Telegram Web Link
❗️Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг штат бирликлари сони мақбуллаштирилади

“Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолиятига рақамлаштиришни кенг жорий этиш ҳисобига бошқарув штат бирликлари сонини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–178-сон, 04.10.2025 й.) қабул қилинди.


Фармондан кўзланган мақсад этиб, республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини таъминлаш ҳамда бошқарув харажатларини қисқартириш белгиланди.

2025 йил 1 ноябрдан республика ижро этувчи ҳокимият органларининг мақбуллаштириладиган бошқарув штат бирликлари сони тасдиқланди.

Республика ижро этувчи ҳокимият органлари:

🔵 соҳага оид бўлмаган вазифаларнинг қисқартирилиши ва фаолиятига рақамли технологияларнинг жорий этилишини;

🔵 маълумотларни қайта ишлаш ҳамда сунъий интеллектга асосланган лойиҳаларни ишга тушириш учун техник инфратузилма яратиш, ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларида мазкур йўналишдаги устувор лойиҳалар амалга оширилишини;

🔵сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш бўйича аҳолининг билим ва кўникмаларини ошириш, кадрлар салоҳияти ривожлантирилишини таъминлаб боради.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍47😱2🤔1
❗️Meta Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очишни режалаштирмоқда

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигида Meta (Facebook, Instagram, WhatsApp, Threads) компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Томонлар Ўзбекистонда Meta ваколатхонасини очиш истиқболлари, рекламада шаффофлик ва фирибгарликнинг олдини олиш, контентни монетизация қилиш ҳамда рақамли контент яратувчиларни қўллаб-қувватлаш масалаларини муҳокама қилишди.

Учрашув якунида рақамли платформаларни тартибга солиш, фойдаланувчиларни ҳимоя қилиш ва адолатли монетизацияни таъминлаш борасида ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤔2
❗️Рақобат қўмитаси Марказий банкка тижорат банкларининг кредит карта амалиётларида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан сўров юборди

Сўнгги вақтларда айрим давлат ва нодавлат тижорат банклари томонидан тақдим этилган кредит карталаридан коммунал хизматлар, ўқиш, тиббиёт ва суғурта ҳамда солиқ каби тўловлар ҳам нақд пул ечишга тенглаштирилиб, улардан фоиз ва комиссиялар ундирилаётгани аҳолининг эътирозларига сабаб бўлмоқда.

Юқоридагиларни инобатга олиб, Рақобат қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 4, 12, 19,21 ва 23-моддаларига мувофиқ,
🔘давлат ва нодавлат банклар фаолиятини ўрганиб чиқиш ва уларнинг фаолиятини кредит карталари фоиз масалаларини қайта кўриб чиқиш,

🔘истеъмолчилар манфаатларини ҳисобга олган ҳолда мувофиқлаштириш  ҳамда  асоссиз олинган  хизмат ҳақи пулларини қайтариш чораларини кўриш

юзасидан Марказий банкга белгиланган тартибда сўров юборилди.

Ушбу иш тафсилотлари юзасидан қўшимча ахборот тақдим этилади.


Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Қисқа вақт ичида жадал ривожланиб бораётган нуфузли халқаро тузилмалар қаторига кирган Туркий давлатлар ташкилоти доирасидаги ҳамкорлик мамлакатларимиз умумий тараққиётига, қардош халқларимиз фаровонлигига хизмат қилмоқда.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍47
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️“Юксалиш” ҳаракати раиси Бобур Бекмуродовга кўра, шахсий эҳтиёж учун товарлар олиб киришдаги юқори божлар фуқароларга ортиқча харажат юкламоқда, бу бозорда монополия хавфини кучайтиради.

Бож сиёсати иқтисодий эркинлик ва инсон ҳуқуқларига хизмат қилиши керак.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍20👏3
Расмий хабарлар I Официальные новости
❗️ 7 октябрдан бошлаб пойтахтнинг Шота Руставели кўчасида марказий автобус йўлаги ишга тушади. Биринчи босқичда ушбу йўлак орқали 38, 57 ва 58-сонли автобус йўналишлари ҳаракатланади. Йўловчилар учун муҳим: 🔹 Автобуслар энди йўлнинг ўртасидаги махсус йўлак…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️“Яшил шаҳар” лойиҳаси доирасида янги транспорт йўлаги ишга тушди

Транспорт вазирлиги ва БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида амалга оширилаётган “Тошкент – кам углеродли автотранспортга инвестиция жалб этиш” лойиҳаси доирасида “Яшил шаҳар” транспорт йўлагининг техник-иқтисодий асослари ишлаб чиқилди.

2025 йил 7 октябрдан бошлаб, Тошкент шаҳрида илк бор Шота Руставели кўчасида BRT (Bus Rapid Transit) яъни автобуслар учун ажратилган махсус йўлак фаолияти йўлга қўйилди.

Шота Руставели кўчаси бўйлаб жами 22 та автобус йўналиши ҳаракатланиши белгиланган.

Шундан 3 таси — 38, 57 ва 58-йўналишлар кўчанинг бошидан охиригача тўлиқ қатнайди. Қолган йўналишлар эса кўчанинг муайян қисмлари орқали ҳаракатланади.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Прокуратура органлари ходимларининг ноконуний ҳаракатларига чек қўйилди

Давлат тузилмаларида коррупцион ҳолатларга чек қўйиш мақсадида Давлат хавфсизлик хизмати органлари томонидан комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Гулистон туман бўлими бошлиғи ҳамда Бекобод шаҳар бўлими катта тезкор вакили фуқародан 25 минг АҚШ доллари олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

Маълум бўлишича, улар Зангиота туманида фаолият юритувчи 4 та МЧЖнинг норасмий раҳбари ва бошқаларга нисбатан Жиноят Кодексининг 184-моддаси 3-қисми билан қўзғатилиб, ҳозирда жиноят ишлари бўйича Зангиота туман судида кўрилаётган жиноят ишини уларнинг фойдасига ижобий ҳал қилишни ҳамда Сирдарё вилояти Солиқ бошқармаси томонидан 2 та МЧЖда ўтказилган камерал солиқ текширувларини ноқонуний деб топиб беришни ваъда қилишган.

Терговга қадар текширув давомида аниқланишича, ИЖҚКД ходимлари жиноят иши доирасида солиқ текшируви ўтказиш орқали аниқланган зарар миқдорини камайтириш эвазига МЧЖларнинг норасмий раҳбаридан муқаддам 108 минг АҚШ доллари ҳам олишган.

⚖️Ҳозирда уларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏8👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЕТТБ делегацияси собиқ уран конларини рекультивация қилиш бўйича амалга оширилган ишлар натижалари билан танишди

Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Ядро хавфсизлиги департаменти директори ўринбосари, Экологик реабилитация жамғармаси раҳбари Эстер Харландер Тошкент вилояти Янгиобод шаҳрига ташриф буюрди. Унга Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ҳамда Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги директори Шарифбек Ҳасанов ҳамроҳлик қилди.

Маълумот учун: Экологик реабилитация лойиҳаси ЕТТБ ва Ўзбекистон ўртасидаги 9 миллион евро миқдоридаги грант келишуви асосида амалга оширилган. Маблағлар Янгиобод (Тошкент вилояти) ва Чоркесар-2 (Наманган вилояти)даги объектларни рекультивация қилишга йўналтирилган.


Собиқ уран конларини рекультивация қилиш ишлари нурланишни бартараф этиш, хавфсиз экологик муҳит яратиш ва аҳолининг соғлиғини яхшилашга қаратилган — деб хабар беради Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги матбуот хизмати.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
👍5
❗️Суд томонидан Мубашшир Аҳмадга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди

Бугун жиноят ишлари бўйича Учтепа туман суди А.Т. (1974 йилда туғилган, муқаддам судланмаган)га нисбатан жиноят ишини биринчи инстанцияда кўриб чиқиб, ҳукм эълон қилди.

Суд А.Т.ни Жиноят кодексининг 156-моддаси 2-қисми, 244-1-моддаси 3-қисми “г” банди ва 244-3-моддасида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топиб, 57, 59 ва 61-моддалар асосида 2 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади. Жазо умумий тартибдаги колонияда ўталади.

Шунингдек, А.Т.нинг фаолияти билан боғлиқ бўлган интернет тармоғидаги Facebook, Instagram ижтимоий тармоқлари, Telegram мессенжери ҳамда YouTube видеохостингидаги Mubaşşir Ahmad ва Azon Global – Муқобил ахборот-таҳлилий канали номли саҳифалар (каналлар) фаолияти тўхтатилиб, блокланиши белгиланди.

Суд ҳукми устидан белгиланган тартибда апелляция ёки кассация шикояти бериш мумкин.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😢6👏4😱2😐1
❗️Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 9-10 октябрь кунлари амалий ташриф билан Тожикистонда бўлади.

Давлатимиз раҳбари Душанбе шаҳрида ўтадиган "Марказий Осиё - Россия" форматидаги иккинчи саммит ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍76
❗️ССВ: Ўзбек шифокорлари сиам эгизакларини шошилинч равишда ноёб операция орқали ажратиб олди

🔬 Чирчиқ шаҳрида жойлашган Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Тошкент вилояти филиалида ноёб операция ўтказилди.

🔎 Ҳомиладорликнинг 33-34-ҳафтасида “кесарча кесиш” йўли билан муддатидан аввал дунёга келган сиам эгизаклари туғуруқдан 9 соат ўтиб, шошилинч равишда, устига-устак, маҳаллий шароитда ўта мураккаб амалиёт орқали ажратиб олинди.

👨‍⚕️ Беш соат давом этган юқори технологик операция Республика перинатал маркази қошидаги Неонатал хирургия маркази раҳбари, тиббиёт фанлари доктори, профессор Бахтиёр Эргашев бошчилигидаги бир гуруҳ малакали мутахассислар томонидан бажарилди.

Сиам эгизакларини ажратиб олиш операциясида иштирок этган бир гуруҳ мутахассислар вазир А.Худаяров томонидан “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Саломатлиги яхшиланган жажжи беморлар ва уларнинг онасига бугун шифохонадан уйига жавоб берилди.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏18👍6🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ijtimoiy_axborot

❗️Энергия тежамкорлик

📱Музлаткични газ плитаси ёки иситиш радиатори ёнига ўрнатманг⚠️
Бу музлаткичнинг электр энергияси истеъмолини 20-30 % оширади.

✔️ Кам қувват истеъмолли ва юқори энергия самарадорлиги бўлган “А”, “А +”, “А ++” ёки “А +++” маиший техника ва электрон жиҳозларни харид қилинг.

Хабарни яқинларингиз юбориб қўйинг!

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
❗️Ўзбекистон термаси Каннаваро қўл остида илк ўйинини ўтказади

Бугун футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси янги бош мураббий Фабио Каннаваро раҳбарлигидаги илк учрашувини ўтказади.

Йигитларимиз халқаро ўртоқлик учрашуви доирасида Қувайт терма жамоасига қарши майдонга тушишади.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8👏2😢2
❗️Президент Шавкат Мирзиёев 8 октябрь куни электротехника саноатини янада ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини ошириш бўйича тақдимот билан танишди.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда бу йўналишда изчил ислоҳотлар амалга оширилиб, замонавий қувватлар барпо этилди, ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмлари ортиб бормоқда. Масалан, жорий йилнинг 9 ойида тармоқда ишлаб чиқариш ҳажми 16,3 фоизга ўсиб, 34 триллион сўмга етди. Экспорт 970 миллион долларни ташкил қилди.
Айни пайтда миллий маҳсулотларимизни халқаро бозорларга чиқариш имкониятлари кенгаймоқда. Ўзбекистон стандартлар институти Халқаро электротехника комиссияси баҳолаш схемасига аъзо орган сифатида қабул қилинди. Бу мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар сертификатларининг 53 давлатда тан олинишини таъминлайди.

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги европалик ҳамкорлар билан мувофиқликни баҳолаш тизимини йўлга қўймоқда. Бу орқали Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга Евроиттифоқ талабларига мосликни тасдиқловчи “CE” белгиси берилади. Бу эса Европага экспорт ҳажмини камида икки баробар ошириш имконини яратади.

Давлатимиз раҳбари режалаштирилган чора-тадбирлар ва лойиҳалар ижросини жадаллаштириш, экспортнинг ўсиш суръатларини сақлаб қолиб, янги бозорларга чиқиш бўйича аниқ топшириқлар берди.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍50👏10
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️“Қизимга” медиа лойиҳаси яна давом этади — 2 мавсум бошланди

11 октябр 2024 йилда Халқаро қизлар куни муносабати билан йўлга қўйилган “Қизимга” ташаббуси катта қизиқиш ва ижобий муносабатга сазовор бўлган эди. Энди эса лойиҳанинг иккинчи мавсуми бошланмоқда.

Ҳар бир оила аъзосини ота, она, ака-ука ёки опа-сингилни ўз севги ва ишонч тўла сўзларини билдиришга чорлаймиз.

@qizimga_bot орқали қизларга мактубингизни юборинг: ҳар бир сўз улар учун қувонч, илҳом ва руҳий қўллаб-қувватлаш манбаи бўлиши мумкин.

11 октябрь — Халқаро қизлар куни, энди Оталардан қизларига мактублар куни сифатида анъанавий тарзда нишонланишига
умид қиламиз.


Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5👏1🫡1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугунги Ўзбекистон Президент Мирзиёев бошчилигида ўзининг миллий тараққиёт йўлини белгилаб олди. Давлатимиз дунёга очилди, имкониятлар кенгайди, иқтисодимиз ўсиб бормоқда.

Тан олиш лозим, буёғига юртимизга янги Хоразмийлар, Ибн синолар керак. Илмий янгиликлар, замонавий касблар, IT технологияларига асосланган инновацион ечимлар зарур.

Healthtech Hokaton'нинг асосий мақсади, тиббиёт соҳасини рақамли трансформация қилишни тезлаштиришдир. Айниқса, сунъий интелект ушбу соҳа учун яратаётган янги имкониятларни жорий қилиш ўта муҳимдир.

Ҳурматли президентимиз қатъий иродаларини намоён этмоқдалар. Болаларимиз ўқисин, ёшларимиз илм олсин, касб эгалласин деяптилар.

Нима сабабдан, нима учун?

Албатта, ўзбек халқи учун, Ўзбекистонимиз учун. Шу боис бор билим салоҳиятингизни, миллатимиз фаровонлиги, Ўзбекистон учун сарфлаш вақти келганини ҳар бирингиз англашингиз, юракдан ҳис қилишингиз зарур.


Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
👍43👏11😱1
2025/10/25 19:35:07
Back to Top
HTML Embed Code: