Telegram Web Link
Do'stlar, YouTube kanalimni ham kuzatib boringlar!

Xudo xohlasa, yaqinda yangi she'rlardan o'qib joylayman, yangicha loyihalar qilamiz.

Marhamat: https://www.youtube.com/shorts/z-U7WUGY2Bw

#lavha I @Rahmat_Bobojon
👍2🎉1
“Insonlar hammasini oʻzgarishi bilan birga avvalgidek qolishini ham istashadi...” – Paulo Koelodan iqtiboslar

* * *
Boshqa birovning badbaxtligiga beeʼtibor boʻlgan odam aslida eng baxtsiz insondir.

* * *
Oʻzing bilan yolgʻiz qolishni eplolmasang, oʻzingni tushunolmaysan.

* * *
Dunyomiz nimaga oʻxshashini eslasang, anglaysanki, hayotingdagi bir baxtli kunning oʻzi moʻjizaga teng.

* * *
Yashamoq eng zararli odatdir, chunki erta-indin u bizni qabrga olib boradi.

* * *
Inson hamisha kelishishga urinadi. Magʻlub boʻlishimizni avvaldan bilsak-da doimo oʻlim bilan jang qilamiz.


Davomi: https://oyina.uz/uz/teahause/2795

#tarjima_daftaridan I @Rahmat_Bobojon
Inson uchun eng qoʻl yetmas borliq uning oʻzidir...

#iqtibos I @Rahmat_Bobojon
📘 Tayoq yemasdan turolmayman, Aziz Nesin

Tarjimon: Rahmat Bobojon
Narxi: 15 000 so‘m
Xarid: www.tg-me.com/akademsavdo

📘  @akademnashr

Youtube | Instagram | Facebook  | Twitter
👍3
Хорижга ижодий сафарга чиққан ижодкорлар яхши билади, у ёқда сиздан юртингиздаги ҳозирги адабий муҳит, китоблар, айниқса адабий нашрлар ҳақида сўрашади. Шундай пайтда айтишга, мақташга арзирли нашрингиз бўлмаса уялиб қолишингиз аниқ...

"Шарқ юлдузи" бизнинг отахон журналимиз, севимли нашримиз, адабиётимизнинг чин маънодаги жонфидоси.

Тўғриси, шахсан ўзим турк, озарбойжон, туркман, қозоқ, қирғиз, ҳатто венгерларга ҳам журналимиздан бериб юборганман туҳфа қилиб. Бу билан мақтанмоқчи эмасман, бу менинг ижодкор сифатидаги вазифам холос...

Журналимиз ўтган йилнинг охирги сонида каминанинг бир туркум шеърларини чоп этди.

Миннатдорлик билдираман. Илоҳим, "Шарқ юлдузи"мизнинг кўнгиллар ва хорижларга сафари ҳеч қачон тугамасин!

#бугун | @Rahmat_Bobojon
🔥3👍2
Самовий ракеталаримиз олис сайёрларни забт этмай қўйган, аксига олиб ижтимоий тармоқлар орқали бокиралик, шойи кийган узунсоч эркак, “Нексия 2 легенда” деган гаплар урчиган айни замонда бу манглайшўр омманинг битмас ярасига озгина бўлсада малҳам қўяётган журналимиз “Ёшлик” ҳамиша омон бўлсин!

Ўтган йили бир қанча таржимларим баробарида бир туркум шеъримни чоп этишди!

Хоразмчасига айтганда, салламно!

#бугун | @Rahmat_Bobojon
👍31🔥1
Энг яхши кўрган нашрларимдан бири “Муштум” журналида ички ва ташқи оғриқлар, умуман олганда ижтимоий ҳаётга мушт тугиб ёзилган бир қатор шеъларим босилди.

Бу журнални яхши кўрувчилар, ўқирманлар, бозордан банану ананас олмасдан матбуот бурчакларидан сотиб олаётган инсонлар жуда кўп. Мен ҳам шундай одамлар сафида эканимдан мамнунман.

Ярим соат кулдирган карикатура учун ҳам алоҳида раҳмат!

“Муштум”ни албатта ўқинглар, биродарларим!

#бугун | @Rahmat_Bobojon
👍4🔥3
ТАКЛИФНОМА

Муҳтарам адабиёт ихлосмандлари, сизлар учун яна бир ажойиб хушхабар!

📖Барчангизни ёш шоир ва таржимон Раҳмат Бобожон таржимасида нашр этилган машҳур турк ҳажвчиси Азиз Несиннинг "Таёқ емасдан туролмайман", таниқли озар адиби Анарнинг "Таҳминанинг сўнгги сири" ҳамда Равшан Абдуллаўғлининг "Релслар узра ётган одам" асарлари тақдимотига таклиф этамиз.

📍Тадбир давомида сиз:
Устоз ва ёш шоир-ёзувчилар суҳбатини олишингиз;
Раҳмат Бобожондан шеър тинглашингиз;
Юқоридаги китобларни таржимон имзоси билан харид қилишингиз мумкин.

🔰Манзил: Урганч давлат университети, Маънавият хонаси
🗓Вақти: 16 март, соат 10:30

📌Эслатма: исталган одам қатнашиши мумкин, барча қизиқувчиларни кутиб қоламиз!

МУАЛЛИФ ҲАҚИДА:

Раҳмат Бобожон – 1998-йил 19-декабрда Хоразм вилояти Шовот туманида туғилган.

"Изтироб шивири" номли биринчи шеърий тўплами ўқувчилар қўлига етиб борган.

Ўзбек ва хориж газета-журналлари, интертент порталларида шеърлари, таржима ва мақолалари нашр этилган.

Бугунги кунгача рус, турк, озорбойжон, туркман адабиётининг етук ижодкорлари асарларини ўзбекчага, ўзбек адабиётининг забардаст қаламкашлари асарларини турк ва озарбайжон тилларига ўгирган.

@Yoz_uyushmasi_Xorazm_viloyati I @Rahmat_Bobojon
👍1
❗️Ушбу китобларни мутолаа қилишни истайсизми?

Тақдимотимизда кутамиз!


@Yoz_uyushmasi_Xorazm_viloyati I @Rahmat_Bobojon
👍3🔥1
* * *
Бу маҳзун
кунларнинг битмас овози,
Синган қанот билан кечар парвози,
Ҳаёт мавсумларим баҳордан рози,
Хазонрез дамини
келтир умримга…


Боҳузур ололмас дил ҳордиғини,
Кўзимга йўллама дард тортиғини,
Кўксим кўтаролмас бахт ортиғини,
Бахтнинг энг камини
келтир умримга…


Тонг қадар истаган ниятингга ет,
Менга эса ҳасрат бергил кетма-кет,
Фақат бу шафқатсиз зулматни маҳв эт,
Нигоҳлар шамини
келтир умримга…


Яхши бор! Ёлғизлик – уйимдир мубҳам,
Кутарман мен сендан бошқа кимни ҳам?
Бунчалик сийлама умидимни ҳам,
Бир инсон ғамини
келтир умримга...


2 апрел, 2024 й.

Р. Б.

#машқ_дафтаридан | @Rahmat_Bobojon
🔥43👍3
Бунчалик сийлама умидимни ҳам,
Бир инсон ғамини
келтир умримга...


#тараддуд | @Rahmat_Bobojon
🔥31👍1
САЛОМ ОМОНАТ, ЕТКАЗАЙ ДЕДИМ: ОЗАРБОЙЖОНДАН САЛОМ!

Озарбойжонга бу галги сафарим ўзига хос ва мароқли ўтди!


Илгариги борганимда расмий тадбир ё четга биринчи чиқишим бўлгани учунми ҳеч қаерни айланмаган, кўрмаган эканман. Бундан таассуфланганимни бу сафаргиси ювиб кетди.

Биз асли китоб тақдимоти ва илмий анжуман, бир икки тадбирлар баҳона боргандик. Аммо Бокуга, Ичкари шаҳар ва айниқса денгизга саёҳатимиз энг ёдда қоларлиси бўлди.

Бокуда гоҳ чойхона, гоҳ меҳмонхона, гоҳ миллий емакхонада кўплаб устоз ва ёш шоир-ёзувчилар билан учрашдим, гурунглашдим. Ҳаммаси бир сўзни қайтаради: "Қандай қилиб бунчалик соф озарбойжонча гапирасан? Қандай қилиб шунча ёш бўлишингга қарамай бундай ишларни қилдинг? Қандай қилиб..."

Ҳа, ёшимни эшитганлар ҳайратга тушишади. Уларнинг наздида Раҳмат Бобожон катта шоир ва таржимон. Мақтаниш бўлдию майли...

Оддий дўконга кирсак ҳам, академияга борсак ҳам, ҳатто таксислар ҳам ўзбек санъати ҳақида гапиришади, адабиётга қизиқишини айтишади, чап кўксига қўлини қўйиб "Ўзбекистон бу еримизда" дейишади. Минг раҳмат барчасига!

Ҳали таассуротларим ҳақида батафсил, чиройли қилиб эссе ёзаман. Ўқийсизлар...

Ҳаммангизга салом айтишди! Сўзимни уларнинг бир ибораси билан тугатаман: "Ишқ бўлсин!"

#Ozarboyjon | @Rahmat_Bobojon
🔥9
2025/07/09 02:10:12
Back to Top
HTML Embed Code: