Telegram Web Link
🇺🇿 Ўзбекистонда жамоатчилик назорати ва унда ОАВ рoлини ошириш, янги таклифлар ишлаб чиқиш, давлат бошқарув органларининг жамоатчилик олдида ҳисобдорлигини кучайтириш ва ушбу соҳада замонавий рақамли назорат шаклларини қўллаш юзасидан Жамоатчилик сўровномаси ўтказилмоқда.

🔎 Жамоатчилик назоратини кучайиши барчамиз учун манфаатли ҳисобланади. Ушбу сўровномада иштирок этиб, ўз фикрларингизни қолдиринг.

➡️ Сўровномада иштирок этиш

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7👏3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
➡️Саида Мирзиёева Лондон сафарида Баронесса Ариел Малард де Ротшилд билан учрашди.

➡️Шунингдек, “Янги Ўзбекистон — улкан имкониятларга эга катта мамлакат” мавзусидаги давра суҳбатида нутқ сўзлади.

➡️Лондонда ташкил этилган роуд-шоу давомида Буюк Британия Ғазначилиги иқтисодий котиби Люси Ригби билан учрашувда Ўзбекистондаги ислоҳотлар ва мамлакатимизнинг ЖСТга аъзо бўлиши юзасидан фикр алмашилди.

➡️Буюк Британия Бош вазири ўринбосари ва адлия вазири Девид Лемми билан учрашувда Инсон капиталини ривожлантириш ва Ўзбекистон мактабларида Кембрижнинг айрим дастурларини жорий этиш, Оксфордда ўзбек тилини ўрганиш лойиҳаларини йўлга қўйиш, шунингдек, инглиз тилида сўзлашувчи ўқитувчиларни жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍60👏13😍4😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Клиникадаги ҳолат ҳақиқатда қандай бўлгани маълум қилинди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган ва турли муҳокамаларга сабаб бўлаётган видеода акс этган ҳолат 2025 йил январь ойида Юнусобод туманидаги хусусий клиникада юз берган.

Тошкент шаҳар ИИББнинг маълум қилишича, ушбу кадрларда даволаниш учун келтирилган беморларнинг агрессив ҳаракатлари ва уларни тинчлантиришга уринган клиника ходимларининг ҳаракатлари акс этган.

Тармоқларда билдирилаётган “кўча безорилари” ҳақидаги иддаолар ҳақиқатга тўғри келмайди. Мазкур ҳолат юзасидан аввал ИИОга мурожаат қилинмаган.

Ҳозирда Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Якуний қарор қонун доирасида қабул қилинади. Жараён Ички ишлар вазирлиги назоратида.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2🤝1
❗️2026 йилдан яроқлилик муддати ўтган товарларнинг савдоси чекланади

Ўзбекистонда жорий этилаётган рақамли маркировкалаш тизими юқори ликвидли маҳсулотлар муомаласининг шаффофлигини оширишга хизмат қилади. 2026 йил 1 мартдан бошлаб рақамли маркировкалаш яроқлилик муддати ўтган товарлар реализациясини чеклайди.

Мажбурий рақамли маркировкага тегишли маҳсулотлар:

🔵алкоголь ва тамаки маҳсулотлари;
🔵пиво маҳсулотлари;
🔵маиший техникалар;
🔵дори воситалари ва тиббий буюмлар;
🔵сув ва салқин ичимликлар.

Ишлаб чиқарувчи ва импорт қилувчилар маҳсулот ҳақидаги маълумотларни “Асл белгиси” АИСга киритиб, Data Matrix коди орқали рақамли маркировка қўллайди.

Савдо вақтида 2D сканер орқали код текширилади. Агар яроқлилик муддати ўтган бўлса, чек шаклланмайди ва реализация автоматик тўхтатилади. Бундай товарлар тизимда яроқсиз деб белгиланади ва белгиланган тартибда ҳисобдан чиқарилади.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6👏1🤝1
❗️Янгиҳаёт туманида 570 та хонадонда газ таъминоти вақтинча тўхтатилди

Энергетика вазирлигининг хабар беришича, бугун соат 08:00 да Янгиҳаёт тумани “Машъал” МФЙда сув қувуридаги таъмирлаш ишлари вақтида автомашина ўрта босимли газ қувурини уриб юборди.

Натижада 3 та кўп қаватли уй (350 хонадон) ва 220 та ерли хонадон умумий ҳисобда 570 та хонадон газ таъминотидан вақтинча узилди.

Ҳозирда носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Таъмирлаш якунлангандан сўнг газ таъминоти тикланади.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️“Ижтимоий ҳимоя” тизимида янги стандарт қабул қилинди

Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар ҳамда уларнинг фарзандларига кўрсатиладиган реабилитация хизматлари бўйича миллий стандарт ишлаб чиқилди.

🖋  Янги ҳужжат:
  жабрланганларга кўрсатиладиган ижтимоий, ҳуқуқий, тиббий ва психологик хизматлар тартибини белгилайди;
  хизматларнинг сифати, даврийлиги ва таркиби бўйича аниқ талабларни ўрнатади;
  жабрланганларни ҳимоя қилиш, хавфсизлик, тенг имконият ва махфийлик тамойилларига асосланади.

🤝 Реабилитация марказлари ёрдами:
вақтинча бошпана;
тиббий ва психологик ёрдам;
ҳуқуқий кўмак ва ҳужжатларни тиклаш;
ишга жойлашиш, таълим олишда ёрдам;
касбга ўргатиш хизмати;
болалар учун таълим ва парвариш имкониятлари.
Ҳар бир жабрланган аёл ва бола ўзини хавфсиз, ҳимояланган ва қўллаб-қувватланган ҳис этиши учун барча шароитлар яратилмоқда.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
👍6🫡2👏1
❗️Давлат хизматчилари учун Японияда малака ошириш имкониятлари муҳокама қилинди

Бошқарув самарадорлиги агентлиги ва Япония халқаро ҳамкорлик маркази (JICE) ҳамкорлигида JDS (“Кадрлар тайёрлаш учун стипендия” лойиҳаси) доирасида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда 40 дан ортиқ вазирлик ва идораларнинг кадрлар ва халқаро алоқалар бўлимлари вакиллари иштирок этди. Суҳбатда кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, танлов жараёнларининг ошкоралиги ва битирувчиларни амалий жараёнларга жалб этиш масалалари муҳокама қилинди.

📌 Маълумот учун: JDS (The Project for Human Resource Development Scholarship) Япония Ҳукумати кўмагида амалга ошириладиган стипендия лойиҳаси бўлиб, бугунга қадар 450 га яқин ўзбекистонлик мутахассис Япониянинг етакчи университетларида таҳсил олган.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5🤝2👏1😍1
❗️Ҳайдовчиларни тайёрлашда ягона электрон гувоҳнома намунаси тасдиқланди

2025 йил 15 октябрда Ҳукуматнинг 642-сонли қарори қабул қилиниб, ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича таълимни якунлаганликни тасдиқловчи ягона намунадаги электрон гувоҳнома жорий этилди.

Эндиликда автомототранспорт ва шаҳар электр транспорти ҳайдовчиларини тайёрлашни муваффақиятли тугатган номзодларга гувоҳнома имтиҳон комиссияси баённомаси асосида электрон шаклда расмийлаштирилади.

Электрон гувоҳномалар “e-avtota’lim.uz” модули орқали ДЙҲХХ Ягона ахборот тизимида автоматик равишда шакллантирилади ва тадбиркорлик субъектларига реал вақт режимида тақдим этилади.

Ягона намунадаги электрон гувоҳнома бериш учун ҳеч қандай йиғим ундирилмайди.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
❗️Ўқувчилар учун кузги таътил 4–9 ноябрь кунлари бўлиб ўтади

Ўзбекистон Республикасидаги умумий ўрта таълим мактаблари учун 2025/2026 ўқув йилининг кузги таътили жорий йилнинг 4 ноябр кунидан бошланиб, 9 ноябргача давом этади.

II чорак учун дарслар 10 ноябр, душанба кунидан бошлаб қайта тикланади.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Lavha

“Асакабанк”да замонавий HR тизими орқали самарадорликка эришилмоқда

Лавҳада банкда кадрлар салоҳиятини ошириш, самарадорликни таъминлаш ҳамда ходимларнинг малакасини баҳолаш бўйича жорий этилган замонавий HR тизими ва унинг натижалари ёритилган.

Мазкур лавҳа орқали банк HR соҳасидаги ислоҳотлар, инновацион ёндашувлар ва жамоа билан ишлашдаги тажрибасини кенг жамоатчиликка тақдим этилган.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
👍2
❗️Параспорт билан шуғулланаётган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш механизми жорий этилди

Параспорт билан шуғулланаётган 14–30 ёшли ёшлар учун давлат томонидан қуйидаги имтиёзлар белгиланди:
 
Йўлкира харажатлари қопланади — камбағал оилалар реестридаги ногиронлиги бўлган ёшлар учун, ҳар ой БҲМнинг 1 бараваригача;

Спорт формаси ва инвентар — 6 ой давомида мунтазам параспорт тўгарагида иштирок этган ёшларга БҲМнинг 10 бараваригача миқдорда тақдим этилади.

📌Ариза топшириш учун қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:

🔵 Оилани камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал режа
🔵 Такси хизмат кўрсатувчи тадбиркорлик субъекти билан тузилган шартнома
🔵 Параспорт тўгараги раҳбарининг маълумотномаси
🔵Спорт формаси ёки инвентарь учун талабнома
🔵“ЭРП-спорт” тизимидаги мониторинг маълумотлари

Аризани қуйидаги ҳавола орқали тақдим этиш учун мумкин.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Саида Мирзиёева Оксфорд университети мукофоти билан тақдирланди

Ушбу нуфузли мукофот аёлларнинг таълим олиш имкониятларини кенгайтириш, оиладаги зўравонликни жиноий жавобгарликка тортиш бўйича ташаббусларни ҳимоя қилиш ҳамда фаол ва намунали етакчилик орқали аёлларни руҳлантириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфааттларини мустаҳкамлаш борасидаги саъй-ҳаракатлари учун тақдим этилди.


🇺🇿🇬🇧 14 октябрь куни Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Оксфорд университетида Ўзбек тадқиқотлари дастурининг расмий очилишида иштирок этди.

Оксфорд — Буюк Британияда «Осиё ва Яқин Шарқ тадқиқотлари» факультетининг ўқув дастурига ўзбек тили ва қадимги ўзбек (чиғатой) тилини киритган биринчи ва ягона университет бўлди.

🎤 Дастурнинг очилишида сўзга чиққан Саида Мирзиёева шундай деди: «Кўп ўн йиллар давомида Ўзбекистон ёпиқ эди. Бугун у ҳар қачонгидан ҳам очиқ, илм-фан, технологиялар, тараққиёт ва энг муҳими, мулоқот учун очиқ. Ва бу мулоқотни бошлаш учун Оксфорддан кўра яхшироқ жой бўлиши мумкинми, ахир бу ерда дунё ғоялари, маданиятлар ва тиллар туташади, таълим алоҳида шахсларни, бутун миллатларни шакллантиради».


Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
👍43👏3😍1🤝1
❗️Гастрономик-кўнгилочар фестиваль муносабати билан бир неча кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

Тарас Шевченко кўчасида гастрономик-кўнгилочар фестиваль ўтказилиши муносабати билан:

Тарас Шевченко кўчасининг Фидокор кўчаси кесишмасидан Нукус кўчаси кесишмасигача,

Саййид Барака кўчасининг Ойбек кўчаси кесишмасидан Амир Темур шоҳ кўчасигача бўлган қисм 16 октябрь соат 16:00 дан 20 октябрь соат 07:00 гача барча транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилади.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️”Ўзархив”да коррупцияга қарши кураш бўйича хизмат текширувлари натижалари эълон қилинди

Бу ҳақда агентлик томонидан ўтказилган брифингда маълум қилинди.

“Ўзархив” агентлиги ва унинг тизимидаги ташкилотлар зиммасига юкланган 34 та функциянинг коррупциявий хавф-хатарлари e-anticor.uz электрон тизими орқали таҳлил қилинди. Таҳлил натижаларига кўра:

🔵 3 та функция — паст хавф даражасида,
🔵 29 та функция — ўрта хавф даражасида,
🔵 2 та функция — юқори коррупциявий хавф даражасига эга деб баҳоланди.

2025 йил давомида 8 та ўрганиш ишлари олиб борилган бўлиб, улардан 5 таси “Ўзархив” агентлигининг ташаббуси асосида, 3 таси прокуратура органларининг ташаббуси билан амалга оширилган.

Ўрганишлар натижасида 4 та материал тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди, 7 нафар раҳбар ва ходимларга нисбатан хизмат текширувлари ўтказилди.

Текширувлар натижасига кўра 3 нафар раҳбар ва ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинди, 8 нафар ходимга “Ҳайфсан” интизомий жазоси қўлланилди.

Манфаатлар тўқнашуви декларацияларини таҳлил қилиш асосида, 1 та ҳолатда манфаатлар тўқнашуви аниқланиб, бартараф этилди.

Ўзига нисбатан хизмат текширувлари ўтказилган раҳбар ва ходимларнинг 1 нафари билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди, 3 нафарига  “Ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилди.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Қимматли қоғозлар бозорида янги кўрсаткичлар ва трендлар

“Тошкент” Республика фонд биржаси 2025 йилнинг январь–сентябрь ойлари бўйича ҳисоботни эълон қилди.

2025 йил январь–сентябрь ойлари давомида фонд бозорида 14 трлн сўмлик (1,09 млрд доллар) савдолар амалга оширилди. Бу 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 4 баробарга кўп.

Бироқ, битимлар сони бўйича пасайиш кузатилди жами 328 375 та битим тузилди, бу эса ўтган йилга нисбатан 17,21% камайиш демакдир.

Бозордаги ўсишни UCI индекси ҳам тасдиқламоқда у 7,01% га ошиб, 701,05 пункт даражасида ёпилди.

Акциялар капиталлашуви ҳам мустаҳкам ўсиш кўрсатди: 267,93 трлн сўм (22,20 млрд доллар), бу эса 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 11% ўсишни кўрсатади.

2025 йилнинг 9 ойи якунига келиб, Биржа котировкалаш варағига 93 та эмитентнинг 135 та акция инструментлари киритилди.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏3👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Fakt

❗️Иситиш мавсуми яқин

Бугунги кунда республикада жами 44 280 та кўп қаватли уй ёки 1 млн 538 мингдан ортиқ хонадон мавжуд бўлиб, шундан, 731 мингдан зиёд хонадон ёки 16 029 та кўп қаватли уй (36%) марказлашган иссиқлик энергияси билан таъминланган.

Шундан, 12 666 та (28%) кўп қаватли уй марказий қозонхоналар, 761 та (2%) кўп қаватли уй локал қозонхоналар, 2 622 та (6%) кўп қаватли уйга саноат корхоналари орқали иссиқлик энергияси етказиб берилади.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
#Rasmiy_xabar

❗️Ҳаж–2026: Янгиланган тиббий талаблар эълон қилинди

“Ҳаж–2026” мавсуми учун Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазирлиги махсус талабларни жорий қилди:
Ҳаж визаси фақат “Nusuk” платформасидаги тиббий кўрикдан ўтганлик ҳақидаги расмий гувоҳнома мавжуд бўлган тақдирда берилади.

Саудия Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳаж сафарига йўл олувчи ҳар бир зиёратчини тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказишни барча ташкилотларга мажбурий қилди.

Эндиликда тиббий кўрик ва гувоҳномасиз ҳаж визаси берилмайди.

Қуйидаги касалликларга чалинган фуқаролар ҳаж сафарига чиқарилмайди:

🔵Диализ талаб қилувчи буйрак етишмовчилиги
🔵Юрак, ўпка, жигарнинг оғир ва сурункали касалликлари
🔵Руҳий ва неврологик бузилишлар
🔵Қарилик деменцияси
🔵Ҳомиладорликнинг охирги уч ойи
🔵Фаол юқумли касалликлар (сил, геморрагик иситма ва бошқалар)
🔵Онкологик касалликлар (фаол даволаниш жараёнида)

Маълумотни сохталаштириш ёки талабларга риоя қилмаслик ҳолатларида жиддий чоралар кўрилади.

📌Республика жамоатчилик кенгаши барча зиёратчиларни ушбу талабларга қатъий амал қилишга чақирмоқда. Бу талаблар ҳаж иштирокчиларининг саломатлигини асрашга қаратилгандир.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8😱2👏1
2025/10/20 02:56:44
Back to Top
HTML Embed Code: