Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тасвир_ва_таассурот
32-иштирокчи
***
Кўҳна азобларинг, кўҳна дардларинг,
Айтимларинг борми, дилда рўю-рост?!
Куйласанг бўғзингда нола бегона,
Лабингдаги сўзлар кимдан иқтибос?!

Аёлга кўзёшлар ичириб яна,
Насиҳат қиласан, ўқийсан баёт.
Азалдан юзингни яхши танийман,
Қанчалар чиройли кўринма, ҳаёт!

Узоқ қолмас эдим қўлимда бўлса,
Тинглаб ўтирмасдим нолаларингни.
Ташлаб кетар эдим аллақачонлар,
Сенга ишонмайман болаларимни.

Шоҳсанам Нишонова

🎤 Дилдора Сиддиқова
👍63🔥3🤔2🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тасвир_ва_таассурот
34- ishtirokchi Begiyeva Shaxnoza
***
Yaqin tutib ko‘nglimga,
Bobom ekkan deb keldim.
Ko‘pni ko‘rgansan, foydang
Elga tekkan deb keldim.
Gʻanimlarmas, dilimni
Men o‘zim ham yeb keldim.
Kaftdekkina soya ber,
Do‘st bo‘lamiz, daraxtjon!

Xalqning Haq deb bong urgan
Sadosidan ber xabar.
Odamshunoslar ko‘p, lek,
Odamlardan bexabar
Osmonlarda nima gap,
Yer ostidan ne xabar?
Kaftdekkina soya ber,
Do‘st bo‘lamiz, daraxtjon.

Aytgin-chi, ko‘zlarimdan
Yomg‘irlar tinmadimi?
Savol bersam, qalbingda
Bir g‘ashlik unmaydimi?
Faqat sening shoxlaring
Boshimda sinmaydimi?
Kaftdekkina soya ber,
Do‘st bo‘lamiz, daraxtjon!

Sh. Nishonova
2016
👍3217🔥5❤‍🔥3🥰1
Шоҳсанам Нишонова шеърлари
Shohsanam Nishonova ijodiga nazar.docx
Kamtar ijodim haqida ko'hna maqola yozgan Abbosjon Hakimovga tashakkur. Xudo ilmingizni ziyoda qilsin iloho.
🤩8👍4🥰1
Shohsanam_Nishonova_Озода_Очилова_мен_ҳақимда.docx
14.9 KB
37 иштирокчи. Озода Очилова бир чиройли мақола ёзибдилар ижодимиз ҳақида. Озода синглим, баракалла сизга, раҳмат!
👍4❤‍🔥1🥰1😍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#танлов#шеър_ва_тасвир
38-иштирокчи

***
Ловуллаб-ловуллаб тӯкилар барглар,
Илкбаҳор бӯлганди яшил, нозанин.
Аларнинг ҳолини абгор кӯрдиму,
Япроқ деб эзилган оғоч кӯрмадим.

Шу зайл тугайди ниҳоя қурғур
Дил тутилмас дилин ёнишларига.
Ирғитиб ташлайди дарахтлар мағрур,
Дайди шамолларнинг хонишларига.

Беркитиб бӯлмайди жароҳатларни,
Пардоз-андозига андармон, кузим.
Билмайман, билмайман сенга етгунча,
Неча бор қовжираб тӯкилдим ӯзим.


✍️Шоҳсанам Нишонова
🎙Шоҳиста Файзиева
2👍2
Forwarded from Латофат Амирова
#36_ishtirokchi

Kuzning falsafiy manzarasi: Shohsanam Nishonovaning "Lovullab-lovullab to'kilar barglar" she'ri haqida...

Shohsanam Nishonova she'riyati o'zining samimiy va hayotiy manzaralari bilan ajralib turadi. Uning "Lovullab-lovullab to'kilar barglar" she'ri esa kuz faslining lirik va falsafiy ifodasidir. She'rda tabiat hodisalari orqali inson ruhiyatidagi o'zgarishlar, hayotning o'tkinchiligi va kurashning ahamiyati teran aks etgan.

She'rning boshlanishi kuzning melanxolik manzarasi bilan boshlanadi:
...
Lovullab-lovullab to'kilar barglar,
Ilkbahor bo'lgandi yashil, nozanin.
Alarning holini abgor ko'rdim-u,
Yaproq deb ezilgan og'och ko'rmadim.

Barglarning to'kilishi - bu o'tkinchilikning, so'nishning, xiralashuvning ramzi. Bahorda yashil va nozanin bo'lgan barglarning kuzda abgor holga kelishi o'quvchiga hayotning doimiy o'zgarishda ekanligini eslatadi. Ammo, shoira barg deb ezilgan og'och ko'rmaganligini ta'kidlaydi. Bu bilan u, tashqi o'zgarishlarga qaramay, hayotning asosiy negizi - daraxtning o'zi o'z kuchini saqlab qolishini nazarda tutadi.

She'rning ikkinchi bandida tabiatdagi jarayonlar falsafiy umumlashma darajasiga ko'tariladi:

Shu zayl tugaydi nihoya qurğur,
Dil tutilmas dilin yonishlariga.
Irğitib tashlaydi daraxtlar mağrur,
Daydi shamollarning xonishlariga.

"Nihoya qurğur" - bu hayotning yakuni, o'limning muqarrarligi. Ammo, shoira bu yakunni qoralash o'rniga, unga falsafiy nuqtai nazardan yondashadi. Daraxtlar barglarini "mağrur" tarzda tashlab, daydi shamollarning xonishlariga qo'shilishi - bu hayotning davomiyligini, o'zgarishlarga moslashuvchanlikni anglatadi.

She'rning eng ta'sirchan qismi - uchinchi band:

Berkitib bôlmaydi jarohatlarni,
Pardoz-andoziga andarmon, kuzim.
Bilmayman, bilmayman senga yetguncha,
Necha bor qovjirab tòkildim ôzim.

Bu misralarda shoira o'zining ichki kechinmalari bilan o'rtoqlashadi. Kuz - bu jarohatlarni berkitishga urinayotgan, pardoz-andoziga andarmon bo'lgan inson. Ammo, qanchalik urinmasin, jarohatlarni berkitib bo'lmaydi. Shoira o'zining "senga yetguncha necha bor qovjirab to'kilgani"ni aytadi. Bu misralar o'quvchini chuqur o'ylashga, o'z hayotini tahlil qilishga undaydi.

Shohsanam Nishonovaning ushbu she'ri nafaqat kuz faslining go'zal manzarasi, balki inson ruhiyatining murakkabligi, hayotning o'tkinchiligi va kurashning zarurligi haqidagi falsafiy mushohadadir. Shoira tabiatdagi jarayonlar orqali insonning ichki dunyosini ochib beradi, o'quvchini o'z hayotiga yangicha nazar bilan qarashga undaydi. She'rning ta'sirchanligi uning samimiy va hayotiyligida, shoiraning o'z kechinmalari bilan o'rtoqlashishida namoyon bo'ladi. "Lovullab-lovullab to'kilar barglar" - bu kuzning lirik qo'shig'i, hayotning falsafiy manzarasi va inson ruhining aksidir.

Latofat AMIROVA
👍31
Сенга элтар йўллар қайда айт

35-ishtirokchi


Ўзбек адабиётида азалдан хотин-қизлар ижодининг ўз ўрни бор. Бунга мисоллар талай! Аёл дунё ҳаёт ташвишларидан ортиб ижод қилдими, бу катта ҳодиса. Буни қадрлаш, асраш керак. Жамиятга аёл, она кўзи билан боқиш нақадар ажиб. Улар ҳаётни бошқача куйлашади. Ана шундай ёниб ижод қилаётган, жамият, инсон, шахс ҳаётию қисмaтини ўз битикларида теран ифодалаётган ижодкор шоиралардан бири Шоҳсанам Нишонова. Уни таниганимга кўп бўлди. Инжа туйғулари ошуфта қилган.
Унинг бир шеъри шундай мисралар билан бошланади:
Яқин тутиб кўнглимга,
Бобом эккан деб келдим.
Кўпни кўргансан, фойданг
Элга теккан деб келдим.
Кафтдеккина соя бер,
Дўст бўламиз, дарахтжон!
Туйғунинг софлигини кўряпсизми? Шеър шундай давом этади:
Халқнинг Ҳақ деб бонг урган
Садосидан бер хабар.
Одамшунослар кўп, лек,
Одамлардан бехабар
Осмонларда нима гап,
Ер остидан не хабар?
Кафтдеккина соя бер,
Дўст бўламиз, дарахтжон.
Энди бу ёғи ҳаёт ҳақида саволлари кўп, донишманд аёлнинг сўровлари. Одамшунослар кўп, одамлардан хабар бер, деган ҳайқириғи одамни тафаккурга чорлайди. Ва яшаётган ҳаётимизга кўзгу тутади.

Айтгин-чи, кўзларимдан
Ёмғирлар тинмадими?
Савол берсам, қалбингда
Бир ғашлик унмайдими?
Фақат сенинг шохларинг
Бошимда синмайдими?
Кафтдеккина соя бер,
Дўст бўламиз, дарахтжон!
Нафосатни, фаросатни қаранг! Савол берсам, қалбингда бир ғашлик унмайдими? Қаранг, суҳбатдошини қанчалик авайлаяпти. “Дўст бўламиз, дарахтжон!” шу мисралар хаёлимда бот-бот такрорланяпти.
Шоира ҳар бир шеърида сўз билан юракдаги энг нозик туйғуларни ифодалашга интилади, юрак торларини чертишга ҳаракат қилади ва буни маромига етказади. Ўқиган сари одамнинг юрагига софлик ина бошлайди. Кейинги шерига бироз тўхталсам:

Кўҳна азобларинг, кўҳна дардларинг,
Айтимларинг борми, дилда рўю рост?!
Куйласанг бўғзингда нола бегона,
Лабингдаги сўзлар кимдан иқтибос?!

Лирикани қаранг. Сўз гўзаллик ила рақсга тушишини қаранг!

Аёлга кўзёшлар ичириб яна,
Насиҳат қиласан, ўқийсан баёт.
Азалдан юзингни яхши танийман,
Қанчалар чиройли кўринма, ҳаёт!
Қанчалик чиройли кўринсанг-да, юзингни яхши танийман, ҳаёт! Бу мисралардаги залвор... аёлнинг дарду ташвиши, ҳасратлари, ўй ва армонлари ҳайқириғи, десак муболаға эмас.
Узоқ қолмас эдим қўлимда бўлса,
Тинглаб ўтирмасдим нолаларингни.
Ташлаб кетар эдим аллақачонлар,
Сенга ишонмайман болаларимни.
Юқорида бироз исён қилган бўлса, бу мисраларда мардона аёл қиёфаси бўй кўрсатади. Мунаввар она сиймоси гавдаланади. Онанинг фарзандга бўлган меҳру муҳаббати тасвирланади.
“Ташлаб кетар эдим аллақачонлар,
Сенга ишонмайман болаларимни”.
Тасвир юки қалбни жунбишга келтиради. Фикр, туйғу ва изтироб уйғун ҳолда бўлганигами, одам ўйга тола бошлайди.
Навбатдаги шеърига тўхталсак:
Тўкилиб тушади сал шамол тегса,
Кўксимни ҳовучлаб юраман доим.
Ёмон алам қилар қўрқишим,
Бандаларингдан ҳам Худойим.
Шу тасвирдаги ҳолатга ҳеч тушганмисиз? Шундай деразадан қарайлик, кўксини ҳовучлаб юрган инсонларга кўзимиз тушади. Ўзимиз ҳам шуларнинг бири эканлигимиз ўйлантира бошлайди. “Тўкилиб тушади сал шамол тегса, Кўксимни ҳовучлаб юраман доим” мисраларида инсоннинг ҳаёт қаршисидаги мўртлиги, ички нотинчлик ва доимий хавотири кучли образда ифодаланган. Бу шунчаки қўрқув эмас – бу дардли юракнинг бефарқлик, иккиюзламачилик ва ёлғонлар қаршисидаги титраши.
Сенга элтар йўллар қайда айт!
Нодон кўнглим аҳволи нолон.
Қай дўстимнинг кўзида раҳмон,
Қай бирида шайтон намоён.
“Сенга элтар йўллар қайда айт!” Оҳ. Нодон кўнгилнинг нолон аҳволи тасвирини қаранг. Шоира шеърни қандай катта таҳайюл билан ёзганини тасаввур қиляпман. Азалий ботинини излаяпти.
“Қай дўстимнинг кўзида раҳмон,
Қай бирида шайтон намоён” деган сатрларда одамларнинг юзига эмас, юрагига қарашга ундайди.
Тан олиш бу - мардлик дегани,
Ахир бир кун паймона тўлар.
Икки юзли одамга боқиб,
Қандай қилиб чўчимай бўлар.
Қалбни ларзага солувчи мисралар. Бу шеър юракда тўпланган оғриқ ва ҳаётий ҳақиқатларнинг аччиқ таҳлилидир. Унда шоир тили билан ҳаётнинг ўзи гапираётгандек. Ҳар бир мисра ич-ичидан келган нолаю изтиробни, адолат изловчи юракнинг фарёдини ифодалайди. Шоир ҳаётдаги иккиюзламалик, самимийликнинг йўқолиши, одамзоднинг қиёфаси ортида яширинган шайтоний ниятлар ҳақида аччиқ ҳақиқатларни ошкора айтади. Бу бандда эса инсонийлик мезонининг пасайгани, айрим одамларнинг ҳайвонлардан ҳам ёмонроқ бўлиб бораётганини алам билан таъкидлайди.Ана шеърнинг жамият олдидаги юки, шоирнинг масъулияти.
Унинг шеърларини, ижодини кузата туриб, шундай хулосага келдим: Шеърларида ахлоқий таҳлил, иймон ва фитрат муаммоси, ҳақиқат ва ёлғон, дўстлик ва хиёнат тўқнашуви бор. Услубий жиҳатдан, шеърлари бироз содда кўринар, лекин маъно кўлами ва юки жуда залворли. Мисралар оҳангдор, образлар таъсирли ва самимий. Шеъралирдаги ҳар бир мисра алоҳида фалсафа. Шеърлари юракдан чиққан ҳайқириқ, бугунги жамиятдаги муаммоларга бефарқ бўлмаган кўнгилнинг исёни. Шоир нафақат савол қўяди, балки ўқувчини ҳам ўз ҳолига назар солишга, юзини эмас – қалбини кўзгуда кўришга ундайди. Энг катта фазилати – самимийлиги ва ҳақиқатга бўлган садоқатидир.
Сўзга садоқат, ноҳақликка адолат, шеър, сўз ва виждон олдидаги поклик ҳамиша йўлдош бўлсин, Опажон!

**Мафтуна Абдувойитова,
ШДПИ 1-курс Узбек тили ва адабиёти 2.24.гурух талабаси**
👍5
Assalomu alaykum, tanlov ham oxiriga yetib qoldi... Endi sizdan maktub, videoxabar kelmaydimi degan hadik ham yo'q emas. Bunda kim birinchi o'rinni egallab uloqni olib ketadi, kimdir o‘rin ololmagani uchun mendan xafa bo'ladi... odamizod har nega tayyor turishi kerak. Sizni mening oldimga moddiyat olib kelgan bo'lsa aloqalarimiz tanlov tugashi bilan uziladi... Agar ilm, ma'rifat, muqaddas So‘z yetaklab kelgan bo‘lsa, qiyomat qadar ketmassiz.

Yozgan ilmiy maqolangiz, videoxabarlaringiz nafaqat kompyuterim, balki qalbimning to‘ridan o‘rin egallagan. Umringizning bir parchasini mening, biz (Mansur Jumayev)ning ijodiga sarflaganingiz haqqini ijod bilan oqlayman, Yo nasib, Xudo xohlasa.

Bugun sizlarga hech sababsiz maktub yozgim keldi. Menda borligingiz uchun rahmat. Ishoning, bir sartingiz ham qadrli men uchun. Tanlov yakunlanasa ham maktublaringiz davomli bo'lishidan umidvorman. Hammasi uchun rahmat! Duolaringizda eslang, duolarimdasiz!
25🔥6👍3👏3
Бизнинг кўчада ҳам байрам бўлажак
Ғафур Ғулом
***
Ай, маним хонзодам, маним ҳулкарим,
Ҳали қароғингга ҳайрат тўлади.
Тонгдай хуш насимлар елади яна,
Бизнинг кўчада ҳам байрам бўлади.

Мен ипак тўқийман ой нурларидан,
Туннинг ўттизи ҳам тўлин бўлади.
Байрамлар бўлади бизнинг кўчада,
Бир париваш қизлар келин бўлади.

Токи яшар экан шабнамий диллар,
Мансурий туйғулар абадий, тамиз.
Отаюрт номини жондай авайлаб,
Кўкларга кўтариб узоқ учамиз.

Ш.Н
17👍8🔥2🥰1
Шоҳсанамга

Умр қисқа, ғам узун
Ҳасрат ипин чувамиз...
бахтни англамак учун
етмасмикан қуввамиз?!

Икки танда битта дил
уриб турса на хушкил,
кел ўзимга, кулиб кел,
йиғлаб қолсин Қувамиз.

Ҳайрон Нақши Болойим
соғинчи минг аълойим!
шамол бўлиб Худойим
ўқиб қўйса қуббамиз.

Марҳамат шу, толе шу,
икки ошиқ ҳоли шу:
тоғлар бизим болишу,
осмон бўлар жуббамиз.

Сўнг бугундан барини,
Ўйламай ўйларини,
Ишқдан бўлак барини
кўнглимиздан қувамиз.

Банокат бўлур боғинг,
ҳаётим, сўлу соғинг.
бу байрамни дудоғинг
боли билан ювамиз!

Мансур Жумаев
27 май, 2018 йил, Тошкент.

P/s: avval e'lon qilinmaganlaridan
26👍10🥰3😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
***
Бир манзил бор, кетсам йироққа,
Юрагимга улангувчи йӯл.
Ӯйларимдек кӯмилган оққа,
Тошларидек соғинчларим мӯл.

Кӯз қувнатар боғларку бисёр
Топиларкан ҳар жойда қишлоқ,
О, узумзор кӯчаларимнинг
Одамлари топилмас бироқ.

Эски уйлар янгилар дардим
Кӯз олдимдан ӯтасиз бир-бир.
Йиллар тутдек тӯккан одамлар,
Сизни излаб келгандим ахир.

Саралабди ажал кун бакун,
Сафингиздан сараларини.
Ёш ӯтибди, қари ӯтибди,
Тирнаб кўнгил яраларини.

Келар йиллар, кетар саналар:
Елкамга зил қадрлар ортиб,
Боғларга - гул, гӯристонларнинг
Қучоғига қабрлар ортиб.

Сафарим ҳам қариди, қайтдим,
Омонат, ғӯр ҳаётим билан.
Кимни сӯнг бор кӯришим экан
Деган аччиқ хавотир билан

Шоҳсанам Нишонова
2021 йил Ziyadullayeva Malika Shahrisabz davlat pedagogika instituti 1kurs talabasi
10🔥1
Bugun tanlovga qabul qilishning oxirgi kuni.
Ko'pchilik videorolik, ilmiy maqolalarini endi yuboryapti.
Eng quvonarlisi, "Menga kitob bersangiz bo‘ldi" yoki "She’rlaringiz yoqib qoldi, shuning uchun o‘qidim", deb qo'shimcha qilib qo‘yishyapti.

Sezib turibman, aksariyatingiz talabasiz, ammo har qanday paytda ham moddiyatdan baland turib kitobni tanlaganingiz uchun ota-onangizga ham rahmat. Ishoning, yuragimni tub-tubida rahmatlarim bisyor, har biringizga tashakkur. Ishonchingizni, mehringizni oqlashga harakat qilaman.

Tanlov homiylari ijodimizga ajratgan summalarini Xudo 100... barobar qilib to‘ldirsin. Farzandlarimiz ham ma'rifatli, ma'rifatga homiy bo‘lib ulg‘ayishsin.

Hammangizni yaxshi ko'raman. Borligingiz uchun rahmat!

Videoroliklar bo'lsa yuboraveringlar. Ko'pchilikning taklifiga ko'ra yana qabul qilishga qaror qilindi.
17👍4🥰1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
***

Bodomlar potirlab gulladi tongda,
Kuzgi mevalardan  kônglim bôldi tôq.
Bahorni bahordek sevdim, azizim
Undan ôzga fasl axtarganim yòq

Boğlarga yarashdi fasli xazonliğ
Kuydirib-kuydirib òtdi saraton.
Muz yòllarni sevdim qahratonlarda,
Kòklamga yetishga shoshmadim, ishon.

Qish tugashin  zarra istamas edim,
Birga yonsak mayli yozlarda abad.
Hamma fasl òtsin boshimdan manim,
Faqat, sen yonimdan ketma, muhabbat!

16.12.21

✍️Шохсанам Нишонова.
🎙36-иштирокчи.
Алишер Ҳакимжонов
👍206🔥2🥰1
Forwarded from ⸙ꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋꠋ𝑱𝒂𝒗𝒐𝒉𝒊𝒓 𝑲𝒆𝒍𝒅𝒊𝒚𝒐𝒓𝒐𝒗 ༅ࣩࣩ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
***

Hamma yulduzini yashirdi osmon,
Eng qora ranglarni sochaverdi tun.
Yiqildim, yo‘q edi turmoqqa imkon,
Azizim, Sen meni yo‘qlamagan kun.

Bog‘larda bo‘riday uvillar shamol,
Uchirib yubordi yaproqlarini.
Yaxshiyam olamga qilmadi doston,
Sezmadi ko‘nglimning titroqlarini.

Azizim, ayt, Senda qandayin kunlar?
Nahotki, ishqsizlik solmasa qo‘rquv!
Axir, yetmayapti ko‘ksimga havo,
Ishon, kelmayapti ko‘zimga uyqu.

Bas, yetar, bu holda sinama ortiq,
Gar ozorlar ichra oshiqning baxti!
Taslimman, ichikkan ko‘nglim haqqi-yu,
Va Sening chiroyli ko‘zlaring haqqi…
Kel!

✍🏻Shohsanam Nishonova
🎙Javohir Keldiyorov
9🔥9👍4🤩4👏2❤‍🔥1😍1
Умида Эсанбоева:
Mehrli hislardan yaralgan satrlar

Soniyalar yanglig‘ jadallashib borayotgan bu davrda his qilish ayniqsa, boshqalarga ham his qildirish qiyinlashib borayotganday. Ko‘nglida chin dardi bo‘lgan ijodkorninggina ijodi ta’sirlantira oladi o‘qirmanni. Bu esa, ijodkordan nihoyatda katta mehnatni talab qiladi. Bu borada: "She’r dard ifodasidir. U kamdan-kam hollarda quvonchdan tug‘iladi. She’r qayg‘uning o‘z, quvonchning esa o‘gay bolasi" -deydi sinchi Qozoqboy Yo‘ldoshov o‘zining "So‘z yolqini" kitobida.

Chindan, ijod darddan yaraladi. Baxt-u, quvonch haqida qandaydir bir bitikka duch kelib qolsangiz, o‘sha bitikni qunt o‘qib, uqishga, tushunishga his qilishga harakat qilib ko‘ring. O‘sha baxtga yetishgungacha talay azob dovonlaridan oshib o‘tilganidan so‘nggina "baxt" deb yozilganini anglashingiz mumkin bo‘ladi.

Ijodkordan o‘z dardi bo‘lishi bilan birga o‘zgalar dardini ham o‘zinikidan hissa qila olish talab qilinadi. Bunga befarq bo‘la olmaydigan insonnigina "Hazrati inson" "chin shoir" deb atash mumkin. Shohsanam Nishonova ana shunday chin shoirlardan. Ijodiy namunalari avtobiografik ruhga egaligi, umuman olganda, har bir satrni, har bir tashbehni haqiqiy hayotdan olib yozishi o‘qirmanni o‘ziga jalb qilmay qolmaydi. She’rlarini o‘qigan odam hislar nihoyatda tanishligini, qadrdonligini his qiladi. Bu o‘qirman muallif o‘rtasidagi makon-zamon chegarasini olib tashlashga xizmat qiladi.

Shu o‘rinda, shoiraning "Namxush gullar isini yaxshi ko‘raman" deb boshlanuvchi she’rini alohida ta’kidlab o‘tish joiz. Saharda gullarda taraladigan muattar bo‘yni, ularning yonoqlariga qo‘ngan shudringlar tasvirini ko‘rishni, musaffo havolardan simirib nafas olishni, quyoshning mehrli, ilhomni qitiqlovchi nurlarida erkalanishni xushlaydi lirik qahramon. Bu go‘zalliklardan bahramand bo‘lish uchun esa kamida derazani ochib, ochiq tabiatni kuzatish kerak. Biroq, lirik qahramon derazani ochishdan qo‘rqadi. Sababki, lirik qahramonning uyi yonida shifoxona bor...

Yana kimning onasi bemor,

Yana kimning bolasi o‘lgan?

Dahshatga soladi bu voqealar.

Zirillar "Tez yordam" mashinalari,

Og‘riyotganlar jonlar boradi...

Cho‘chib uyg‘onaman ovozlaridan,

Zirillagan yuragim bilan.

Tangrim!

Shifo bergil bariga,

Toki-

Men qo‘rqmay ochayin derazalarni!

Ushbu misralar insonning inson taqdiriga befarq qarab tura olmasligining ko‘rkam ifodasi. Odamlar qiynalayotganini eshitgan, sezgan, ko‘rgan lirik qahramonda, qiynaladi. Ularga qo‘shilib azob chekadi. Ularning azoblarini o‘ziniki qilishni istaydi. Hattoki bu azoblar orom olishga-da qo‘ymaydi. Ko‘zini yumishdan-da, uxlashdan-da qo‘rqadi lirik qahramon. Kesimning "cho‘chib uyg‘onaman" ya’ni uyg‘onmoq fe’liga -a zamon qo‘shimchasini qo‘shish orqali tuzlangan ushbu fe’l lirik qahramonning cho‘chib uyg‘onishning davomiyligini ifodalaydi. U uxlaganida kecha ham cho‘chib uyg‘ongan, bugun ham, ertaga ham shunday bo‘ladi.. Ushbu holat davomiylik xarakteriga ega. Bu davomiylik lirik qahramonning qiynoqlarini yanada ta’sirli qilib ochib bergan. Lirik qahramon insonlarning qiynalayotganini jim qarab kuzatib turolmaydi. Butun insoniyatga omonlik tilaydi. Shoira bu she’rida qofiya, vazn qoidalariga bo‘ysunmaydi. Bilamizki, vazn ohangdorlikni, musiqiylikni ta’minlaydi. Ammo, shoira asosiy mazmunni berish maqsadida, o‘qirmanni vazn va qofiya bilan chalg‘itmaslik uchun ataydan erkin yozadi. Bu uslub esa to‘laligicha o‘zini oqlagan.

Shoira dard mavzusiga oid yana quyidagi ta’sirli satrlarni ham bitgan:

Katta bo‘lish naqadar qiyin,

Katta bo‘lish naqadar oson.

Senda dard yo‘q degandim, birdan,

Uvvos solib yig‘lading osmon.

Men tog‘ni tog‘ desam bir qara,

Ko‘ksi to‘la muz, qorligini.

Osmon qaydan bilay men senda

Osmon qadar dard borligini?!

Individ shaxslashib borgani sari unda o‘zini, borliqni, hayotni anglashga bo‘lgan qiziqish kattarib boradi. She’r o‘spirinlik chog‘ida yozilgan degan taassurot uyg‘otadi.
👍4🔥4👏3
Chunki, sheʼr katta bo‘lish haqidagi fikrlar bilan boshlanadi. Hayot haqida o‘ylar ekan, o‘z muammolari ko‘lamidan osmonni bedard ko‘radi. Dardi ko‘p odamga dardidan so‘rasangiz, bir lahza jim bo‘lib qoladi. Keyin hamma hasratini to‘kib soladi. Osmonning yig‘lashiga nisbatan ham shunday tashbeh betakror tashxislanadi.

Keyingi to‘rtlikdagi "osmondagi osmon qadar dard" o‘qirmanning qiziqishini uyg‘otishga sabab bo‘ladi. So‘zga nisbatan o‘sha so‘zning o‘zini qiyosiy holatda qo‘llash orqali ifodalangan o‘xshatish misraning originalligini ta’minlagan.

Shoira hayotga turli rakurslardan turib nazar soladi: farzand, sevikli yor, ona, jamiyatdagi ozurda bir jon...

Bolalik xotirlarini qaytadan tiklar ekan, buvisining olabo‘ji bilan qo‘rqitishini eslaydi. Endi esa lirik qahramon voyaga yetgan ammo, hali- hanuz "olabo‘ji" lardan xalos bo‘la olmagan:

To‘p-to‘p chiqdi atrofimda,

To‘da bo‘ji, gala bo‘ji.

Tokaygacha tugamaydi,

Olabo‘ji, olabo‘ji!

Ay, buvijon, nahot hanuz

Yerdan baland ucholmayman.

Nahot endi bo‘jilardan,

Uxlasam ham qocholmayman.

Bu she’r ham avtobiografik kayfiyatga ega bo‘lib, bunda lirik qahramon muallifning o‘zi. U bolaligida olabo‘jilardan uxlab qutila olgan ammo, hozir-chi? U katta bo‘lgan ammo, buvisi bolaligida aytgan ertaknamo olabo‘jilar real hayotdagi odamlar qiyofasiga ko‘chgan. Shoira shu yerda razmlardan mohirona foydalangan. Atrofidagilarning dilxunlik qilishlaridan ozor chekkan. Ularni "olabo‘ji" deya ramzlashtiradi. Lirik qahramon bolalarcha sof ko‘ngil bilan ulardan xalos bo‘lishni istaydi.

Yana bir she’rida odamlarni boshqacha yo‘sinda ta’riflaydi.

Odamlardan ko‘ra hayvonlar

Do‘st bo‘larmish insonga yaqin.

Shoira ijodidagi "Suvaydo" va "Alla" turkumiga kiruvchi she’rlar ma’no jihatdan bir-birdan tubdan farq qiladi. "Alla" turkumidagi she’rlar beg‘uborlik onalarcha mehr bilan yozilgan. "Suvaydo"da esa hijron kuylari avj pardalarda kuylanadi.

"Suvaydo" turkumiga kiruvchi bir she’ri shunday yakunlanadi:

Ruhimni, qaddimni egdi muttasil,

Tomog‘im quridi, qaqshadi dilim.

O‘liming haqida guvohnomani

Qanday ko‘taraman, sevgilim...

Lirik qahramon ya’ni muallifning dard-u, iztiroblari hijron qiynoqlari nihoyatda og‘riqligi ko‘rsatilgan bu misralar ko‘zlarda halqa- halqa yosh hosil qiladi. Shoira yoridan ayrilgan. Ko‘zlar har qancha yosh to‘ksa ham, u to‘kilgan ko‘zyoshlar og‘irlik qilmagan. Qaytaga dardining yengillashtirganday. Har qancha hasrat cheksa ham, u hasratlar og‘irlik qilmagan. Ammo, suyukli yorining endi bu dunyoda mavjud emasligini tasdiqlovchi oddiy bir qog‘oz unga og‘irdan-og‘irlik qiladi. Hislar shu qadar oddiy va ingichka ifoda etilganki, bu hislar bevosita o‘qirmanga-da singiydi. Hujjatlarga nisbatan asosan, "olib yurish" iborasi qo‘llanilishiga qaramay, muallif uni "ko‘taradi". Bu esa satrning ta’sirchanligini sezilarli darajada oshirib bergan. Shoira hislarni shu qadar oddiy tasvirlaydiki, o‘qirmanga bu hislar birinchi o‘qishdayoq ko‘chib o‘tadi. Muallifning dardlariga hamdardga aylantiradi.

Yuqorida aytib o‘tilganidek, shoira hayotni turli jabhalardan kuzatadi. Ayniqsa, ona sifatida kuzatuv natijasida yozilgan "Alla" turkumidagi she’rlar o‘qirmanda iliq kayfiyat uyg‘otadi.

Bu dunyoga hayitlik qilib,

Yashnatib qo‘y butun olamni.

Yor ko‘ksiga boshimni qo‘yib,

Xotirjam erkalay bolamni. —

deya tilak bildiradi bir she’rida. Chindan, bir ayol uchun oilasi to‘kisligi va xotirjamligidan ortiq baxt yo‘q. Muallif bunday baxtni faqat o‘ziga emas, balki butun olamga ravo ko‘radi. Jamiyki oilaning baxtini bekam bo‘lishini istaydi.

Hayotning barcha razilliklarini tatigan muallif hayotiga qo‘l siltashga tayyor. Biroq u bunday qila olmaydi. Chunki u ona. Bir ona o‘laroq, farzandi uchun barchasiga chidashga kuch topadi. Axir, onalar ayniqsa, o‘zbek onalari farzandlari uchungina yashaydi. Xalq shoiri Muhammad Yusuf: "O‘zbek faqat bolam deydi, bolam deydi" deganida ayni haqiqatni aytgan edi.
Shoiraning she’rlarida kulminatsiya yakunida bo‘ladi. Eng muhim jihati, kulminatsiya asosan, duodek yangraydi.
🔥5👍3👏3
Asl tog‘larni asra,

Erta nuratma, hayot!

Yoxud:
Ag‘yorning ham

Qanotlari qayrilmasin,

Hech kim mendek

Sevgonidan ayrilmasin.

Kabi yakunlovchi misralari so‘zimizni tasdiqlaydi.

"Taqdirlar takrorlanadi"- degan gap yuradi adabiyotda. Nodira, Zulfiya kabi zabardast ijodlarning ham hayoti Shohsanam Nishonovada takrorlanayotganga o‘xshaydi. Shoiraga farzandlari kamoli va ilhom otlig‘ bir parining davomiy hamrohligini tilaymiz.

38-ishtirokchi
Esanboyeva Umida

Mirzo Ulug‘bek nomidagi O‘zbekiston Milliy universiteti talabasi
3🔥3👍2
2025/10/25 06:22:22
Back to Top
HTML Embed Code: