Telegram Web Link
❗️“ИнноWеек-2025” — “Чегарасиз ғоялар” халқаро ҳафталиги расман очилди

Ҳафталикда маҳаллий ва халқаро йирик компаниялар, олий таълим ва илмий тадқиқот муассасалари, венчур фондлар, молия ташкилотлари, халқаро маълумотлар базаларининг вакиллари иштирок этмоқда.

Уларнинг сафида Хитой, Малайзия, Сингапур, Япония, Корея, Венгрия, Германия,Франсия, Нидерландия, Швеция, Ҳиндистон, Эрон, Қувайт, Беларус, Арманистон, Грузия, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Того (Африка) каби дунёнинг 30 га яқин давлатларидан вакил ва элчилар бор.


Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
❗️"2+6" дастурига мувофиқ ёшларга тил ўрганиши учун субсидия ажратилади

Ҳукумат қарори (632-сон, 08.10.2025 й.) билан “Ёшларнинг ўқув марказларида хорижий тилларни ўқиш харажатлари бир қисми учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

🔰 Низомга кўра, "2+6" дастури белгиланган хорижий тилларни билиш бўйича баллнинг (даражанинг) камида минимал кўрсаткичли сертификатига эга бўлган ариза берувчи ўқув маркази томонидан унга хорижий тилни ўқитиш хизматини кўрсатгани учун дастлабки 2 ой учун ўқиш харажатини ўз ҳисобидан тўлаганда, кейинги 6 ойгача ўқиш харажати учун Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармасига ажратилган маблағлар доирасида субсидия ажратилишини назарда тутади.

"2+6" дастурига мувофиқ, ёшларга ҳар ой якуни бўйича қуйидаги миқдорда субсидия ажратилади:

🔹 Тошкент шаҳрида – БҲМнинг 2 бараваригача;

🔹 Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларида – БҲМнинг 1,5 бараваригача;

🔹 туман (шаҳар)ларда – БҲМнинг 1 бараваригача.

🗓 Агентлик томонидан 2025–2026 йилларда ўқув марказларида хорижий тилларни ўрганадиган 20 минг нафаргача, 2031 йилга қадар ҳар йили 20 минг нафаргача ёшларга ўқиш харажатлари учун субсидия ажратилади.

Бунда тегишли йилда субсидия ажратилган ёшлар сони 20 минг нафардан ошган тақдирда, ўша йил учун субсидия ажратиш кейинги йилга қадар тўхтатилади.

✔️ Ариза берувчиларнинг хорижий тилни ўқитиш харажати учун:

▪️ ўқув марказларининг рейтингини шакллантириш учун белгиланган тартибда электрон платформа орқали рўйхатдан ўтган;

▪️ ариза берувчиларнинг ўқув машғулотларида қатнашганини кунлик электрон назорат қилиш имконини берувчи электрон платформага интеграция қилинган ўқув марказларига "2+6" дастури доирасида субсидия ажратилади.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤔2👍1
❗️Ўзбекистон Президенти Тожикистонга жўнаб кетди

Ташриф дастурига мувофиқ, давлатимиз раҳбари 9-10 октябрь кунлари Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган "Марказий Осиё – Россия" форматидаги иккинчи саммит ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади.

Тадбирлар кун тартибидан кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари ўрин олган.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍48👏11🤝2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Brifing

❗️2025 йил 9 ойда “Ўзкимёсаноат” АЖ ва тармоқ корхоналарида Давлат харидлари доирасида тузилган 2518 та шартноманинг барчасига коррупцияга қарши курашиш талаблари киритилди

🔵Ишга қабул қилинган 260 нафар янги ходим манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш мақсадида текширувдан ўтказилди.

🔵Давлат харидлари доирасида ҳисобот даврида 2 518 та хўжалик шартномаси тузилиб, барчасига коррупцияга қарши курашиш талаблари киритилди.

🔵жисмоний ва юридик шахслардан 380 та мурожаат келиб тушди, шундан 12 таси коррупцияга оид бўлиб, барчаси бўйича хизмат текширувлари ўтказилди. Унинг натижасида 10 нафар ходимга нисбатан интизомий чоралар кўрилди.

🔵Тизимда ўтказилган 56 та режали текширув натижасида 25 та ҳолат юзасидан тўпланган материаллар ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди. Айни пайтда 20 та ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган, 5 та ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Батафсил.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев “Марказий Осиё – Россия” форматидаги иккинчи саммитда стратегик шерикликни мустаҳкамлаш, иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ва минтақавий барқарорликни биргаликда таъминлашга қаратилган кўплаб ташаббусларни илгари сурди.

Хусусан:

– биргаликда қабул қилинган қарор ва лойиҳалар ижросини тезлаштириш учун ҳукумат раҳбарлари ўринбосарлари даражасида Мувофиқлаштирувчи кенгаш таъсис этишни таклиф қилди;

– товар айрбошлашни кўпайтириш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш жараёнларини енгиллаштириш мақсадида “Марказий Осиё – Россия агроэкспресси” лойиҳасини ишга туширишни таклиф қилди;

– автомобиль, темир йўл ва авиация алоқалари соҳасида миллий дастурларни уйғунлантириш учун мамлакатларимиз Транспорт-логистика контурини ишлаб чиқиш ташаббусини илгари сурди;

– Бухоро шаҳрида илғор муҳандислик ечимларини ишлаб чиқиш ва жорий этишга қаратилган “Марказий Осиё – Россия" саноат инжиниринг хабини ташкил этишни таклиф этди;

– Тошкентда ўтказиладиган “Иннопром. Марказий Осиё” кўргазмали форумига минтақанинг асосий саноат ва инновация майдони мақомини бериш таклифи билан чиқди;

атом энергетикаси йўналишида Минтақавий компетенциялар марказини Ўзбекистонда ташкил этиш, шунингдек, Москва давлат муҳандислик-физика институтининг Тошкент филиали негизида Кадрлар тайёрлаш дастурини қабул қилиш ташаббусини билдирди;

“Марказий Осиё ва Россия энергетик шериклиги” комплекс дастурини ишлаб чиқиш, шунингдек, углеводородларни қидириш ва қайта ишлаш, энергия тежовчи ва “яшил” технологияларни жорий этиш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш ташаббусини илгари сурди;

Сунъий интеллект ва рақамли технологиялар бўйича Минтақавий эксперт кенгашини ташкил этиш, шунингдек, мамлакатларда “Сколково” инновация маркази филиалларини очишни таклиф этди;

“Келажак муҳандислари” консорциумини тузиб, Марказий Осиё ва Россиянинг етакчи олийгоҳлари ва илмий марказлари салоҳиятини бирлаштириш ҳамда ёш тадқиқотчилар ва олимлар учун Махсус грантлар дастурини таъсис этиш ғоясини илгари сурди;

– ҳар йили ўтказиладиган Марказий Осиё ва Россия халқлари маданияти, санъати ва ижодиёти фестивали — Этномаданият форумини ташкил этиш таклифини билдирди;

терроризм, экстремизм, кибертаҳдидлар ва одам савдосига қарши курашиш бўйича биргаликда чоралар кўриш муҳимлигини қайд этди ҳамда Афғонистон бўйича юқори даражадаги маслаҳатлашувлар ўтказишни таклиф қилди.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
👍48👏1
Xorijiy til sertifikatlar qaror 2025.pdf
1.3 MB
❗️Устама тўланадиган cертификатлар рўйхати янгиланди

Устама тўланадиган миллий ва халқаро сертификатлар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг қўшма қарорига кўра:
Cambridge Assessment English номи ўзгартирилди, Aptis ва TELC қўшилди;
TOEFL iTP ва MCE рўйхатдан чиқарилди;
Ўқитувчилар учун B2 даражали сертификат мажбурий бўлади;
Айрим TESOL ва TEFL сертификатлари энди имтиёз бермайди;
Умумтаълим фанлари бўйича халқаро сертификатлар рўйхати кенгайтирилди.

Тўлиқ маълумот ҳужжатда 👆

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏1🤔1
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Маданий мерос агентлиги директори матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Имомова Моҳинур Фарҳод қизи 1990 йил 10 октябрда Тошкент вилоятида туғилган. У 2021 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

М.Имомова 2015-2021 йилларда Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясида, Туризм ва спорт вазирлигида ва бошқа ташкилотларда фаолият юритган.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
👍2😍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ijtimoiy_axborot

❗️Ижтимоий тармоқда сизга туҳмат ёки ҳақорат қилинган бўлса — жавобгарлик борми?

Кўп бериладиган бу саволга жавобни ролик орқали топасиз.

✔️ Ҳуқуқингизни билинг — сўз эркинлиги ортига беркинган ҳақоратларга қарши қонун бор.

‼️ Видеони охиригача кўринг ва яқинларингизга улашинг.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Тошкент вилоятидаги шифокорлар сиам эгизакларни ажратиш амалиётини муваффақиятли ўтказди

Чирчиқ шаҳридаги Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Тошкент вилояти филиали шифокорлари муддатидан аввал туғилган сиам эгизакларни муваффақиятли ажратишди.

Ноёб операция туғуруқдан 9 соат ўтиб, маҳаллий шароитда амалга оширилди.

Батафсил Соғлиқни сақлаш вазирлиги видеолавҳасида.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍16👏4🤔1
#Rasmiy

❗️Жиззах вилоятидаги боғчаларда оммавий заҳарланиш ҳолати қайд этилди

Бу ҳақда Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати расмий муносабат берди.

2025 йил 9 октябрь куни Фориш туманидаги 1-, 3-, 5- ва 7-сонли давлат мактабгача таълим муассасаларининг 37 нафар тарбияланувчиси иситма, қорин оғриғи ва ич кетиши белгилари билан тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилди.

Текширувлар давомида болалар 8 октябрь куни муассасада биокефир, сир ва сариёғ маҳсулотларини истеъмол қилгани аниқланди. Дастлабки ташхис ўткир диарея.

Санэпидқўмитанинг Жиззах вилояти бошқармаси хулосасига кўра, озиқ-овқатни ташиш, сақлаш ва ишлов беришда санитария қоидалари бузилган ҳолатлар қайд этилган.

Ҳолат юзасидан Фориш туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 205-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😢6👍1
❗️Иссиқхона соҳасини ривожлантириш бўйича Президент фармони қабул қилинди

“Иссиқхона хўжаликлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва экспорт ҳажмини кўпайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–181-сон, 08.10.2025 й.) қабул қилинди.

✔️Фармонга кўра, 2025–2027 йилларда мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти ҳажмини ошириш, иссиқхона хўжаликлари фаолиятини янада ривожлантириш ҳамда қўшилган қиймат занжирини яратишнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди:

🔺мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти ҳажмини 2026 йилда – 3,5 миллиард АҚШ доллари, 2027 йилда 4 миллиард АҚШ долларига етказиш;

🔺иссиқхона хўжаликларини табиий газ билан кафолатли таъминлаган ҳолда мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш ҳажмини
2026 йилда – 620 минг тоннага, 2027 йилда 670 минг тоннага етказиш, ушбу маҳсулотларнинг экспорти ҳажмини 30 фоиздан 70 фоизга ошириш;

🔺2026 йилда қўшимча аниқланган 20 минг гектар, 2027 йилда 15 минг гектар дала четига мевали кўчат ва сабзавотлар экишни ташкил этиш.

✔️Иссиқхона хўжаликлари узлуксиз ишлашини таъминлаш учун уларга қуйидаги имтиёзлар берилди:

2026 йил 1 январдан бошлаб 2028 йил якунига қадар ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз этиб;

2025 йил 1 октябрь ҳолатига мавжуд солиқ қарзи юзасидан тўлов муддати фоизларни ҳисобламаган ҳолда 2028 йил якунига қадар узайтирилади.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍48👏1🤔1🤝1
Расмий хабарлар I Официальные новости
#Rasmiy ❗️Жиззах вилоятидаги боғчаларда оммавий заҳарланиш ҳолати қайд этилди Бу ҳақда Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати расмий муносабат берди. 2025 йил 9 октябрь куни Фориш туманидаги 1-, 3-, 5- ва 7-сонли давлат мактабгача таълим муассасаларининг…
❗️Жиззах вилоятида 37 нафар тарбияланувчига амбулатор, 6 нафар болага шифохона шароитида тиббий ёрдам кўрсатилди

Ҳолат Жиззах вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси, вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар мутахассислари иштирокида тузилган ишчи гуруҳ томонидан назоратга олинган.

Ҳолат юзасидан қўшимча маълумотлар тақдим этилади.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Энг кўп қилинадиган жарроҳлик амалиётларидан бири – ўт қопини олиб ташлаш эканини биласизми?

Баъзида бу амалиёт бемор саломатлиги учун эмас, айрим қўштирноқ ичидаги "шифокор ва жарроҳ"нинг чўнтагига фойдали бўлади...

Умуман олганда ўт қопини олиб ташлаш – жиддий қарор. У ҳар доим пухта таҳлил, аниқ далилга асосланиши керак. Энг муҳими эса бемор ўз касаллиги, ташхис ва даво усуллари ҳақида етарли маълумотга эга бўлиши лозим.

📱 Тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялаш маркази Youtube саҳифасида батафсил

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
Расмий хабарлар I Официальные новости
❗️Жиззах вилоятида 37 нафар тарбияланувчига амбулатор, 6 нафар болага шифохона шароитида тиббий ёрдам кўрсатилди Ҳолат Жиззах вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси, вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси ҳамда…
❗️Болалар аҳволи барқарор – ССВ ва Болалар омбудсмани муносабати

ССВ: Ҳозирги пайтда барча болаларнинг аҳволи барқарор, соғлиғига хавф йўқ. Ҳозирда фақат 2 нафар бола профилактика мақсадида шифокорлар кузатувида қолмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, нохушлик ҳолати озиқ-овқат омиллари билан боғлиқ бўлиши эҳтимол қилинмоқда. Аниқ сабаб лаборатория таҳлиллари натижаларига кўра белгиланади.

Санитария-эпидемиологик осойишталик хизмати мутахассислари томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари ва сувдан намуна олинган, тадқиқотлар олиб борилмоқда.

Болалар омбудсмани Жиззах вилояти Фориш туманида 1,3,5 ва 7-сонли давлат мактабгача таълим муассасаларида оммавий заҳарланиш ҳолати бўйича жойига чиққан тарзда мониторинг ўрганишини олиб бормоқда.

Фуқаролардан ҳотиржамликни сақлаш ва тасдиқланмаган маълумотларни тарқатмаслик сўралади.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишида кўп томонлама ҳамкорлик самарадорлигини ошириш ҳамда мамлакатлар иқтисодиёти барқарорлигини мустаҳкамлашга қаратилган бир қатор амалий таклифлар билан чиқди.

Жумладан:

– глобал беқарорлик шароитида МДҲ формати барқарор ва зарур тузилма сифатида ўзини намоён этаётганини таъкидлаб, эътиборни ҳамкорликнинг амалий йўналишларига қаратишни таклиф қилди;

– барча транспорт турлари билан интеграциялашган ахборот-логистика марказларини яратиш ҳамда транспорт соҳасида давлат-хусусий шериклик масалалари бўйича МДҲ мамлакатлари конференциясини Ўзбекистонда ўтказиш ташаббусини илгари сурди;

махсус иқтисодий зоналарни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича “йўл харитаси” тайёрлашни, шунингдек, МДҲ Венчур платформасини яратиш орқали стартаплар ва инновацияларни илгари суришни таклиф қилди;

– Ўзбекистон Тошкент шаҳрида «ИННОПРОМ» кўргазмаси доирасида МДҲ инновацион саноат форумини ўтказишга тайёрлигини маълум қилди;

МДҲ энергетика секторини инновацион ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш ва анъанавий ҳамда “яшил” энергетика бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш таклифини билдирди;

Рақамлаштириш ва сунъий интеллект соҳасида кўп томонлама амалий ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш, шунингдек, фан, таълим ва маданият соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришни таклиф қилди;

Дипломларни ўзаро тан олиш бўйича янги давлатлараро келишувни тайёрлаш, шунингдек, Хива шаҳрида МДҲ Ёшлар форумини ўтказиб, Ёшлар инновация лабораториясини ташкил этиш ташаббусини илгари сурди;

– хавфсизлик масалаларига тўхталиб, МДҲ мамлакатлари ташқи сиёсат идоралари ва махсус хизматлар ўртасида мувофиқлаштирувни кучайтириш, шунингдек, Афғонистондаги вазиятга алоҳида эътибор қаратиб, ушбу мамлакатдаги инфратузилма лойиҳаларида биргаликда иштирок этишни таклиф қилди.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
👍143🤔1
❗️Саида Мирзиёева Брюссельда Европа Комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен ҳамда Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик бўйича Олий вакили, Еврокомиссия вице-президенти Кая Каллас билан учрашди.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍99👏2🤔1😢1
❗️Ҳавони ифлослантириш жавобгарликка сабаб бўлади

Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя этмаслик
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 88-моддаси билан жавобгарликка сабаб бўлади.

Қурилиш ишларида ёнилғи ёки битумни нотўғри ёқиш учун:
🔵фуқароларга БҲМнинг 1/3 қисмидан 1 бараваригача,
🔵мансабдорларга 1–3 баравар жарима.

Ҳуқуқбузарлик такрорланса:
🔵фуқароларга 1–3 баравар,
🔵мансабдорларга 3–7 баравар жарима.

Анғиз, хазон ёки шох-шаббаларни ёқиш орқали ҳавони ифлослантириш учун:
🔵фуқароларга 3–5 баравар,
🔵мансабдорларга 5–10 баравар жарима белгиланган.

📌 2020–2024 йилларда 419 нафар, жорий йилнинг биринчи ярмида 18 нафар шахс ушбу модда билан жавобгарликка тортилган.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤔3👍2😍1🫡1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ijtimoiy_axborot

❗️Биласизми рация қурилмасидан фойдаланишнинг ҳам ўз қоидалари мавжуд.

Қоидани бузган:
🔵жисмоний шахсларга БҲМнинг 2 бараваридан 5 бараваригача;
🔵мансабдор шахсларга эса 5 бараваридан 7 бараваригача жарима қўлланилади.

Батафсил видеороликда.

Ушбу маълумотни яқинларингизга ҳам юборинг.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9👏1
2025/10/25 02:05:28
Back to Top
HTML Embed Code: