Норвегияда ўтаётган жаҳон чемпионатида ҳамюртимиз Акбар Жўраев -110 кг вазнда мутлақ чемпионликка эришди.
Даст кўтаришда жаҳон рекорди билан олтин медалга эга чиққан Жўраев силтаб кўтаришда 232 кг ва умумий ҳисобда 428 кг билан мутлақ устунлигини намоён этди.
Руслан Нурудинов эса силтаб кўтаришда 228 ва икки кураш якунига кўра 414 билан 2 та бронза медалига эга чиқди.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍19😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қайд этилишича, бугун, 11 октябрь куни соат 07:58 да Андижон тумани “Қумкўча” маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи кичик ҳажмли каналдан сув ҳажми ортиб кетгани ҳисобига қисман сув чиқиш ҳолати рўй берган. Натижада “Бахрин” кўчасида жойлашган 5 та аҳоли хонадонининг томорқаларига сув кириш ҳолати кузатилган.
ФВВ, маҳаллий ҳокимлик ва бошқа хизматлар томонидан вазият оқибатлари бартараф этилмоқда. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3👏1
2026-yil kvotasi.pdf
1.8 MB
Олий таълимдан кейинги таълимнинг барча шакллари ва стажёр-тадқиқотчилик учун ҳужжатлар қабули 2025 йил 5 ноябргача давом этади.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқарув академиясида ҳокимларнинг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчилари учун ташкил этилган икки кунлик махсус ўқув курс якунланди.
Академия ректори Жасур Салихов “Ахборот-ресурс маркази”да матбуот котиблари билан мулоқотда бўлиб, Президентнинг 2025 йил 5 майдаги ПФ–78-сон Фармони ижроси доирасида амалга оширилаётган трансформацион лойиҳалар ҳақида маълумот берди.
Академия ахборот хизмати берган маълумотга кўра, “Бошқарувда самарали ахборот ва коммуникация тизимини йўлга қўйиш, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш” мавзусидаги амалий машғулотларда тингловчилар “Ўзбекистон – 2030” стратегияси, ахборот қонунчилиги, замонавий PR технологиялар, таҳлил ва мониторинг тизимлари ҳамда ижтимоий медиа билан ишлаш бўйича тажриба алмашдилар.
Курсни муваффақиятли якунлаган тингловчиларга сертификатлар топширилди.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9👏3😍2😢1
Маълумотга кўра, Янги рақамли тизим паспортларга муҳр босиш амалиётини алмаштиради. Эндиликда учинчи давлат фуқароларининг, жумладан, Ўзбекистон фуқароларининг ҳам барча кириш ва чиқишлари электрон шаклда қайд этилади.
Европа Иттифоқи мамлакатларига саёҳат қилишни режалаштираётган барча Ўзбекистон фуқароларидан янги қоидаларни диққат билан ўқиб чиқиш сўралган:
👉 Батафсил маълумот ушбу ҳаволада
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эндиликда фуқаролар божхона декларациясини божхона органларига онлайн тарзда тўлдириб юборишлари мумкин.
Google Play ва App Store дан юклаб олинг!
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Rasmiy
❗️ Ижтимоий тармоқлар орқали болаларни боғчага қабул қилиш 2 ёшдан бошланиши ёки болалар энди 6 ёшгача боғчага бориши ҳақида турли асоссиз хабарлар тарқалмоқда.
Ушбу хабарлар юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазири матбуот котиби Дилфуза Собирова расмий аудиобаёнот берди.
Ҳеч қандай ҳуқуқий асосга эга бўлмаган хабарларга ишонмаслик ҳамда барча маълумотларни расмий манбалар орқали олиш тавсия этилган.
Батафсил аудиобаёнотда👆
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Ушбу хабарлар юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазири матбуот котиби Дилфуза Собирова расмий аудиобаёнот берди.
Ҳеч қандай ҳуқуқий асосга эга бўлмаган хабарларга ишонмаслик ҳамда барча маълумотларни расмий манбалар орқали олиш тавсия этилган.
Батафсил аудиобаёнотда👆
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
"Қалблар дардига дармон" биринчи замонавий санъат биенналеси
Facebook | Instagram | Медиабанк
2025 йилнинг 5 сентябридан 20 ноябрига қадар Бухоро шаҳрида давом этадиган тадбирда 40 та мамлакатдан 70 га яқин рассом, ҳунармандлар, дизайнер ва ошпазлар иштирок этмоқда.Каналга қўшилиш 👈
Бухоро биенналеси учун 3,5 гектар майдон тайёрланган. 14 та тарихий объект реставрация қилинди. 70 та арт-объект ва инсталляция яратилди. Бу манзил креатив кластерга айланди.
"Қалблар дардига дармон" биенналеси ўн ҳафта давом этади ва 500 метр узунликдаги ҳудудда етмишдан ортиқ лойиҳани қамраб олади.
Асарлар турли кўргазма майдонларини бирлаштириб, ташриф буюрувчилар ва шаҳарнинг ушбу қисмида яшовчи ва ижод қилувчи бухороликлар ўртасида алоқа ўрнатади.
Йўналиш ҳали ҳам кўплаб ҳунармандлар яшайдиган турар-жой кварталлари орқали ўтади. Барча асарлар ҳозирда намойиш этилаётган шароитда – Бухоронинг кундалик ҳаёти ритмларига сингдирилган ҳолда яратилган.
Биеннале замонавий санъат, гастрономия, мусиқа, кино ва анъанавий ҳунармандчиликни бирлаштирган ҳолда минтақа маданий ривожланишининг янги босқичи рамзига айланди.
Кенг кўламли дастур ва халқаро иштирок туфайли Бухоро жаҳон санъат харитасида янги жозибадор нуқтага айланди.
Facebook | Instagram | Медиабанк
🤔6👍5👏2😢1
Чекланган нархлар реестри 10.10.2025.xlsx
1.3 MB
Рецептсиз бериладиган дори воситаларини улгуржи ва чакана реализация қилишда эса бундай чекловлар амал қилмайди.
Маълумот учун: 2025 йил 10 октябрь ҳолатига кўра мамлакатимизда 12 574 та ном ва дозировкадаги рецепт бўйича бериладиган дори воситасига чекланган нархлар қайд этилган.
Янгиланган чекланган нархлар реестри билан юқоридаги жадвалда шунингдек, қуйидаги ҳавола орқали батафсил танишишингиз мумкин.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3👏1🤝1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Учрашувда Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасидаги алоқаларни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Мулоқот давомида аниқ лойиҳа ва ташаббусларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍75😍2😱1
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент қошидаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш Инспекцияси бошлиғи матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Курязова Дилрабо Аминбоевна 1985 йил 12 октябрда Хоразм вилоятида туғилган. У 2024 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.
Д.Курязова 2008-2024 йилларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида, Хоразм вилоят Солиқ бошқармасида ва бошқа ташкилотларда фаолият юритган.
Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк

👏8👍1🤔1
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси маслаҳатчиси - матбуот котиби Усмонов Отабек Одилбек ўғли 1994 йил 12 октябрда Наманган вилоятида туғилган. У Рақобат қўмитаси тизимида 2021 йилдан буён, Маслаҳатчи лавозимида эса 2023 йилдан фаолият олиб бормоқда.
О.Усмонов 2016-2023 йилларда турли ташкилотлар тизимида, жумладан Монополияга қарши курашиш қўмитасида юридик хизмат раҳбари, лойиҳа кординатори, бош бошқарма бошлиғи каби лавозимларда фаолият юритган.

👍12🤝5🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Божхона органлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан ҳамкорликда ўтказилган кўп босқичли тезкор тадбирлар натижасида 2017 йилдан буён Ўзбекистонда фаолият юритиб келаётган, 4 минг нафар фаол обуначиси бўлган “Deadpool” номли Марказий Осиёдаги йирик телеграм наркодўконнинг йирик тарқатувчилари қўлга олинди.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
👏7