Telegram Web Link
#Xotira

Бугун Ўзбекистон халқ артисти, таниқли театр ва кино актёри, дубляж устаси Ҳамза Умаров таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан хотира кечаси ташкил этилди.

Юқорида Ҳамза Умаров иштирок этган ва дубляжида қатнашган фильмлардан парчалар келтирилмоқда.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
👍25😢5🤝2👏1🤔1
❗️Рақобат қўмитаси Умра тадбирини ташкил этишга оид реклама қонунчилиги бузилиши юзасидан 3 та туроператор, 9 та телеграм ва инстаграм каналлари маъмурларига чоралар кўрди

✈️ Жумладан, Навоий вилояти ҳамда Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан жами 3 та, яъни "MUS ALI TOUR", "Amirxan Travel" ва "TRAVEL ATA" МЧЖларнинг туроператорларига нисбатан лицензия ҳужжатлари мавжуд бўлмаган ҳолда рекламалар жойлаштиргани ва бу билан “Реклама тўғрисида”ги Қонун талабларини бузгани юзасидан белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, якунлари бўйича молиявий жарималар қўлланилди.

✈️ Шунингдек, Қўмитанинг Фарғона , Наманган, Тошкент вилоятлари ҳудудий бошқармалари томонидан жами 9 та ("Farg'ona tour 2022", "Saidislom", "SUX Umra ziyorati", "Musaffo Travel" , "Haj_2025" , "Shaxand va qo'shni hududlar" , "Leaf travel") телеграм ва инстаграм каналлари маъмурлари ҳамда "Mustafa Travel" МЧЖ томонидан берилган рекламаларда ҳам юқоридаги каби қонунчилик талаблари бузилиши юзасидан мансабдор шахслари маъмурий жавобгарликка тортилди.

Ушбу ўрганиш якунлари юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли чоралар кўрилиши таъминланади, дейилади хабарда.


Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ўзбекистон маҳсулотлари Германия кўргазмасида намойиш қилинди

Германиянинг Кёлн шаҳрида 4–8 октябрь кунлари ўтказилган “Ануга 2025” халқаро озиқ-овқат кўргазмаси дунёнинг энг йирик ва нуфузли саноат ярмаркаларидан бири бўлди. 100 дан ортиқ давлатдан 7 800 дан зиёд компаниялар иштирок этган глобал тадбирда Ўзбекистон номидан тадбиркорлар билан бир қаторда “Туронбанк” АТБ вакиллари ҳам фаол қатнашди.

“Ўзбекистон 24” телеканали орқали эфирга узатилган махсус репортажда:
— “Ўзбек лимони” миллий брендининг халқаро майдонда тақдимоти,
— Ўзбекистон аграр соҳасининг экспорт салоҳияти ва деҳқонлар фидойилиги,
— Кўргазмадаги стендлар, иштирокчилар ҳамда инвестор-тадбиркорларнинг интервюлари ёритилди.

Табиийлиги, сифати ва ўзига хос лаззати билан ажралиб турган “Ўзбек лимони” кўргазманинг диққат марказида бўлди. Унинг ёрқин таъми ва жозибали кўриниши хорижий мутахассислар ва меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
👍6👏1
Шавкат Мирзиёев бугун Саудия Арабистони инвестициялар вазири Холид ал-Фалиҳ бошчилигидаги делегацияни қабул қилади ҳамда ушбу мамлакат етакчи ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашув ўтказади.

Шунингдек, президент Тошкент вилоятида "Янги Тошкент" халқаро аэропорти қурилишига тамал тоши қўйиш маросимида иштирок этади, Тошкент шаҳридаги қатор ишлаб чиқариш объектлари билан танишади.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
👍41
❗️Ўзбекистон ойига 1 миллиондан ортиқ сайёҳни қабул қилмоқда - бу янги рекорд

2025 йил апрель ойидан бошлаб Ўзбекистон ҳар ойда 1 миллиондан ортиқ хорижий туристлар келмоқда. Ўтган тўққиз ойда 8,6 миллиондан ортиқ турист ташриф буюрган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 112,5 фоизни ташкил қилади.

Ушбу кўрсаткич давлатлар кесимида – 2025 йилда пост-пандемик 2022 йилга нисбатан туристлар оқимининг ўсиши Британиядан 2,6 баравар, Қатардан 6,2 баравар, АҚШдан 3 баравар, Франциядан 2,9 баравар, Россиядан 2,1 баравар, Венгриядан 3,3 баравар, Германиядан 2,5 баравар, Полшадан 6,2 бараварга етди.

Шунингдек, 2025 йилда туристик хизматлар экспорти ҳам рекорд даражага — 3,6 миллиард АҚШ долларидан ошди.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
👍9👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Шавкат Мирзиёев Шота Руставели кўчасида автобусга чиқиб, янгиланган кўчани кўздан кечирди.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
👍72😍5👏1😐1🤝1
❗️Абдуғани Камилов "Дори-Дармон" АК Бошқаруви раиси в.в.б. этиб тайинланди.

У 2004 йилдан “Дори-Дармон” АК тизимида савдо менежери, савдо бўлими бошлиғи, тижорат бўйича директор, Бошқарув раиси ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
UzAuto Motors янгиланган Damas ва Cobalt ишлаб чиқарилишини эълон қилди Damas минивенининг Damas Move йўловчи версияси ва Damas Max юк-йўловчи версияси мавжуд бўлади. Янги Damas ўлчамлари катталашади, юк кўтариш қобилияти ва сиғими ошади, шунингдек, ҳайдовчи…
❗️3 ноябрдан бошлаб Chevrolet Cobalt учун контрактация очилади

Chevrolet Cobalt автомобилининг янги комплектaциялари учун тавсия этилган чакана нархлар:

Style MCM – 156 100 000 сўм
Midnight MCM – 165 200 000 сўм.

Шу билан бирга, Chevrolet Cobalt автомобилининг мавжуд комплектaциялари мижозлар учун аввалги нархларда, ўзгаришсиз тарзда тақдим этилади:

Style AT Plus – 147 916 000 сўм
Midnight AT – 155 231 000 сўм.

2025 йил 3 ноябрдан бошлаб барча Chevrolet дилерлик марказларида мижозлар учун Chevrolet Cobalt автомобилининг мавжуд комплектaцияларга қўшимча равишда янги Chevrolet Cobalt Style MCM ва Cobalt Midnight MCM версиялари тақдим этилади.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
🤔2😢2👍1
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги Шота Руставели кўчасида амалга оширилган реконструкция ишларини кўздан кечирди, автобусда юриб, йўловчилар билан суҳбатлашди.

Шота Руставели кўчаси пойтахтимизнинг бир неча туманларини боғловчи марказий йўлдир. Транспортлар ҳаракатига қулайлик яратиш мақсадида унинг Миробод кўчасидан Чоштепа кўчасигача бўлган қарийб 7 километр қисми реконструкция қилинди.

Эндиликда 10 та қатнов қисмига бўлинган йўлнинг 6 та тасмасида автомобиллар, махсус ажратилган 2 та йўналишда автобуслар ҳаракатланади. Қолган 2 та йўлак эса автомобиллар тўхтаб туриши учун мўлжалланган

Кўча ўртасида ривожланган мамлакатларнинг илғор тажрибасидан келиб чиқиб, BRT (Bus Rapid Transit) тизими асосида ажратилган автобус йўлаги Тошкент шаҳрида биринчи бор амалиётга татбиқ қилинди. Бу жамоат транспорти қатновини тезлаштириб, йўловчиларга қулайликларни яхшилади.

Умумий қиймати 19,2 миллион долларлик ушбу лойиҳа натижасида йўловчи оқими соатига 2 минг 500 дан 6 минг кишига ортди. Шунингдек, суткасига 40 мингта автомобиль ўтказиш имконияти яратилиб, ўртача тезлик соатига 23 километрдан 30 километрга етказилди.

Лойиҳа доирасида автобуслар тўхташи учун 21 та янги бекат, 463 та “ақлли” светофор ўрнатилди. Интеллектуал транспорт тизими жорий этилди. Йўл бўйида автомобиллар тўхтаб туриши учун ҳам шароит инобатга олинган.

Шунингдек, велосипед йўлаклари, яшил ҳудудлар, суғориш ва дренаж тизимлари барпо этилди.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
👍55
❗️Ов ва балиқ овлаш қоидаларини бузиш маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 90-моддасига мувофиқ, ов қилиш, балиқ овлаш ва ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш қоидаларини бузган шахслар маъмурий жавобгарликка тортилади.

Жавобгарлик чоралари қуйидагича белгиланган:


Фуқаролар учун — БҲМнинг 20 дан 70 бараваригача жарима.

Мансабдор шахслар учун — БҲМнинг 30 дан 100 бараваригача жарима.

Қўпол ёки такрорий ҳолатларда — ов қилиш ҳуқуқидан 3 йилгача маҳрум этиш ва ҳуқуқбузарликда фойдаланилган қурол-асбобларни мусодара қилиш мумкин.

📌2020–2024 йилларда 1 081 нафар, 2025 йилнинг 1 ярмида эса 87 нафар шахс ушбу модда бўйича жавобгарликка тортилган.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😱2😢2
❗️Ўзбекистонда илк бор “Ҳалол” халқаро аккредитациясига эга сертификатлаштириш органи ташкил этилди

Туркия Ҳалол Аккредитация Идораси (HAA)нинг тегишли қарорига мувофиқ, “Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази” давлат муассасаси (“UzTest”) ДМ ҳузуридаги Ҳалол сертификатлаштириш идораси Туркия Ҳалол Аккредитация Идораси (HAA) томонидан аккредитациядан ўтган Ўзбекистондаги илк ташкилот сифатида эътироф этилди. Бу ҳақдаги маълумот Туркия Ҳалол Аккредитация Идорасининг расмий веб-сайтида эълон қилинган: https://english.hak.gov.tr/accredited-hcabs.

Ҳалол сертификатлаштириш идораси OIC/SMIIC 2:2019 – “Conformity Assessment: Requirements for Bodies Providing Halal Certification” халқаро стандартига мувофиқ аккредитациядан ўтди. Бу эса Ўзбекистонда ҳалол стандартлари бўйича фаолият юритаётган ташкилотлар учун янги босқични англатади.
Ҳозирги вақтда жаҳон бозорида ҳалол стандартлари ва сертификатларига бўлган талаб ортиб бормоқда. Хусусан, маҳсулотларни экспорт қилиш жараёнида ҳар бир маҳсулот турига мос сертификатлар талаб қилинади, улар орасида Ҳалол сертификати ҳам муҳим ўрин тутади. Бу сертификат хорижий, айниқса, Ислом мамлакатларининг стандартлар ва метрология институти (SMIIC)га аъзо давлатларга маҳсулот экспорт қилишда техник тўсиқларни бартараф этишга хизмат қилади.

Халқаро экспертлар маълумотларига кўра, ҳалол соҳаси жаҳон иқтисодиётида энг тез ривожланаётган йўналишлардан бирига айланди. Ҳозирги кунда ҳалол озиқ-овқат ва ичимликлар саноати ҳажми 2 триллион АҚШ доллари, зиёрат туризм 400 миллиард долларни ташкил этмоқда.

Мазкур натижа Ўзбекистоннинг халқаро стандартлар тизимига интеграция жараёнидаги муҳим қадамларидан бири бўлиб, мамлакат маҳсулотларининг экспортини жаҳон бозорида рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилади.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
👍4😢1
Ўзбекистон Шарқ ва Ғарб, Жануб ва Шимолни боғловчи йирик авиация хабига айланишни мақсад қилган

Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида янги халқаро аэропорт лойиҳаси тақдимоти билан танишди ҳамда мазкур улкан мажмуа қурилиши бошланишига бағишланган маросимда иштирок этди.

Саудия Арабистонининг “Vision Invest”, Япониянинг “Sojitz” ва Кореянинг “Inhceon” компаниялари иштирокидаги халқаро консорциум билан ҳамкорликда амалга ошириладиган лойиҳа 4 босқичдан иборат бўлиб, биринчи босқичда 2,5 млрд доллар эвазига аэровокзал ҳамда аэродром қурилади.

Бу билан терминаллар орқали йилига 20 млн нафар йўловчи ва 129 минг тонна юк ўтказиш, соатига 30 та учиш-қўниш операцияларини бажариш, 14 та телескопик траплардан фойдаланиш ҳамда бир вақтнинг ўзида 62 та ҳаво кемасини сақлаш имконияти яратилади.

Яна бир муҳим жиҳати, бу лойиҳа “яшил” стандарт тамойилларига жавоб берадиган минтақадаги биринчи аэропорт бўлади. Терминалларда 46 минг квадрат метрлик “Duty free” зонаси ташкил этилади.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
👍51😢1😍1
2025/10/19 23:15:56
Back to Top
HTML Embed Code: