @Rahmat_Bobojon
❤4🔥2
Азиз Несин — “Таёқ емасдан туролмайман”
Таёқ емасдан туролмайдиганлар учун махсус бир китоб бор. Камина яхши кўриб, истаб таржима қилган. Бугун ўша китоб нашр этилиб, бозорларни безаб турибди экан. Бугун хабар топдим. Истардимки, кутубхона ва кўнглингиздан ҳам муносиб жой топади у.
“Академнашр”га раҳмат! Китоб сотиладими ё йўқ деб пайсалга солмади, кичик меҳнатимни қадрлаб чоп этди, ҳатто гонарар ҳам берди.
Санжар Назар, ака соғ бўлинг, замонавий дунёмизнинг жадидисиз!
Нашриётнинг барча ходимларига ҳам алоҳида раҳмат!
Хуллас, ким китобни ўқиса, албатта, фикрларини ёзиб қолдирсин, кутаман!
#хушхабар | @Rahmat_Bobojon

👍5
Forwarded from “Аkademnashr” nashriyoti
#yangi_nashr
Aziz Nesin: “Tayoq yemasdan turolmayman”
Hikoyalar
Taniqli turk adibi Aziz Nesin allaqachon xalqimizning qalbidan joy olgan. Uning pishiq-puxta, yumorga boy tili, hayotga teran qarash va ijtimoiy muammolar ildiziga nazar tashlash qobiliyati ko'pchilik tomonidan e'tirof etiladi.
📖 Kitobga yozuvchining o‘nga yaqin sara hikoyalari kiritilgan.
📝 Mundarija
Kitob mualliflik huquqi olingan holda nashr etildi.
Tarjimon: Rahmat Bobojon
Hajmi: 72 bet
Muqova: yumshoq
Narxi: 15 000 so‘m
Xarid: www.tg-me.com/akademsavdo
📮 O‘zbekiston bo‘ylab yetkazib beriladi.
📚 @akademnashr
Youtube | Instagram | Facebook | Twitter

❤3👍1
#Eng_yaxshi
Rahmat Bobojon “Yoshlik” jurnalida nashr etilgan Arkadiy Averchenko – “So‘qirlar” hikoyasi uchun tahririyatimizning 2023-yildagi “Eng yaxshi tarjimoni” bo‘lgan edi. Mana, sovg‘alarini qabul qilib oldi.
#bugun | @yoshlikjurnali | @Rahmat_Bobojon
Minnatdorman, aziz “Yoshlik”!

👍9❤1
"Кичик қарорлар мия билан қабул қилинади, катта қарорлар эса юрак билан"
Габриел Гарсия Маркес
Давоми...
#иқтибос | @Rahmat_Bobojon
Габриел Гарсия Маркес
Давоми...
#иқтибос | @Rahmat_Bobojon
❤7🔥2👍1
ЧОРЛОВ
Сўзимни бир янгилик билан бошламоқчиман.
Каминанинг Инстаграмдаги лавҳаси 500 мингдан ортиқ марта томоша қилинди!
Илгари ижтимоий тармоқлар, масалан, Тик-ток, Твиттер, ҳозирда жуда "берилиб кетган" Инстаграмда фаол эмасдим. Бироқ, озгина қизиқиш билан бошланган иш бугун жиддий фаолиятимга айланди.
Аввалига бу иш бошда ўзимга ҳам эриш туюлди. Кейин умуман танимайдиган одамлардан хабарлар кела бошлади, инстаграм фойдаланувчилари лавҳаларимни бир-бирига юбориб, ўз ҳикояларида улаша бошлашди. Қарабсизки, натижалар ёмон эмас.
Нимадир ёзасиз, таржима қиласиз, уни хос даврангиз ва бир-икки мухлисингиздан бошқа биров ўқимайди дейлик. Айбни эса "Одамлар ўзи адабиёт, шеър, китоб ўқимай қўйди" дея уларга ташлайсиз. Хўш, нима қилиш керак дерсиз? (Бу ҳам бир восита деб қараган ҳолда)
Унда эшитинг!
Мен бу ишни бошлаганимга кўп бўлмади. Бунга кузатувларим сабаб бўлди. Инстаграмни кузатдим, қарасам ўзим яхши кўрадиган шоирларнинг саҳифалари бор экан Нозим Ҳикмат, Ромиз Равшан... Лавҳалари юз минглаб, ҳатто миллион марта ҳам кўрилган. Айни шу кунларда фейсбукда мақолаларга кўзим тушди инсташеърият ҳақидаги. Албатта қувондим. Ҳолбуки, мен инстаграмда 2 йиллардан буён бор эдим. Фақат, кўча тилида айтганда "падача"ни қандай бериш кераклигини билмасдим. Бироз ўрганиб олгач, ишга киришдим.
Бунга қандай вақт топасан дейсизми? Очиғи, инстаграмдаги лавҳаларимнинг деярли барчасини йўлда – метрода ишлаган ва улашганман.
Тўғри, фейсбук жиддий давра, телеграм мухлислар учун қулай. Инстаграм эса халқ учун экан. Сир эмаски, ёшларнинг кўпчилиги шу ерда. Демак, ўз ёзганларингиздан энг қаймоғини (4 ё 2 сатр) битта видео билан уйғун ҳолда ишлайсиз ва тармоққа жойлайсиз. Бўлди!
Қарабсизки, эрта китобингиз чиққанида ўқишга муштоқ давра тайёр. Буни албатта ўзим амалда синаб кўраман аъзоларим кўпайгач.
Каминанинг истаги шу, ёзганларимни қўйнимизда яшириб юравермай ўртага ташлайлик, масалан, инстаграмга қўяйлик. Токи унда фақат шов-шувли ё бўлмағур видеолар айланиб одамлар олдидан чиқавермасин, маънили, гўзал ва тош босадиган нарсалар ҳам чиқсин!
Аслида бу тармоқнинг афзаллиги шу – ким, қанақа лавҳаларни кўп кўрса, унинг олдидан шунга ўхшашлари чиқаверади. Одамларнинг олдидан шеър чиқсин, гўзал сатрлар чиқсин!
Тарафдор ижодкорлар бўлса, қайта айтаман, албатта инстаграм очинглар, фаол бўлинглар!
Қуйида сизлар учун иккита саҳифамни қолдиряпман. Биттаси фақат хоразмликлар учун ҳазил видеошеърлар, биттаси адабийча, ўзимнинг битикларим. Қизиқ бўлса, кириб кўринглар:
Раҳмат Бобожон: https://www.instagram.com/rakhmatbobojon
Бобожонов: https://www.instagram.com/bobojon.ov
#чорлов | @Rahmat_Bobojon

❤5👍2🔥1

👍2🔥2
"'ЁЛҒИЗ БОҒ" ТУРКУМИДАН
1
Яшиллашган тушлари ичра
Баданлари беун қақшади.
Кузнинг ғамгин кулгичлари-ла
У баҳорни сўкди ўхшатиб.
Баҳор секин ёяверди сеп,
Сукунат портлаган томонда.
Бир дарахт йиғлади кузни деб,
Мен тушсиз уйғонган бир тонгда...
2
Энди, баҳор – ўзга Ватандир,
Қизиқтирмас, сотқинлик кузга.
Фақат, уни соғинганимча
Бир ўйинни бузганим-бузган.
Узоқдасан, бордексан фақат,
Бир кун гўё қайтадигандек.
Бўронлардан қўрққани – даҳшат,
Тупроқ узра гулламаган Эрк...
3
Узилмаган биронта гул йўқ,
Боғдан ғамнинг анвойи анқир.
Дарахт кўкка этмайди қуллуқ,
Ўз боғини топгунча санғир.
Тарк айлади бор баҳорин ва
Кузга ортди дарду ғамини.
Сезиб қолди кутилмаганда,
Ўлимини излаганини...
4
Гуллайвергин, умид – жўмардинг,
Нигоҳларни сайратиб маюс.
Оғир келар баҳорга дардинг,
Унга арзир ўттиз йиллик Куз.
Минг йилларки яшнамоқ – хатар,
Қулаб борар изтиробга тик.
Эрк унингдир ўлгани қадар,
Соғингани қадар ёлғизлик...
5
Ичингда чириган мавсумни,
Мақтаб юрдинг очиқ кафтингда.
Кузни сенга келтирган тунни
Унутмадинг чоғи афтидан.
Қулаганча осмон сари жим,
Таслим бўлмоқ мумкинмас ахир.
Гуллаб-гуллаб топганларингни
Бир сўлишда йўқотмоқ оғир..
2020 й.
Р. Б.
#эски_дафтардан | @Rahmat_Bobojon
1
Яшиллашган тушлари ичра
Баданлари беун қақшади.
Кузнинг ғамгин кулгичлари-ла
У баҳорни сўкди ўхшатиб.
Баҳор секин ёяверди сеп,
Сукунат портлаган томонда.
Бир дарахт йиғлади кузни деб,
Мен тушсиз уйғонган бир тонгда...
2
Энди, баҳор – ўзга Ватандир,
Қизиқтирмас, сотқинлик кузга.
Фақат, уни соғинганимча
Бир ўйинни бузганим-бузган.
Узоқдасан, бордексан фақат,
Бир кун гўё қайтадигандек.
Бўронлардан қўрққани – даҳшат,
Тупроқ узра гулламаган Эрк...
3
Узилмаган биронта гул йўқ,
Боғдан ғамнинг анвойи анқир.
Дарахт кўкка этмайди қуллуқ,
Ўз боғини топгунча санғир.
Тарк айлади бор баҳорин ва
Кузга ортди дарду ғамини.
Сезиб қолди кутилмаганда,
Ўлимини излаганини...
4
Гуллайвергин, умид – жўмардинг,
Нигоҳларни сайратиб маюс.
Оғир келар баҳорга дардинг,
Унга арзир ўттиз йиллик Куз.
Минг йилларки яшнамоқ – хатар,
Қулаб борар изтиробга тик.
Эрк унингдир ўлгани қадар,
Соғингани қадар ёлғизлик...
5
Ичингда чириган мавсумни,
Мақтаб юрдинг очиқ кафтингда.
Кузни сенга келтирган тунни
Унутмадинг чоғи афтидан.
Қулаганча осмон сари жим,
Таслим бўлмоқ мумкинмас ахир.
Гуллаб-гуллаб топганларингни
Бир сўлишда йўқотмоқ оғир..
2020 й.
Р. Б.
#эски_дафтардан | @Rahmat_Bobojon
❤4
Qafe Khix
Ayşenur Kolivar
Ёмғирли ҳавода эшитишга қўшиқ топиб келдим!
Бемалол баланд овозда, симли ва бесим қулоқчинларда эшитаверинглар!
#бирга_тинглаймиз | @Rahmat_Bobojon
Бемалол баланд овозда, симли ва бесим қулоқчинларда эшитаверинглар!
#бирга_тинглаймиз | @Rahmat_Bobojon
👍6
* * *
Даҳрнинг таптортмас талотуминда,
Бир сокин маъвода топмасдан қарор,
Кездим.
Мен бор-йўғи адашган бир руҳ.
Бесаодат кунлар ташрифи аро,
Ишққа, ошиқликка ташна заминга,
Ёмғир шевасида мактуб ёзар кўк.
Севгилим, бормисан, бор бўлсанг сен ҳам,
Қулоқ сол туробнинг дарди, оҳига.
Йўл олар мен билан — иккита елкам,
Самовий саманлар фурудгоҳига.
Ҳасратни келтиргай қай хушхабарчи,
Қаловини топган у қайси сирнинг?
Бир қучоқ аёзни келтирган, гарчи,
Йўриғи тўғридир октябрнинг.
Яралиш ўйнида мағлуб тақдирдан,
Минг-минг уринса ҳам кечолмаган воз,
Мен руҳман.
Сен тўғри топдинг, мен руҳман,
Фаромуш шаҳарнинг руҳиман, холос...
2021 йил.
Р. Б.
#лаҳза | @Rahmat_Bobojon

❤2
Бесаодат кунлар ташрифи аро,
Ишққа, ошиқликка ташна заминга,
Ёмғир шевасида мактуб ёзар кўк.
#ёмғир | @Rahmat_Bobojon
Ишққа, ошиқликка ташна заминга,
Ёмғир шевасида мактуб ёзар кўк.
#ёмғир | @Rahmat_Bobojon
👍6🔥4❤1
ИСТЕЪДОД
“Тошкент ҳавоси бузилгани сабабли дунё статистикасида олдинги ўринларга кўтарилган”
Сўнгги хабарлардан
Марсияга ўрнин бўшатган ўлан,
Яқиндан бир қўшиқ янграйди: “The end”.
Худо берган олий истеъдод билан
Тириклик рольини ўйнайди бошкент.
Япроқда йўл йўқдир яшнамоқ сари,
Дарахт умид узган гулламоғидан.
Уйларда мизғийди манфур ҳаловат,
Барин жим кузатар паришон шаҳар –
На осмон, на замин қилмас маломат,
Кўчалар туманга маҳв бўлган, ғариб,
Гўё кимларнингдир чеккан оҳидан.
Сира адашмайди бу суфлёр дунё,
Шаҳар ўз исмини унутиб бўлган.
Зоҳирдан одатий кўринар, аммо,
Неки бор, заволга юз тутиб бўлган.
Автолар дилдираб эсидан оғар,
Ишонмас ҳеч авлод аждод нақлига.
Ҳамон жим кузатар адашган шаҳар –
Замин узра эса таассуф ёғар,
Гоҳ ёмғир шаклида, гоҳ қор шаклида.
Бироқ, қабул бўлмас на тавба, узр,
Дуою қарғишлар бўлмас ижобат.
Шаҳар роль ўйнашдан олади ҳузур,
Одамлар олқиши туганмас роҳат.
Истиқболнинг шонли байроғи йитган,
Йўқлик жўнатади бетин хушхабар.
Қисмати нураган, эртаси битган,
Балки, аллақачон ўлган бу шаҳар…
25 январ, 2024 й.
Р. Б.
#бугун... | @Rahmat_Bobojon

👍5🔥2❤1
Forwarded from ERKIN BOZOROV | RASMIY
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
SHAVKAT RAHMON
“Zulfiqor ruh”
Har zamonning o’z zabardast shoirlari bor. Shukrki asl shoirlar bugun ham oz emas. Ulardan bir nechalari ushbu ijodiy ishda jam bo’lishgan. Xalqim degan shoirlar, doim Xalq va Haq nazarida bo’lsinlar!
BEK ALI
@bek_ali_ijodi
RAHMAT BOBOJON
@Rahmat_Bobojon
NOZIMA HABIBULLAYEVA
@Nozima_Habibullayeva
MUHAMMAD SIDDIQ
@Muhammad_Siddiq
SHAHRIYOR SHAVKAT
@shahriyor_shavkat
SUHROB ZIYO
@suhrob_ziyo1
DADAXON MUHAMMADIY
@dadaxonmuhammadiy
Telegram kanallarga ziyorat uchun havolalar qoldirdim. Marhamat qiling.
“Zulfiqor ruh” uchun @anorbooks_nashr ga rahmat!

🔥4❤2👍1
ҒАМГИН ТУРКУ
Бахт йўқ эгним ёпингани,
Истаганим, соғинганим,
Кел, юрагим топингани,
Кел, руҳимнинг топгани, кел.
Фарёдимни туймаган ёр
Сенда на йўл, на манзил бор,
Ишқ дашти экан ҳасратзор,
Дард илдизин чопгани кел.
На жонимни тиндирарман,
На жонингни тилдирарман,
Ғам шаҳрида дилдирарман,
Юпун бағрим ёпгани кел.
Биз бу йўлда не кўрдик, а,
На бировдан ҳол сўрдик, а,
Умидимга дард ўрнига
Шодликларни сопгани кел.
Музтарибинг менман ҳамон —
Ҳам интизор, ҳам андармон,
Ҳеч қурса жоним чиққан он,
Муштоқ кўзим ёпгани кел...
8 август, 2023 й.
Р. Б.
#машқ_дафтаридан | @Rahmat_Bobojon
Бахт йўқ эгним ёпингани,
Истаганим, соғинганим,
Кел, юрагим топингани,
Кел, руҳимнинг топгани, кел.
Фарёдимни туймаган ёр
Сенда на йўл, на манзил бор,
Ишқ дашти экан ҳасратзор,
Дард илдизин чопгани кел.
На жонимни тиндирарман,
На жонингни тилдирарман,
Ғам шаҳрида дилдирарман,
Юпун бағрим ёпгани кел.
Биз бу йўлда не кўрдик, а,
На бировдан ҳол сўрдик, а,
Умидимга дард ўрнига
Шодликларни сопгани кел.
Музтарибинг менман ҳамон —
Ҳам интизор, ҳам андармон,
Ҳеч қурса жоним чиққан он,
Муштоқ кўзим ёпгани кел...
8 август, 2023 й.
Р. Б.
#машқ_дафтаридан | @Rahmat_Bobojon
👍3🔥1💔1
Бугун энг яхши кўрган шоирларимдан бири — шоир ва таржимон Матназар Абдулҳаким туғилган кун. Устозга илк машқлар қила бошлаганимдан бери меҳрим, муҳаббатим бошқача, шунинг учун бўлса керак баъзи ёзганларим устознинг битикларига ўхшаб кетади, сўзда ҳам, амалда ҳам ўзимга ўрнак биламан доим. Руҳингиз шод бўлсин, Матназар устоз!
Қуйида эътиборингизга Матназар Абдулҳакимнинг Хоразм шевасида ёзган шеърлари билан инстаграм блогим (Bobojon.ov) да ҳазил тариқасида тайёрлаган лавҳаларимни улашяпман, кўринг, ёқса дўстларга ҳам жўнатиб қўйинг:
1. "Сани ўйлағанда киприкларима..."
2. "Бир-бириннан яхши-яхши гийжакла..."
3. "Ёрим хўшруйлиқда юртни энг алди..."
4. "Ёдимнан чиқмийсиз оғо, дадингми..."
5. "Ўзимни айролиқ ўтина солдим..."
6. "Сан билан ўйлаған ўйларимиз бир..."
7. "Қидириб борвадим олис қолоғо..."
8. "Ийдала гуллабди тейиннан ўтиб..."
Қайсини эшитмоқчи бўлсангиз, устига босинг, марҳамат!
#МатназарАбдулҳаким | @Rahmat_Bobojon

❤3🎉2🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Инстаграми йўқлар учун лавҳалардан бирини шу ерда қолдираман.
Яхши кайфият тилайман!
#бугун | @Rahmat_Bobojon
Яхши кайфият тилайман!
#бугун | @Rahmat_Bobojon
👍5🔥2💔2😁1😍1