Telegram Web Link
Самарқандда Марказий Осиё мудофаа вазирлари учрашди

Самарқанд шаҳрида Марказий Осиё давлатларининг мудофаа вазирлари мураккаб геосиёсий шароитларда минтақавий хавфсизликни таъминлаш масалаларини муҳокама қилиш учун учрашдилар.

Ўзбекистон мудофаа вазири Шухрат Халмухамедов Марказий Осиё давлатлари мудофаа вазирлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказди. Суҳбатлар чоғида ҳарбий ҳамкорликни кенгайтириш, қўшма тайёргарлик тизимини такомиллаштириш, тажриба ва амалий билим алмашувини йўлга қўйиш, шунингдек, минтақавий хавфсизлик соҳасидаги қўшма ташаббусларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
👍8🤝2😱1
❗️Давлат органлари ва ташкилотларида раҳбарнинг маънавият ва давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими жорий этилади

Президент қарорига кўра:

2026 йил 1 январдан бошлаб республика даражасидаги давлат органлари ва хўжалик бирлашмаларининг марказий аппаратларида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимликларида бошқарув ходимларининг белгиланган умумий чекланган сони доирасида раҳбарнинг маънавият ва давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими жорий этилади.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍46😍3🤝2
❗️Давлат хизматчилари учун масофавий докторантура: Нагоя университети билан келишув

Бошқарув самарадорлиги агентлиги вакиллари Япониянинг Нагоя университети делегацияси билан учрашув ўтказди.

Суҳбат давомида давлат хизматчилари учун таълим дастурларини жорий этиш ва кадрлар салоҳиятини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда Нагоя университетининг ASCI (Asia Satellite Campuses Institute) докторлик дастури ҳақида маълумот берилди. Ушбу дастур доирасида давлат хизматчилари масофавий тарзда, иш фаолиятини тўхтатмаган ҳолда, 3 йил мобайнида таҳсил олиши мумкин. Сафар ва тадқиқот харажатларининг барчаси университет томонидан қопланади.

Томонлар 2026–2027 ўқув йили учун номзодларни саралаш ва ҳамкорликни янада ривожлантириш юзасидан келишувга эришдилар.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
Расмий хабарлар I Официальные новости
❗️Давлат органлари ва ташкилотларида раҳбарнинг маънавият ва давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими жорий этилади Президент қарорига кўра: 2026 йил 1 январдан бошлаб республика даражасидаги давлат органлари ва хўжалик бирлашмаларининг марказий…
❗️Ўзбек тили бўйича халқаро олимпиада ғолибларига давлат гранти ажратилади

Қарорга мувофиқ, 2026 йилдан бошлаб:

Таълим қардош тилларда олиб бориладиган мактаблар учун ўзбек тили дарсликларининг янги авлоди яратилади;

Мактабгача таълим муассасалари учун методик қўлланмалар ва “Менинг илк изоҳли луғатчам” каби ресурслар ишлаб чиқилади;

Болалар учун анимацион видео ва аудио маҳсулотлар яратилади.

📌Қарорга асосан, ҳар йили ўқувчилар ўртасида иншо танловлари, ўқитувчилар ўртасида "Йилнинг энг яхши ўзбек тили ўқитувчиси" танлови ҳамда Алишер Навоий номидаги халқаро ўзбек тили олимпиадаси ташкил этилади.

Олимпиада ғолиблари филология йўналиши бўйича ОТМларга умумий қабул квотасидан ташқари давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
❗️Ўтган 9 ойда фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 8,2 трлн. сўмдан зиёд мажбурий тўловлар (вояга етмаган болалар учун алимент, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, ёзма битимга асосланган ва қарздор томонидан тан олинган талаблар, коммунал хизматлар бўйича қарздорлик тўловлари ва бошқалар)ни ундириш ҳақида 1 135 823 та суд буйруғи чиқарилган.

Шунингдек, 472 932 та фуқаролик иши кўриб чиқилиб, уларнинг 365 164 таси бўйича талаблар қаноатлантирилган бўлса, 56 804 таси бўйича талабларни қаноатлантиришдан рад қилинган, 45 682 таси бўйича даъволар кўрмасдан қолдирилган бўлса, 5 282 таси бўйича ишни юритиш тугатилган.

Кўриб тамомланган фуқаролик ишлардан 151 519 таси битимлар, 52 507 таси никоҳдан ажратиш, 19 493 таси уй-жой муносабатлари, 14 595 таси алоҳида тоифадаги ишлар, 9 116 таси ўзбошимчалик билан қурилган уй-жой ёки қурилмани бузиш, 2 835 таси оталикни белгилаш билан боғлиқ ва бошқа тоифадаги ишларни ташкил қилади.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
🏙 Президент Ислом цивилизацияси марказида олиб борилаётган ишлар билан танишди

🤩🤩 Иншоотнинг марказий қисмида Қуръони карим зали жойлашган. Бу ерда мусулмон Усмон Мусҳафи, шунингдек, сомонийлар, қорахонийлар, хоразмшоҳлар, темурийлар ва бошқа сулолалар даврига оид муқаддас китоб нусхалари, ўзбек тилидаги таржималари, жаҳондаги энг нодир қўлёзма Қуръонлардан намуналар намойиш этилади.


🤫 Мажмуада ташкил этилган бўлимларда буюк алломаларимиз фаолияти ҳақида маълумотлар ҳамда Имом Бухорий, Имом Термизий, Абу Мансур Мотуридий, Баҳоуддин Нақшбанд ва бошқа уламолар мероси ҳам кенг ёритилган.

🤩 Ташриф чоғида Президентимиз кўргазмаларнинг мазмун-моҳияти, қўлланилаётган интерфаол технологиялар билан танишди. Марказда фаолият юритадиган мутахассис ва гидларнинг сонини кўпайтириш, уларни махсус дастурлар асосида тайёрлаш зарурлигига эътибор қаратилди.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍51👏11😍3😢1
❗️Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги IT-паркка ташриф буюради

Давлатимиз раҳбари мажмуанинг иккинчи босқичига старт бериш маросимида иштирок этади ҳамда сунъий интеллект технологияларини жорий этиш лойиҳалари билан танишади.

Шунингдек, Президент раислигида ҳудуд ва тармоқларда сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтади.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
👍53
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️21 октябрь — Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун арафасида "Юксалиш" ҳаракати аҳоли ўртасида мавзуга оид кичик сўровнома ўтказди.

Сўровнома натижалари видеода.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Brifing

❗️Асакабанкда коррупцияга қарши кураш бўйича 2025 йилнинг 9 ойида амалга оширилган ишлар юзасидан брифинг ўтказилди

Брифингда банк ахборот хизмати бош мутахассиси Ҳожимурод Тожибоев ўтган даврда амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди.

🔵 Банкда 2021 йилда ташкил этилган Комплаенс назорат департаменти коррупцияга қарши курашиш бўйича халқаро ИСО: 37001 стандарти асосида қайта сертификатлаш жараёнидан муваффақиятли ўтди.

🔵 324 та йўналиш бўйича коррупцион рисклар таҳлил қилиниб, уларни камайтириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

🔵1700 дан ортиқ ходим иштирокида 48 та ўқув-семинар ва давра суҳбатлари ташкил этилди.

Батафсил видеода.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3👏2😱1
❗️“Ўзбекгидроэнерго” АЖ – Марказий Осиёда энг юқори JSC рейтингига эга “Pure-Player” компания сифатида эътироф этилди

Жаҳонда нуфузли ҳисобланган Sustainabe Fitch (Лондон) халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти фаолияти тўлиқ экологияга ижобий таъсир кўрсатувчи компания (“соф иштирокчи”) сифатида эътироф этди.

Шунингдек, агентлик Жамиятнинг JSC рейтингини “2” даражада тасдиқлаб, умумий натижасини 72 дан 79 баллга оширди. Ушбу ютуқ компаниянинг иқлим ўзгаришини юмшатиш борасидаги фаол иштирокини, хусусан, 2024 йилда ишлаб чиқилган “Иқлим стратегияси – 2050” орқали углерод чиқиндиларини камайтириш бўйича аниқ мақсадлар белгилаганини акс эттиради.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
“IT-Park” лойиҳасининг иккинчи босқичига старт берилди. Тамал тоши қўйиш маросимида Шавкат Мирзиёев иштирок этди.

Икки йил олдин 200 млн доллар инвестиция ҳисобига ушбу лойиҳанинг биринчи босқичи амалга оширилган эди. Қарийб 4 гектар майдонда 20–25 қаватли 6 та офис биноси ва замонавий конгресс-холл барпо этилди.

Лойиҳага кўра, “IT-Park” ҳудуди 1,5 баробар кенгайтирилади. Бу ерда Саудия Арабистонининг “Data Volt” компанияси билан ҳамкорликда қуввати 12 мегаватт бўлган, 150 млн долларлик дата-марказ барпо этилади. Кейинги босқичларда яна 3 млрд доллар инвестиция киритилиб, қувват 500 мегаваттга етказилади.

Бундан ташқари, ушбу ҳудудда жами 6 та бино – Сунъий интеллект маркази, Космос ва келажак технологиялари марказлари, 2 та 20 қаватли офис биноси, шунингдек сервис ва савдо марказлари қурилади.

Бир сўз билан айтганда, мазкур мажмуа энг замонавий технологиялар, инновациялар ва билимларга асосланган “Сунъий интеллект хаби”га айланади.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
👍45🤝1
2025/10/28 13:40:37
Back to Top
HTML Embed Code: