Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️2025 йил 1 ноябрдан бошлаб транспорт воситасига сиқилган газ (метан/пропан) ускуналари ўрнатилганда, техник паспортни (техпаспорт) алмаштириш талаб этилмайди

Батафсил видеороликда.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Академия ва Нагоя университети ўртасида ҳамкорлик кенгаяди

Давлат сиёсати ва бошқарув академиясида Нагоя университети делегацияси билан музокаралар бўлиб ўтди.

Академия ректори Жасур Салихов иштирокида ўтган учрашувда қуйидаги масалалар юзасидан келишувга эришилди:

Қўшма академик дастурлар ва ўқув курсларини ишлаб чиқиш

Профессор-ўқитувчилар, талабалар ва тадқиқотчилар алмашинуви

Қисқа муддатли тайёрлов ва малака ошириш дастурларини жорий этиш

Ҳамкорликни расмийлаштириш мақсадида англашув меморандумини (MoU) имзолаш

Учрашув икки томонлама ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1👏1😍1🤝1
❗️ “Балиқ қарма” миллий таоми географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди

Таом Орол денгизи ва Амударё делтасига яқин ҳудудларда шаклланган қадимий овқатланиш анъаналари, балиқчиликка таянувчи турмуш тарзи, шунингдек ўзига хос тайёрлаш усули билан ажралиб туради. “Балиқ қарма” таркибида пиширилган балиқ, шўрва, 1×1–2×2 см ўлчамдаги қуритилган хамир бўлаклари ҳамда сабзавотлар ишлатилади. Шўрванинг юзасидан олинган ёғ майда тўғралган пиёз устига қуйилиб, таомга хос таъм ва ҳидни беради.

Географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтказилиши “Балиқ қарма” номи ва анъанавий тайёрлаш технологиясини ҳуқуқий ҳимоя қилади, сифат стандартларини мустаҳкамлайди ҳамда Қорақалпоғистоннинг ҳудудий гастрономик брендини тарғиб этиш имконини кенгайтиради.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
👍5😍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Киберполиция номи билан тарқатилаётган реклама ва хизмат таклифлари сохта!

Ўзбекистонда Киберполиция номидан тарқатилаётган ҳар қандай тарғибот, реклама ёки тижорат таклифларига ишонманг.

Бу каби материаллар фирибгарлар томонидан тарқатилмоқда.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

“Асакабанк” АЖ бошқаруви раиси матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Анвархонов Азизхон Акмалхонович 1997 йил 20 октябрда Наманган вилоятида туғилган. У 2024 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

А.Анвархонов 2021-2023 йилларда "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ Ахборот хизматида менеджер лавозимида ишлаган.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
👍8👏3😍2🤔1😢1
❗️Ис газидан сақланиш учун нима қилиш керак?

Юқоридаги инфографика орқали ис газидан ҳимояланиш бўйича муҳим маълумотлар билан танишинг.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
👍2👏1🤝1
❗️Ўзбек нони дунёдаги энг яхши 50 та нон қаторида

Машҳур CNN Travel портали дунёдаги 50 та энг яхши нон рўйхатини эълон қилди. Мамлакатимиз миллий таоми ўзбек нони ҳам мазкур рўйхатдан ўрин олди.

Гуллар, нақшлар ва махсус штамплар билан безатилган ўзбек нонлари анъанавий тандирларда тайёрланади. Шунингдек, улар минтақага қараб турлича шакл ва мазага эга — Тошкентдан Самарқандгача ҳар бир ҳудуднинг нони ўзига хослиги билан ажралиб туради.

Иссиқ нонлар тандирдан чиққач, бозор ва қаҳвахоналарга етказиш учун махсус чопарлар томонидан тарқатилади, дея таъкидлайди CNN Travel.


Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍11👏2😍2🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️ Ўқитувчилар учун малака синовлари ва сертификатлар бўйича маълумот берувчи бот ишга туширилди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Ахборот хизматининг маълум қилишича, педагог кадрлар учун @PedagogInfo_Bot номли махсус ахборот платформа фаолият бошлади.

Ушбу Telegram-бот орқали қуйидаги хизматлардан фойдаланиш имконияти мавжуд:

малака тоифаси синовлари бўйича мурожаатлар ва натижалар билан танишиш;

касбий ва менежерлик сертификатлари синовлари ҳолатини кузатиш;

Вазир жамғармаси синовлари натижаларини кўриш;

хорижий тил сертификатларининг верификация ҳолатини текшириш;

махсус устамалар ҳамда бошқа муҳим маълумотлардан хабардор бўлиш.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
❗️ Россияда фаолият юритаётган халқаро юк ташувчи ҳайдовчилар учун муҳим маълумот

2025 йил ҳолатига кўра, Россиядаги халқаро юк ташишларнинг 25 фоизи ўзбекистонлик ҳайдовчилар ҳиссасига тўғри келади. Бироқ, миграция қоидаларига риоя қилмаслик кўплаб фуқароларнинг Россия ИИВ томонидан «кириши тақиқланган шахслар» рўйхатига киритилишига сабаб бўлмоқда.

Ҳайдовчилар қуйидаги талабларга қатъий риоя этишлари зарур:

🔵 Чегарада миграцион картани тўғри тўлдириш (мақсад: служебная ёки транзит);
🔵 15 иш куни ичида миграция рўйхатига қўйилиш;
🔵 90/365 қоидасига амал қилиш;
🔵 Форс-мажор ҳолатларда расмий далолатнома расмийлаштириш;
🔵 Ҳар бир ҳаракат расмий ҳужжат билан асосланган бўлиши шарт;
🔵 Такрорий қоидбузарликлар 3–10 йилгача кириш тақиқини келтириб чиқаради.

📌Агар хато содир этилган бўлса, ГУВМ МВД РФга ёзма мурожаат йўллаб, сафар мақсадини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этиш лозим. Агар «кириши тақиқланган шахслар» рўйхатига тушган бўлсангиз, апелляция орқали ушбу рўйхатдан чиқаришни сўраш мумкин.

Муаммоли ҳолатларда Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонасига мурожаат қилинг.

📞 +7 925 045 4744
📍 Манзил: Москва ш., 1-й Казачий переулок, 11/2

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
❗️Коррупцияга қарши курашиш агентлиги хусусийлаштириш жараёнларида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш юзасидан Давактив агентлигига тақдимнома киритди

Қайд этилишича, “Ўзбекистон почтаси” АЖдаги давлат улушининг хусусийлаштирилиши билан боғлиқ эълон қилинган материаллар асосида миллий почта алоқа операторидаги давлат улушининг хусусийлаштирилишига оид очиқланган маълумотлар ва соҳадаги қонунчиликда ўрнатилган талаблар ўрганилган.

Жумладан, давлат раҳбарининг тегишли фармонлари билан “Ўзбекистон почтаси” АЖ трансформация қилинадиган йирик давлат корхоналари рўйхатига киритилган бўлиб, АЖнинг 29,4 % давлат улуши оммавий савдоларга чиқариладиган акциялар пакетлари (улушлари) рўйхатидан жой олган.

Амалдаги қонунчилик ҳужжатларида давлат активларини хусусийлаштириш шаффофлик ва қонунийлик, ҳисобдорлик, тенг рақобат муҳитини таъминлаш, шунингдек  коррупцияга йўл қўймаслик каби принципларга асосланиши белгилаб қўйилган.

Юқоридагиларга мувофиқ, Давактив агентлигига давлат активларини реализация қилинишида амалдаги қонунчилик талаблари, хусусан, хусусийлаштириш жараёнларида очиқлик ва шаффофлик принципларига қатъий риоя этилишини таъминлаш юзасидан тақдимнома киритилган.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялаш маркази огоҳлантиради

Лицензияга эга бўлмасдан аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш тақиқланади!

⚠️ ЭСДА ТУТИНГ
Тиббий фаолият билан шуғулланиш фақат қонуний асосда, лицензия мавжуд бўлганда амалга оширилиши мумкин.

🏥Тиббий фаолият лицензияси – бу тиббиёт муассасасига белгиланган талаб ва шартларга тўлиқ жавоб берганидан кейин, унга тиббий хизмат кўрсатиш ҳуқуқини берувчи расмий ҳужжатдир.

🚫Лицензиясиз тиббий хизмат кўрсатиш:
– беморнинг ҳаёти ва соғлигига жиддий хавф туғдиради;
– малакасиз мутахассислар томонидан нотўғри ташхис ва даволаш эҳтимолини оширади;
– санитария-гигиена ва хавфсизлик талабларини бузади;
– қонун олдида жавобгарликка сабаб бўлади.

📋Ҳар бир тиббиёт муассасасидаги истеъмолчилар бурчагида тиббий фаолиятга рухсат берувчи лицензия ҳам жойлаштирилиши лозим!

‼️СОҒЛИГИНГИЗНИ ХАВФ ОСТИГА ҚЎЙМАНГ!
Тиббий хизматдан фойдаланишдан аввал тиббиёт муассасасининг лицензияси мавжудлигини албатта текширинг.

📞 Аниқланган ҳолат бўйича “1369” қисқа рақами орқали хабар беринг.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5😍1🤝1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️ Иситиш мавсуми қачон бошланади?

Ўзбекистон Республикасида амалдаги меъёрларга мувофиқ, иситиш мавсуми ташқи ҳаво ҳарорати 5 кун мобайнида ўртача суткалик ҳисобда +8°Cдан паст бўлганда бошланади.

Батафсил Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги видеороликида.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда Марказий Осиё мудофаа вазирлари учрашди

Самарқанд шаҳрида Марказий Осиё давлатларининг мудофаа вазирлари мураккаб геосиёсий шароитларда минтақавий хавфсизликни таъминлаш масалаларини муҳокама қилиш учун учрашдилар.

Ўзбекистон мудофаа вазири Шухрат Халмухамедов Марказий Осиё давлатлари мудофаа вазирлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказди. Суҳбатлар чоғида ҳарбий ҳамкорликни кенгайтириш, қўшма тайёргарлик тизимини такомиллаштириш, тажриба ва амалий билим алмашувини йўлга қўйиш, шунингдек, минтақавий хавфсизлик соҳасидаги қўшма ташаббусларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
👍8🤝2
❗️Давлат органлари ва ташкилотларида раҳбарнинг маънавият ва давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими жорий этилади

Президент қарорига кўра:

2026 йил 1 январдан бошлаб республика даражасидаги давлат органлари ва хўжалик бирлашмаларининг марказий аппаратларида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимликларида бошқарув ходимларининг белгиланган умумий чекланган сони доирасида раҳбарнинг маънавият ва давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими жорий этилади.

Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍46😍3🤝2
2025/10/22 13:54:18
Back to Top
HTML Embed Code: